Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021 10.12.1996 йилдаги ПФ-1657-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021
Ҳужжат 21.12.2009 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БОЛАЛИ ОИЛАЛАРНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИ ЯНАДА КУЧАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болали оилаларга ижтимоий ёрдам аниқ берилишини кучайтириш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш борасидаги чора-тадбирларни рўёбга чиқаришда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари роли ва масъулиятини ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.16 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақаларни шундай нафақага муҳтож оилаларгагина бериш ва уни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тўлаш тўғрисида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, маҳаллалар фуқаролари йиғинлари)нинг таклифлари қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки, 1997 йилнинг 1 январидан бошлаб болали оилаларга нафақалар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари — шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, маҳаллалар фуқароларининг йиғинлари томонидан тайинланади ҳамда оилаларнинг шундай нафақага муҳтожлиги ҳисобга олинган ҳолда энг оз иш ҳақининг қуйидаги миқдорларида тўланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир нафар болали оилаларга — 50 фоиз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки нафар болали оилаларга — 100 фоиз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч нафар болали оилаларга — 140 фоиз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўрт нафар ва ундан кўпроқ болали оилаларга — 175 фоиз.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болали оилаларга нафақа бериш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш чоғида ижтимоий адолат тамойилларига оғишмай риоя этиш, кенг ошкоралик ва очиқликни таъминлаш, ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланишга эришиш мажбурий шартлар деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш барча органларида юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган махсус жамғармалар ташкил қилсин, уларнинг маблағлари болали муҳтож оилаларга нафақа тўлаш учун сарфлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу мақсадда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Халқ банки 1996 йилнинг 31 декабрига қадар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига юридик шахс ҳуқуқи билан «Болалар нафақалари» махсус ҳисобварақлари (илова ҳисобварақлари)ни очсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1997 йилги бюджетни белгилаш чоғида ушбу нафақага муҳтож оилаларнинг ҳақиқий эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда болали оилаларга нафақалар тўлаш учун зарур маблағларни кўзда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар, корхоналар ва ташкилотлар, хайрия жамғармалари ҳамда тадбиркорлик тузилмалари мавжуд имкониятларга мувофиқ ўз маблағлари ҳисобидан болали оилаларга ҳар томонлама қўшимча ижтимоий ёрдам берсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддатда мазкур Фармонни амалга ошириш юзасидан қарор қабул қилиб, унда 16 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби ўрнатилишини кўзда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Оммавий ахборот воситалари болали оилаларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида тушунтириш ишларини фаол суратда олиб борсинлар, аҳолининг ижтимоий муҳофазасини таъминлаш борасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти тўғрисида жамоатчиликни кенг кўламда хабардор қилиб турсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 4 мартдаги ПФ-1383-сон Фармони 1997 йилнинг 1 январидан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин (2-банд бундан мустасно).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996 йил 10 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-1657-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 1-сон, 7-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 558-модда; 2012 й., 52-сон, 586-модда)