Ҳужжат кучини йўқотган 02.02.2019 11.05.2011 йилдаги 131-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 02.02.2019
Ҳужжат 17.06.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ЕР ҚАЪРИНИ ГЕОЛОГИК ЎРГАНИШ, САНОАТДА, КОНЧИЛИКДА ВА КОММУНАЛ-МАИШИЙ СЕКТОРДА ИШЛАРНИНГ БЕХАТАР ОЛИБ БОРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ ТУЗИЛМАСИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 февралдаги 75-сонли «Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Геология-қидирув ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 27 августдаги ПҚ-1396-сон қарорига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси тузилмасини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекциясининг ташкилий тузилмаси, унинг марказий аппаратининг ходимларнинг чекланган умумий сони 29 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари 22 нафар бўлган тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси деб аталади) тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси Ер қаърини геологик ўрганиш давлат назорати бошқармасининг архив ҳужжатларини ва мол-мулкини «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси балансига белгиланган тартибда текин берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни белгиланган тартибда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 11 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
131-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 11 майдаги 131-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекциясининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

* штатдаги ходимлар сони минтақавий инспекциялар ходимларини ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** хизмат кўрсатиладиган корхоналар маблағлари ҳисобига таъминланади ва уларнинг штатдаги ходимлари сонига киритилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*** хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 11 майдаги 131-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси марказий аппарати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 11 майдаги 131-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси деб аталади) саноат ва радиация хавфсизлиги, кон муносабатлари соҳасидаги, республика ҳудудидаги барча юридик ва жисмоний шахсларнинг саноат ва радиация хавфсизлиги, ер қаъридан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга доир қонун ҳужжатлари ва норматив-техник ҳужжатлар талабларига риоя этишлари юзасидан давлат назоратини, шунингдек давлат томонидан тартибга солиш бўйича бошқа чора-тадбирларни амалга оширувчи махсус ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси, унинг тармоқ ва минтақавий инспекциялари Ўзбекистон Республикасининг саноат хавфсизлиги соҳасидаги давлат бошқаруви органларининг ягона тизимини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Минтақавий инспекциялар маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақил ҳисобланади ва бевосита «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясига бўйсунади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясининг саноат ва радиация хавфсизлиги, кон муносабатлари, ер қаъридан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ўз ваколати доирасида қабул қилган қарорлари вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси ўз фаолиятини вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади, халқаро битимлар асосида бошқа давлатларнинг давлат назорат органлари билан ўзаро иш олиб боради ва ҳамкорлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси, унинг тармоқ ва минтақавий инспекциялари фаолиятини молиялаштириш «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясига ажратиладиган доирада Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, хизмат кўрсатиладиган корхоналар, «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясига идоравий мансуб ташкилотларнинг ўз фаолиятидан олинган даромадлари, «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси ва унга идоравий мансуб ташкилотлар юридик шахслар ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясининг вазифалари ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қуйидагилар «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахсларнинг саноат ва радиация хавфсизлиги, газ таъминоти, ер қаърини геологик ўрганишда ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш, минерал хом ашёни қайта ишлаш, шунингдек кон ишларини геология-маркшейдерлик хизмати билан таъминлаш соҳасидаги қонун ҳужжатлари ва норматив-техник ҳужжатлар талабларига риоя қилишлари юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат ва радиация хавфсизлиги, шунингдек кон назорати соҳасида олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газ хўжалиги тизимида ҳамда кўп квартирали турар жойлар ва республика коммунал-маиший объектларининг газ таъминотида хавфсизлик таъминланишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси ваколатига кирувчи масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ва норматив-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат хавфсизлиги экспертизаси, саноат хавфсизлиги соҳасида фаолият кўрсатувчи мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимларини жорий этиш ҳамда уларнинг фаолияти ва ривожлантирилишини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси ўзига юкланган вазифаларни бажариш доирасида қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) назорат-профилактика фаолияти соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар билан келишган ҳолда ишлаб чиқаришлар (технологиялар), объектлар, асбоб-ускуналар ҳамда потенциал хавфли ишлаб чиқаришлар ва технология объектларига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар рўйхатини белгилайди ва тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геология-қидирув ишларини олиб боришда ва кон ишларини геология-маркшейдерлик хизматлари билан таъминлашда қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бошқармаси мутахассисларини, корхоналар ва илмий муассасаларнинг соҳа бўйича экспертларини жалб этган ҳолда геология-қидирув ишлари ҳажми, сифати ва ушбу ишлар натижаларининг ҳаққонийлигини белгиланган тартибда мустақил текширишларни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланиш учун лицензия берилган ер қаъри участкаларида дастлабки текшириш ўтказади, шунингдек кейинчалик фойдали қазилмалар қазиб олишнинг келишилган ҳажмларига ва конлардан фойдаланиш тартибига риоя этилишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси томонидан захираларни тасдиқлашда қабул қилинган қарорлар ва хулосаларнинг ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан бажарилишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
минерал хом ашёни қазиб олишда ва қайта ишлашда фойдали қазилмаларнинг нормативдан ортиқча йўл қўйилган йўқотишларини аниқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар, ҳарбийлаштирилган кон-қутқариш қисми, кон фаввораларига қарши курашиш бўлинмалари, газдан қутқариш ва авария-диспетчерлик хизматларининг содир бўлиш эҳтимоли бўлган аварияларнинг тарқалишига йўл қўймаслик ҳамда уларнинг оқибатларини тугатишга тайёрлигини назорат қилади, шунингдек кўрсатиб ўтилган бўлинмаларни жойлаштириш схемаларини келишиб олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг ҳарбийлаштирилган кон-қутқариш қисмига тезкор ва методик раҳбарликни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиётнинг тегишли тармоқларида саноат ва радиация хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат хавфсизлиги экспертизасини ўтказиш тартибини ва экспертиза хулосаларини расмийлаштиришга талабларни белгилайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги экспертизасини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турар жойлар ва коммунал-маиший объектларнинг газ хўжалиги тизимида саноат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида коммунал-маиший корхоналар хизматлари томонидан норматив-ҳуқуқий ва норматив-техник ҳужжатларнинг бажарилишини текширади ва мониторингини олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз назоратидаги корхоналар ва объектларни фойдаланишга қабул қилиш давлат комиссиялари таркибида қатнашиш учун вакилларни тайинлайди, ушбу объектларда фойдаланиш учун қабул қилиш қоидаларига риоя этилишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатлари доирасида республика даражасида ионловчи нурланиш манбаларининг давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилишни, миллий реестри юритилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфли ишлаб чиқариш объектларининг давлат реестрида хавфли ишлаб чиқариш объектлари ҳисобини юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори техноген хавфли ҳудудларнинг давлат кадастри юритилишини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланишга, назоратдаги объектларда авариялар ва ишлаб чиқаришда жароҳатланишнинг олдини олиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга ташкилотларнинг тайёрлигини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат хавфсизлиги декларацияларини ишлаб чиқиш ва тақдим этишнинг тўғрилиги мониторингини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаётган ва қурилаётган хавфли ишлаб чиқариш объектлари саноат хавфсизлигининг декларация этилишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газ назорати объектларини, босим остида ишловчи буғ ва сув иситиш қозонларини, идишларни, буғ ва иссиқ сув қувурларини ва кўтариш иншоотларини рўйхатдан ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
авариялар ва ишлаб чиқаришда жароҳатланишларнинг олдини олиш мақсадида саноат, радиация хавфсизлиги ва ер қаъри бойликларини муҳофаза қилиш талабларини тарғиб қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) нормативларни тартибга солиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат ва радиация хавфсизлиги, ер қаъридан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ҳамда «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси ваколатига кирувчи бошқа масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ва норматив-техник ҳужжатларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноатда ишларни бехатар олиб бориш, асбоб-ускуналарни лойиҳалаш, тайёрлаш, қуриш ва ишлатиш, ер қаърини геологик ўрганишда улардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва минерал хом ашёни қайта ишлаш бўйича талаблардан иборат бўлган давлат стандартлари ҳамда бошқа норматив ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқади ва белгиланган тартибда келишиб олади, шунингдек ушбу масалалар бўйича қоида ва нормаларни тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдали қазилмалар конларини қазиб олувчи корхоналар ва объектларни тугатиш ва консервация қилишда ер қаъри бойликларидан фойдаланувчилар томонидан бажарилиши керак бўлган техник талабларни белгилайди (ишларнинг хавфсизлиги, фойдали қазилмалар конларини ишга туширишда ер қаъри бойликларини муҳофаза қилиш ҳамда иқтисодиёт тармоқларида фойдаланишга яроқли бўлган кон маҳсулотларини сақлаш қисми бўйича);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) рухсат бериш фаолияти соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатлари доирасида фаолиятнинг айрим турларини лицензиялашни ташкил этади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси ваколатларига кирувчи алоҳида иш турларига белгиланган тартибда рухсатномалар беради ва уларни бекор қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдали қазилмалар конларини қазиб олиш учун, шунингдек фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари қурилиши ва улардан фойдаланиш учун кон ажратиш далолатномаларини беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қазиб олиш жараёнида қазиб олинган ва йўқотилган фойдали қазилмалар захираларини қазиб олиш корхоналари ҳисобидан чиқаришни келишиб олади ва саноат учун аҳамиятини йўқотган ёки кейинги геология-қидирув ишларида ва конларни қазишда тасдиқланмаган захираларни ҳисобдан чиқариш учун хулосалар беради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геология-қидирув ишлари лойиҳаларини, кон қазувчи ва қайта ишловчи корхоналарнинг техник лойиҳаларини, фойдали қазилмаларни қидириш ва қазиб олишда ишларни бехатар олиб бориш юзасидан техник ечимларга доир кон ишлари режаларини, минерал хом ашёни қазиб олиш ва қайта ишлашда фойдали қазилмаларнинг камайиши ва майдалашуви нормативларини келишиб олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахталар (конлар)нинг бир тоифадан бошқа тоифага ўтказилишини тасдиқлайди ва келишиб олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нефть-газ қудуқларини фойдаланишга, тугатишга ва консервацияга бериш далолатномаларини келишиб олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишларнинг айрим масъулиятли технологик босқичларини, технологик регламентларни ва бошқаларни олиб бориш иш режаларини келишиб олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назоратдаги объектларда саноат хавфсизлиги ва ер қаърини муҳофаза қилиш бўйича хорижий технологиялар ва асбоб-ускуналарни қўлланиш тўғрисидаги экспертиза хулосасини кўриб чиқади ва тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат хавфсизлиги соҳасидаги экспертиза ташкилотларини белгиланган тартибда аккредитация қилади ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат хавфсизлиги экспертизаси натижалари бўйича экспертиза хулосаларини тасдиқлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфли юклар ва портловчи моддаларни транзит ташишда қонун ҳужжатларига мувофиқ хулосалар беради ва уларнинг назоратини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфли ишлаб чиқариш объектида авария содир бўлган тақдирда бошқа шахслар ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга зарар етказилиши юзасидан жавобгарликни мажбурий суғурта қилишда хулосалар беради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат ва радиация хавфсизлиги, ер қаърини геологик ўрганиш, улардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш масалалари бўйича илмий тадқиқотлар ҳамда мутахассислар тайёрлаш дастурларини шакллантиришда ва келишиб олишда қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат ва радиация хавфсизлиги ҳамда ер қаърини муҳофаза қилиш соҳасида хавфли ишлаб чиқариш объектлари ходимларини тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш (билимларини текшириш) тартибини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) халқаро ҳамкорлик соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноатда ишларни бехатар олиб боришни назорат қилиш, кон назорати, атом энергетикаси ва илмий тадқиқотлар соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади, «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси ваколатига кирувчи масалалар бўйича халқаро ташкилотлар, бошқа мамлакатларнинг тегишли назорат органлари билан белгиланган тартибда алоқа ўрнатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атом энергиясидан тинчлик мақсадида фойдаланиш соҳасидаги халқаро шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларининг бажарилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Давлат инспекцияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўмир, кон-руда ва норуда, кимё, металлургия, нефть ва газ қазиб олиш, нефть ва газни қайта ишлаш саноатида, геология-қидирув ишларида, магистрал нефть-газ ва уларни узатиш қувурларида, ишлаб чиқариш жараёнида газдан фойдаланишда, портлаш ва ёнғин хавфи бўлган объектларда, донни сақлаш ҳамда қайта ишлаш объектларида, ер остида транспорт ва гидротехника қурилишларини олиб боришда, портлаш ва ёнғин хавфи бўлган қурилиш объектларида ва бошқа тармоқларнинг хавфли ишлаб чиқариш объектларида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат портловчи моддалари ва портлатувчи воситаларни ишлаб чиқариш, сақлаш, ишлатиш ва ҳисобга олишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газ, нефть ва уларнинг маҳсулотлари узатиладиган магистрал қувурларни, шаҳарлар ва аҳоли яшаш жойларини, кўп квартирали уй-жойларни газ билан таъминлаш тизимларини, шунингдек нефть маҳсулотларини, табиий ва суюлтирилган (пропан-бутан) газларни ташиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ объектларни лойиҳалаш, қуриш, ишлатиш ва таъмирлашда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер қаъри бойликларидан фойдаланишда ва уларни муҳофаза қилишда, кон ишларини геология-маркшейдерлик хизматлари билан таъминлашда, шу жумладан углеводород конларини қидиришда, нефть ва газ қудуқларини қазишда, уларни синаб кўришда ва ишлатишга тайёрлашда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
портлаш ва ёнғин хавфи бўлган, назорат остидаги ишлаб чиқаришлар ҳамда объектларни қуришда, реконструкция қилишда, улардан фойдаланишда ва уларни таъмирлашда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
радиоактив материаллар ва рудаларни (ваколатига кўра), ионловчи нурланиш манбалари мавжуд бўлган буюмларни ташиш, сақлаш, улардан фойдаланиш ва уларни кўмиб ташлаш, қазиб олиш, қайта ишлаш ва ҳисобга олишда, ядро объектларидан ва ионловчи нурланиш манбаларидан фойдаланувчи ёки уларни олувчи бошқа объектлардан фойдаланишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўтариш иншоотларини, буғ ва сув иситиш қозонларини, босим остида ишлайдиган идишларни, буғ ва иссиқ сув қувурларини, шунингдек назорат остидаги бошқа объектларни ишлаб чиқиш, лойиҳалаш, тайёрлаш, монтаж қилиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфли юклар ва портловчи моддаларни транзит ташишда ўз ваколатига мувофиқ давлат назоратини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек ўз таркибий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари орқали амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун белгиланган тартибда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси ваколатига тааллуқли масалалар юзасидан корхоналар ва объектларни текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назоратидаги корхоналар, шунингдек «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси назоратидаги объектларга эга бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларига саноат ва радиация хавфсизлиги, уларни геологик ўрганишда ер қаъридан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш, минерал хом ашёни қайта ишлаш талабларининг аниқланган бузилишларини бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер қаърини геологик ўрганишда, улардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишда, фойдали қазилмаларни қазиб олишда, минерал хом ашёни қайта ишлашда, кон ишларини геология-маркшейдерлик хизматлари билан таъминлашда саноат ва радиация хавфсизлиги талаблари бузилган ҳолда олиб борилаётган ишларни тўхтатиб қўйиш, шунингдек одамлар ҳаёти хавф остида қолганда ёки авария ҳолати вужудга келганда уларни иш жойларидан чиқариш, иш жойларини ёки асбоб-ускуналарни муҳрлаб қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат ва радиация хавфсизлиги, ер қаъридан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш талабларини бузганлик учун мансабдор шахслар ва фуқароларни ўз ваколатлари доирасида маъмурий жавобгарликка тортиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назоратидаги ишлаб чиқаришлар учун ходимлар тайёрловчи курсларни, шунингдек кон ва портлатиш ишлари олиб борилишига жавоб бериш ҳуқуқи бериладиган мутахассислар тайёрловчи курсларни ташкил этиш, ўта хавфли ишларни бажариш учун тайёрланадиган шахслардан имтиҳонлар олиш ва уларга гувоҳномалар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назоратидаги объектларда ходимларнинг хавфсизлик қоида ва нормаларини, технологик регламентларни ва ишчиларнинг меҳнатини муҳофаза қилиш йўриқномаларини билишларини текшириш, назоратидаги корхоналар, шу жумладан саноат хавфсизлиги соҳасида кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни амалга оширувчи корхоналар раҳбарлари ва ходимларининг саноат, радиация хавфсизлиги ҳамда ер қаъри бойликларини муҳофаза қилиш қоидалари ва нормаларини билишларини текширишда қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотлар раҳбарларининг «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси ваколатига кирадиган масалалар бўйича ҳисоботларини эшитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат хавфсизлигини экспертизадан ўтказиш ҳуқуқини берувчи аккредитация аттестатининг амалда бўлишини белгиланган тартибда тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки уни бекор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатлари бузилган ҳолда тайёрланган саноат хавфсизлиги экспертизаси хулосаларини ноҳақиқий деб эътироф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт гувоҳномасининг амалда бўлишини белгиланган тартибда тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки уни бекор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат хавфсизлиги соҳасида аккредитация қилинган экспертиза ташкилотлари фаолиятини текширув назоратидан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геологик ўрганишда, фойдали қазилмаларни қазиб олишда, минерал хом ашёни қайта ишлашда, кон ишларини геология-маркшейдерлик хизматлари билан таъминлашда саноат ва радиация хавфсизлиги, ер қаъри фойдали қазилмаларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги қоидалар, йўриқномалар ва бошқа норматив-техник ҳужжатлар талабларини бузган шахслар билан меҳнат шартномасини тўхтатиш ёки уларга нисбатан интизомий чоралар кўриш ёки уларни ишларга техник раҳбарлик қилиш ҳуқуқидан бир йилгача муддатга маҳрум қилиш тўғрисида назоратдаги корхоналар, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларига тақдимномалар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ионловчи нурланиш манбаларини ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимини ташкил этиш, йўлга қўйиш, услубий таъминлаш ва такомиллаштириш билан боғлиқ тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айбдор шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аварияларнинг ҳолатлари ва сабабларини, ишлаб чиқаришда жароҳатланиш, портловчи материалларнинг йўқолиши ҳолатларини белгиланган тартибда техник жиҳатдан текшириш ҳамда текшириш натижалари бўйича «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси ваколатига киритилган масалалар юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарурат бўлганда ташкилотлар томонидан асбоб-ускуналар ва материалларни назорат синовларидан ўтказишни, иш ва атроф муҳит таҳлилларини, лойиҳа ва лойиҳа-конструкторлик ечимларининг мустақил экспертизасини ўтказишни тайинлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тайёрловчи заводлар ва таъмирлаш корхоналарида назоратдаги саноат тармоқлари учун асбоб-ускуналарнинг саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини текшириш, улар стандартлар, саноат, радиация хавфсизлиги қоидаларига ва нормаларига ҳамда тасдиқланган лойиҳавий ечимлар талабларига номувофиқ бўлган тақдирда уларни ишлаб чиқаришни тўхтатиб қўйиш ва қўлланишини тақиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ташкилотлардан «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси ваколатига тааллуқли масалалар бўйича зарур ахборотларни олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мансабдор ва жисмоний шахсларда ишларга техник раҳбарлик қилиш ва уларни бажариш ҳуқуқини берувчи тегишли ҳужжатлар мавжудлигини, шунингдек улар томонидан юқори даражада хавфлилик билан боғлиқ ишларни бажариш учун махсус белгиланган талабларга риоя этилишини текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат кўрсатиладиган корхоналар ҳисобидан молиялаштириладиган минтақавий инспекцияларга тезкор ва услубий раҳбарликни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ташкилотлар билан келишган ҳолда уларнинг мутахассисларини ишлаб чиқаришлар, объектлар ҳамда ер қаъри ишлари ва уни муҳофаза қилиш хавфсизлиги билан боғлиқ мустақил экспертизалар ва ишланмаларни амалга ошириш учун шартнома асосида жалб этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси инспекторлари ўз вазифаларини бажараётганда назоратидаги корхоналар уларни хизмат хоналари, алоқа воситалари, махсус кийим-бош ва ҳимоя воситалари, транспорт билан таъминлайдилар, шунингдек уларга доимий бириктириб қўйилган минтақавий инспекциялар инспекторларига эса коммунал хизматлар кўрсатиладиган ва телефон алоқаси бўлган идоравий турар жой ажратишда кўмаклашадилар, идоравий мактабгача болалар муассасаларида ва санаторий-курорт муассасаларида жой берадилар, тиббий хизмат кўрсатиш ва ижтимоий-маиший таъминот масалаларини ҳал қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясининг мансабдор шахслари ўз хизмат вазифаларини зарур даражада бажармаганлиги учун белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясига белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқ бошчилик қилади.
(15-анднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 июндаги 180-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 25-сон, 259-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган ўринбосари бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғи мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси вазирига, ўринбосар эса — тегишли равишда вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат инспекцияси фаолиятига яккабошчилик асосида умумий раҳбарликни амалга оширади ҳамда «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарурат бўлганда, «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясининг марказий аппарати тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритади, штатлар жадвалини ва харажатлар сметасини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясининг таркибий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари тўғрисидаги низомларни (уставларни) белгиланган тартибда тасдиқлайди, Ҳарбийлаштирилган кон-қутқариш қисми тўғрисидаги низом бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясининг таркибий бўлинмалари ходимларини ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳарбийлаштирилган кон-қутқариш қисми штабининг Ҳарбийлаштирилган кон-қутқариш қисмининг аварияга учраган одамларни қутқаришга, юз бераётган авариялар оқибатларини локализация қилиш ва бартараф этишга ҳамда корхоналарда авария-техника ишларини бажаришга тайёрлигини таъминлаш бўйича ишлари юзасидан назоратни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Тармоқ инспекциялари ва минтақавий инспекциялар ўз фаолиятини «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси томонидан тасдиқланадиган низомларга мувофиқ амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Хавфли ишлаб чиқариш объектларини ишлатиш билан боғлиқ ишларни мувофиқлаштириш учун «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси ҳузурида «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғи бошчилик қиладиган Саноат хавфсизлиги бўйича идоралараро кенгаш тузилади. Саноат хавфсизлиги бўйича идоралараро кенгашнинг шахсий таркиби ва унинг тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Комплекси билан келишган ҳолда «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғи томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Давлат инспекциясида бошлиқ (ҳайъат раиси), унинг ўринбосари (лавозимига кўра), шунингдек «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи унинг таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъат қуйидагилар билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси фаолиятининг республика ҳудудида геологик ўрганишда, фойдали қазилмаларни қазиб олишда, минерал хом ашёни қайта ишлашда, кон ишларини геология-маркшейдерлик хизматлари билан таъминлашда саноат ва радиация хавфсизлиги, ер қаъри бойликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича қонун ҳужжатлари ва норматив-техник ҳужжатлар талабларига барча юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя қилиниши юзасидан давлат назорати таъминланишини давом эттириш, саноат ва радиация хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек кон назорати соҳасида олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш юзасидан «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси раҳбарлари ва ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъат «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъат мажлисига «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъат қарорлари бошлиқнинг буйруқлари билан амалга оширилади. Бошлиқ ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда бошлиқ пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига маълум қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъат фаолияти тартиби унинг ҳайъат тасдиқлайдиган регламентида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясининг инспекторлари таркибига ва органлари ходимларига белгиланган тартибда фарқлаш белгилари бўлган формали кийим-бош ва ягона намунадаги гувоҳнома берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 11 майдаги 131-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 10 июлдаги 323-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 64-модда):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 1, 2 ва 4-бандлар, шунингдек 1, 3 ва 4-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 3-банднинг иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси Газни назорат қилиш инспекциясининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси Газ хўжалигидан хавфсиз фойдаланиш инспекциясининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2008 йил 29 майдаги 114-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 5-сон, 25-модда):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 1-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2-банддаги «Саноатконтехназорат» давлат инспекциясига» сўзлари «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 3 ва 4-бандлар, шунингдек 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида» 2008 йил 10 декабрдаги 271-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 12-сон, 64-модда) 6-илованинг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 6-сон, 27-модда) илованинг 45-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 19-сон, 191-модда, 25-сон, 259-модда; 2012 й., 44-сон, 507-модда; 2016 й., 17-сон, 176-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2018 й., 09/18/782/1985-сон, 03.10.2018 й., 09/18/784/1986-сон)