Ҳужжат кучини йўқотган 16.08.2024 05.01.1995 йилдаги ПФ-1030-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 16.08.2024
Ҳужжат 05.01.1995 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИКДА ТАШАББУС КЎРСАТИШ ВА УНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармони Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли «Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика аҳолисини тадбиркорлик соҳасига кенг кўламда жалб этишни таъминлаш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида хусусий бизнеснинг ролини сифат жиҳатидан ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қорақалпоғистон Республикасининг Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, вазирликлар ва идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар ва республиканинг бошқа ташкилотлари ўзларининг кундалик фаолиятида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
моддий-техника, ахборот ва кадр ресурсларига эришишда тадбиркорлар билан давлат корхоналарининг тўла тенг ҳуқуқлилигини оғишмай таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунларда кўзда тутилган ҳоллардан ташқари, тадбиркорларнинг тезкор-хўжалик ва хўжалик-тижорат фаолиятига аралашишга йўл қўймасинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
томонлардан бирининг айби билан кўрилган зарарни ва бой берилган фойдани қоплаш шарти билан, иқтисодий муносабатларда бошқарув органлари билан тадбиркорларнинг икки томонлама масъулияти принципига амал қилсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Прокуратураси ва Адлия вазирлиги тадбиркорлар ва хусусий мулк эгаларининг ҳуқуқларига риоя этиш юзасидан қабул қилинган қонунлар ҳамда Фармонларнинг қатъиян бажарилишини назорат қилишни таъминласинлар. Уларни сўзсиз бажариш ва қонунбузарликларнинг олдини олиш борасида тезкор чораларни кўрсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки, хусусий корхоналар қонунларда кўзда тутилган ҳужжатларни улар жойлашган ҳудуддаги ҳокимликка топширгандан кейин уч кун муддат ичида белгиланган тартибда давлат томонидан рўйхатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналарни рўйхатга олишни ташкил қилиш учун жавобгарлик ўз мақомларига кўра тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари бўлмиш Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг ҳудудий бошқармалари бошлиқларининг зиммасига юклансин ҳамда ҳокимликларнинг тегишли бўлимлари ва хизматлари уларга бўйсундирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикасининг Давлат мулки қўмитаси 1995 йилда Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга кўмаклашувчи жамғармага давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган, реконструкциялаш, техника билан қайта қуроллантириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун мўлжалланган маблағларнинг 50 фоизга қадарини топширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур маблағлар аввало лойиҳаларни амалга оширишда ўз улуши билан қатнашиш, кредитлар бериш, шунингдек тижорат банкларининг кредитлари бўйича кафолатлар бериш йўли билан тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга сарфлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлаш, халқ истеъмол молларини, ишлаб чиқариш-техника аҳамиятидаги маҳсулотларни, бинокорлик материалларини ишлаб чиқариш, шунингдек қурилиш фаолияти билан, таъмирлаш, тузатиш-қурилиш, маиший ва коммунал хизматлар кўрсатиш билан шуғулланувчи хусусий корхоналар рўйхатга олинган кундан бошлаб дастлабки икки йил мобайнида даромад (фойда) солиғи тўлашдан озод қилинсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилаб қўйилсинки, хусусий корхоналарнинг даромади (фойдаси)дан олинадиган солиқ миқдорини ҳисоблаб чиқиш чоғида солиқ солинадиган база ишлаб чиқаришни кенгайтиришга, қайта ташкил қилишга, техника билан жиҳозлашга сарфланадиган маблағ миқдорида камайтирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Хусусий корхоналарда ёлланиб ишлайдиган ходимлар сони бўйича амалдаги чеклашлар бекор қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Хўжалик судларига хусусий корхона эгаларидан пошлина ҳақини олдиндан тўлаттирмай даъво аризаларини қабул қилишга рухсат берилсин, кейинчалик унинг ҳақи суд қарори чиқарилгандан сўнг сўзсиз ундириб олинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Хусусий тадбиркорликни ривожлантиришнинг моддий-техника негизини амалда мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Давлат мулки қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, корпорациялар, концернлар ва уюшмалар билан биргаликда:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулот ишлаб чиқаришни, савдо-сотиқни ва турли хизматлар кўрсатишни ташкил қилиш учун фойдаланилмай ётган ишлаб чиқариш биноларини белгиланган тартибда хусусий корхоналарга ижарага беришни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чала қурилган ишлаб чиқариш иншоотлари ҳамда фойдаланилмаётган ускуналарни кимошди савдоси ва танловлар орқали сотишни амалда кенг жорий қилсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, Ўзбекистон Республикасининг Давлат мулки қўмитаси, «Ўзбексавдо» давлат уюшмаси, «Ўзбекбирлашув», «Ўзтайёрловсавдо» уюшмаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1995 йилнинг I чорагида деҳқон (фермер)лардан ва хусусий корхона эгаларидан қишлоқ хўжалик ва саноат маҳсулотларини харид қилувчи доимий ишлайдиган улгуржи ихтисослаштирилган бозорларни ташкил қилсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўш ётган биноларни тадбиркорларнинг тайёр маҳсулотлари сақланадиган омборларга айлантириш ва улардан фойдаланишга кўмаклашсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмаси, «Ўзбекенгилсаноат» давлат уюшмаси, «Маҳаллий саноат» давлат корпорацияси, «Ўзбекбирлашув», «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар ишлаб чиқарувчи тадбиркорларни маҳаллий хом ашё ва материаллар билан таъминлайдиган улгуржи-воситачи тузилмаларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хом ашё ва материалларга буюртмаларни йиғиш, уларни харид қилиш, навларга ажратиш, сақлаш, зарур ҳолга етказиш ҳамда уларни тадбиркорларнинг буюртмалари бўйича сотиш билан шуғулланувчи тижорат марказлари ва савдо уйларини ташкил қилсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М. З. Усмонов республиканинг катта шаҳарларида супермаркетлар барпо этишда хусусий корхона эгаларига ёрдам кўрсатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига турар жой биноларини улар жойлашган ер участкалари билан бирга хорижий юридик ва жисмоний шахслар — дипломатия корпусининг ходимларига, Ўзбекистон Республикасига вакил қилиб юборилган матбуот ходимларига, фирмалар, компаниялар ва халқаро ташкилотлар доимий ваколатхоналарининг ходимларига, қўшма корхоналарда доимий асосда ишлайдиган шахсларга, шунингдек республикада доимий истиқомат қиладиган ва яшаш учун гувоҳномага эга бўлган шахсларга хусусий мулк қилиб сотишларига рухсат берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўн кун муддат ичида Молия вазирлиги ҳузурида қимматбаҳо қоғозлар бўйича доимий ишлайдиган республика комиссиясини ташкил қилсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ҳар йили хусусий корхоналар эгаларининг танловларини ўтказиб, ғолибларни — экспортга маҳсулот чиқариш билан шуғулланувчи фирмаларни халқаро кўргазмалар ва ярмаркаларда таништириб туриш тўғрисида Тадбиркорлар уюшмаси билан Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга кўмаклашувчи жамғарманинг таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Давлат мулк қўмитаси билан биргаликда бир ой муддат ичида бозор муносабатлари соҳасидаги мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тармоғини кенгайтиришга оид тадбирлар тизимини ишлаб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Тошкент шаҳар ҳокими шу йилнинг I чорагида Республика жамғарма биржаси ва Республика кўчмас мулк биржасига уларнинг фаолияти учун нормал шарт-шароитларни таъминлаб берадиган бинолар ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ўзтелерадио, газета ва журналларнинг таҳририятлари хусусий корхона эгаларининг иш тажрибасини тарғиб қилишни авж олдирсинлар, уларнинг аниқ-равшан намуналари асосида тайёрга айёрлик психологиясини бартараф этиш ва улар шу негизга таяниб ўзларининг моддий фаровонлигини таъминлаш, шунингдек хайрия фаолиятини амалга ошириши соҳасидаги кенг имкониятларни намойиш қилсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддат ичида ушбу Фармонни рўёбга чиқаришга оид қарор қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1995 йил 5 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-1030-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 4-сон, 51-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 29-сон, 329-модда; 2008 й., 44-45-сон, 440-модда; 2013 й., 36-сон, 477-модда; 2017 й., 37-сон, 980-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2023 й., 06/23/99/0403-сон)