Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ФАРМОНЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли «Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қуйидаги фармонлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
1) «Республика қишлоқ хўжалик корхоналарини қўшимча қийматдан бюджетга солиқ тўлашдан озод қилиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 28 майдаги ПФ-412-сон Фармони;
2) «Экспортга маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 20 мартдаги ПФ-1411-сон Фармонининг 4-банди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
3) «Хорижий сармоялари бўлган корхоналар ишлаб чиқарадиган маҳсулот экспортини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 26 августдаги ПФ-1831-сон Фармонининг 2-банди;
4) «Хорижий сармоялари бўлган корхоналар ишлаб чиқарадиган маҳсулот экспортини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 26 августдаги ПФ-1831-сон Фармонга қисман ўзгартиш киритиш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1870-сон Фармони;
5) «Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сон Фармонининг 3-банди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
6) «Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига солиқ солиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 3 декабрдаги ПФ-2151-сон Фармонининг 3-банди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
7) «Жисмоний шахслар даромадларига солиқ солиш шкаласини такомиллаштириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 31 декабрдаги ПФ-2472-сон Фармони.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 14 май,
ПФ-2841-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 5-сон, 105-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)