ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
СУҒУРТА ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ БУЗГАНЛИГИ УЧУН СУҒУРТАЛОВЧИЛАРГА ЖАРИМА САНКЦИЯЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 22 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1842-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг 2024 йил 26 апрелдаги 2-сон, Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 2024 йил 22 апрелдаги 02/11-05/02-сон ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2024 йил 26 апрелдаги 2024-07-сонли ««Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлиги учун суғурталовчиларга жарима санкцияларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1842-7, 10.05.2024 й.) асосан 2024 йил 14 августдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 68-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 майдаги ПҚ-872-сонли «Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 20-21-сон, 172-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Давлат солиқ қўмитасининг, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 2008 йил 11 июлдаги 77, 2008-33-сонли, 2008 йил 26 июндаги 13-сонли қарори (рўйхат рақами 1842, 2008 йил 15 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 34-сон, 337-модда) билан тасдиқланган «Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун суғурталовчиларга жарима санкцияларини қўллаш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 9-банди иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«суғурталовчи бошқа юридик шахсларнинг устав капиталларига жойлаштирган активларининг умумий суммаси, суғурталовчи ўз маблағлари манбалари суммасининг 50 фоизидан ошган, олдинги молиявий йил якуни бўйича халқаро аудитнинг ижобий хулосасини олган тижорат банкларининг устав капиталларида иштирок этиш ва қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;»
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 14 март,
21-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 14 март,
2011-9-сон
Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Ж. ИСМАИЛОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 14 март,
2-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 12-13-сон, 123-модда)