Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 10.03.2011 йилдаги ПҚ-1500-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Ҳужжат 10.03.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ БОЛАЛАР СПОРТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИ БЮДЖЕТИНИ ҲАМДА 2011 ЙИЛДА БОЛАЛАР СПОРТИ ОБЪЕКТЛАРИ, СУЗИШ ҲАВЗАЛАРИ ВА БОЛАЛАР МУСИҚА ҲАМДА САНЪАТ МАКТАБЛАРИНИ ҚУРИШ, РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ ВА МУКАММАЛ ТАЪМИРЛАШНИНГ МАНЗИЛЛИ ДАСТУРЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Васийлик кенгашининг 2011 йил 25 февралдаги қарорини ижро этиш ҳамда болаларни, айниқса қизларни спорт билан шуғулланишга янада кенгроқ жалб қилиш учун қулай шарт-шароитларни яратиш, ўсиб келаётган авлодни жисмоний ривожлантириш ва соғлиғини мустаҳкамлашни таъминлаш, шунингдек уларнинг ижодий қобилиятларини ҳар томонлама ривожлантириш ҳамда маданий савиясини ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Республика ва ҳудудий ташкилотлар ҳамда корхоналар, шунингдек хорижий инвесторларнинг Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармасига 1 — 3-иловаларга* мувофиқ прогноз ҳажмларда ихтиёрий хайрия ёрдамини йўллаш тўғрисидаги ташаббуси маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1—3-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган 2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси даромадлари ва харажатларининг прогноз параметрлари 4 ва 5-иловаларга* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 4 ва 5-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда тайёрланган 2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган болалар спорти объектлари, сузиш ҳавзалари ва болалар мусиқа ҳамда санъат мактабларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг манзилли дастурлари 6, 6а ва 6б-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 6—6б-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига шахсий жавобгарлик юклансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий соҳа объектлари қурилиши бўйича ихтисослашган пудрат ташкилотлари ўртасида болалар спорти объектлари, сузиш ҳавзалари ва болалар мусиқа ҳамда санъат мактабларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг манзилли дастурларига киритилган объектлар бўйича танлов савдоларини 2011 йилнинг 20 мартигача якунлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов савдолари натижалари тасдиқлангач танлов ғолиблари билан ўн кун муддатда пудрат шартномаларини тузиш ҳамда объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашни ўз вақтида молиялаштира бошлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болалар спорти объектлари, сузиш ҳавзалари ва болалар мусиқа ҳамда санъат мактабларини намунавий лойиҳаларга ҳамда тасдиқланган қурилиш нормалари ва қоидаларига қатъий мувофиқ ҳолда қуриш, реконструкция қилиш, шунингдек эксплуатация хавфсизлиги талабларига риоя этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болалар спорти объектлари, сузиш ҳавзалари ва болалар мусиқа ҳамда санъат мактабларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг тасдиқланган параметрларини белгиланган муддатларда самарали ҳамда сифатли бажариш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Халқ таълими вазирлиги, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси билан биргаликда, болалар спорти объектларида, сузиш ҳавзалари ва болалар мусиқа ҳамда санъат мактабларида тасдиқланган намунавий лойиҳаларга, қурилиш нормалари ва қоидаларига мувофиқ бажарилаётган лойиҳа ва қурилиш-монтаж ишларининг сифатига нисбатан қўйилаётган талабларга қатъий риоя этилишини ҳисобга олган ҳолда, буюртмачилар билан пудратчилар ўртасидаги шартнома мажбуриятлари бажарилиши устидан тизимли мониторинг ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги 2011 йилда ишга тушириладиган болалар спорти объектлари, сузиш ҳавзалари ва болалар мусиқа ҳамда санъат мактабларини белгиланган нормалар ва стандартларга мувофиқ зарур ускуналар ва анжомлар билан ўз вақтида жиҳозланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Жамғарманинг ҳар йилги даромади ва харажатлари параметрларини шакллантиришда алоҳида модда билан, биринчи навбатда қишлоқ жойлардан ва ижтимоий мададга муҳтож бўлган оилалардан, умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари — айниқса қизлар учун спорт кийимларини харид қилишга харажатларни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, 2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан «Ўзбекенгилсаноат» ДАК таркибидаги ишлаб чиқарувчи корхоналардан харид қилинадиган спорт кийимлари нулинчи ставка бўйича қўшилган қиймат солиғига тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг ҳисоб рақамига маблағлар ўз вақтида келиб тушишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йилнинг ҳар чораги якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг ҳудудий филиаллари томонидан болалар спорти объектлари, сузиш ҳавзалари ва болалар мусиқа ҳамда санъат мактаблари қурилиши объектларига ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши ва смета харажатларига риоя этилиши устидан текширувларни амалга оширсин ҳамда бажарилган ишларнинг натижалари бўйича Жамғарма Васийлик кенгашига ахборот бериб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳар чоракдаги йиғилишларида мазкур қарор билан тасдиқланган болалар спорти объектлари, сузиш ҳавзалари ва болалар мусиқа ҳамда санъат мактабларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг манзилли дастурлари амалга оширилишини кўриб чиқсин, уларнинг ўз вақтида ишга туширилиши ва зарур ускуна ҳамда анжомлар билан жиҳозланиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 10 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-1500-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 й., 3-сон, 80-модда)