Ҳужжат кучини йўқотган 08.07.2022 01.11.1996 йилдаги ПФ-1617-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 08.07.2022
Ҳужжат 02.02.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 июлдаги ПФ-167-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бозор муносабатлари шароитида қишлоқ ва сув хўжалигини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш, тупроқ унумдорлигини, суғориладиган ерлардан фойдаланиш самарадорлигини яхшилаш ва қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлигини ошириш масалаларида уларнинг мустаҳкам ўзаро алоқасини таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалик вазирлиги ҳамда Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги негизида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги давлат бошқарув органи деб белгилаб қўйилсин ва унинг зиммасига қуйидаги асосий вазифалар юклатилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғориладиган ерлар унумдорлиги ва самарадорлигини оширишга қаратилган ягона стратегик сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. Республика сув хўжалиги ташкилотларининг, лойиҳа-қидирув, илмий, гидрогеология-мелиоратив, тупроқ-ер тузилиши ҳамда таъмирлаш-қурилиш муассасалари ва корхоналари имкониятларидан ҳар томонлама оқилона фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатимиздаги илғор тажриба ва жаҳондаги энг яхши ютуқларни уйғунлаштириб, қишлоқ ва сув хўжалигида ягона илмий-техникавий ва технологик сиёсатни юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ ва сув хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, қишлоқ хўжалиги ва сув хўжалиги корхоналарининг иқтисодий мустақиллигини кенгайтириш, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини оқилона ташкил этиш мақсадида уларнинг манфаатларини бирлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аграр секторда бозор муносабатларини ривожлантириш, фермерлик ҳаракати ва хусусий ташаббускорликни бутун чоралар билан қўллаб-қувватлаш, республика ҳудудида қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг улгуржи ва майда улгуржи бозорларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши таркибини оқилона ташкил этиш, алмашлаб экиш ва экинларни навбат билан экишнинг мақбул схемаларини жорий этиш, бозор талабларига қараб экин майдонлари таркиби ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш ҳажмини бошқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агросаноат мажмуи ҳолатини таҳлил этиш ва уни ривожлантириш истиқболларини ишлаб чиқиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва хом ашё етиштириш ҳамда улар ҳаракатда бўладиган аниқ мақсадни кўзловчи дастур ва балансларини тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалик экинлари уруғчилигини, чорвачиликда наслчилик ишини ва ветеринария хизматини ташкил этиш, уруғлик сифатини, пестицид ва ўғитларнинг қўлланилиши, тупроқ эрозиясининг олдини олиш, ўсимликлар ва ҳайвонлар касалликлари тарқалишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини ҳар томонлама механизациялаш, янги турдаги техника, машина ва механизмларни жорий этиш асосида уни интенсивлашни таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер, сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг барча тоифаларида ер ва сувдан самарали фойдаланишни давлат йўли билан ҳисобга олиш ва назорат қилишни амалга ошириш;
(2-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 2 февралдаги ПФ-4273-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 4-5-сон, 32-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қадимдан суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва янгилаш, янги ерларни ўзлаштириш, суғоришнинг илғор усулларини жорий этиш чораларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экология муаммолари ва Орол денгизи ҳавзаси муаммоларини ҳисобга олиб, барча сув истеъмолчилари ва сувдан фойдаланувчилар манфаатларини кўзлаган ҳолда сув ресурсларини бошқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
катта каналлар, йирик сув омборлари ва бошқа сув хўжалиги иншоотлари ва тизимларини давлат йўли билан бошқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий ва ўрта махсус таълимни ташкил этиш, фермерларни ўқитиш, ходимларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, агросаноат мажмуи соҳасида давлат кадрлар сиёсатини ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жойларда Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, вилоят ва туман қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ ва сув хўжалиги ҳудудий бошқармалари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига ва тегишли ҳудуд ҳокимига бўйсуниши белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик таркибидаги мавжуд республика ишлаб чиқариш бирлашмалари, корпорациялар ва бошқа ташкилотлар сақлаб қолинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ўз ваколатлари доирасида қабул қиладиган қарорлари ер, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмол қилиш турларидан, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини ташкил этиш шаклларидан қатъи назар, вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, корхоналар ва муассасалар, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари, мансабдор шахслар ва фуқароларнинг ижро этиши учун мажбурийдир.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 2 февралдаги ПФ-4273-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 4-5-сон, 32-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги амалдаги қонун ҳужжатларини ушбу Фармонга мувофиқлаштириш учун уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигини тузишга доир ташкилий масалаларни ҳал қилиш учун ташкилот қўмитаси тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкилот қўмитасига Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш, унинг таркиби, штатлар сони ва вазирлик тўғрисидаги Низом ҳақида Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини икки ҳафта муддатда тайёрлаш топширилсин. Қарор лойиҳасини тайёрлаш чоғида икки вазирлик негизида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштирувчилар учун зарур рағбатлантирувчи шароит яратиши лозим бўлган мутлақо янги бошқарув органи барпо этилиши назарда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1990 йил 8 декабрда чиқарган «Ўзбекистон ССР агросаноат мажмуини бошқариш структурасини такомиллаштириш тўғрисида»ги 107-Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996 йил 1 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-1617-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 10-сон, 207-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 4-5-сон, 32-модда)