Ҳужжат кучини йўқотган 06.08.2019 30.04.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2222
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлиги хизматининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг қарори, 30.04.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2222
Кучга кириш санаси
10.05.2011
Ҳужжат кучини йўқотган 06.08.2019
Ҳужжат 17.02.2014 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУДОФАА ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 30 апрелда 2222-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулотда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 31 июлдаги 87, 62, 24, 21-ққ, 15 ва 01-02/5-49-сонли ««Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2222-5, 06.08.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 338-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 20 ноябрдаги ПФ-1289-сон «Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 10-11-сон, 239-модда), 1998 йил 23 апрелдаги ПФ-1990-сон «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 4-сон, 65-модда), 2004 йил 7 декабрдаги ПФ-3521-сон «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи лавозимларида ишловчи аёлларни ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 48-49-сон, 493-модда), 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 559-модда) фармонларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252-сон «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 563-модда) қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ҳамда Давлат божхона қўмитаси қарор қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 30 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 30 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мудофаа вазири К. БЕРДИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 30 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятлар вазири Т. ХУДАЙБЕРГАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 30 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
84-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий хавфсизлик хизмати раиси Р. ИНОЯТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 30 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
126-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат божхона қўмитаси раиси З. ДЎСАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 30 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
01-02/5-31-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасининг 2011 йил 30 мартдаги 27, 26, 2, 84, 126, 01-02/5-31-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 338-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 20 ноябрдаги ПФ-1289-сон «Ишлаётган пенсионерларга пенсия тўлаш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 10-11-сон, 239-модда), 1998 йил 23 апрелдаги ПФ-1990-сон «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 4-сон, 65-модда), 2004 йил 7 декабрдаги ПФ-3521-сон «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи лавозимларида ишловчи аёлларни ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 48-49-сон, 493-модда), 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 559-модда) фармонларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252-сон «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 563-модда) қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидаги тоифадаги ишловчи пенсионерларга пенсиялар тўлиқ миқдорда (100 фоиз) тўланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) уруш ногиронлари ва қатнашчиларига, шунингдек уларга тенглаштирилган шахсларга. Уруш ногиронлари ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 37-сон, 377-модда) қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1 ва 2-иловаларида белгилаб берилган;
(2-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасининг 2012 йил 31 августдаги 66, 30, 10, 227, 98, 01-02/5-27-сонли қарори (рўйхат рақами 2222-1, 03.10.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 40-сон, 472-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Иккинчи жаҳон уруши йилларида ҳарбий хизматни ўтаган ёки фронт орқасида ишлаган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) I ва II гуруҳ ногиронлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган фуқаролар. Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган фуқаролар доираси Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши раёсати ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 6 апрелдаги 170-сонли «Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи фуқароларни ижтимоий ҳимоялаш ҳақида»ги қарорида белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) фуқаролар йиғинлари ва маҳаллаларнинг раисларига;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия бўйича маслаҳатчи лавозимларида ишловчи пенсионер аёлларга — ёшга доир пенсияни олганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармасининг барча ходимларига.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қолган барча ишловчи пенсионерларга уларга тайинланган пенсиянинг 50 фоиз миқдорида пенсиялар тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. 2014 йил 1 январидан бошлаб фуқаролик-ҳуқуқий тарзидаги шартномалар бўйича ишлайдиган ва қонун ҳужжатлари билан белгиланган ёшга доир пенсияларнинг минимал миқдоридан паст даромад (гонорар, мукофот ва бошқалар) оладиган пенсионерларга пенсия тўлиқ миқдорда тўланади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасининг 2014 йил 28 январдаги 5, 2, 1, 1, 2, 01-02/5-02-сонли қарорига (рўйхат рақами 2222-2, 10.02.2014 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 7-сон, 75-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларида рўйхатда турувчи ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларида (кейинги ўринларда — Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими) рўйхатда турувчи ҳамда ташкилотларда ишловчи пенсионерларга пенсиялар иш жойидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўриндошлик асосида ишловчи пенсионерларга, пенсия асосий иш жойидан тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Иш жойидан пенсия тўлови ўтган ой учун ойлик иш ҳақининг иккинчи қисми тўловлари билан бир вақтда амалга оширилади. Пенсиялар алоҳида ведомостлар орқали тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ўзига олувчи шахслар ишга қабул қилинганда ёки предмети ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш бўлган фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар (бундан буён матнда фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар деб юритилади) тузилганда, уларга пенсия иш жойидан 50 фоиз миқдорида амалга оширилади (пенсияларини тўлиқ миқдорда олиш ҳуқуқига эга пенсионерлардан ташқари).
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасининг 2014 йил 28 январдаги 5, 2, 1, 1, 2, 01-02/5-02-сонли қарори (рўйхат рақами 2222-2, 10.02.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 7-сон, 75-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа оила аъзоларига (васийликка олинганларга) боқувчисини йқотганлик пенсияси олувчи ишловчи фуқароларга (васийларга) пенсиялар, уларнинг яшаш жойидан тўлиқ миқдорда тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Хусусий (якка тартибда) тадбиркорлик билан шуғулланувчи ҳамда деҳқон хўжаликларида ишловчи пенсионерларга, пенсиялар уларнинг яшаш жойидаги Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан 50 фоиз миқдорида тўланади (пенсияларини тўлиқ миқдорда олиш ҳуқуқига эга пенсионерлардан ташқари).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ишга қабул қилинганда фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар тузилганда, меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартноманинг муддати ва шартларидан қатъи назар, пенсия тўловлари қуйидаги ҳолларда тўлиқ тўхтатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг 14-моддасига асосан, технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд ташкилотнинг тугатилиши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейин муддатидан олдин пенсия тайинланган ишсизлар умумий белгиланган ёшга (эркаклар — 60 ёш, аёллар — 55 ёш) еткунга қадар ишга қабул қилинганда (фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар тузилганда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 1994 йил 1 июлгача (яъни, Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг кучга киргунига қадар) белгиланган муддат хизмат қилгани учун пенсиялар тайинланган шахслар, ёшга доир имтиёзли ёхуд умумий тартибда пенсия олиш ҳуқуқига эгалик қилишдан олдин ишга қабул қилинганда (фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар тузилганда).
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасининг 2012 йил 31 августдаги 66, 30, 10, 227, 98, 01-02/5-27-сонли қарори (рўйхат рақами 2222-1, 03.10.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 40-сон, 472-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Пенсия тўловининг иш жойи орқали амалга оширилиши учун пенсионернинг яшаш жойидаги Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан бериладиган Ф-25 (мазкур Низомга илова) топшириқнома асос бўлиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ф-25 топшириқномаси (кейинги ўринларда — топшириқнома) қатъий ҳисобот варақаси ҳисобланиб, уни рўйхатга олишда пенсионернинг (пенсия ишининг) шахсий ҳисобварақаси рақами кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари топшириқномада қуйидаги маълумотларни акс эттиради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) вилоят, шаҳар, туман, топшириқномани жўнатувчи Пенсия жамғармаси бўлимининг номи ҳамда ташкилотнинг номи ва манзили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) пенсионернинг фамилияси, исми, отасининг исми ва оладиган пенсия тури;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) пенсия миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) иш жойидан пенсия тўловининг амалга оширилиши зарур бўлган санаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Топшириқнома Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлим бошлиғи ва бош ҳисобчиси имзоси билан тасдиқланиб, махсус дафтарда рўйхатдан ўтказилади ва ташкилот вакили ёки пенсионер тасдиғи билан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Топшириқноманинг қолган графалари пенсионер ишлайдиган ташкилотнинг ижтимоий суғурта бўйича комиссияси ва маъмурияти томонидан тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қайта ҳисоблаш натижасида пенсия миқдори ўзгарганда, Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими топшириқноманинг орқа тарафига янги пенсия миқдори бўйича белги киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Пенсиянинг бир туридан бошқа турига ўтишда ҳамда пенсия тўлови шартлари ўзгарганда (масалан, ногиронлик гуруҳи ўзгариши билан боғлиқ), ташкилот Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига олдинги топшириқнома учун хабарнома йўлайди. Кўрсатилган хабарнома етиб келгандан сўнг, Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими иш жойидан пенсия тўловини амалга оширишга янги топшириқнома тақдим қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Пенсионер билан меҳнат шартномасини ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномасини бекор қилишда ташкилот пенсия тўловини тўхтатади ва Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига қайси даврга пенсия тўлови амалга оширилганлигини кўрсатган ҳолда топшириқномага хабарнома йўллайди. Пенсионер қайтадан ишга қабул қилинганда ёхуд фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузилганда янги топшириқнома тақдим қилинади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасининг 2012 йил 31 августдаги 66, 30, 10, 227, 98, 01-02/5-27-сонли қарори (рўйхат рақами 2222-1, 03.10.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 40-сон, 472-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими пенсионернинг шахсий ҳисоб варақасига янги топшириқнома берилганлиги ва олдинги топшириқномага хабарнома келиб тушганлиги тўғрисида белги киритади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига пенсионер яшаш жойидан пенсиясини олганидан сўнг мазкур ойда ишга қабул қилинганлиги (фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузганлиги) маълум бўлган ҳолларда, иш жойидан пенсия тўловини амалга ошириш учун келгуси ойнинг 1-санасидан бошлаб, ундиришга қўйилган ортиқча миқдорини кўрсатган ҳолда, янги топшириқнома ёзилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар, пенсионернинг ишга қабул қилинганлиги (фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузганлиги) жорий ой учун пенсия тўловини олгунга қадар маълум бўлса, пенсия Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими томонидан ишга қабул қилинган кунига қадар тўланади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасининг 2012 йил 31 августдаги 66, 30, 10, 227, 98, 01-02/5-27-сонли қарори (рўйхат рақами 2222-1, 03.10.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 40-сон, 472-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Меҳнат шартномаси (фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаси) бекор қилинганда, пенсионер, яшаш жойидаги Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига ишдан бўшаганлик тўғрисидаги буйруқ тартиб рақами ва санасини (фуқаролик-ҳуқуқий шартномани бекор бўлишининг сабаби) кўрсатган ҳолда топшириқномага хабарномани ҳамда меҳнат шартномасининг бекор бўлганлиги тўғрисидаги буйруқ кўчирмасини (фуқаролик-ҳуқуқий шартноманинг нусхаси) тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари тегишли ҳужжатларни қабул қилади ва кирувчи хатлар учун ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказади. Топшириқномага хабарнома ва меҳнат шартномасининг бекор бўлганлиги тўғрисидаги буйруқ кўчирмаси (фуқаролик-ҳуқуқий шартноманинг нусхаси) пенсия ишига тикилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасининг 2012 йил 31 августдаги 66, 30, 10, 227, 98, 01-02/5-27-сонли қарори (рўйхат рақами 2222-1, 03.10.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 40-сон, 472-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ишловчи пенсионерларнинг пенсия тўлов харажатлари Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларни тўланишининг ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2262, 2011 йил 9 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 37-сон, 383-модда) 5-иловасига мувофиқ ҳисоботида акс эттирилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасининг 2012 йил 31 августдаги 66, 30, 10, 227, 98, 01-02/5-27-сонли қарори (рўйхат рақами 2222-1, 03.10.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 40-сон, 472-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ишловчи пенсионерларга пенсия тўловининг ўз вақтида ва тўғри амалга оширилиши ҳамда пенсионернинг ишга қабул қилинганлиги (фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузилганлиги) ёки меҳнат шартномаси (фуқаролик-ҳуқуқий шартномаси) бекор қилинганлиги тўғрисидаги маълумотни Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларига ўз вақтида ва ишонарли тақдим этилиши бўйича жавобгарлик қонунчиликда ўрнатилган тартибда ташкилот раҳбарлари зиммасига юкланади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасининг 2012 йил 31 августдаги 66, 30, 10, 227, 98, 01-02/5-27-сонли қарори (рўйхат рақами 2222-1, 03.10.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 40-сон, 472-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Маъмурият ва ишловчи пенсионер ўртасидаги пенсия тўловлари билан боғлиқ низоларни ҳал қилиш ижтимоий суғурта комиссияси томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Ўзбекистон Республикаси мудофаа, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар вазирликларида, Миллий хавфсизлик хизматида ва Давлат божхона қўмитасида ҳисобда турувчи ишловчи пенсионерларнинг пенсияларини тўлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ўзбекистон Республикаси мудофаа, фавқулодда вазиятлар вазирликларида ҳамда Миллий хавфсизлик хизматида ҳисобда турувчи ишловчи пенсионерларнинг пенсиялари, пенсионернинг ҳақиқатда яшаш жойидаги Ўзбекистон Республикаси Халқ банки филиаллари томонидан тўлаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида ҳамда Давлат божхона қўмитасида ҳисобда турувчи ишловчи пенсионерларнинг пенсиялари, пенсионернинг ҳақиқатда яшаш жойидаги ички ишлар ҳамда божхона хизмати органлари томонидан тўлаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пенсиялар республика бюджети маблағлари ҳисобидан тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчи шахслар ишга қабул қилинган тақдирда пенсия 50 фоиз миқдорида тўланади (пенсияларини тўлиқ миқдорда олиш ҳуқуқига эга пенсионерлардан ташқари).
(22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасининг 2014 йил 28 январдаги 5, 2, 1, 1, 2, 01-02/5-02-сонли қарори (рўйхат рақами 2222-2, 10.02.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 7-сон, 75-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа оила аъзоларига (васийликка олинганларга) боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчи ишловчи фуқароларга (васийларга) пенсиялар, уларнинг яшаш жойидан тўлиқ миқдорда тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Якка тартибдаги тадбиркор бўлган ҳамда деҳқон хўжаликларида ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича ишловчи пенсионерлар ўзининг меҳнат фаолияти тўғрисида уларга пенсия тайинлаган идораларга маълум қилишлари шарт.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасининг 2012 йил 31 августдаги 66, 30, 10, 227, 98, 01-02/5-27-сонли қарори (рўйхат рақами 2222-1, 03.10.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 40-сон, 472-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Якуний қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Пенсионер тўлиқ ёки тўлиқсиз иш кунида банд бўлишидан қатъи назар, пенсия 50 фоиз миқдорда тўланади (пенсияларини тўлиқ миқдорда олиш ҳуқуқига эга пенсионерлардан ташқари).
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасининг 2014 йил 28 январдаги 5, 2, 1, 1, 2, 01-02/5-02-сонли қарори (рўйхат рақами 2222-2, 10.02.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 7-сон, 75-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ўзбекистон Республикаси ташқарисида ишлаётган пенсионерларга пенсиялар мазкур Низомга асосан ўрнатилган миқдорда уларнинг яшаш жойида тўланиши амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ишловчи пенсионерларга уларга тайинланган пенсиянинг 50 фоиз миқдорида пенсиялар фақат пенсионер шартнома бўйича ишлаган кунлар учун тўланади. Пенсионер шартнома тузмаган қолган кунларда пенсиялар қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда тўлиқ миқдорда тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўланаётган пенсия миқдорини ҳисоблаш мисоллари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-мисол — 2014 йил 15 январда ёшга доир пенсия олувчи ишламайдиган пенсионер ишга қабул қилинди. Пенсионернинг ҳар ойлик пенсия миқдори 380 800 сўм 00 тийинни ташкил қилади. 2014 йил 1 январдан 14 январгача бўлган давр учун пенсия 100 фоиз миқдорида (380 800 : 31 х 14 = 171 974 сўм 19 тийин), 15 январдан 31 январгача бўлган давр учун 50 фоиз миқдорида (380 800 : 31 х 17 х 50% = 104 412 сўм 90 тийин) тўланади. 2014 йил январь ойи учун пенсия тўлови миқдори 279 387 сўм 09 тийинни (171 974 сўм 19 тийин + 104 412 сўм 90 тийин) ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-мисол — 2014 йил 2 январда ёшга доир пенсия олувчи ишламайдиган пенсионер бир марталик фуқаролик-ҳуқуқий шартномасини 150,0 минг сўм миқдорида тузди ва у бўйича мажбуриятлар пенсионер томонидан январь ойи давомида бажарилди. Пенсионернинг ҳар ойлик пенсия миқдори 380 800 сўм 00 тийинни ташкил қилади. Январь ойи учун ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори 187 970 сўм 00 тийин миқдорини ташкил этади. Январь ойи учун пенсия 380 800 сўм 00 тийин миқдорида тўланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-мисол — 2014 йил 2 январда ёшга доир пенсия олувчи ишламайдиган пенсионер бир марталик фуқаролик-ҳуқуқий шартномасини 600,0 минг сўм миқдорида тузди ва у бўйича мажбуриятлар пенсионер томонидан 3 ой давомида бажарилди. Пенсионернинг ўртача ойлик даромади 200 минг сўмни ташкил этади. Пенсионернинг ҳар ойлик пенсия миқдори 380 800 сўм 00 тийинни ташкил қилади. Январь, февраль ва март ойлари учун ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори 187 970 сўм 00 тийин миқдорини ташкил этади. Январь, февраль ва март ойлари учун пенсия ҳар ойда 190 400 сўм 00 тийин миқдорида тўланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-мисол — 2014 йил 15 январда ёшга доир пенсия олувчи ишламайдиган пенсионер оммавий ахборот воситаларида мақола чоп этиш учун бир марталик фуқаролик-ҳуқуқий шартномасини 150,0 минг сўм миқдорида тузди ва у бўйича мажбуриятлар пенсионер томонидан шу куннинг ўзида бажарилди. 2014 йил январь ойи учун пенсия тўлиқ миқдорда тўланиши лозим.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасининг 2014 йил 28 январдаги 5, 2, 1, 1, 2, 01-02/5-02-сонли қарори (рўйхат рақами 2222-2, 10.02.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 7-сон, 75-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ташкилот раҳбарлари пенсионер ишга қабул қилинганлигини (фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузилганлигини), пенсионернинг яшаш жойидаги Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига ҳамда пенсия тайинлаган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликларига, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасига 5 кунлик муддатда хабар беришлари ва ишга қабул қилинганлик тўғрисида буйруқ кўчирмасини (фуқаролик-ҳуқуқий шартноманинг нусхасини) тақдим этишлари шарт.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасининг 2012 йил 31 августдаги 66, 30, 10, 227, 98, 01-02/5-27-сонли қарори (рўйхат рақами 2222-1, 03.10.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 40-сон, 472-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Пенсионер (оиланинг бошқа аъзолари учун боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчидан ташқари) ишга қабул қилинганда (фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузилганда) тегишли пенсия тайинлаган идорага (ўзининг яшаш жойидан) хабар бериши шарт.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасининг 2012 йил 31 августдаги 66, 30, 10, 227, 98, 01-02/5-27-сонли қарори (рўйхат рақами 2222-1, 03.10.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 40-сон, 472-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ишловчи пенсионерларнинг пенсия тўловлари учун ташкилотларга ажратилган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларининг мақсадли сарфланиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда давлат солиқ хизмати органлари олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Ишловчи пенсионерларга пенсия тўловини амалга оширувчи ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларини ўз вақтида ва мақсадли тўланиш жавобгарлигини ўз зиммасига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Ишловчи пенсионерларнинг пенсия тўловларини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларининг тўғри ҳисобланиши, тўланиши ва сарфланиши устидан назорат, ташкилотларнинг раҳбарлари ва бош ҳисобчилари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўнги

Ф-25 шакл

АА-000001‎

Ишловчи пенсионерлар учун

‎________________________________________________________

‎Иш жойидан пенсия тўлаш учун

20___ йил ____________ даги ___________ -сонли

ТОПШИРИҚНОМА

________________________________________________________

(ташкилот номи ва СТИР)

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси _____________ (Республикаси, вилояти, шаҳар) ___________ туман (шаҳар) бўлими шуни маълум қиладики, сизнинг ташкилотингизда ишлаётган пенсионер ___________________________ (Ф.И.Ш.) ____________________ сўм ____ тийин миқдорида ёшга доир, ногиронлик, боқувчисини йўқотганлик пенсияси олади. (кераклисининг тагига чизинг).

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг ____-моддасида кўзда тутилган, ёки _______________________________________________ (бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат кўрсатилсин) пенсия тўлаш шартларини қўллаб, ижтимоий суғурта бадали ҳисобидан 20__ й. «___» __________дан 20__ й. «___» ______________гача ёки ишдан бўшатилгунга қадар (кераклисининг тагига чизинг) пенсия ҳар ойда _______________ сўм _______ тийин (_______________________________) миқдорида тўланиши керак.

(сўз билан ёзилсин)

М.Ў‎

Бўлим бошлиғи

___________________________‎

Бош ҳисобчи

___________________________‎
‎‎________________________________________________________
20____ йил «___» _____________ да 20____ йил «___» _____________ даги _____-сонли топшириқнома ҳисобга олинди.

Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг _____-моддасига мувофиқ, ёки ________________________________________________ (бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат кўрсатилсин) ____________________________________________________га (Ф.И.Ш.) пенсия 20__ йил «___» _____________ дан тўлансин.

Корхона раҳбари ___________
Ижтимоий суғурта комиссияси вакили ___________

‎20____ йил «___»____________ даги ____-сонли топшириқномага хабар Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ________________ (Республикаси, вилояти, шаҳар) ________________ туман (шаҳар) бўлимига 20__йил «__»__________да юборилди.

‎Бош ҳисобчи ________________‎
‎---------------------------------------------------------------------------
----------------------------- Қирқиш чизиғи ---------------------------
‎‎---------------------------------------------------------------------------

20___ йил «___» _____________ даги _________ -сонли ТОПШИРИҚНОМАГА 20__ йил «___» _____________ даги ХАБАРНОМА

‎‎________________________________________________________

(ташкилот номи)

шуни маълум қиладики, пенсия олувчи (Ф.И.Ш.) ________________________ 20___ йил «___» __________га қадар пенсия олган. Пенсия тўлаш 20__ йил «___» ____________ дан, 20__ йил «___» ____________ даги, ____-сонли буйруққа асосан ишдан бўшаганлиги сабабли, бошқа сабабга кўра _______________________________________ тўхтатилди.

__________-сонли шахсий ҳисоб‎

Бош ҳисобчи _______________‎

М.Ў.‎

‎‎Корхона раҳбари _______________________‎‎

20___ йил «___»__________ дан ҳисобдан чиқарилди.

АА-000001

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Орқа томони

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20__ йил «___» ________даги ___-сонли Фармонига мувофиқ _______________________________________ (Ф.И.Ш.) нинг пенсияси 20___ йил «___» ______________дан 20___ йил «___» ____________ гача ____________________________ сўм _______ тийин (_______________________________) миқдорида тўлансин.

(сўз билан ёзилсин)

М.Ў Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлими бошлиғи _____________‎
Бош ҳисобчи ________________
________________________________________________________

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20__ йил «___» ________даги ___-сонли Фармонига мувофиқ _______________________________________ (Ф.И.Ш.) нинг пенсияси 20___ йил «___» ______________дан 20___ йил «___» ____________ гача ____________________________ сўм _______ тийин (_______________________________) миқдорида тўлансин.

(сўз билан ёзилсин)

М.Ў‎ Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлими бошлиғи _____________

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 18-сон, 183-модда; 2012 й., 40-сон, 472-модда; 2014 й., 7-сон, 75-модда; 2017 й., 14-сон, 234-модда, 33-сон, 869-модда)