Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг
буйруғи
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРО АВИАЦИЯСИДА ҲАВО КЕМАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 11 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2214]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2018 йил 23 январдаги 108-н-сонли «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида ҳаво кемаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисидаги буйруқни, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2214-2, 01.02.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида ҳаво кемаларидан фойдаланишни тартибга солиш, авиация ҳалокатлари ва бахтсиз ҳодисаларини олдини олиш, ҳаво кемаларининг парвозлари хавфсизлигини таъминлаш ва фуқаролар олдида уларнинг ҳаётлари учун жавобгарликни ошириш мақсадида буюраман:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Вақтинча 2013 йил 1 майгача халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги Конвенциянинг талабларига мувофиқ бўлмаган ёки 25 йил ва ундан ортиқ бўлган календарь хизмат муддатини ўтаган самолётлар учун:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2012 йил 13 мартдаги 18-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2214-1, 28.03.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 13-сон, 149-модда)
а) Ўзбекистон Республикаси Фуқаро ҳаво кемаларининг давлат реестрида рўйхатга олиш;
б) Ўзбекистон Республикаси эксплуатант сертификатига хорижда рўйхатдан ўтган ҳаво кемаларини киритиш тўхтатилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин ўн кун ўтгач кучга киради.
Бошлиқ Т. ЎЛЖАЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 5 апрель,
43-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 15-сон, 153-модда; 2012 й., 13-сон, 149-модда)