1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.04.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек қаралсин 10.01.05.00);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;
2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Чет эл инвестициялари. Концессия шартномалари. Хориждан маблағ жалб қилиш. Эркин иқтисодий зоналар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этишни ва уларнинг фаолиятини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий инвестициялар иштирокидаги ишлаб чиқариш корхоналарининг ташкил этилиши ва уларнинг фаолият кўрсатиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг республиканинг иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлашга ҳамда жаҳон иқтисодиётига интеграциялашишга қўшадиган ҳиссасини ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Белгилансинки, экспортга мўлжалланган ва импортнинг ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқарувчи хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этишни ва уларнинг самарали фаолият кўрсатишини рағбатлантириш Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий ва инвестиция сиёсатидаги муҳим устуворлик ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида хорижий инвесторларнинг мулкка ва олинган даромадни олиб кетишга бўлган ҳуқуқи ҳимоя қилинишини таъминловчи, улар учун қулай инвестиция муҳитини яратувчи кафолатлар кенг тизими белгиланганлиги иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.
(2-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 17 июндаги ПФ-4116-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 282-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.01.00 Умумий қоидалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш, рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг фаолият кўрсатиши тартибини мураккаблаштирувчи идоравий ҳужжатлар чиқариш, ҳукумат қарорларида назарда тутилмаган қўшимча маълумотлар ва ҳужжатларни сўраш тақиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли идоралар ва тузилмаларнинг раҳбарлари уларнинг фаолиятига энг аввало хорижий инвестициялар жалб қилинишига ва қўшма ишлаб чиқаришлар сони кўпайишига кўмаклашишларига ва рағбатлантиришларига қараб баҳо берилиши ҳақида огоҳлантириб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Адлия вазирлиги икки ҳафта муддатда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни экспортга мўлжалланган ва импортнинг ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқарувчи ишлаб чиқариш корхоналарига мансуб деб ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 17 июндаги ПФ-4116-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 282-модда)
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 16 июлдаги ПФ-3276-сонли Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 6-7-сон, 93-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари манфаатдор вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар ва корпорациялар иштирокида 3-бандга мувофиқ тармоқлар, ишлаб чиқариш фаолияти соҳалари, республика ҳудудлари бўйича хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ташкил этиш бўйича инвестиция таклифларини бир ой муддатда аниқлаштирсинлар ва уларни амалга ошириш чора-тадбирларини кўрсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Хорижий сармоялар бўйича агентлик, «Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси кўрсатиб ўтилган устувор инвестиция таклифлари рўйхатини чет эл элчихоналари ва ваколатхоналарига, манфаатдор хорижий банкларга, фирмалар ва компанияларга етказсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси ҳамда Фан ва техника давлат қўмитаси Хорижий сармоялар бўйича агентлик билан бирга хорижий инвестицияларни ахборот билан таъминлашнинг ягона тизимини 1996 йил охиригача ишлаб чиқсинлар ва жорий этсинлар, бунда қуйидагиларни назарда тутсинлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикада амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг йўналиши ва бориши, иқтисодиётга инвестиция қўйишнинг шартлари ва устувор йўналишлари, имтиёзлар ва кафолатларнинг, инвесторлар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг амалдаги тизими билан хорижий инвесторларнинг кенг доирасини таништириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий инвесторларни зарур қонунчилик ва норматив ҳужжатлар, йўриқнома ва ахборот-маълумот материаллари билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот тармоғини ҳамда устувор инвестиция таклифларини ва мамлакатимиздаги ва чет элдаги потенциал шериклар тўғрисида ягона маълумотлар базасини яратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ташқи иқтисодий миллий банки ҳисоб-китоблар тартибини соддалаштириш ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга кўрсатиладиган банк хизматлари тизимини такомиллаштириш юзасидан бир ой муддатда таклифлар киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги соддалаштирилган виза режимини, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар таклифларига биноан ва иш юзасидан шерикчилик алоқалари ўрнатиш учун келувчи чет эл фуқаролари ва мутахассисларининг келишлари ва кетишлари, яшашлари ҳамда республика ҳудуди бўйлаб юришлари тартибини икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банк амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритишга оид таклифларни бир ой муддатда тайёрласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996 йил 31 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-1467-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 31 майдаги ПФ-1467-сон Фармонига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тартиб рақами
Имтиёзлар ва рағбатлантиришлар тури
Корхоналар тури
Кафолатлар ва имтиёзлар мазмуни
Қонун ҳужжатлари
I.
Кафолатлар
1.
2
3
4
5
1.
Қонун билан берилган кафолатлар
Қўшма корхоналар ва чет эллик юридик шахслар
Ўзбекистон Республикасининг кейинчалик қабул қилинган қонун ҳужжатлари инвестициялаш шартларини ёмонлаштирадиган бўлса чет эл инвестицияларига нисбатан инвестициялаш пайтида амалда бўлган қонун ҳужжатлари узоғи билан ўн йил давомида қўлланилади. Бу талаб мудофаани, миллий хавфсизликни ва жамоат тартибини таъмин этиш, атроф муҳитни муҳофаза қилишга доир қонун ҳужжатлари ўзгаришига нисбатан татбиқ этилмайди.
«Чет эл инвестициялари ва чет эллик инвесторлар фаолиятини кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (11-модда)
2.
Мулкни сақлаб қолиш кафолати
Қўшма корхоналар ва чет эллик юридик шахслар
Ўзбекистон Республикасида чет эл инвестициялари национализация қилиниши мумкин эмас. Чет эл инвестициялари реквизиция қилиниши мумкин эмас, табиий офатлар, авариялар, эпидемиялар, эпизоотиялар бундан мустасно. Реквизиция қилиш ҳақидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади. Бундай ҳолларда чет эллик инвесторга тўланадиган товон кўрилган зарарга мутаносиб бўлиши керак.
«Чет эл инвестициялари ва чет эллик инвесторлар фаолиятини кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (12-модда)
3.
Фойдани чет элга ўтказиш кафолати
Қўшма корхоналар ва чет эллик юридик шахслар
Чет эллик инвесторларнинг қонуний фаолиятлари натижасида олган фойда ва бошқа маблағларини чет эл валютасида чет элга ҳеч қандай чеклашсиз ўтказишлари кафолатланади.
«Чет эл инвестициялари ва хорижий инвесторлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (13-модда)
4.
Иш ҳақини чет элга ўтказиш кафолати
Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарда ишловчи чет эллик жисмоний шахслар
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг ишчи ва хизматчилари, маъмурияти, назорат кенгаши аъзолари таркибига ажнабий фуқаролар кириши мумкин. Бу ходимлар оладиган иш ҳақлари ва қонуний йўл билан топилган бошқа даромадларини ҳеч қандай чеклашсиз бошқа давлатларга ўтказишлари мумкин.
«Чет эл инвестициялари ва хорижий инвесторлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (25-модда, 2-қисм)
5.
Суғурта ҳимояси
Чет эллик инвесторлар
Чет эл инвестицияларини суғурталаш тизими чет эллик инвесторларни: — мол-мулк экспроприацияланишидан (тортиб олинишидан), шунингдек мол-мулк тортиб олинишига, мол-мулкнинг ўзини ёки ундан орттириладиган даромадни назорат қилишдан маҳрум бўлишга олиб келадиган ҳар қандай қонуний ёки маъмурий чоралардан (ўз ҳудудида иқтисодий фаолиятни тартибга солиш мақсадларида мамлакат томонидан умумий қўллаш учун жорий этиладиган, ҳуқуқни камситмайдиган чоралар бундан мустасно); — уруш ёки фуқаролар ғалаёнларидан; — суғурта ташкилоти билан инвестор ўртасидаги шартнома муносабатларига мамлакат маъмурларининг аралашувидан; — миллий валютани бошқа валюталарга конвертациялаш ва уни мамлакатдан ташқарига чиқаришга доир мамлакат маъмурлари томонидан чеклашлар жорий этилишидан; — инвесторларнинг айрим гуруҳлари учун ҳуқуқни камситадиган руҳдаги янги қонун-қоидалар жорий этилишидан; — бошқа турдаги таваккаллардан суғурталашни таъминлайди.
«Чет эл инвестициялари ва хорижий инвесторлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (15 модда, 4-қисм)
(илова матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 17 июндаги ПФ-4116-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 282-модда)