Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ТУМАНГА БЎЙСУНУВЧИ ШАҲАРЛАР ҲОКИМЛИКЛАРИ БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИНИНГ ТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ва ҳудудий бошқарув органлари тузилмасини такомиллаштириш, маъмурий-бошқарув ходимлари фаолияти самарадорлигини ошириш, уларни сақлашга харажатларни камайтириш мақсадида:
1. Туманга бўйсунувчи шаҳарлар ҳокимликларининг аппаратларини тугатиш ва уларнинг вазифаларини тегишли туманлар ҳокимликларининг аппаратларига топшириш борасида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар ҳокимларининг таклифи қабул қилинсин.
2. Туманга бўйсунувчи шаҳарларга эга бўлган туманлар ҳокимликларининг штат жадвалига туман ҳокимининг биринчи ўринбосари — шаҳар ҳокими қўшимча лавозими киритилсин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг раиси, вилоятларнинг ҳокимлари тегишли ташкилий тадбирларни амалга оширсинлар ҳамда бўшайдиган ходимларни ишга жойлаштириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш масалаларини қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этсинлар.
4. Ушбу Фармоннинг ижро этилишини назорат қилиш Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Т. Алимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 26 ноябрь,
ПФ-1651-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 1-сон, 1-модда)