Ҳужжат кучини йўқотган 09.01.2017 04.12.1996 йилдаги ПФ-1655-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 09.01.2017
Ҳужжат 17.06.2009 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН ФАХРИЙЛАРНИ ИЖТИМОИЙ «НУРОНИЙ» ЖАМҒАРМАСИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4906-сонли «Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистонда ўтказилаётган ижтимоий сиёсатнинг самарадорлигини ошириш, кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва уларнинг ёш авлодни тарбиялашдаги фаоллигини ошириш мақсадида иловада кўрсатилган қатор Республика жамоат ташкилотлари, вазирликлар, муассасалар, корхоналарнинг, Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармасини таъсис этиш ҳақидаги таклифлари қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жамғарма ўзини-ўзи мустақил бошқарувчи, маблағ билан таъминловчи ва мустақил фаолият кўрсатувчи ноҳукумат жамоат бирлашмаси эканлиги таъкидлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жамғарма қуйидаги мақсад ва вазифаларни ўз фаолиятининг асоси этиб белгиланганлиги эътиборга олинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— республикада ўтказилаётган кучли ижтимоий сиёсатни амалга оширишда, айниқса уруш ва меҳнат фахрийлари, ногиронларни эъзозлаш, уларнинг атрофида эҳтиромли муҳит ҳосил қилиш, ғурур, моддий, маънавий, тиббий ёрдам кўрсатиш чораларини кўришда фаол қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— мустақил Ўзбекистонни янгилаш ва ривожлантиришнинг маънавий-ахлоқий негизларини мустаҳкамлаш, фахрийларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётда фаол иштирок этишлари, бор билим ва салоҳиятларини истиқлол ишига сафарбар этишлари, мустабид совет тузумининг халқимиз, ўлкамиз тараққиётига етказган зарарини чуқур таҳлил қилиш ҳамда жамоатчиликка етказишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— миллий қадриятларимиз, ўзбекона эрксеварлик, ватанпарлик, меҳнатсеварлик, тотувлик, бошқаларга иззат-икром ҳисларини авлоддан-авлодга ўтиб янада бойишига ҳисса қўшиш, ёшларни она Ватанга, халқимизга, истиқлол ишига садоқат, буюк келажак учун курашчанлик руҳида тарбиялашда самарали фаолият кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— фахрийлар ва ногиронларнинг моддий шароитини яхшилаш, улар учун белгиланган имтиёзларнинг, нафақа тўғрисидаги қонунчиликнинг тўла ва ўз вақтида амалга оширилишида раҳнамолик қилиш, бу борада ижрочи ҳокимият органларига кўмаклашиш, кексалар, ёрдамга муҳтож ва бошқа турли табақаларга савдо, маданий-маиший, тиббий ёрдамлар кўрсатиш, шу мақсадга йўналтирилган ишлаб чиқариш, тижорат, ноширлик, хайрия ишларини амалга ошириш, оммавий тадбирлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Жамғармани қўллаб-қувватлаш, унинг фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, давлат идоралари, жамоат ташкилотлари ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари раҳбарлари, тадбиркорлар, бошқа юридик шахслар ва фуқароларнинг кекса авлод олдидаги фарзандлик бурчи деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Жамғарма барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан хорижий ҳомийлар учун очиқ эканлиги маълум қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Жойларда жамғарманинг тегишли тузилмаларини ташкил этиш билан боғлиқ бўлган масалаларни ҳал қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари зиммасига юклатилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 17 июндаги ПФ-4116-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 282-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси «Нуроний жамғармасининг фаолият кўрсатиши билан боғлиқ бўлган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996 йил 4 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-1655-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 1-сон, 5-модда;Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 25-сон, 282-модда)