25.05.2011 йилдаги 149-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 21.08.2017 02 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ БУЗИЛГАНЛИГИ УЧУН УШЛАНГАН ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ ТЎХТАШ ЖОЙЛАРИГА ОЛИБ КЕЛИШ, ЖОЙЛАШТИРИШ ВА САҚЛАШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини тўхташ жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлашда қонунийликни таъминлаш, санитария ва ёнғинга қарши қоидаларга риоя қилиш, сақлаш жойларига қўйиладиган талабларни белгилаш, транспорт воситалари сақланиши учун жавобгарликни ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2011 йил 1 сентябрдан бошлаб қуйидагича тартиб белгилансин, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ваколатли давлат органлари томонидан ушланган транспорт воситаларини сақлаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан танлаб олинган юридик шахслар томонидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушланган транспорт воситаларини сақлаш бўйича хизматлар кўрсатиш учун танлаб олинган юридик шахслар ваколатли давлат органининг хабари (мурожаати) асосида қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини сақлаш жойига олиб келишни (ташишни) таъминлайдилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт воситаларини олиб келиш (ташиш) ва сақлаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларнинг чекланган миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини тўхташ жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини сақлаш хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини сақлаш хизматлари кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда транспорт воситаларини олиб келиш (ташиш) ва сақлаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун тўловнинг чекланган миқдорини тасдиқласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда — транспорт воситаларини сақлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар танловини ўтказсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарор талаблари бажарилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига 2012 йил 15 январда ахборот берсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда — қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда — Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига тўхташ ва тўхтаб туриш қоидалари бузилганлиги учун транспорт воситаларини ушлашни ва тўхташ жойига мажбурий олиб келишни назарда тутадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар ҳақида таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Хўжаев ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Б.А. Матлюбов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 25 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
149-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 149-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини тўхташ жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1. Ушбу Низом қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини (кейинги ўринларда транспорт воситалари деб аталади) тўхташ жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Давлат органининг транспорт воситаларини ушлаш ҳуқуқига эга бўлган, ушланган транспорт воситасини тўхташ жойига жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилган ваколатли ходими бу ҳақда тегишли давлат органининг навбатчилик қисмига хабар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органининг хабарни қабул қилган навбатчилик қисми ходими ушбу хабарни қайд этади ва ички ишлар органининг ҳудудий бўлинмаси навбатчилик қисмига ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳудудий бошқармасининг Марказий диспетчерлик хизматига маълум қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳайдовчи ҳозир бўлмаганда транспорт воситаси ушланганлиги тўғрисида дарҳол ички ишлар ҳудудий органининг навбатчилик қисмига маълум қилинади. Ички ишлар органининг тезкор навбатчиси транспорт воситасининг эгасини (эгасининг вакилини) аниқлаш учун ўзининг имкони етган барча чораларни кўради ва имкони борича қисқа муддатда транспорт воситаси ушланганлиги тўғрисида эгасини (эгасининг вакилини) хабардор қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг Марказий диспетчерлик хизмати тегишли ҳудудда транспорт воситаларини олиб келиш ва сақлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахснинг вакили ва зарур махсус техник восита ушлаш жойига дарҳол юборилиши чораларини кўради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Транспорт воситасини ушлаган давлат органининг ваколатли ходими ўз ваколатлари доирасида ҳайдовчини транспорт воситасини бошқаришдан четлатиш юзасидан зарур хатти-ҳаракатларни амалга оширади, маъмурий ҳуқуқни бузиш тўғрисидаги баённомани ёки транспорт воситаси ушланганлиги тўғрисидаги қарорни расмийлаштиради, транспорт воситаси тўхташ жойига жойлаштирилган тақдирда ундаги мол-мулк рўйхатини ўз ичига оладиган тегишли далолатномани тузади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Далолатнома нусхаси унга нисбатан кўрсатиб ўтилган чора қўлланилган шахсга, шунингдек транспорт воситасини тўхташ жойида сақлаш учун масъул бўлган шахсга топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушлаш жойига келган юридик шахснинг вакили:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт воситасини тўхташ жойига жойлаштириш мақсадида уни қабул қилиш учун ёнида хизмат гувоҳномасига ҳамда юридик шахс томонидан берилган ва унинг муҳри билан тасдиқланган транспорт воситаларини ташиш (эвакуация қилиш) ҳуқуқини берувчи ишончномага эга бўлиши керак;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурий ҳуқуқни бузиш тўғрисидаги баённома ёки транспорт воситасини ушлаш тўғрисидаги қарор асосида қабул қилиш-топшириш далолатномасини тузган ва конструкцияда кириш назарда тутилган жойларни (эшиклар, багажник, капот, бензин баки қопқоғи ва ҳоказолар) сурғучлаган ҳолда ушланган транспорт воситасини кўздан кечиради ва уни ваколатли ходимдан қабул қилиб олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт воситасини тўхташ жойига олиб келиш (ташиш) ва унга жойлаштириш чораларини кўради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Транспорт воситаларини қабул қилиш кечаю кундуз амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тўхташ жойидаги транспорт воситаси олдига ҳайдовчининг (эгасининг, эгасининг вакилининг) келишига фақат транспорт воситасини тўхташ жойига жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилган органнинг рухсатидан кейин, уни сақлаш тўғрисидаги масъул шахс ҳозир бўлганида йўл қўйилади, бу ҳақда ташриф буюрганларни ҳисобга олиш журналида ёзув қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташриф буюрганларни ҳисобга олиш журнали ип ўтказиб тикилади ва ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Транспорт воситасини ушлаш муддати маъмурий ҳуқуқни бузиш тўғрисида баённома тузилган ёки транспорт воситасини ушлаш тўғрисида қарор чиқарилган пайтдан бошлаб ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Транспорт воситасини сақлаш муддати у тўхташ жойига жойлаштирилган пайтдан бошлаб соатларда ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ваколатли мансабдор шахс транспорт воситаси ушланганлиги сабаблари бартараф этилгандан кейин тўхташ жойига жойлаштирилган транспорт воситасини ҳайдовчига (эгасига, эгасининг вакилига) беришга ёзма рухсатнома беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу рухсатнома лавозими, унвони (мавжуд бўлса), фамилияси, исми, отасининг исми, сана ва вақт кўрсатилган ва муҳр билан тасдиқланган ҳолда раҳбар ёки ваколатли мансабдор шахс томонидан имзоланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Транспорт воситаси ҳайдовчига (эгасига, эгасининг вакилига) транспорт воситаларини олиб келиш ва сақлаш бўйича кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлангандан кейин ваколатли мансабдор шахснинг ёзма рухсатномаси асосида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Транспорт воситаларини тўхташ жойларидан бериш кечаю кундуз амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ушланган транспорт воситалари ҳисоби юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан белгиланадиган шакллар бўйича юритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Транспорт воситасини ташиш ёки сақлаш пайтида унга ва унинг ичидаги мол-мулкка етказилган зарар қонун ҳужжатларига мувофиқ қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Транспорт воситаси қабул қилиш-топшириш далолатномаси бўйича тўхташ жойи вакилига берилгунига қадар транспорт воситасининг сақланиши учун транспорт воситаси эгаси олдида қонун ҳужжатларига мувофиқ тегишли давлат органлари жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Транспорт воситаси тўхташ жойига жойлаштирилгандан кейин унинг сақланиши учун транспорт воситаларини тўхташ жойига олиб келиш ва сақлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ушбу Низом талабларига риоя қилиниши устидан назорат қилиш ишларини умумий мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 149-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини сақлаш хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар танловини ўтказиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини (кейинги ўринларда транспорт воситалари деб аталади) сақлаш хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар танловини ўтказиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Транспорт воситаларини сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга оширишда қонун ҳужжатлари талабларига энг тўлиқ риоя этилишини таъминлашга қодир бўлган юридик шахсларни аниқлаш танлов ўтказишнинг мақсади ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир минтақаси (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) бўйича алоҳида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир минтақада танлов асосида, минтақанинг маъмурий-ҳудудий бўлинишининг жойлашишидан келиб чиққан ҳолда транспорт воситаларини сақлаш хизматлари кўрсатувчи бир неча юридик шахслар аниқланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Танловнинг барча қатнашчилари учун тенг рақобат шароитлари яратиш, ошкоралик, баҳолашнинг холислиги ва талабларнинг ягоналиги танловни ташкил этиш ва ўтказишдаги асосий принциплар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Танлов очиқ ҳисобланади ва унда Ўзбекистон Республикасида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган ҳар қандай юридик шахс қатнашиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкрот деб эълон қилинган ёки тугатиш босқичида бўлган ёхуд мол-мулки хатланган талабгорлар танловда иштирок этишга қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов комиссияси — транспорт воситаларини сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга оширишда қонун ҳужжатлари талабларига энг тўлиқ риоя этилишини таъминлашга қодир бўлган юридик шахсларни аниқлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ташкил этиладиган доимий орган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ҳужжатлари — транспорт воситаларини сақлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар фаолиятини ташкил этишга тааллуқли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, танлов предметининг ташкилий ва бошқа тавсифлари тўғрисидаги маълумотлардан иборат бўлган ҳужжатлар туркуми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов таклифлари — танлов қатнашчисининг транспорт воситаларини сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга оширишда қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов предмети — транспорт воситаларини сақлаш бўйича хизматлар кўрсатишга бўлган ҳуқуқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов шартлари — танлов жараёнига қўйиладиган жами талаблар, шу жумладан уни ўтказиш санаси, танлаш мезонлари, танлов ҳужжатларини олиш жойи, юридик шахслар томонидан танлов таклифларини бериш муддати, танлов таклифларини очиш жойи, санаси ва вақти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгор — таклиф этилган шартларда танловда қатнашиш ниятини маълум қилган юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов қатнашчиси — танловда қатнашишга қўйилган талабгор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли вакил — танловда қатнашиш учун талабгор томонидан ишончнома асосида вакил қилинган жисмоний шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ғолиби — танловнинг таклифлари танловнинг бошқа қатнашчиларига нисбатан белгиланган талабларга энг тўлиқ жавоб берадиган қатнашчиси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Танлов комиссияси ишини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Танлов доимий асосда ишлайдиган танлов комиссияси (кейинги ўринларда комиссия деб аталади) томонидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Комиссия таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарори билан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия таркибига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси ҳамда Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бўлинмалари вакиллари киритилади.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 863-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия аъзолари сони тоқ, қоидага кўра, 7 кишидан иборат бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссияга тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари бошчилик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия, заруриятга кўра, комиссия раиси, шунингдек унинг аъзолари тақдимига биноан, ярим йилда бир марта чақирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия регламентини комиссиянинг ўзи тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Комиссия:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) танлов ҳужжатлари таркибини (шаклини) ҳамда юридик шахсларнинг танлов таклифларини, танлов қатнашчиларига қўйиладиган малака талабларини ва бошқа талабларни тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) танлов ҳужжатлари туркуми қиймати миқдорини уни тайёрлашнинг ҳақиқий таннархи бўйича, эълонларни чоп этишга харажатларни ҳисобга олган ҳолда тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) танловни ўтказиш, уни ўтказиш санаси тўғрисида қарор қабул қилади, танлов ҳужжатлари олиш жойини, юридик шахслар томонидан танлов таклифларини бериш муддатини, танлов таклифларини очиш жойи, санаси ва вақтини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) юридик шахсларнинг танлов таклифлари қайд этилган конвертларни очишни белгиланган тартибда амалга оширади, уларнинг танлов ҳужжатларида назарда тутилган талабларга (ҳужжатларни тақдим этишнинг тўлиқлиги, расмийлаштириш ва шу кабиларга) мувофиқлигини текширади, танлов таклифларини белгиланган мезонларга мувофиқ баҳолайди ва танлов натижалари бўйича баённомани тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) зарурият бўлганда, танлов таклифларини баҳолаш учун мустақил экспертларни (маслаҳатчиларни) жалб этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) транспорт воситаларини сақлаш бўйича хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи юзасидан юридик шахслар билан контрактлар тузади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) транспорт воситаларини сақлаш бўйича хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи юзасидан юридик шахслар билан контрактлар шартларининг бажарилишини текшириш ва мониторингини олиб боришни белгиланган тартибда амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) ушбу Низомда назарда тутилган ҳолатларда, янги танлов ўтказган ҳолда, транспорт воситаларини сақлаш бўйича хизматлар кўрсатиш ҳуқуқини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) комиссияга юкланган вазифаларни ҳал этиш учун зарур бўлган бошқа функцияларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Комиссия қарорлари, агар мажлисда унинг аъзоларининг камида тўртдан уч қисми қатнашса қонуний ҳисобланади. Қарорлар комиссиянинг мажлисда қатнашадиган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда комиссия раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия қарорлари ёзма равишда, баённомалар шаклида расмийлаштирилади ва комиссия мажлисидан кейин беш иш куни мобайнида қатнашчиларга етказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Комиссия фаолиятини ташкил этиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қарори билан белгиланадиган ишчи органга юкланади. Ишчи органни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг масъул ходими бошқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Комиссиянинг ишчи органи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) танлов ҳужжатларини тайёрлайди, танлов ўтказилишидан камида 30 кун олдин танлов предметини, унинг асосий шартларини, уни ўтказиш тартиби, вақти ва жойини, шу жумладан танлов қатнашчилари томонидан ҳужжатларни расмийлаштириш тартибини оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) танлов комиссияси аъзоларини чақиришни, уларга иш хоналари, ташкилий-техника ва мажлисларни ўтказиш учун сарфланадиган материалларни ажратишни ташкил қилади, шунингдек танловни зарур даражада ўтказишга доир бошқа чора-тадбирларни кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) қатнашчиларнинг танлов таклифларини қабул қилади ҳамда таклифларнинг ҳисобга олинишини, сақланишини, уларнинг танлов комиссияси томонидан белгиланган тартибда очилгунгача бўлган даврда махфийлигини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) танлов комиссияси томонидан жалб этиладиган экспертлар ва маслаҳатчиларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради, шунингдек уларнинг хизматларига ҳақ тўлаш бўйича харажатларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Танлов ҳужжатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Танловда қатнашишни хоҳловчи талабгорлар танлов ҳужжатлари туркумини олиш учун комиссияга ёзма буюртманома беришлари керак. Буюртманомалар бериш ва танлов ҳужжатларини олиш учун белгиланган муддат танлов ўтказиладиган санадан 5 кун олдин тугайди. Барча буюртманомалар комиссиянинг тартиб рақами қўйилган ва ип ўтказиб тикилган журналида рўйхатдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Танлов ҳужжатлари туркуми қуйидагилардан иборат бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт воситаларини сақлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахсларнинг фаолиятига тааллуқли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қатнашчи ҳақидаги маълумотлар шакли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов қатнашчиси учун йўриқнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт воситаларини сақлаш бўйича фаолиятни ташкил этишга қўйиладиган талаблар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қатнашчининг танлов таклифлари шакли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комиссияга танлов таклифларини бериш ва қатнашчи тўғрисидаги маълумотлар учун конверт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт воситаларини сақлаш бўйича хизматлар кўрсатиш юзасидан контракт шакли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Талабгор танлов ҳужжатлари туркуми қийматини уни тайёрлашнинг ҳақиқий таннархи бўйича, эълонларни чоп этишга харажатларни ҳисобга олган ҳолда тўлаши керак. Тушган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг (вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг) махсус ҳисоб рақамига ўтказилади ва улардан фақат танловни ўтказишни ташкил этиш учун фойдаланилади. Ушбу маблағларни фақат комиссия раиси сарфлаш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Талабгор танловда қатнашиш учун комиссия томонидан белгиланган шакл бўйича танлов таклифларини тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ҳужжатлар шахсан, сурғучланган конвертда чопар билан ёки почта орқали юборилади ва фақат комиссия мажлисида очилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Танловда қатнашиш учун юборилган ҳужжатлар ишчи органнинг вакили томонидан рўйхатга мувофиқ қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилинган сана қайд этилган ҳолда талабгорга юборилади (тақдим этилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Танлов таклифларини қабул қилиш танлов ўтказилишидан бир кун олдин тугалланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Талабгор томонидан танлов таклифлари тўлиқ бўлмаган ҳажмда ёки белгиланган талаблар бузилган ҳолда тақдим этилган тақдирда танлов таклифи танловда қатнашишга қўйилмайди ва талабгорга қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Танлов таклифлари топширилгандан кейин қатнашчилар уларга бирон-бир тузатиш киритиш ҳуқуқига эга эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Танлов таклифларининг мазмуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Танлов таклифларида қуйидаги кўрсаткичлар ва маълумотлар бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) битта транспорт воситасининг тўхташ жойи учун тавсия этилаётган майдон;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) хизматлар кўрсатиш вақтида сақлаш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) хизматлар кўрсатиш қиймати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) транспорт воситасининг сақлаш жойига ўз вақтида етказиб берилишини таъминлаш учун махсус техника воситаларининг (эвакуаторлар, тиркаш тросларининг) мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) тўхташ жойининг шакли (ёпиқ бинода, очиқ ҳолда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) транспорт воситаларини сақлаш бўйича хизматлар кўрсатиш фаолиятига қўйиладиган талабларга риоя этиш учун талабгорда имкониятлар мавжудлиги тўғрисида далолат берувчи бошқа қўшимча маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қатнашчи танлов таклифларининг барча бандлари бўйича комиссия томонидан белгиланган шаклга биноан тўлиқ ва батафсил маълумотлар тақдим этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Конвертларни очиш, танлов таклифларини баҳолаш ва ғолибни (ғолибларни) аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Танлов таклифлари қайд этилган конвертлар белгиланган кун ва соатда танлов комиссияси томонидан очилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона қатнашчининг танлов таклифлари қайд этилган конверт очилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қатнашчилар ёки уларнинг ваколатли вакиллари танлов таклифлари қайд этилган конвертни очишда иштирок этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов таклифлари қайд этилган конвертни очишда шартлар ва тартиб-қоидаларга риоя қилиниши, танлов ҳужжатларида кўрсатилган ҳужжатларнинг мавжудлиги танлов комиссияси томонидан текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Танлов таклифларини баҳолаш ва ғолибни аниқлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) битта транспорт воситасининг тўхташ жойи учун тавсия этилаётган майдон учун — ҳисобланган даражадагидан (25 кв метр) ортиқ бўлган ҳар бир пункт учун ортиб борувчи коэффициент қўлланган ҳолда, беш балли тизим бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) сақлаш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирлар учун — ўн балли тизим бўйича. Баҳолаш қуйидаги тарзда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бинолар билан тўхтаб туришга қўйилган транспорт воситаси оралиғидаги норматив бўйича ёнғин хавфсизлиги масофасини (6 м) таъминлаганлик учун — 5 балл. Ёнғинга қарши нормативдан ортиқ масофа (6 метрдан ортиқ) таъминланган тақдирда ёнғинга қарши масофанинг оширилган ҳар бир метри учун ортиб борувчи коэффициент қўлланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўхташ жойидан ёнғин гидрантигача 150 метр масофада ташқи ёнғинга қарши сув таъминоти тизими таъминлаганлиги учун — 5 балл. Тўхташ жойидан ёнғин гидрантигача бўлган масофа камайтирилган тақдирда масофанинг ҳар бир метри учун ортиб борувчи коэффициент қўлланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) транспорт воситаларини олиб келиш ва сақлаш бўйича хизматлар кўрсатиш қиймати учун — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланадиган чекланган миқдор даражасига нисбатан камайтирилган ҳар бир пункт учун ортиб борувчи коэффициент қўлланган ҳолда, ўн балли тизим бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) махсус техника воситаларининг (эвакуаторлар, тиркаш тросларининг) мавжудлиги учун — табақалаштирилган баллар бўйича (ҳар бир эвакуатор учун — 5 баллдан ва ҳар бир тиркаш троси учун — 3 баллдан);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ёпиқ бинодаги тўхташ жойи учун — 15 балл, очиқ жойдаги тўхташ жойи учун — 5 балл.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қатнашчи танлов таклифларининг якуний баҳоси юқорида санаб ўтилган кўрсаткичлар бўйича балларни қўшиш йўли билан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таклифлари энг юқори баллар сонини олган қатнашчи танлов ғолиби деб эътироф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов натижаларига кўра бир неча қатнашчининг танлов таклифлари тенг баҳолар олган тақдирда ғолиб комиссия аъзоларининг ёпиқ овоз бериши орқали аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш, танлов таклифларини баҳолаш, шунингдек транспорт воситаларини сақлаш бўйича хизматлар кўрсатиш юзасидан контрактлар учун зарур бўлган шакллар ва йўриқнома-услубий ҳужжатлар комиссиянинг ишчи органи томонидан ишлаб чиқилади ва комиссия томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Танлов комиссияси танлов натижаларини танлов таклифлари қайд этилган конвертлар очилган санадан бошлаб 10 календарь кунгача бўлган муддатда баённома тарзида расмийлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баённомада қуйидагилар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов комиссиясининг таркиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов қатнашчилари ва уларнинг таклифлари тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча қатнашчиларнинг танлов таклифларини баҳолаш натижалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ғолиби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баённома танлов комиссиясининг барча аъзолари томонидан имзоланади ва комиссия раиси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов қатнашчилари баённома комиссия раиси томонидан тасдиқлангандан кейин у билан танишиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Танлов якунлари тўғрисидаги баённома асосида танлов ғолиби билан комиссия ўртасида икки ҳафта муддатда, қоидага кўра, 10 йил муддатга транспорт воситаларини сақлаш бўйича хизматлар кўрсатиш юзасидан контракт тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Контракт имзолангунгача (танлов ўтказилгандан кейин 15 кун мобайнида) комиссия ғолибнинг танлов таклифлари ишончлилигини олдиндан текшириб кўришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ғолибнинг танлов таклифлари ишончсизлиги аниқланган тақдирда ғолибдан кейин энг кўп балл олган навбатдаги қатнашчи ғолиб деб эътироф этилади, унинг танлов таклифларининг ишончлилиги комиссия томонидан аниқланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Танловни ўтказиш давомида пайдо бўлган низолар ва келишмовчиликлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Танлов қуйидаги ҳолларда ўтказилмаган деб эътироф этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танловда қатнашиш учун талабгорлардан белгиланган муддатда буюртманомалар тушмаганда ёки фақат бир нафар талабгордан буюртманома тушганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ғолиби транспорт воситаларини сақлаш бўйича хизматлар кўрсатиш учун контрактни имзолашни рад этганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Танлов ғолиби контракт тузишни рад этган тақдирда комиссия ғолибдан кейин энг кўп балл олган навбатдаги қатнашчига транспорт воситаларини сақлаш бўйича хизматлар кўрсатиш учун контракт тузишни таклиф этишга ҳақлидир. Агар навбатдаги қатнашчи ҳам контракт тузишни рад этса, танлов натижалари бекор қилинади ва комиссия қарори билан белгиланган муддатларда, ушбу Низомда назарда тутилган тартибда такрорий танлов ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Такрорий танловларни ўтказишда дастлабки танлов шартлари қайта кўриб чиқилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Транспорт воситаларини сақлаш бўйича хизматлар кўрсатиш ҳуқуқини бекор қилиш учун асослар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Қуйидагилар транспорт воситаларини сақлаш бўйича хизматлар кўрсатиш ҳуқуқини бекор қилиш учун асослар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахснинг транспорт воситаларини сақлаш бўйича фаолиятни амалга ошириш имкони йўқлиги тўғрисида комиссияга юборган ёзма билдиришномаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт воситаларини сақлаш бўйича хизматлар кўрсатиш юзасидан контрактнинг унда кўрсатилган асослар бўйича бекор қилиниши ёки амал қилиш муддатининг тугаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт воситаларини сақлаш бўйича фаолиятга қўйиладиган талаблар бузилишининг комиссия томонидан белгиланган муддатларда юридик шахс томонидан бартараф этилмаганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт воситаларини сақлаш бўйича фаолиятга қўйиладиган талабларнинг олти ой мобайнида йўл қўйилган икки ва ундан кўп бузилишининг аниқланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахснинг банкрот деб эълон қилиниши ёки уни тугатиш амалиётининг бошланиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Танлов комиссияси тушган танлов таклифларини баҳолашнинг холисоналиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссиянинг ишчи органи тушадиган буюртманомаларнинг тўлиқ ҳисобга олиниши, сақланиши, шунингдек махфий маълумотларнинг ошкор этилмаслиги учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Ушбу Низом талабларининг амалга оширилиши учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 149-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини сақлаш хизматлари кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом юридик шахслар томонидан қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини (кейинги ўринларда транспорт воситалари деб аталади) сақлаш хизматлари кўрсатиш бўйича фаолиятни белгиланган тартибда амалга ошириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Транспорт воситаларини сақлаш хизматлари кўрсатиш бўйича фаолиятни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Транспорт воситаларини сақлаш хизматлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт воситаларини сақлаш хизматлари кўрсатиш учун юридик шахсга фойдаланиш учун ер участкаси бериш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илгари бошқа мақсадлар учун берилган ер участкасидан унда транспорт воситаларини сақлаш хизматлари кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш учун фойдаланиш ҳақида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори мавжуд бўлганда фақат юридик шахслар томонидан кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган масалалар бўйича қарорлар ушбу Низом талаблари ҳисобга олинган ҳолда юридик шахснинг аризаси асосида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Транспорт воситаларини сақлаш хизматлари кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун юридик шахсларга ер участкаси бериш тўғрисида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланган тартибда қарор қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Транспорт воситаларини сақлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахсларни танлаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Транспорт воситаларини сақлаш жойлари транспорт воситаларини сақлаш учун мўлжалланган тўхташ жойларини жойлаштириш ва жиҳозлашга қўйиладиган техник шартлар талабларига, шу жумладан қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қаттиқ қоплама, ёритиш, ахлат тўплаш учун контейнерлар, сувни тиндирадиган ёмғир канализацияси, ёнғинга қарши воситалар мавжудлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ҳудудга кириш ва ундан чиқиш учун махсус ажратилган жойлар мавжудлиги. Кириш (чиқиш) жойлари йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларини таъминлаш ҳисобга олинган ҳолда ажратилиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ҳудуд 2 метрдан паст бўлмаган темир-бетон (металл, ғишт, шлакоблок) девор билан ўралган бўлиши керак. Ўралган ҳудудда 50 та ва ундан ортиқ транспорт воситасини сақлаш назарда тутилган тўхташ жойи, камида иккита кириш (чиқиш) йўллари бўлиши керак. Ўралган деворда дарвозаларнинг кенглиги камида 4,5 метр бўлиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) агар ҳудуд бир неча қаторга жойлаштириладиган транспорт воситаларини сақлаш имконини берса, у ҳолда ҳудуд ичида транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланиши учун полосалар ажратилиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) кириш (чиқиш)нинг ажратилган жойига назоратчи кассирнинг хонаси туташган бўлиши керак, у ерда кўринарли жойда ташқи томонга ушланган транспорт воситаларини сақлаш хизматлари кўрсатишнинг тарифлари ва шартлари тўғрисида йирик ҳарфларда (ҳарфларнинг катталиги камида 3 см бўлиши керак) маълумот жойлаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) ногиронлар учун махсус жиҳозланган транспорт воситалари учун камида иккита тўхташ жойи мавжудлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) битта транспорт воситасининг тўхташ жойи учун ҳисобланган майдон 20 кв метрга тенг деб қабул қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) тўхташ жойи ҳудудида хизмат кўрсатувчи ходимлар, қўриқлаш ходимлари учун хоналар бўлиши ва у бегона шахсларнинг киришига имкон бермайдиган ҳолда тўсилиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) бинолар ва сақланаётган транспорт воситалари ўртасидаги ёнғинга қарши оралиқ лойиҳалаштириш нормалари талабларига мувофиқ, бироқ камида 6 метр бўлиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) ушланган транспорт воситаларини тўхташ жойи ҳудудида жойлаштириш ҳар бир сақланаётган транспорт воситасига махсус техниканинг кириб бориши ва ёнғин гидрантларига ёнғин автомобилларининг яқинлашиши имконияти ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади, бунда асосий ўтиш жойларининг кенглиги камида 4 метр бўлиши керак. Боши берк йўлларнинг охирида 12 х 12 метр ўлчамли айланиб олиш майдончаси бўлиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) ёнғинга қарши ташқи сув таъминоти тизими билан таъминланган аҳоли пунктларида тўхташ жойидан ёнғин гидрантигача бўлган энг узоқ масофа 150 метрдан ортиқ бўлмаслиги керак. Тўхташ жойи сувсиз туманда жойлаштирилган тақдирда унинг ҳудудида камида 54 куб метр ҳажмли ёнғинга қарши ҳовуз бўлиши керак. Ёнғинга қарши шчитлар ва ёнғин ўчиришнинг бирламчи воситалари сони ёнғин хавфсизлиги қоидаларига мувофиқ бўлиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
м) тўхташ жойлари ҳудудида жойлашган ва қўриқлаш постларини жойлаштириш, келувчиларни қабул қилиш, ҳужжатларни расмийлаштириш ва тўлов учун мўлжалланган бинолар ва иншоотлар телефон алоқаси, ички ишлар органлари нарядларини тез чақириш кнопкаси билан таъминланган, ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари норматив сони билан жиҳозланган, сунъий ёритилган бўлиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
н) тўхташ жойлари ҳудудида ёнғин гидрантларининг жойлашиш жойи ЎзДС бўйича ёритувчи кўрсаткичлар билан таъминланади ва транспорт воситасини қудуқ олдида ва қудуқнинг ҳар икки томонида 1,5 метр масофада ёнғин гидранти қудуғи люки устида жойлаштиришга тўсқинлик қиладиган 15 см баландликдаги бордюр билан тўсилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
о) тўхташ жойи ҳар бир 10 транспорт воситасига 1 трос (буксир) ҳисобидан эвакуаторлар, тортиш трослари (юк транспорт воситалари сақланган тақдирда қаттиқ шатаклар) билан жиҳозланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тўхташ жойида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудга бегона шахсларни қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт воситаларини уларни жойлаштириш режасини бузган ҳолда тўхташ жойларининг ҳисобланган сонидан ортиқча қабул қилиш ва жойлаштириш, транспорт воситалари ўртасидаги масофани камайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқиш дарвозаларини ва ўтиш йўлларини тиқилинч қилиб қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бирор-бир ўт оладиган ва таъмирлаш ишларини бажариш, эшиклар ва двигателларни муздан тозалаш учун очиқ оловдан фойдаланиш, енгил алангаланадиган ва ёнувчи суюқликларни сақлаш ва улардан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт воситаларини ёнилғи бакларини оғзи очиқ ҳолда сақлаш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Транспорт воситаларини сақлаш хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар ушланган транспорт воситасини сақлаш жойига ўз вақтида олиб келишни таъминлаш учун махсус техник воситалар (эвакуаторлар, шатакка тортиш трослари, қаттиқ шатаклар)нинг етарлича сонига эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Транспорт воситаларини сақлаш хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасига ва пластик карточкалардан тўловларни қабул қиладиган ҳисоб-китоб терминалига эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Транспорт воситаларини сақлаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар, шунингдек уларни ташиш (эвакуация қилиш) харажатлари учун ҳақ тўлаш кўрсатилган хизматларни кўрсатувчи юридик шахс томонидан тасдиқланган, бироқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланадиган чекланган миқдорлардан юқори бўлмаган тарифлар бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Транспорт воситаларини сақлаш бўйича кўрсатилган хизматлар, шунингдек уларни ташиш (эвакуация қилиш) харажатлари ҳисоб-китоби ҳар бир тўлиқ соат учун амалда сақланган муддатдан ва ташиш (эвакуация қилиш) бўйича сарфланган харажатлардан келиб чиқиб назорат-касса машинаси ёки ҳисоб-китоб терминали чеки мажбурий берилган ҳолда транспорт воситаси ҳудуддан чиқаётганда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Транспорт воситаларини сақлаш бўйича кўрсатилган хизматлар учун, шунингдек уларни ташиш (эвакуация қилиш) сарфлари учун ҳақ тўлаш ҳам нақд пул билан, ҳам пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда нақд пулсиз ҳисоб-китоб шаклида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Транспорт воситаларини сақлаш хизматлари кўрсатиш билан шуғулланувчи юридик шахсларга солиқ солиш Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Транспорт воситаларини тўхташ жойига олиб келиш ва сақлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар санитария ва ёнғинга қарши қоидаларга риоя қилиниши, транспорт воситалари тўхташ жойига ва сақлаш учун олиб келиниши вақтида сақланиши (ўғирлик, комплектларнинг бут бўлмаслиги ва шикастланиши), шунингдек транспорт воситаси салонидаги шахсий буюмлар сақланиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Транспорт воситаларини олиб келиш ва сақлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахс:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий офатлар (зилзила, довул, сув тошқини ва ҳоказолар) вақтида транспорт воситалари шикастланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт воситалари уларни сақлаш бўйича хизматлар кўрсатиладиган ҳудуддан чиққандан кейин берилган транспорт воситаларини сақлашга тегишли даъволар учун жавоб бермайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ушбу Низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ушбу Низом талабларига риоя қилиниши устидан назорат қилиш ишларини умумий мувофиқлаштириш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан амалга оширилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 20-21-сон, 207-модда; 2013 й., 37-сон, 485-модда; 2017 й., 33-сон, 863-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон, 11.08.2019 й., 09/19/661/3571-сон, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон; 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон; 17.08.2023 й., 09/23/358/0620-сон; 06.07.2026 й., 09/26/358/0693-сон)