Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 03.03.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2203
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 3 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2203]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 21 февралдаги 17, 3 ва 2019-06-сонли «Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2203-7, 28.02.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон), Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 513-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 2 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт вазири Р. ГУЛЯМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 2 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 2 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011-4-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 2 февралдаги 5, 4, 2011-4-сон қарорига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон), Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 513-модда) мувофиқ хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ягона солиқ тўловининг (кейинги ўринларда ЯСТ деб юритилади) энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ЯСТни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2011 йилнинг 1 июлидан бошлаб ЯСТ тўловчилари ЯСТни Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган тартибда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тегишли йил учун тасдиқланган ставкалар бўйича, лекин энг кам миқдордан — эгаллаб турган ер майдонидан келиб чиқиб, ушбу Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган пасайтирувчи коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаб чиқарилган ер солиғининг уч бараваридан кам бўлмаган миқдорда тўлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) оилавий корхоналар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 6 мартдаги 24, 27, 2013-17-сонли қарорига (рўйхат рақами 2203-2, 11.04.2013 й.) асосан «в» кичик банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 15-сон, 212-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқаришда юридик шахслар томонидан мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиладиган ер участкалари ҳисобга олинади, бундан қуйидагилар мустасно:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 280-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ солиқ солиш объекти сифатида қаралмайдиган ер участкалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 282-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ солиқ солинмайдиган ер участкалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига асосан тенглик асосида дипломатик ваколатхоналарни жойлаштириш учун берилган ер участкалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер участкасидан бир нечта юридик шахс биргаликда фойдаланганда ЯСТнинг энг кам миқдори солиқ тўловчи томонидан фойдаланилаётган ер участкаси майдонига тўғри келувчи улушдан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилган ер солиғи суммасидан ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар алоҳида бино бир нечта юридик шахс балансида турган бўлса, ЯСТнинг энг кам миқдори солиқ тўловчи балансида турган хоналар майдонига мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқарилган ер солиғи суммасидан келиб чиқиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар юридик шахс тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун бинони ёки бинонинг бир қисмини ижарага олса, ЯСТнинг энг кам миқдори мазкур юридик шахс томонидан ижарага олинган хоналар майдонидан келиб чиқиб ҳисобланади. Агар юридик шахс кўп қаватли бинонинг бир қисмини ижарага олса, ЯСТнинг энг кам миқдори бино эгаллаган умумий ер майдони ва мазкур юридик шахс томонидан ижарага олинган хоналарга тўғри келувчи улушдан келиб чиқиб ҳисобланади. Бунда мазкур юридик шахсга мазкур банднинг солиқ солинадиган базадан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 282-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ солиқ солинмайдиган ер участкаларини чиқариб ташлаш қисмида амал қилиши татбиқ этилмайди.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 26 июлдаги 44, 7, 2011-23-сонли қарори (рўйхат рақами 2203-1, 23.08.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 34-35-сон, 354-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Низомнинг амал қилиши татбиқ этиладиган ЯСТ тўловчилари ҳар йили 1 февралгача, 2011 йилда эса — 1 апрелгача солиқ бўйича ҳисобга қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига ушбу Низом 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича Маълумотнома-ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорининг ҳисоб-китобини (кейинги ўринда Маълумотнома деб юритилади) тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низомнинг 1-бандида кўрсатилган ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТни тўлашга ўтган юридик шахслар йил мобайнида Маълумотномани солиқ бўйича ҳисобга қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига ҳисобот даври учун ЯСТ ҳисоб-китобини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қайси ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи йил мобайнида солиқ тўловчига ўтган бўлса, ўша ер участкалари ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқаришда ер участкаларига тегишли ҳуқуқ вужудга келганидан кейинги ойдан эътиборан ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқаришда ер участкаси майдонининг камайтирилиши ер участкаси майдони камайтирилган ойдан эътиборан ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижарага олинган хоналар майдонининг катталашуви (камайиши) ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқаришда ижарага олинган хоналар майдони катталашуви (камайиши) содир бўлган ойдан бошлаб ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда юридик шахслар ҳисобот даври учун ЯСТ ҳисоб-китобини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай солиқ бўйича ҳисобга қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига аниқлаштирилган Маълумотномани тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. ЯСТнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ЯСТни ҳисоблаш ва тўлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. ЯСТнинг энг кам миқдори киритилишини ҳисобга олган ҳолда ЯСТнинг тўланиши лозим бўлган суммасини аниқлаш учун тўловчилар қуйидагиларни ҳисоблаб чиқарадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЯСТнинг энг кам миқдорини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммасини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ҳисобланган ЯСТ суммасини ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ЯСТ суммаси билан таққослаш учун ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси бутун корхона бўйича аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲСяст = СЯТ х С, бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(9-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 6 мартдаги 24, 27, 2013-17-сонли қарори (рўйхат рақами 2203-2, 11.04.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 15-сон, 212-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
С — ЯСТнинг белгиланган ставкаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси бутун корхона бўйича ушбу Низомнинг 3-иловасида келтирилган шаклдаги Маълумотнома-ҳисоб-китоб (кейинги ўринларда Маълумотнома-ҳисоб-китоб деб юритилади) асосида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси ЯСТнинг энг кам миқдори суммасидан кам бўлган ҳолдагина ЯСТ қўшимча ҳисобланади. Бу ҳолда ЯСТнинг энг кам миқдори суммасининг ЯСТ ҳисоб-китоб суммасидан ортган қисмига ЯСТ ҳисоб-китоби бўйича ҳисобланган ЯСТ суммаси қўшимча ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ЯСТ ҳисоб-китоб суммаси ЯСТнинг энг кам миқдоридан ошса ёки унга тенг бўлса, унда ЯСТ қўшимча ҳисобланмайди ва ЯСТ Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган тартибда тўланиши лозим, яъни ЯСТ ҳисоб-китоби бўйича ҳисобланган сумма тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Агар ҳисобот даври якуни бўйича корхонанинг асосий фаолият тури худди шундай фаолият турини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиган қатъий белгиланган солиқ суммаси миқдорида ЯСТнинг энг кам миқдори белгиланган чакана савдо бўлса, корхона ЯСТни Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2449, 2013 йил 4 апрель) мувофиқ тўлайди.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 6 мартдаги 24, 27, 2013-17-сонли қарори (рўйхат рақами 2203-2, 11.04.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 15-сон, 212-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда қўшимча ҳисобланган ЯСТ суммасининг ўсиб борувчи якуни олдинги ҳисобот даври учун ЯСТ ҳисоб-китоби бўйича ҳисобланган ЯСТнинг қўшимча ҳисобланган суммасига тенг деб қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Янги ташкил этилган микрофирма ва кичик корхоналарга ягона солиқ тўловини тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқини бериш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1502, 2005 йил 2 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 30-31-сон, 240-модда) билан белгиланган тартибда ЯСТни тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқи берилган янги ташкил этилган микрофирма ва кичик корхоналар қўшимча ҳисобланган ЯСТ суммасини ягона солиқ тўловининг кечиктирилган суммаларини тўлаш билан бир вақтда тўлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Солиқ ҳисоботида ЯСТнинг энг кам миқдорини акс эттириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ушбу Низом татбиқ этиладиган ЯСТ тўловчилари ЯСТ ҳисоб-китобига ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган Маълумотнома-ҳисоб-китобни тақдим этадилар.
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 6 мартдаги 24, 27, 2013-17-сонли қарорига (рўйхат рақами 2203-2, 11.04.2013 й.) асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 15-сон, 212-модда)
(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 6 мартдаги 24, 27, 2013-17-сонли қарорига (рўйхат рақами 2203-2, 11.04.2013 й.) асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 15-сон, 212-модда)
(13-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 6 мартдаги 24, 27, 2013-17-сонли қарорига (рўйхат рақами 2203-2, 11.04.2013 й.) асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 15-сон, 212-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТни ҳисоб-китоб қилишга доир шартли мисоллар ушбу Низомнинг 4-иловасида келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Солиқ тўловчилар ушбу Низомнинг талабларини ҳисобга олган ҳолда ЯСТни тўғри ҳисоблаб чиқаришга ва қонун ҳужжатларига мувофиқ уни ўз вақтида тўлашга жавобгардирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Давлат солиқ хизмати органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ ЯСТнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва тўланиши устидан назоратни амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ушбу Низомда назарда тутилган ЯСТни ҳисоблаб чиқариш тартиби бузилган ҳолатлар аниқланганда давлат солиқ хизмати органлари ЯСТнинг энг кам миқдоридан келиб чиқиб, қонун ҳужжатларига мувофиқ пеня ҳисоблаган ҳолда, ЯСТни қўшимча ҳисоблайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пасайтирувчи коэффициентлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўловчилар
Коэффициент
Амалга ошираётган фаолият турига боғлиқ ҳолда (К1)
1. Асосий фаолият тури товар ишлаб чиқариш (саноат соҳаси) бўлган микрофирма ва кичик корхоналар
0,5
2. Асосий фаолият тури қуйидагилар бўлган ташкилотлар: улгуржи савдо (ўзининг ёки ижарага олган омборхоналари мавжуд бўлган тақдирда); автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни ташиш бўйича хизматлар (автотранспортни сақлаш учун ер участкалари мавжуд бўлган тақдирда) кўрсатиш; автотранспортни таъмирлаш ва унга техник хизмат кўрсатиш (автотранспортни сақлаш учун ер участкалари мавжуд бўлган тақдирда); божхона назорати остида божхона омборларида товарларни сақлаш бўйича хизматлар (ўзининг ёки ижарага олган омборхоналари мавжуд бўлган тақдирда) кўрсатиш
0,35
3. Машина-трактор парклари
0,35
4. Улгуржи, улгуржи-чакана ва чакана дорихона ташкилотларига
0,2
5. Янги цехларни қуришни, уларнинг модернизациясини, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашни амалга оширувчи, шу жумладан, инвестиция мажбуриятларига мувофиқ инвестицияларни амалга оширувчи, ушбу ишларни амалга ошириш даврида товарлар ишлаб чиқаришни амалга оширмаётган микрофирма ва кичик корхоналар — ушбу ишларни амалга ошириш даврига, бироқ ушбу ишларни амалга оширишни бошлаш санасидан бошлаб 24 ойдан ошмаган даврга
0,35
6. Қурилиш учун ажратилган ерларда уй-жой қуришни амалга оширувчи микрофирма ва кичик корхоналар — норматив қурилиш даври (у мавжуд бўлмаганда — 1 йил) учун
0,35
7. Кон ва карьерларни ободонлаштиришни, шу жумладан, уларнинг рекультивациясини амалга оширувчи микрофирма ва кичик корхоналар
0,1
8. Автовокзаллар, автостанцияларни ташкил этадиган юридик шахслар
0,35
Юридик шахснинг жойлашган ерига боғлиқ ҳолда (К2)
Амалга ошираётган фаолият туридан қатъи назар, бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларда жойлашган ташкилотлар учун
0,7
»
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 6 мартдаги 24, 27, 2013-17-сонли қарори (рўйхат рақами 2203-2, 11.04.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 15-сон, 212-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумотнома-ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲИСОБ-КИТОБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер участкасининг (ижарага олинган бинонинг) жойлашган жойи
Сатр коди
Майдони, га
Солиқ солинмайдиган майдон
Солиқ солинадиган база (3-устун – 4-устун)
Ер солиғининг 1 га учун ставкаси, сўм
Ер солиғи суммаси (сўм) (5-устун х 7-устун)
Камайтирувчи коэффициентлар
ЯСТнинг энг кам миқдорининг йиллик ҳисоб-китоб суммаси (сўм) (3 х 8-устун х 9-устун х 10-устун)
жойлашган жойи бўйича
энг кам
амалга ошираётган фаолият турига боғлиқ ҳолда
жойлашган жойига боғлиқ ҳолда
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
Юридик шахс жойлашган жойи бўйича — жами:
010
х
х
х
х
х
0101
х
х
х
…
х
х
х
Ер участкаси (ижарага олинган бино) жойлашган жойи бўйича — жами:
020
х
х
х
х
х
0201
х
х
х
…
х
х
х
Ер участкаларининг (ижарага олинган биноларнинг) умумий майдони (010-сатр + 020-сатр)
030
х
х
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Ушбу Маълумотнома икки нусхада рўйхатдан ўтказиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига тақдим этилади. Давлат солиқ хизмати органи Маълумотномани олингани тўғрисида белги қўяди ва Маълумотноманинг бир нусхасини кейинги кундан кечиктирмай ариза берувчига қайтаради.
Ҳисобот даври учун ЯСТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (050-сатр + 060-сатр)
070
х
х
х
х
Раҳбар
____________________
(имзо)
Бош бухгалтер
___________________
(имзо)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Агар 3-устуннинг 030-сатри 3-устуннинг 040-сатридан катта ёки унга тенг бўлса, у ҳолда 050-сатрда «0» қиймат кўрсатилади.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 6 мартдаги 24, 27, 2013-17-сонли қарори (рўйхат рақами 2203-2, 11.04.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 15-сон, 212-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқаришга доир
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ШАРТЛИ МИСОЛЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-мисол.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона солиқ тўловини тўловчи кичик корхона, асосий фаолият тури трикотаж маҳсулоти ишлаб чиқариш бўлиб, бир неча ер участкасига эга, маъмурий, ишлаб чиқариш ва савдо (фирма дўкони) юритилиши учун эгаллаган хоналари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 га учун белгиланган ер солиғи ставкалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(сўм)
1-зона
6-зона
7-зона
Тошкент ш.
7 852 606
33 682 578
40 419 088
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(сўм)
2-зона
4-зона
Чирчиқ ш.
5 996 327
4 690 847
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер солиғини ҳисоблаганда ушбу ҳудуд учун белгиланган ер солиғининг энг кам ставкаси қўлланилишини ҳисобга олсак, у ҳолда Тошкент шаҳрида жойлашган ер участкаларига 1-зонага (1 га учун 7 852 606 сўм) белгиланган ер солиғи ставкаси бўйича, Чирчиқ шаҳрида жойлашган ер участкаларига эса — 4-зонага белгиланган ер солиғи ставкаси (1 га учун 4 690 847 сўм) бўйича ер солиғи суммаси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Асосий фаолият тури товарлар ишлаб чиқариш бўлган (саноат соҳаси) кичик корхоналарга, амалга оширилаётган фаолият турига нисбатан пасайтирувчи коэффициент белгиланган — 0,5 (К1)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ягона солиқ тўловини тўлаш тартиби 2011 йилнинг 1 июлидан киритилишини ҳисобга олиб, ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини учинчи чорак (июль — сентябрь) учун ҳисоблаб чиқамиз:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭКМяст = 3 х [((0,12 х 7 852 606) + (0,38 х 4 690 847) + (0,15 х 7 852 606)) / 4] х 0,5 = 1 463,52 минг сўм
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиланган формулага мувофиқ бутун корхона бўйича ЯСТни ҳисоб-китоб суммаси учинчи чорак (июль — сентябрь) учун қуйидагича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲСяст чорак учун = (170 100 – 113 400) х 6% = 3 402 минг сўмни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона солиқ тўловининг ҳисоб-китоб суммаси (3 402 минг сўм) ягона солиқ тўловининг энг кам миқдоридан ортганлиги учун (1 463,52 минг сўм), ягона солиқ тўлови қўшимча ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-мисол.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзининг ёки ижарага олинган омборхоналари мавжуд бўлмаган ҳамда микрофирма ва кичик корхоналар тоифасига кирмайдиган улгуржи савдо корхонаси тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун Тошкент шаҳрининг 7-зонасида жойлашган кўп қаватли бинода офис хоналарини ижарага олган. Бинонинг эгаллаган умумий майдони — 5 000 м2. Юридик шахснинг ижарага олган хонасига тўғри келадиган улуши — 0,3 ни ташкил этади. Шундай қилиб, ягона солиқ тўловини энг кам миқдорини аниқлашда ер солиғи 1 500 м2 (0,15 га) дан келиб чиқиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу корхонанинг 2011 йилнинг январь — июль ойлари учун кўрсаткичлари қуйидагича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 га учун белгиланган ер солиғи ставкалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(сўм)
1-зона
7-зона
Тошкент ш.
7 852 606
40 419 088
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер солиғини ҳисоблаганда ушбу ҳудуд учун белгиланган ер солиғининг энг кам ставкаси қўлланилишини ҳисобга олсак, у ҳолда ер солиғи суммаси ер солиғининг 1-зонага (1 га учун 7 852 606 сўм) белгиланган ставкаси бўйича ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу улгуржи савдо корхонаси ўзининг ёки ижарага олинган омборхоналари мавжуд эмаслигини эътиборга олганда, асосий фаолият тури улгуржи савдо бўлган корхоналарга белгиланган, амалга ошираётган фаолият турига боғлиқ ҳолда пасайтирувчи коэффициент (К1), қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ягона солиқ тўловини тўлаш тартиби 2011 йилнинг 1 июлидан киритилишини ҳисобга олиб, ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини июль ойи учун ҳисоблаб чиқамиз:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭКМяст = 3 х [(0,15 х 7 852 606)) / 12] = 294,47 минг сўм
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиланган формулага мувофиқ бутун корхона бўйича ЯСТни ҳисоб-китоб суммаси июль ойи учун қуйидагича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲСяст ой учун = (91 845 – 87 750) х 5% = 204,75 минг сўмни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Июль ойи учун ЯСТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси = 294,47 – 204,75 = 89,72 минг сўмни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шундай қилиб, ЯСТнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан тўланиши лозим бўлган ЯСТнинг бутун корхона бўйича 2011 йилнинг 7 ойи учун суммаси 4 681,97 минг сўмни (4 592,25 + 89,72) ташкил этади.