Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 февралдаги ПФ-4952-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институтининг қонун лойиҳаларини экспертиза қилиш, қонун ижодкорлиги фаолиятини, давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимини такомиллаштиришга қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш бўйича ахборот-таҳлилий, ташкилий фаолияти самарадорлигини ошириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 12 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузасида баён этилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясининг қоидаларини изчиллик билан татбиқ этиш мақсадида:
1. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 2 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институтини ташкил қилиш тўғрисида»ги ПФ-3590-сонли Фармонида белгиланган вазифалар билан бир қаторда, қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти (кейинги ўринларда — Институт) фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
давлат ва жамият қурилиши соҳасидаги демократик ислоҳотлар жараёнини, ҳокимиятлар бўлиниши конституциявий принципининг ҳаётга изчил татбиқ этилишини тизимли таҳлил қилиш, ижро этувчи, қонун чиқарувчи ва суд ҳокимияти тармоқларининг мустақиллиги ва эркинлигини кучайтириш, уларнинг келишилган ҳолда фаолият юритиши ҳамда ҳамкорлигини, улар ўртасида мувозанатни таъминлаш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимида ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанатининг самарали тизимини шакллантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
ҳокимиятнинг ижро этувчи тармоғини ислоҳ қилиш ва демократлаштириш масалаларини комплекс ўрганиш, айрим ҳокимият ваколатлари ва функцияларини марказий давлат ҳокимияти органларидан, ҳукуматдан бошлаб маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига босқичма-босқич ўтказиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, сиёсий партияларнинг парламентдаги фракциялари, жойлардаги депутатлик гуруҳларининг қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил фаолияти самарадорлигини ошириш масалаларини чуқур ўрганиш; сиёсий партияларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини шакллантиришдаги, ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қонун ҳужжатларининг ижро этилиши устидан самарали парламент, депутатлик назоратини амалга оширишдаги ролини кучайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
жамиятда демократия ва адолатни таъминлашнинг энг муҳим омили сифатида суд ҳокимияти мустақиллиги ва эркинлигини мустаҳкамлаш жараёнларини комплекс таҳлил қилиш, судни инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза ва ҳимоя этишга хизмат қиладиган давлатнинг том маънодаги мустақил институтига айлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
ҳокимиятлар бўлиниши принципини ҳаётга татбиқ этиш, уларнинг самарали тарзда келишилган ҳолда фаолият юритиши ҳамда ҳамкорлигини таъминлаш бўйича ривожланган демократик мамлакатлар тажрибасини тизимли ўрганиш, ушбу тажрибадан глобаллашув шароитида жаҳонда рўй бераётган демократик жараёнларни чуқурлаштиришнинг замонавий тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда давлат қурилиши тизимида фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
2. Белгилаб қўйилсинки, Институт ўз олдига қўйилган вазифаларни бажариш мақсадида:
қонун ижодкорлиги жараёнининг барча босқичларида қонун лойиҳаларини экспертизадан ўтказади ҳамда қонун лойиҳалари бўйича баҳолар ва хулосаларни тайёрлайди; амалдаги қонун ҳужжатлари ижроси мониторингини амалга оширади, унинг натижалари бўйича ахборот-таҳлилий материаллар ва баҳолар тайёрлайди;
марказда ва жойларда ҳокимиятнинг вакиллик, ижро этувчи ва суд тармоқлари органларининг фаолияти мониторингини амалга оширишда, уларнинг фаолият юритиш самарадорлигини ошириш ва улар ўртасида таъсирчан ҳамкорликни таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этади;
қонун ҳужжатларининг аҳоли ва ижрочиларга етказилиши амалиётини ўрганишни, шунингдек ижро этувчи ҳокимият органларининг норма ижодкорлиги фаолияти, улар томонидан қабул қилинаётган ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонун ҳужжатларига мувофиқлиги мониторингини ташкиллаштиради;
ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қонун ҳужжатлари ижро этилиши устидан парламент, депутатлик назоратини амалга ошириш бўйича фаолиятнинг тизимли мониторингини, унинг самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишни таъминлайди;
мамлакатда ҳақиқий кўппартиявийлик тизимининг ривожланиш жараёнлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партияларнинг фракциялари, депутатлик гуруҳлари фаолияти мониторингини амалга оширади, мамлакат парламентида фракциялараро рақобатни профессионал ва предметли асосда ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда амалдаги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқни қўллаш амалиёти, давлат ва жамият қурилишидаги қонун ижодкорлиги фаолияти соҳасида хорижий мамлакатлар тажрибаси ҳақидаги маълумотларнинг ахборот банкини шакллантиради;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимини демократлаштиришга, социал-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ислоҳотларнинг ва мамлакатда фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг ҳуқуқий базасини такомиллаштиришга оид долзарб муаммоларни ўрганиш бўйича илмий-тадқиқот, ахборот-таҳлилий ишларнинг мақсадли комплекс дастурларини мувофиқлаштириш, тайёрлаш ҳамда амалга оширишни таъминлайди; илмий тадқиқот натижаларидан давлат ва жамият қурилиши амалиётида, қонун ижодкорлиги фаолиятида фойдаланишни ташкиллаштиради.
3. Белгилансинки, Институт зиммасига юклатилган вазифалар, функциялар ва ваколатлар, биринчи навбатда, қонун ҳужжатлари ҳамда уларга тенглаштирилган ҳужжатлар лойиҳаларини мониторинг ва тизимли таҳлил қилиш жараёни, шунингдек қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқий нормаларнинг бажарилиши устидан доимий назорат қилиш орқали амалга оширилади.
5. Институт Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, молия, ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, ички ишлар вазирликлари, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси, Бош прокуратураси, Олий суди ва Олий хўжалик суди, бошқа вазирлик ва идораларининг статистика ахбороти юборилиши шарт бўлган реестрга киритилсин.
7. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси М. Раҳмонқулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 4 май,
ПФ-4305-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 4 майдаги ПФ-4305-сон Фармонига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институтининг
УСТАВИ
I. Умумий қоидалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти (кейинги ўринларда — Институт) илмий-тадқиқот экспертлик муассасаси ҳисобланади.
Институт ўз фаолиятини қонун ҳужжатларига ва ушбу Уставга мувофиқ амалга оширади.
2. Институт ўз мол-мулкига эга бўлган юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикасининг банкларида миллий ва хорижий валюталардаги ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳрга эга бўлади.
Институт ўз номидан шартномалар тузиши, мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўлиши, мажбуриятлар бажариши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.
Институт ўз мажбуриятлари юзасидан ўз мол-мулки билан жавобгар бўлади.
3. Институтнинг давлат тилидаги тўлиқ расмий номи — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти.
II. Институтнинг асосий вазифалари, фаолият йўналишлари ва функциялари
4. Институтнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари қуйидагилардан иборат:
қонун лойиҳаларини ҳар томонлама ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, қонун ҳужжатлари лойиҳалари бўйича уларни кўриб чиқиш ва қабул қилишнинг барча босқичларида чуқур асослантирилган экспертлик баҳолари ва хулосаларини тайёрлаш;
мамлакатни ислоҳ этиш ва модернизация қилишнинг ҳуқуқий базаси такомиллаштирилишини тизимли таҳлил қилиш, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди билан мустаҳкам ҳамкорликда қонун ҳужжатлари лойиҳаларини кўриб чиқиш ҳамда уларнинг ўтиши юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб ва таомилларга риоя этиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
қонунларда, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг норма ва қоидалари тўлиқ рўёбга чиқарилиши ҳамда уларнинг қўлланилиши, шунингдек қабул қилинаётган қонун ҳужжатларида ҳуқуқий нормаларнинг ўзаро боғланиши, комплекслилиги ва уйғунлиги мониторингини ўтказиш;
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг халқаро нормалар ва стандартларга мувофиқлигини ўрганиш; қонунлар лойиҳаларида умум эътироф этилган халқаро ҳуқуқ, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари принциплари ҳамда нормалари устуворлигига риоя этилишини таҳлил қилиш;
хорижий парламентлар, шунга ўхшаш қонун ҳужжатлари мониторинги институтларининг иш тажрибасини ўрганиш ҳамда қонун ижодкорлиги фаолиятида ундан фойдаланиш бўйича тавсиялар бериш;
давлат ва жамият қурилиши соҳасидаги демократик ислоҳотлар жараёнини, ҳокимиятлар бўлиниши конституциявий принципининг ҳаётга изчил татбиқ этилишини тизимли таҳлил қилиш, ижро этувчи, қонун чиқарувчи ва суд ҳокимияти тармоқларининг мустақиллиги ва эркинлигини кучайтириш, уларнинг келишилган ҳолда фаолият юритиши ҳамда ҳамкорлигини, улар ўртасида мувозанатни таъминлаш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимида ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанатининг самарали тизимини шакллантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
ҳокимиятнинг ижро этувчи тармоғини ислоҳ қилиш ва демократлаштириш масалаларини комплекс ўрганиш, айрим ҳокимият ваколатлари ва функцияларини марказий давлат ҳокимияти органларидан, ҳукуматдан бошлаб маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига босқичма-босқич ўтказиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, сиёсий партияларнинг парламентдаги фракциялари, жойлардаги депутатлик гуруҳларининг қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил фаолияти самарадорлигини ошириш масалаларини чуқур ўрганиш; сиёсий партияларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини шакллантиришдаги, ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қонун ҳужжатларининг ижро этилиши устидан самарали парламент, депутатлик назоратини амалга оширишдаги ролини кучайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
жамиятда демократия ва адолатни таъминлашнинг энг муҳим омили сифатида суд ҳокимияти мустақиллиги ва эркинлигини мустаҳкамлаш жараёнларини комплекс таҳлил қилиш, судни инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза ва ҳимоя этишга хизмат қиладиган давлатнинг том маънодаги мустақил институтига айлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
ҳокимиятлар бўлиниши принципини ҳаётга татбиқ этиш, уларнинг самарали тарзда келишилган ҳолда фаолият юритиши ҳамда ҳамкорлигини таъминлаш бўйича ривожланган демократик мамлакатлар тажрибасини тизимли ўрганиш, ушбу тажрибадан глобаллашув шароитида жаҳонда рўй бераётган демократик жараёнларни чуқурлаштиришнинг замонавий тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда давлат қурилиши тизимида фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
5. Институт ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидагиларни амалга оширади:
қонун ижодкорлиги жараёнининг барча босқичларида қонун лойиҳаларини экспертизадан ўтказади ҳамда қонун лойиҳалари бўйича баҳолар ва хулосаларни тайёрлайди; амалдаги қонун ҳужжатлари ижроси мониторингини амалга оширади, унинг натижалари бўйича ахборот-таҳлилий материаллар ва баҳолар тайёрлайди;
қонун ҳужжатлари мониторинги, қонун ижодкорлиги фаолиятини ўрганиш билан боғлиқ тадқиқот ва таҳлилий ишларни амалга оширади;
марказда ва жойларда ҳокимиятнинг вакиллик, ижро этувчи ва суд тармоқлари органларининг фаолияти мониторингини амалга оширишда, уларнинг фаолият юритиш самарадорлигини ошириш ва улар ўртасида таъсирчан ҳамкорликни таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этади;
қонун ҳужжатларининг аҳоли ва ижрочиларга етказилиши амалиётини ўрганишни ташкиллаштиради, қонунларнинг назорат нусхаларини, ҳисобини юритиш ва тизимлаштиришни, шунингдек ижро этувчи ҳокимият органларининг норма ижодкорлиги фаолияти, улар томонидан қабул қилинаётган ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонун ҳужжатларига мувофиқлиги мониторингини амалга оширади;
ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қонун ҳужжатлари ижро этилиши устидан парламент, депутатлик назоратини амалга ошириш бўйича фаолиятнинг тизимли мониторингини, унинг самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишни таъминлайди;
қонун ҳужжатлари ва уларга тенглаштирилган ҳужжатлар лойиҳалари мониторингини ва тизимли таҳлилини амалга оширади, шунингдек қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқий нормаларнинг бажарилиши устидан доимий назоратни олиб боради;
мамлакатда ҳақиқий кўппартиявийлик тизимининг ривожланиш жараёнлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партияларнинг фракциялари, депутатлик гуруҳлари фаолияти мониторингини амалга оширади, мамлакат парламентида фракциялараро рақобатни профессионал ва предметли асосда ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимини демократлаштиришга, социал-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ислоҳотларнинг ва мамлакатда фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг ҳуқуқий базасини такомиллаштиришга оид долзарб муаммоларни ўрганиш бўйича илмий-тадқиқот, ахборот-таҳлилий ишларнинг мақсадли комплекс дастурларини мувофиқлаштириш, тайёрлаш ҳамда амалга оширишни таъминлайди; илмий-тадқиқот натижаларидан давлат ва жамият қурилиши амалиётида, қонун ижодкорлиги фаолиятида фойдаланишни ташкиллаштиради;
халқаро ҳуқуқ нормаларидан, уларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига имплементация қилиш жараёнидан, ривожланган демократик мамлакатларнинг мамлакатда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари бўйича тажрибасидан фойдаланиш бўйича таклифларни ўрганади ва ишлаб чиқади;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги қўмиталар ва комиссиялар, сиёсий партияларнинг фракциялари, Сенатининг қўмиталари ва комиссиялари, ижро этувчи ва суд ҳокимияти органлари билан ҳамкорлик қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Ижро этувчи, қонун чиқарувчи ва суд ҳокимияти тармоқлари фаолиятини мувофиқлаштириш хизмати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши, суд-ҳуқуқ тизимининг қонунчилик асосларини ислоҳ қилиш бўйича кенгаш билан ҳамкорлик қилади;
(5-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 27 майдаги ПФ-4315-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 25-сон, 254-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат ва жамият қурилиши соҳасида демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштиришнинг сиёсий-ҳуқуқий муаммоларини ўрганиш бўйича ишларни ташкил этиш ҳамда амалга ошириш масалалари юзасидан республика илмий-тадқиқот институтлари ва марказлари, олий таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштиради;
халқаро ташкилотлар, хорижий илмий-тадқиқот, маслаҳат ва ўқув марказлари, олимлар ва мутахассислар билан илмий ва амалий алоқаларни ўрнатади ва ривожлантиради, улар билан ҳамкорлик тўғрисидаги шартномаларни тузади;
республика ва хорижий мамлакатларнинг олимлари ва мутахассислари иштирокида муаммоли-мақсадли илмий мунозаралар, конференциялар, симпозиумлар ўтказади.
III. Институт ҳуқуқлари
6. Институт ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқий муносабатларга ўз номидан киришиш;
Институт ваколатига кирадиган масалалар кўриб чиқилаётган тақдирда ўз вакиллари орқали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Олий Мажлиси палаталари, уларнинг кенгашлари, қўмиталари ва комиссиялари, сиёсий партиялар фракциялари, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Олий суди, Олий хўжалик суди мажлисларида белгиланган тартибда иштирок этиш;
Институт ваколатига кирадиган масалалар юзасидан давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлардан зарур ахборот, ҳужжатлар ва материаллар, шу жумладан таҳлилий, статистик ва бошқа материалларни белгиланган тартибда талаб қилиб олиш;
мониторинг ўтказиш мақсадида вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотларда қонун ҳужжатларини қўллаш амалиёти билан танишиш;
илмий-мувофиқлаштириш кенгашлари ва бошқа кенгашлар, экспертлик гуруҳларини ташкил қилиш, шунингдек Институт ваколатига кирувчи муаммолар бўйича махсус йиғилишлар чақириш;
қонун ҳужжатлари лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш, қонун ҳужжатлари мониторинги натижалари бўйича ахборот-таҳлилий материаллар ва баҳолар тайёрлаш учун, зарур бўлганда, олимлар, мутахассислардан иборат, шу жумладан шартнома асосида вақтинчалик ишчи гуруҳлари ташкил этиш;
тегишли халқаро ва чет эл ташкилотлари билан белгиланган тартибда ўзаро манфаатли асосда илмий ахборотлар алмашиш;
ўз фаолиятини молиялаштириш мақсадида қонунда белгиланган тартибда Институт томонидан олинадиган бюджетдан ташқари маблағлар, шу жумладан валюта маблағларидан фойдаланиш;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, хўжалик бошқаруви органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан амалдаги қонун ҳужжатлари мониторингини ўтказиш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ахборот ва таҳлилий материалларни бепул асосда олиш;
белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимини демократлаштириш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришнинг долзарб муаммолари бўйича даврий илмий-амалий нашрлар чиқариш;
шартнома асосида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, даромад сифатида келиб тушган маблағларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Институт ходимларини моддий рағбатлантиришга, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга, ижтимоий масалаларни ҳал қилишга йўналтириш;
Ўзбекистон Республикасининг банкларида ҳисоб рақамлари очиш ва улар бўйича тегишли операцияларни амалга ошириш.
IV. Институт фаолиятини ташкил этиш
7. Институтга Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган директор бошчилик қилади.
Институт директори лавозими бўйича айни бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижро этувчи, қонун чиқарувчи ва суд ҳокимияти тармоқлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Директор республика ва маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, хўжалик бошқаруви органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда, халқаро ташкилотларда Институт номидан иш юритади.
Институт қошида Институтнинг илғор илмий ходимлари, илмий-тадқиқот институтлари ва марказларининг, олий таълим муассасаларининг суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишни, ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ривожланишни демократлаштириш соҳаларидаги муаммоларни ўрганиш билан шуғулланаётган вакилларидан иборат Илмий-мувофиқлаштирувчи кенгаш (кейинги ўринларда — Кенгаш) тузилади.
Кенгаш таркибини тасдиқлаш, Институт олдига қўйилган вазифаларни бажариш бўйича унинг фаолиятини самарали режалаштириш ва ташкиллаштиришни таъминлаш Институт директори томонидан амалга оширилади.
8. Институт директори:
Институт фаолиятига раҳбарлик қилади;
ўз ваколатига кирувчи масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади;
Институт ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқ ва фармойишлар чиқаради;
Институт зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш ва функцияларни амалга ошириш юзасидан шахсан жавобгар бўлади;
тасдиқланган иш ҳақи фонди доирасида белгиланган тузилма ва ходимлар сонига мувофиқ Институтнинг штатлар жадвалини тасдиқлайди;
Институтнинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;
Институтнинг харажатлар сметасини тасдиқлайди;
Институтнинг иш режалари, ҳисоботлари ва методик ишланмаларини тасдиқлайди;
Институт номидан шартнома ва келишувлар тузади;
Институт ходимлари билан меҳнат шартномаларини тузади ва бекор қилади;
қонун ҳужжатларига мувофиқ ходимларни рағбатлантириш ва мукофотлаш шаклларини белгилайди, лавозим маошларига устама ва қўшимча ҳақларни ўрнатади, ходимларга моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;
Институт активларини тасарруф этади, мол-мулкни бошқариш бўйича қарорлар қабул қилади, молиявий, тўлов-ҳисоб ва бошқа ҳужжатларни имзолайди;
Институт ходимлари ўртасида мансаб вазифаларини тақсимлайди;
ўз ваколати доирасида бошқа масалаларни ҳал қилади.
9. Институт директори ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Институт директори ўринбосари директор топшириғи бўйича унинг айрим функцияларини бажаради ва директор йўқлигида ёки у ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолларда унинг вазифаларини амалга оширади.
10. Институт ходимларининг кўп йил ишлаганликлари учун устама ва қўшимча ҳақлари, олдинги иш жойидан берилган махсус унвонлар ва мартаба даражалари сақлаб қолинади.
Институтдаги иш даври махсус унвонлар ва мартаба даражаларини олиш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади.
V. Институт фаолиятини молиялаштириш
11. Институт фаолиятини молиялаштириш қуйидагилар ҳисобига амалга оширилади:
Институтнинг устав фаолиятини амалга ошириш учун ажратиладиган бюджет маблағлари;
Давлат илмий-техникавий дастурлари рўйхатига киритилган илмий дастурларни мақсадли молиялаштириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари буюртмаси бўйича танлов асосида бажариладиган ишлар учун ажратиладиган маблағлар;
ишлар, хизматлар ва хўжалик фаолиятининг бошқа турларини, хусусан ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишдан олинган даромадлар;
юридик ва жисмоний шахсларнинг хайрия, ҳомийлик беғараз тушумлари;
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
VI. Якуний қоидалар
12. Институт ўз фаолияти натижалари бўйича бухгалтерия ҳисобини амалга оширади, статистик ҳисобот юритади.
13. Институт Уставига ўзгартиш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан киритилиши мумкин.
14. Институтни қайта ташкил этиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 4 майдаги ПФ-4305-сон Фармонига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институтининг
ТУЗИЛМАСИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 4 майдаги ПФ-4305-сон Фармонига
2а-ИЛОВА
2а-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институтининг
ШТАТЛАР ЖАДВАЛИ
|
Лавозимлар номланиши |
| Сони |
| Директор | — | 1 |
| Директор ўринбосари | — | 1 |
| Мониторингни ташкил этиш ва таъминлаш бўйича йиғма мувофиқлаштириш бўлими | — | 5 |
| Бўлим бошлиғи | — | 1 |
| Бош илмий ходим | — | 2 |
| Етакчи илмий ходим | — | 2 |
| Мониторинг жараёнининг маълумотлар базасини тизимлаштириш ва шакллантириш бўйича ахборот-таҳлил гуруҳи | — | 4 |
| Гуруҳ раҳбари | — | 1 |
| Бош мутахассис | — | 1 |
| Етакчи мутахассис | — | 2 |
| Давлат ва жамият қурилиши соҳасидаги қонун ҳужжатлари мониторинги бўлими | — | 5 |
| Бўлим бошлиғи | — | 1 |
| Бош илмий ходим | — | 2 |
| Етакчи илмий ходим | — | 2 |
| Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари мониторинги бўлими | — | 7 |
| Бўлим бошлиғи | — | 1 |
| Бош илмий ходим | — | 2 |
| Етакчи илмий ходим | — | 4 |
| Суд-ҳуқуқ соҳаси ва инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга оид қонун ҳужжатлари мониторинги бўлими | — | 7 |
| Бўлим бошлиғи | — | 1 |
| Бош илмий ходим | — | 2 |
| Етакчи илмий ходим | — | 4 |
| Мудофаа ва хавфсизлик масалалари бўйича қонун ҳужжатлари мониторинги бўлими | — | 2 |
| Бўлим бошлиғи | — | 1 |
| Бош илмий ходим | — | 1 |
| Халқаро-ҳуқуқий тадқиқотлар бўлими | — | 4 |
| Бўлим бошлиғи | — | 1 |
| Бош илмий ходим | — | 1 |
| Етакчи илмий ходим | — | 2 |
| Ижро этувчи, қонун чиқарувчи ва суд ҳокимияти тармоқлари ҳамкорлиги масалаларини ўрганиш бўлими | — | 5 |
| Бўлим бошлиғи | — | 1 |
| Бош илмий ходим | — | 2 |
| Етакчи илмий ходим | — | 2 |
| Ҳокимият вакиллик органлари ва кўппартиявийлик тизими ривожланиши масалаларини ўрганиш бўлими | — | 5 |
| Бўлим бошлиғи | — | 1 |
| Бош илмий ходим | — | 2 |
| Етакчи илмий ходим | — | 2 |
| Умумий бўлим | — | 4 |
| Бўлим мудири | — | 1 |
| Бош бухгалтер | — | 1 |
| Девонхона мудири | — | 1 |
| Кадрлар бўйича катта инспектор (кассир) | — | 1 |
| Жами | — | 50 |
| шу жумладан илмий ходимлар | — | 44 |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 4 майдаги ПФ-4305-сон Фармонига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 2 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институтини ташкил қилиш тўғрисида»ги ПФ-3590-сонли Фармонига киритилаётган ўзгартишлар
Республикаси Президентининг 2005 йил 2 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институтини ташкил қилиш тўғрисида»ги ПФ-3590-сонли Фармонининг 2-бандида:
биринчи хатбоши ва 1, 2 ва 2а-иловалар чиқариб ташлансин;
иккинчи—бешинчи хатбошилар тегишли равишда биринчи — тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
тўртинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мамлакатни ислоҳ қилиш ва янгилашнинг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси хизмати» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижро этувчи, қонун чиқарувчи ва суд ҳокимияти тармоқлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчиси хизмати» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 19-сон, 188-модда, 25-сон, 254-модда, 255-модда)