Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
КОРХОНАЛАРНИНГ БАНКРОТЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУНЧИЛИКНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика комиссиялари ва кенгашлари фаолиятини тартибга солиш тўғрисида»ги 2005 йил 6 ноябрдаги ПФ-3675-сонли Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Банкротлик тўғрисида»ги Қонунини амалга ошириш учун ташкилий-ҳуқуқий ва иқтисодий шарт-шароитларни таъминлаш, корхоналар банкротлигининг олдини олишга, иқтисодий ночор корхоналарга нисбатан банкротлик ва санациялаш (давлат ҳисобидан ёрдам бериш) тўғрисидаги ишлар бўйича ишлаб чиқариш тадбирларини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирларни мувофиқлаштириш, шунингдек кредиторлар ҳамда акциядорларнинг манфаатлари ва мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг таркиби иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова берилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ҳукумат комиссияси зиммасига қуйидаги вазифалар юклансин:
корхоналарнинг молиявий аҳволини мустаҳкамлашга ва улар банкрот бўлишининг олдини олишга қаратилган давлат сиёсатини ўтказиш;
мол-мулкида давлат мулкининг улуши бўлган иқтисодий ночор хўжалик юритувчи субъектлар бўйича қарорлар қабул қилиб, банкротлик тўғрисидаги ёки санациялаш ҳақидаги ишларни хўжалик судларининг кўриб чиқиши учун киритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
банкротликка олиб келган ғайриқонуний хатти-ҳаракатларни содир этган шахсларнинг жавобгарлигини кўриб чиқиш ва шунга оид қарорлар қабул қилиш;
қарздор корхонага нисбатан санацияни ўтказишнинг асосий принциплари ва тартибини, вакил қилинган органлар ва ташкилотларни уни ўтказишда қатнашиш шартларини тасдиқлаш;
корхоналарни санациялашга йўналтириладиган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан назоратни амалга ошириш;
қарздор корхонани ихтиёрий равишда тугатиш тўғрисидаги қарорларни қабул қилиш ҳамда қарздор корхона раҳбариятининг ихтиёрий равишда тугатиш тўғрисидаги қарорини тасдиқлаш;
банкрот бўлган хўжалик юритувчи субъектларни тугатиш режаларини ва тугатиш жараёни ниҳоясига етказилгани тўғрисидаги ҳисоботларни тасдиқлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
банкрот деб топилган корхонани санациялаш ёки тугатиш тўғрисидаги хўжалик суди қарорларининг ижросини назорат қилиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикасини давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитаси ҳузурида иқтисодий ночор корхоналар тўғрисидаги ишлар бўйича Қўмита (бундан буён — Қўмита) ташкил қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Белгилаб қўйилсинки, Қўмита:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси давлат мулки қўмитасининг давлат бошқарув органи ҳуқуқларига эга бўлган мустақил таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
банкротлик ва санация масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг ишчи органи бўлиб хизмат қилади;
мол-мулкида давлат мулкининг улуши бўлган иқтисодий ночор хўжалик юритувчи субъектлар тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш чоғида давлат манфаатларини ифода этади;
барча мулкчилик шаклидаги иқтисодий ночор корхоналарни тугатиш ёки санациялаш жараёнида кредиторларнинг манфаатлари ва акциядорлар (пайчилар)нинг мулкий ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Қуйидагилар қўмита фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
корхоналар ва ташкилотлар молия-хўжалик ҳолатининг мониторинги, улар фаолиятининг молиявий натижаларини таҳлил қилиш хамда иқтисодий ночор хўжалик юритувчи субъектлар бўйича таклифлар тайёрлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг «Банкротлик тўғрисида»ги Қонунини қўлланишдан келиб чиқадиган жараёнларни амалга ошириш мақсадида меъёрий ва услубий базани яратиш борасидаги ишларни ташкил қилиш;
иқтисодий ночор хўжалик юритиш субъектини банкрот деб топиш ҳақида ёки қарздор корхонани санациялаш тўғрисида илтимосномаларни, банкротликнинг ташқи белгиларига эга бўлган корхоналарни қайтадан ташкил этиш ва тугатиш механизми бўйича, таклифларни банкротлик ва санация масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига киритиш;
хўжалик судининг қарорларига мувофиқ иқтисодий ночор корхоналарни санациялаш ёки тугатиш жараёнини ташкил этиш кредиторларнинг банкрот корхонага нисбатан даъволари қондирилишига кўмаклашиш, тугатиш ҳамда санациялаш жараёнида акциядорлар (пайчилар)нинг мулкий ҳуқуқлари ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;
иқтисодий ночор корхонани қайта ташкил этиш даврида банкротлик ва санация масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг қарорига биноан шу корхона мулкини бошқаришга вакил қилинган орган вазифаларини бажариш;
банкрот корхонанинг мол-мулкини ким ошди савдолари орқали сотиш борасидаги ишларни ташкил этиш;
иқтисодий ночор корхоналар, уларнинг миқдорлари ҳамда йиғилиб қолган қарзларининг турлари бўйича маълумотлар базасини яратиш;
ночор қарздорнинг мулкини рўйхатга олиш ва қийматини баҳолаш ҳамда унинг кредиторлар олдидаги, бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловлари бўйича мажбуриятларини рўйхатдан ўтказиб баҳолаш борасидаги ишларни ташкил қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
банкротлик хавфини бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда хўжалик юритувчи субъектларга шартнома асосида ёрдам кўрсатиш.
6. Қўмитага қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
иқтисодий ночор корхоналарни қайта ташкил этиш дастурларини тузишда, хўжалик суди томонидан банкрот деб топилган ночор қарздор корхоналарни тугатишда иштирок этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
тугатиш жараёнида ишончли шахс сифатида қатнашиш, банкрот бўлган хўжалик юритувчи субъектни тугатиш бўйича тугатувчи комиссияларни ташкил қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
тўлов қобилиятини йўқотган корхоналарни санациялаш ва банкрот бўлган хўжалик юритувчи субъектларни тугатиш учун ажратилган маблағларни тасарруф этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўз ваколати доирасида ижро этиш учун мажбурий бўлган қарорлар ва норматив ҳужжатлар чиқариш;
белгиланган тартибда марказий иқтисодий органлардан, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларидан мулкчилик шаклларидан қатъи назар, тижорат банклари, корхоналар ва ташкилотлардан ўз зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган ахборотни олиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
экспертизаларни ўтказиш, ночор қарздорларни тугатиш ёки корхоналарни санациялаш режаларини ишлаб чиқиш учун белгиланган тартибда вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотларнинг, аудиторлик фирмаларининг мутахассисларини жалб этиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Қўмита қўзғатилган даъволар бўйича хўжалик судларининг кўриб чиқиши учун киритиладиган ишлар бўйича бож тўлашдан озод қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Қўмита ҳузурида корхоналарни санациялаш жамғармаси тузилиб, унинг манбалари қуйидагилардан иборат қилиб белгилансин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан Меҳнат вазирлиги тенг улушларда бир йўла қўшадиган 100 млн. сўм;
давлат мулки объектларини хусусийлаштиришдан тушадиган ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ихтиёрида қоладиган улушнинг 5 фоизи миқдоридаги маблағлар;
Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари, халқаро иқтисодий ва молиявий ташкилотлар шартнома асосида ихтиёрий равишда қўшадиган маблағлар;
корхоналарнинг давлатга тегишли мулкидаги улуши бўйича қўшилган ва бошқа мақсадларда фойдаланилган дивидендлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. «Ўзистиқболстат» Давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республика Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, тижорат банклари Қўмитанинг таклифларига мувофиқ унга қарздор корхоналарнинг иқтисодий ночорлиги тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш чоғида зарур бўладиган ана шундай қарздорлар тўғрисидаги ахборот тақдим этилишини таъминласинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлиги тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддат ичида:
корхоналарни банкротликка олиб келган корхона раҳбарларининг маъмурий-жиноий жавобгарлигини ошириш тўғрисидаги;
ҳозир амалда бўлган қонун ҳужжатларини ушбу Фармонга мувофиқ ҳолга келтириш ҳақидаги таклифларни киритсин.
11. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда мазкур Фармонни рўёбга чиқариш юзасидан қарор қабул қилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 11 декабрь,
ПФ-1658-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 1-сон, 8-модда; 1999 й., 7-сон, 170-модда; 2003 й., 8-сон, 121-модда; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 1-2-сон, 9-модда; 2005 й., 17-18-сон, 127-модда)