Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг
Қарори
НАЗОРАТ ҚИЛУВЧИ ОРГАНЛАР ТОМОНИДАН ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРЛАР ФАОЛИЯТИНИ ТЕКШИРИШЛАРНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 23 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1712-3]
[Кўчирма]
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.
Бош вазир, Кенгаш раиси Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 11 апрель,
1-сон
Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2011 йил 11 апрелдаги 1-сон қарорига
7-ИЛОВА
7-ИЛОВА
Назорат қилувчи органлар томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текширишларни ташкиллаштириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш
10-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Истисно тариқасида давлат солиқ хизмати органлари томонидан якка тартибдаги тадбиркорларнинг молиявий ва товар ҳужжатларини текшириш зарурати бўлган ҳолларда, камерал назорати натижасида аниқланган солиқ қонунчилиги бузилиши ҳолатлари асосида, Кенгаш қарори билан якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини бундан кўпроқ, лекин 5 иш кунидан ошмаган муддатда текшириш ўтказиш кўзда тутилиши мумкин».
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 20-21-сон, 213-модда; 2017 й., 19-сон, 349-модда)