Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАКТАБДАН ТАШҚАРИ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 776-сонли ««Келажак» марказлари фаолиятини тартибга солишга қаратилган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Шахснинг баркамол камол топишига, ўсиб келаётган авлоднинг ижодий қобилиятларини аниқлаш ва ривожлантиришга, ўқувчиларга меҳнатсеварликни сингдиришга, шунингдек уларнинг бўш вақтдан оқилона фойдаланишига йўналтирилган мактабдан ташқари ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг фаолият кўрсатаётган мактабдан ташқари таълим муассасаларининг сонини ва тузилмасини такомиллаштириш ҳамда унинг асосида ҳар бир туман ва шаҳарда биттадан «Баркамол авлод» болалар марказини, шунингдек биттадан вилоят болалар марказини, Қорақалпоғистон Республикасида эса республика болалар марказини ва Тошкент шаҳрида — техник, бадиий ижодиёт, ўлкашунослик ва экология бўйича учта республика болалар марказларини — улар тегишли равишда туманлар, шаҳарлар ва вилоятлар ҳокимликларига бўйсундирилган ҳолда — ҳаммаси бўлиб 215 та болалар марказини шакллантириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. «Баркамол авлод» туман (шаҳар) болалар марказлари, вилоят (Қорақалпоғистон Республикасида республика маркази) ва Тошкент шаҳар болалар марказларининг, шунингдек учта «Баркамол авлод» республика болалар марказларининг намунавий тузилмалари 1, 2 ва 3-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Қуйидагилар «Баркамол авлод» болалар марказларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
болаларнинг эҳтиёжлари ва қизиқишларига мувофиқ уларнинг ижодий ва бадиий қобилиятларини ривожлантириш, уларнинг фойдали дам олишини ташкил этиш;
меҳнатсеварликни, касб тайёргарлигининг дастлабки уқув ва кўникмаларини сингдириш, фан ва техникани ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларига мувофиқ техник воситалар ва компьютер технологиялари ишини ўрганишни ташкил этган ҳолда болалар техник ижодкорлигини ривожлантириш;
болалар томонидан жонажон ўлка тарихи, археологик ва маданий мерос чуқур ўрганилиши, мамлакатимизнинг табиий бойликлари билан таништириш ҳамда экология ва атроф муҳит муҳофазаси соҳасидаги асосий билимларни эгаллаб олиш;
мактабдан ташқари таълим тизимига илғор педагогик усуллар ва методлардан, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқитишнинг янги шаклларини кенг жорий этиш.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда «Баркамол авлод» марказлари тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 13 октябрдаги Ф-3509-сон фармойиши билан ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан ишлаб чиқилган, қуйидагиларни ўз ичига оладиган 2011 — 2014 йилларда «Баркамол авлод» болалар марказларини шакллантириш дастури тасдиқлансин:
2011 — 2014 йилларда «Баркамол авлод» болалар марказларини шакллантириш ва уларнинг моддий-техника базасини ривожлантириш бўйича комплекс тадбирлар 4-иловага мувофиқ;
2011 — 2014 йилларда «Баркамол авлод» болалар марказларини мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг асосий параметрлари 5-иловага мувофиқ.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
белгиланган жадвалга мувофиқ муддатларда умумтаълим мактаблари биноларининг алоҳида ўқув блокларида 78 та «Баркамол авлод» болалар маркази очилишини таъминласинлар, алоҳида кириш жойи мавжуд бўлишини ҳамда тўрттадан олтитагача тўгарак хоналарини ўқув жараёнига зарар етказмасдан зарур асбоб-ускуналар ва инвентарь билан тўлиқ жиҳозлашни назарда тутсинлар;
тўгарак машғулотларини ўтказишга асосан умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқитувчилари 0,5 ставка бўйича ҳисоб-китобдан келиб чиқиб контракт асосида жалб этилишини ташкил этсинлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда мактабдан ташқари таълим муассасаларининг бўшаб қоладиган ходимларини ишга жойлаштириш чора-тадбирларини кўрсинлар.
Белгилансинки, умумтаълим мактаблари биноларининг алоҳида ўқув блокларида ташкил этиладиган «Баркамол авлод» болалар марказларида электр энергиясини ҳисобга олишнинг алоҳида приборлари ўрнатилади, қолган коммунал харажатлар эса улар томонидан умумтаълим мактабларига молия органлари билан келишув бўйича қопланади.
6. Белгилаб қўйилсинки:
«Баркамол авлод» болалар марказларини мукаммал таъмирлаш, шунингдек уларни жиҳозлаш бўйича буюртмачи функцияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ягона буюртмачи хизматига юкланади;
Дастурни амалга ошириш доирасида «Баркамол авлод» болалар марказларини мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича ишларни молиялаштириш маҳаллий бюджетлар параметрларида кам самарали мактабдан ташқари таълим муассасаларини тугатиш ҳисобига бўшаб қоладиган мактабдан ташқари таълим муассасаларини молиялаштиришга назарда тутилган маблағлар ва ходимлар сонини мақбуллаштириш ҳисобига амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан биргаликда:
«Баркамол авлод» болалар марказлари ташкил этиладиган бинолар ва иншоотларни мукаммал таъмирлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатлари ўз вақтида ишлаб чиқилишини, таъмирлаш ишларини тўлиқ тугаллаш ва объектларни белгиланган муддатларда топшириш шартлари билан танлов (тендер) савдолари ўтказилишини таъминласинлар;
буюртмачи билан пудратчилар ўртасидаги шартнома мажбуриятлари бажарилиши ҳамда қурилиш нормалари ва қоидаларига мувофиқ таъмирлаш ишлари амалга оширилиши устидан доимий назорат ўрнатсинлар.
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг «Баркамол авлод» болалар марказларида ўқиганлик учун вилоят марказлари, Нукус ва Тошкент шаҳарларида ойига энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида ва республиканинг бошқа туманлари (шаҳарларида) 5 фоиз миқдорида ота-она тўлови жорий этилиши, тушган маблағлар тўгарак ишлари учун зарур бўлган материаллар ва хом ашё сотиб олишга мақсадли йўналтирилиши ҳақидаги таклифи маъқуллансин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда «Баркамол авлод» болалар марказларида болалар ўқиганлиги учун ота-она тўловини ундириш ва ундан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклиф киритсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 28 февраль,
50-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 февралдаги 50-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
«Баркамол авлод» туман (шаҳар) болалар марказларининг
НАМУНАВИЙ ШТАТ ТУЗИЛМАСИ
* Тўгараклар раҳбарлари сони тўгарак машғулотлари ҳажмига қараб белгиланади.
** Хизмат кўрсатувчи ходимлар сони норматив бўйича белгиланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 февралдаги 50-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
«Баркамол авлод» вилоят, Қорақалпоғистон Республикасида республика ва Тошкент шаҳар болалар марказларининг
НАМУНАВИЙ ШТАТ ТУЗИЛМАСИ
* Тўгараклар раҳбарлари сони тўгарак машғулотлари ҳажмига қараб белгиланади.
** Хизмат кўрсатувчи ходимлар сони норматив бўйича белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 февралдаги 50-сон қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Уч йўналиш — техник ижодкорлик, бадиий ижодиёт, ўлкашунослик ва экология бўйича «Баркамол авлод» республика болалар марказларининг
НАМУНАВИЙ ШТАТ ТУЗИЛМАСИ
* Тўгараклар раҳбарлари сони тўгарак машғулотлари ҳажмига қараб белгиланади.
** Хизмат кўрсатувчи ходимлар сони норматив бўйича белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 февралдаги 50-сон қарорига
4-ИЛОВА
4-ИЛОВА
2011 — 2014 йилларда «Баркамол авлод» республика болалар марказларини шакллантириш бўйича
КОМПЛЕКС ТАДБИРЛАР
| Т/р | Тадбирлар | Бажариш муддати | Масъул бажарувчилар |
| 1. | «Баркамол авлод» болалар марказларини шакллантириш учун 215 та мактабдан ташқари муассасани аниқлаш, шу жумладан 137 таси фаолият кўрсатган муассасалардан ва 78 таси умумтаълим мактабларининг биноларидан фойдаланилган ҳолда ҳамда уларнинг тузилмаларини «Баркамол авлод» болалар марказларининг намунавий тузилмаларига мувофиқлаштириш. | 2011 йил 10 мартгача | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги |
| 2. | Фаолият кўрсатувчи республика мактабдан ташқари таълим муассасалари негизида техник, бадиий ижодиёт, ўлкашунослик ва экология бўйича 3 та республика «Баркамол авлод» болалар марказларини шакллантириш. | 2011 йил сентябрь | Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги |
| 3. | «Баркамол авлод» болалар марказлари тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш. | 2011 йил I чорак | Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Адлия вазирлиги, «Камолот» ЁИҲ Марказий кенгаши |
| 4. | Мактабдан ташқари таълим учун давлат талабларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш. | 2011 йил I чорак | Халқ таълими вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги |
| 5. | «Баркамол авлод» болалар марказининг намунавий Уставини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш. | 2011 йил I чорак | Адлия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги |
| 6. | Болалар «Баркамол авлод» болалар марказида ўқиганлиги учун ота-она тўловини ундириш ва ундан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2011 йил март | Молия вазирлиги |
| 7. | «Баркамол авлод» болалар марказларини мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг ҳар йилги аниқ йўналтирилган дастурларини шакллантириш ва тасдиқлаш. | Белгиланган муддатларда ҳар йили | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги |
| 8. | «Баркамол авлод» болалар марказлари объектларида мукаммал таъмирлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва танлов (тендер) савдолари ўтказиш. | Йиллик аниқ йўналтирилган дастурлар тасдиқлангандан кейин икки ой муддатда | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Молия вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси |
| 9. | «Баркамол авлод» болалар марказларида тўгарак ишининг ҳар бир тури бўйича янги, замонавий ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш. | 2011 йил сентябрь | Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Бадиий академия, Республика «Ҳунарманд» бирлашмаси, «Камолот» ЁИҲ Марказий кенгаши |
| 10. | «Баркамол авлод» болалар маркази фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича тўгаракларда машғулотлар олиб бориш учун умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқитувчиларини ўриндошлик бўйича контракт асосида жалб этиш. | 2011 йилдан бошлаб | Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази |
| 11. | «Баркамол авлод» республика ва вилоят марказларида семинарлар ва қисқа муддатли тренинг-курслар ташкил этиш йўли билан ҳам «Баркамол авлод» болалар марказларининг, ҳам умумтаълим мактабларининг методистлари ва раҳбарлари малакасини ошириш дастурини тасдиқлаш. | ҳар йили 1 февралгача | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бадиий академия, Республика «Ҳунарманд» бирлашмаси |
| 12. | Дастур доирасида бажариладиган тадбирларни оммавий ахборот воситаларида ва Интернет тармоғида мунтазам ёритиш, «Баркамол авлод» болалар марказлари қатнашчиларининг ютуқлари ва муваффақиятлари тўғрисидаги материалларни эълон қилиш. | Доимо | Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Халқ таълими вазирлиги |
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 февралдаги 50-сон қарорига
5-ИЛОВА
5-ИЛОВА
2011 — 2014 йилларда «Баркамол авлод» болалар марказларини мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг асосий
ПАРАМЕТРЛАРИ
| | | | | | |
объектлар сони |
| Минтақалар | Ҳаммаси | шу жумладан йиллар бўйича: | ||||
| 2011 | 2012 | 2013 | 2014 | |||
| Республика бўйича ҳаммаси | 215 | 30 | 51 | 64 | 70 | |
| 1. | Қорақалпоғистон Республикаси | 17 | 2 | 4 | 5 | 6 |
| 2. | Андижон вилояти | 18 | 3 | 4 | 6 | 5 |
| 3. | Бухоро вилояти | 14 | 2 | 3 | 4 | 5 |
| 4. | Жиззах вилояти | 14 | 1 | 4 | 4 | 5 |
| 5. | Қашқадарё вилояти | 15 | 3 | 3 | 4 | 5 |
| 6. | Навоий вилояти | 11 | 2 | 3 | 3 | 3 |
| 7. | Наманган вилояти | 13 | 3 | 4 | 3 | 3 |
| 8. | Самарқанд вилояти* | 17 | 3 | 4 | 4 | 6 |
| 9. | Сурхондарё вилояти | 16 | 1 | 3 | 6 | 6 |
| 10. | Сирдарё вилояти | 12 | 1 | 3 | 4 | 4 |
| 11. | Тошкент вилояти | 21 | 3 | 6 | 5 | 7 |
| 12. | Фарғона вилояти* | 19 | 3 | 4 | 6 | 6 |
| 13. | Хоразм вилояти | 13 | 1 | 4 | 4 | 4 |
| 14. | Тошкент шаҳри | 12 | 2 | 2 | 4 | 4 |
| 15. | Республика муассасалари | 3 | 0 | 0 | 2 | 1 |
Изоҳ:
* Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманидаги 20-мактаб ва Фарғона вилоятининг Бағдод туманидаги 2-мактаб Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси маблағлари ҳисобига 2011 йилнинг мукаммал таъмирлаш дастурига киритилган. «Баркамол авлод» болалар марказларини мукаммал таъмирлаш бўйича ишлар ҳажми биноларнинг техник ҳолати бўйича нуқсонли далолатномалар асосида белгиланади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 9-сон, 89-модда; 2017 й., 20-сон, 361-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.05.2021 й., 09/21/331/0501-сон)