Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҚИШЛОҚ ЖОЙЛАРДА УЙ-ЖОЙ ҚУРИЛИШИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШНИНГ РЕСУРС БАЗАСИНИ ЯНАДА КЕНГАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари тузилмасини такомиллаштириш ва ходимлари сонини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 20 декабрдаги ПҚ-1444-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилишини молиялаштиришнинг ресурс базасини янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банкининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Ипотека кредити беришни қўллаб-қувватлаш жамғармасини (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) унинг активларини:
Жамғарманинг жалб этилган узоқ муддатли имтиёзли кредит ресурслари бўйича Молия вазирлиги олдидаги мажбуриятларига тенг суммадаги қарз мажбуриятларини «Қишлоққурилишбанк» акциядорлик-тижорат банкининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги олдидаги қарзи сифатида расмийлаштирган;
қолган қисмини — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг «Қишлоққурилишбанк» акциядорлик-тижорат банки устав фондидаги улушини кўпайтирган ҳолда белгиланган тартибда «Қишлоққурилишбанк» акциядорлик-тижорат банкига бериш йўли билан тугатиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Жамғармани тугатиш комиссияси таркиби 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1-илова берилмайди.
Тугатиш комиссияси кредиторлар талаблари қондирилгандан кейин Жамғарманинг мол-мулкини «Қишлоққурилишбанк» акциядорлик-тижорат банки балансига берган ҳолда Жамғармани белгиланган тартибда тугатиш чора-тадбирларини амалга оширсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, «Қишлоққурилиш-банк» акциядорлик-тижорат банки ва «Ипотека-банк» акциядорлик-тижорат ипотека банки узоқ муддатли имтиёзли кредит ресурслари бериш тўғрисида илгари тузилган шартномаларни илгари тузилган шартномаларда назарда тутилган шартларга мувофиқ қайта расмийлаштирсинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 25 май,
151-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 151-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Уй-жой қурилишига, уни реконструкция қилишга ва сотиб олишга ипотека кредити бериш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2007 йил 3 январдаги 2-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 1-сон, 1-модда) иловада:
а) 4-бандда:
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи ва тўртинчи хатбоши тегишли равишда иккинчи ва учинчи хатбоши ҳисоблансин;
б) 7-банднинг 1-кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
в) 8-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
г) 10-банддаги «Жамғарманинг кредит линиялари, шунингдек» сўзлари чиқариб ташлансин;
д) 12-банднинг биринчи хатбошидаги «Жамғарманинг кредит линиялари» деган сўзлари чиқариб ташлансин;
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларига узоқ муддатли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартиралар сотиб олиш ва якка тартибдаги уй-жойлар қуриш учун ер участкалари ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2008 йил 31 июлдаги 163-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 7-сон, 39-модда) илованинг 5-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Уй-жой қурилишига, уни реконструкция қилишга ва сотиб олишга ипотека кредити бериш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2007 йил 3 январдаги 2-сон қарорида назарда тутилган Ипотека кредити беришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобига» сўзлари «қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 20-21-сон, 209-модда; 2017 й., 33-сон, 853-модда; 06.02.2021 й., 09/21/56/0091-сон)