Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 15.05.1996 йилдаги ПФ-1464-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Ҳужжат 15.05.1996 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДА МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ҚЎМИТАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Монополияга қарши давлат сиёсатини фаоллаштириш, рақобатни ва тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида, «Монополистик фаолиятини чеклаш тўғрисида» ва «Истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунларини бажариш юзасидан:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Бош бошқармаси негизида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нарх сиёсатини ўтказиш соҳасидаги функциялар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва маҳаллий молия органларида сақлаб қолинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси рақобатни ривожлантириш, монополистик фаолиятини чеклаш ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш соҳасидаги сиёсатни ўтказиш бўйича давлат бошқарув органи ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмитанинг ўз ваколати доирасида қабул қилган қарорлари ва кўрсатмаларини бажариш вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари, хўжалик юритувчи субъектлар ва уларнинг бирлашмалари, муассасалар ва ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурий ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитасини лавозимига кўра Молия вазирининг ўринбосари ҳисобланадиган ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган Раис бошқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитасининг асосий вазифалари ҳамда фаолияти йўналиш этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
монополияга қарши қонунчиликка ва истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда товар ва молия бозорларида рақобат муҳитини яратиш ягона методологик ёндашувни, монополиядан чиқариш тармоқ минтақавий дастурларни ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини мувофиқлаштириб борилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рақобатни ва тадбиркорликни ривожлантириш асосида бозор муносабатларини шакллантиришга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан монополистик фаолиятнинг, товар ва молия бозорларида устунлик мавқеининг суиистеъмол қилинишининг олдини олиш ва бунга йўл қўймаслик, ноҳалол рақобатга ва истеъмолчилар манфаатларининг камситишга барҳам бериш чора-тадбирларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
монополист бирлашмалар (корхоналар)нинг Ўзбекистон Республикаси Давлат реестрини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишда ошкораликни таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси аҳолисини оммавий ахборот воситалари, шу жумладан ихтисослашган даврий нашрлар орқали иқтисодиётни монополиядан чиқариш, рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш чора-тадбирлари қандай амалга оширилаётганлигидан хабардор қилиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
монополияга қарши курашнинг тартибга солиб бориш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш соҳасида чет эл тажрибасини таҳлил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик юритувчи субъектларга ҳамда уларнинг мансабдор шахсларига, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шаxсларига Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда жарима солиш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик юритувчи субъектларнинг монополистик фаолият, истеъмол ҳуқуқларини бузиш натижасида асоссиз олган даромади (фойдаси)ни нархларни тартибга солиш фондига мусодара этиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий молия органлари билан биргаликда қўмита томонидан қабул қилинган қарорларнинг ноҳалол рақобат, маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)нинг нархлари асоссиз равишда оширилиши натижасида олинган даромад (фойда)ни нархларни тартибга солиш фондига олиб қўйишга оид қисми бажарилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нархларни тартибга солиш фондига олиб қўйилган маблағларнинг ўз вақтида ва тўлиқ тушиши, фонд маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бошқармаларининг монополияга қарши сиёсатни ўтказиш бўлимлари негизида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитасини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бошқармалари ҳузуридаги монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармаларини қайта ташкил этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман, шаҳарларда — туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари молия бўлимлари ҳузурида монополияга қарши қонунчиликка ва истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш қонунчилигига риоя этилишини назорат қилиш бўйича инспекторлар лавозими жорий этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий органлари ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитасига, шунингдек тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармаларига ҳисобот берадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий органлари бошлиқлари лавозимига Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси Раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари тавсияномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Молия вазири томонидан тайинланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси ходимларига уларнинг ўз хизмат бурчларини бажаришларида кўмаклашсинлар, мансабдор шахслар ва алоҳида фуқароларнинг қўмита ходимлари зиммасидаги вазифаларни бажаришга тўсиқлик қилувчи хатти-ҳаракатларининг олдини олсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси ходимлари хатти-ҳаракатлари устидан амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилсин, республика Ҳукуматининг норматив ҳужжатларини ушбу Фармонга мувофиқлаштирсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996 йил 15 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-1464-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 83-модда; 2000 й., 7-8-сон, 240-модда)