ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 3 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2203]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 21 февралдаги 17, 3 ва 2019-06-сонли «Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2203-7, 28.02.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон), Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 513-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:
1. Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 2 февраль,
5-сон
Иқтисодиёт вазири Р. ГУЛЯМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 2 февраль,
4-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 2 февраль,
2011-4-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 2 февралдаги 5, 4, 2011-4-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон), Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 513-модда) мувофиқ хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ягона солиқ тўловининг (кейинги ўринларда ЯСТ деб юритилади) энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ЯСТни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартибини белгилайди.
I. Умумий қоидалар
1. 2011 йилнинг 1 июлидан бошлаб ЯСТ тўловчилари ЯСТни Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган тартибда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тегишли йил учун тасдиқланган ставкалар бўйича, лекин энг кам миқдордан — эгаллаб турган ер майдонидан келиб чиқиб, ушбу Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган пасайтирувчи коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаб чиқарилган ер солиғининг уч бараваридан кам бўлмаган миқдорда тўлайдилар.
2. Ушбу Низом қуйидагиларга татбиқ этилмайди:
а) ягона солиқ тўловини Ягона солиқ тўловининг базавий миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари, хизмат кўрсатиш соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2134, 2010 йил 18 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 33-сон, 284-модда) мувофиқ айнан шундай фаолият турини амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган қатъий белгиланган солиқ миқдоридан кам бўлмаган миқдорда тўлайдиган чакана савдо корхоналари, хизмат кўрсатиш соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналарга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) қуйидаги юридик шахсларга:
ЯСТ тўловчиси бўлмаганларга;
ЯСТ тўлашдан тўлиқ озод этилиш кўринишида имтиёзга эга бўлганларга;
ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганларга нисбатан.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоб чиқаришда юридик шахслар томонидан мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида фойдаланилаётган ер участкалари ҳисобга олинади, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 282-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ солиқ солинмайдиган ер участкалари бундан мустасно.
Ер участкасидан бир нечта юридик шахс биргаликда фойдаланганда ЯСТнинг энг кам миқдори солиқ тўловчи томонидан фойдаланилаётган ер участкаси майдонига тўғри келувчи улушдан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилган ер солиғи суммасидан ҳисобланади.
Агар алоҳида бино бир нечта юридик шахс балансида турган бўлса, ЯСТнинг энг кам миқдори солиқ тўловчи балансида турган хоналар майдонига мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқарилган ер солиғи суммасидан келиб чиқиб ҳисобланади.
Агар юридик шахс тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун бинони ёки бинонинг бир қисмини ижарага олса, ЯСТнинг энг кам миқдори мазкур юридик шахс томонидан ижарага олинган хоналар майдонидан келиб чиқиб ҳисобланади. Агар юридик шахс кўп қаватли бинонинг бир қисмини ижарага олса, ЯСТнинг энг кам миқдори бино эгаллаган умумий ер майдони ва мазкур юридик шахс томонидан ижарага олинган хоналарга тўғри келувчи улушдан келиб чиқиб ҳисобланади. Бунда мазкур юридик шахсга ушбу Низом 3-бандининг солиқ солинадиган базадан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 282-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ солиқ солинмайдиган ер участкаларини чиқариб ташлаш қисмида амал қилиши татбиқ этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ушбу Низомнинг амал қилиши татбиқ этиладиган ЯСТ тўловчилари ҳар йили 1 февралгача, 2011 йилда эса — 1 апрелгача солиқ бўйича ҳисобга қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига ушбу Низом 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича Маълумотнома-ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорининг ҳисоб-китобини (кейинги ўринда Маълумотнома деб юритилади) тақдим этадилар.
Ушбу Низомнинг 1-бандида кўрсатилган ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТни тўлашга ўтган юридик шахслар йил мобайнида Маълумотномани солиқ бўйича ҳисобга қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига ҳисобот даври учун ЯСТ ҳисоб-китобини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай тақдим этадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Қайси ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи йил мобайнида солиқ тўловчига ўтган бўлса, ўша ер участкалари ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқаришда ер участкаларига тегишли ҳуқуқ вужудга келганидан кейинги ойдан эътиборан ҳисобга олинади.
ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқаришда ер участкаси майдонининг камайтирилиши ер участкаси майдони камайтирилган ойдан эътиборан ҳисобга олинади.
Ижарага олинган хоналар майдонининг катталашуви (камайиши) ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқаришда ижарага олинган хоналар майдони катталашуви (камайиши) содир бўлган ойдан бошлаб ҳисобга олинади.
Бунда юридик шахслар ҳисобот даври учун ЯСТ ҳисоб-китобини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай солиқ бўйича ҳисобга қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига аниқлаштирилган Маълумотномани тақдим этадилар.
II. ЯСТнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ЯСТни ҳисоблаш ва тўлаш
6. ЯСТнинг энг кам миқдори киритилишини ҳисобга олган ҳолда ЯСТнинг тўланиши лозим бўлган суммасини аниқлаш учун тўловчилар қуйидагиларни ҳисоблаб чиқарадилар:
ЯСТнинг энг кам миқдорини;
ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммасини;
ЯСТнинг қўшимча ҳисобланган суммасини.
7. ЯСТнинг энг кам миқдори қуйидагича ҳисоблаб чиқарилади:
микрофирма ва кичик корхоналар томонидан — ҳар чоракда;
микрофирма ва кичик корхоналарга кирмайдиган корхоналар томонидан — ҳар ойда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. ЯСТнинг энг кам миқдори қуйидаги формула бўйича аниқланади:
ЭКМяст = 3 х С х К1 х К2, бу ерда:
ЭКМяст — ЯСТнинг энг кам миқдори;
С — ер солиғи. Ер солиғини ҳисоблаб чиқаришда мазкур жой ва ер тоифаси учун белгиланган энг кам ставкалар қўлланилади.
Мисол учун, Тошкент шаҳрида — 1-зона учун, Самарқанд шаҳрида — 4-зона учун, Хива шаҳрида эса 3-зона учун белгиланган ер солиғи ставкалари қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ер солиғи қуйидагича ҳисоблаб чиқарилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан — бир чорак ҳисобида (ер участкаси (ижарага олинган хона) майдони х белгиланган ставка) / 4);
Кейинги таҳрирга қаранг.
микрофирма ва кичик корхоналарга кирмайдиган корхоналар томонидан — бир ой ҳисобида (ер участкаси (ижарага олинган хона) майдони х белгиланган ставка) / 12);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
К1 — амалга оширилаётган фаолият туридан келиб чиқиб қўлланиладиган ушбу Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган пасайтирувчи коэффициент;
К2 — юридик шахснинг жойлашган жойидан келиб чиқиб қўлланиладиган ушбу Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган пасайтирувчи коэффициент.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Ҳисобланган ЯСТ суммасини ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ЯСТ суммаси билан таққослаш учун ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси бутун корхона бўйича аниқланади.
ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси қуйидаги формула бўйича аниқланади:
ҲСяст = СЯТ х С, бунда:
ҲСяст — ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси;
СЯТ — ЯСТ бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар қўлланилмаган ҳолдаги ҳисобот ойи (чорак) учун солиқ солинадиган ялпи тушум (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 29 декабрдаги 111, 2007-66-сон «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1760, 2008 йил 21 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 3-4-сон, 15-модда) билан тасдиқланган ЯСТ ҳисоб-китобининг «040»-сатри кўрсаткичлари асосида);
Кейинги таҳрирга қаранг.
С — ЯСТнинг белгиланган ставкаси.
ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси бутун корхона бўйича ушбу Низомнинг 3-иловасида келтирилган шаклдаги Маълумотнома-ҳисоб-китоб (кейинги ўринларда Маълумотнома-ҳисоб-китоб деб юритилади) асосида аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси ЯСТнинг энг кам миқдори суммасидан кам бўлган ҳолдагина ЯСТ қўшимча ҳисобланади. Бу ҳолда ЯСТнинг энг кам миқдори суммасининг ЯСТ ҳисоб-китоб суммасидан ортган қисмига ЯСТ ҳисоб-китоби бўйича ҳисобланган ЯСТ суммаси қўшимча ҳисобланади.
Агар ЯСТ ҳисоб-китоб суммаси ЯСТнинг энг кам миқдоридан ошса ёки унга тенг бўлса, унда ЯСТ қўшимча ҳисобланмайди ва ЯСТ Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган тартибда тўланиши лозим, яъни ЯСТ ҳисоб-китоби бўйича ҳисобланган сумма тўланади.
11. Агар ҳисобот даври якуни бўйича корхонанинг асосий фаолият тури худди шундай фаолият турини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиган қатъий белгиланган солиқ суммаси миқдорида ЯСТнинг энг кам миқдори белгиланган чакана савдо ёки хизматлар кўрсатиш бўлса, корхона ЯСТни Ягона солиқ тўловининг базавий миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари, хизмат кўрсатиш соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2134, 2010 йил 18 август) мувофиқ тўлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бунда қўшимча ҳисобланган ЯСТ суммасининг ўсиб борувчи якуни олдинги ҳисобот даври учун ЯСТ ҳисоб-китоби бўйича ҳисобланган ЯСТнинг қўшимча ҳисобланган суммасига тенг деб қабул қилинади.
12. Янги ташкил этилган микрофирма ва кичик корхоналарга ягона солиқ тўловини тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқини бериш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1502, 2005 йил 2 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 30-31-сон, 240-модда) билан белгиланган тартибда ЯСТни тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқи берилган янги ташкил этилган микрофирма ва кичик корхоналар қўшимча ҳисобланган ЯСТ суммасини ягона солиқ тўловининг кечиктирилган суммаларини тўлаш билан бир вақтда тўлайдилар.
III. Солиқ ҳисоботида ЯСТнинг энг кам миқдорини акс эттириш
13. Ушбу Низом татбиқ этиладиган ЯСТ тўловчилари ЯСТ ҳисоб-китобига ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган Маълумотнома-ҳисоб-китобни тақдим этадилар.
ЯСТ ҳисоб-китобига тақдим этилган Маълумотнома-ҳисоб-китобдан келиб чиққан ҳолда қуйидаги сатрлар киритилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
«170» — қўшимча ҳисобланган ЯСТ суммаси. Ушбу сумма Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг «070»-сатридан ўтказилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
«180» — ҳисобот даври учун тўланиши лозим. «180»-сатрда ЯСТ ҳисоб-китобининг «130», «150» ва «170»-сатрлари йиғиндиси кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТни ҳисоб-китоб қилишга доир шартли мисоллар ушбу Низомнинг 4-иловасида келтирилган.
IV. Якуний қоидалар
15. Солиқ тўловчилар ушбу Низомнинг талабларини ҳисобга олган ҳолда ЯСТни тўғри ҳисоблаб чиқаришга ва қонун ҳужжатларига мувофиқ уни ўз вақтида тўлашга жавобгардирлар.
16. Давлат солиқ хизмати органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ ЯСТнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва тўланиши устидан назоратни амалга оширадилар.
17. Ушбу Низомда назарда тутилган ЯСТни ҳисоблаб чиқариш тартиби бузилган ҳолатлар аниқланганда давлат солиқ хизмати органлари ЯСТнинг энг кам миқдоридан келиб чиқиб, қонун ҳужжатларига мувофиқ пеня ҳисоблаган ҳолда, ЯСТни қўшимча ҳисоблайдилар.
Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Камайтирувчи коэффициентлар
|
Тўловчилар |
Коэффициент |
|
Амалга ошираётган фаолият турига боғлиқ ҳолда (К1) | |
| 1. Асосий фаолият тури товар ишлаб чиқариш (саноат соҳаси) бўлган микрофирма ва кичик корхоналар | 0,5 |
| 2. Асосий фаолият тури қуйидагилар бўлган ташкилотлар: улгуржи савдо (ўзининг ёки ижарага олган омборхоналари мавжуд бўлган тақдирда): автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни ташиш бўйича хизматлар (автотранспортни сақлаш учун ер участкалари мавжуд бўлган тақдирда) |
0,35 |
| 3. Машина-трактор парклари | 0,35 |
| 4. Улгуржи, улгуржи-чакана, ва чакана дорихона ташкилотларига | 0,2 |
|
Юридик шахснинг жойлашган жойига боғлиқ ҳолда (К2) | |
| Амалга ошираётган фаолият туридан қатъи назар, бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларда жойлашган ташкилотлар учун | 0,7 |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Маълумотнома-ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорининг
ҲИСОБ-КИТОБИ
| Ер участкасининг (ижарага олинган бинонинг) жойлашган жойи | Сатр коди | Майдони, га | Солиқ солинмайдиган майдон | Солиқ солинадиган база (3-устун – 4-устун) | Ер солиғининг 1 га учун ставкаси, сўм | Ер солиғи суммаси (сўм) (5-устун х 7-устун) | Камайтирувчи коэффициентлар | ЯСТнинг энг кам миқдорининг йиллик ҳисоб-китоб суммаси (сўм) (3 х 8-устун х 9-устун х 10-устун) | ||
| жойлашган жойи бўйича | энг кам | амалга ошираётган фаолият турига боғлиқ ҳолда | жойлашган жойига боғлиқ ҳолда | |||||||
|
1 |
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 | 10 | 11 |
| Юридик шахс жойлашган жойи бўйича — жами: | 010 | | | | х | х | | х | х | х |
| | 0101 | | | | | | | х | х | х |
| | … | | | | | | | х | х | х |
| Ер участкаси (ижарага олинган бино) жойлашган жойи бўйича — жами: | 020 | | | | х | х | | х | х | х |
| | 0201 | | | | | | | х | х | х |
| | … | | | | | | | х | х | х |
| Ер участкаларининг (ижарага олинган биноларнинг) умумий майдони (010-сатр + 020-сатр) | 030 | | | | х | х | | | | |
| ________________________________________________________га тақдим этилади | ||||||||||||||||||||||
|
(солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органи) | ||||||||||||||||||||||
|
| ||||||||||||||||||||||
| 1. Юридик шахснинг тўлиқ номи ___________________________________________ | ||||||||||||||||||||||
| 2. Манзил ______________________________________________________________ | ||||||||||||||||||||||
| 3. СТИР | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | ||
| | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | |
| 4. Телефон: код | | | | | |
рақам |
| | | | | | | | | |||||||
Изоҳ. Ушбу Маълумотнома икки нусхада рўйхатдан ўтказиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига тақдим этилади. Давлат солиқ хизмати органи Маълумотномани олингани тўғрисида белги қўяди ва Маълумотноманинг бир нусхасини кейинги кундан кечиктирмай ариза берувчига қайтаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Маълумотнома-ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ягона солиқ тўловининг
ҲИСОБ-КИТОБИ
| Кўрсаткичлар | Сатр коди | Жами | Шу жумладан, ягона солиқ тўлови тўловчиси тўғрисида маълумотда кўрсатилган фаолият турлари бўйича | ||||
| асосий фаолият тури - 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | |||
|
1 |
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
| Ҳисобот ойи (чораги) учун солиқ солинадиган ялпи тушум (ҳисобот даври учун ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатри – аввалги ҳисобот даври учун ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатри) | 010 | | | | | | |
| Ягона солиқ тўловининг белгиланган ставкаси | 020 | | | | | | |
| Ҳисобот ойи (чораги) учун ягона солиқ тўловининг ҳисоб-китоб суммаси (010-сатр х 020-сатр/100) | 030 | | | | | | |
| Ҳисобот ойи (чораги) учун ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори (Маълумотноманинг 030-сатри 11-устуни /12) ёки (Маълумотноманинг 030-сатри 11-устуни /4) | 040 | | х | х | х | х | х |
| Ҳисобот ойи (чораги) учун ягона солиқ тўловининг қўшимча ҳисобланган суммаси (040-сатр – 030-сатр) | 050* | | х | х | х | х | х |
| Аввалги ҳисобот даври учун ягона солиқ тўловининг қўшимча ҳисобланган суммаси (аввалги Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 070-сатри) | 060 | | х | х | х | х | х |
| Ҳисобот даври учун ЯСТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (050-сатр + 060-сатр) | 070 | | х | х | х | х | х |
Раҳбар |
_________________ |
| | | | ||
| | (имзо) | | | | | ||
| Бош бухгалтер | _________________ | | | | | ||
| | | (имзо) | | | | | |
| | М.Ў. | | | | | | |
* Агар 3-устуннинг 030-сатри 3-устуннинг 040-сатридан катта ёки унга тенг бўлса, у ҳолда 050-сатрда «0» қиймати кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
4-ИЛОВА
Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқаришга доир
ШАРТЛИ МИСОЛЛАР
1-мисол.
Ягона солиқ тўловини тўловчи кичик корхона, асосий фаолият тури трикотаж маҳсулоти ишлаб чиқариш бўлиб, бир неча ер участкасига эга, маъмурий, ишлаб чиқариш ва савдо (фирма дўкони) юритилиши учун эгаллаган хоналари:
1-сон участкаси (1 200 м2 (0,12 га) майдонга эга маъмурий бино) — Тошкент шаҳрининг 7-зонасида жойлашган;
2-сон участкаси (3 800 м2 (0,38 га) майдонга эга ишлаб чиқариш хоналари) — Чирчиқ шаҳрининг 2-зонасида жойлашган;
3-сон участкаси (1 500 м2 (0,15 га) майдонга эга фирма дўкони) — Тошкент шаҳрининг 6-зонасида жойлашган.
Ўзи ишлаб чиқарган товарларнинг эркин алмаштириладиган валютада экспортнинг умумий реализацияси ҳажмидаги ҳиссаси 50 %ни ташкил этади.
Ушбу корхонанинг 2011 йилнинг январь — сентябрь ойлари учун кўрсаткичлари қуйидагича:
| | | | (минг сўм) |
| Давр | Солиқ солинадиган ялпи тушум (ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатри) | Ягона солиқ тўлови | |
| ставка | сумма (ЯСТ ҳисоб-китобининг 120-сатри) | ||
| 2011 йилнинг январь — июнь ойлари учун |
113 400 |
3% |
3 402 |
| 2011 йилнинг январь — сентябрь ойлари учун |
170 100 |
3% |
5 103 |
1 га учун белгиланган ер солиғи ставкалари:
| | | | (сўм) |
| | 1-зона | 6-зона | 7-зона |
|
Тошкент ш. |
7 852 606 | 33 682 578 | 40 419 088 |
| | |
(сўм) |
| | 2-зона | 4-зона |
|
Чирчиқ ш. |
5 996 327 | 4 690 847 |
Ер солиғини ҳисоблаганда ушбу ҳудуд учун белгиланган ер солиғининг энг кам ставкаси қўлланилишини ҳисобга олсак, у ҳолда Тошкент шаҳрида жойлашган ер участкаларига 1-зонага (1 га учун 7 852 606 сўм) белгиланган ер солиғи ставкаси бўйича, Чирчиқ шаҳрида жойлашган ер участкаларига эса — 4-зонага белгиланган ер солиғи ставкаси (1 га учун 4 690 847 сўм) бўйича ер солиғи суммаси ҳисобланади.
Асосий фаолият тури товарлар ишлаб чиқариш бўлган (саноат соҳаси) кичик корхоналарга, амалга оширилаётган фаолият турига нисбатан пасайтирувчи коэффициент белгиланган — 0,5 (К1)
ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ягона солиқ тўловини тўлаш тартиби 2011 йилнинг 1 июлидан киритилишини ҳисобга олиб, ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини учинчи чорак (июль — сентябрь) учун ҳисоблаб чиқамиз:
ЭКМяст = 3 х [((0,12 х 7 852 606) + (0,38 х 4 690 847) + (0,15 х 7 852 606)) / 4] х 0,5 = 1 463,52 минг сўм
Белгиланган формулага мувофиқ бутун корхона бўйича ЯСТни ҳисоб-китоб суммаси учинчи чорак (июль — сентябрь) учун қуйидагича:
ҲСяст чорак учун = (170 100 – 113 400) х 6% = 3 402 минг сўмни ташкил этади.
Ягона солиқ тўловининг ҳисоб-китоб суммаси (3 402 минг сўм) ягона солиқ тўловининг энг кам миқдоридан ортганлиги учун (1 463,52 минг сўм), ягона солиқ тўлови қўшимча ҳисобланмайди.
2-мисол.
Ўзининг ёки ижарага олинган омборхоналари мавжуд бўлмаган ҳамда микрофирма ва кичик корхоналар тоифасига кирмайдиган улгуржи савдо корхонаси тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун Тошкент шаҳрининг 7-зонасида жойлашган кўп қаватли бинода офис хоналарини ижарага олган. Бинонинг эгаллаган умумий майдони — 5 000 м2. Юридик шахснинг ижарага олган хонасига тўғри келадиган улуши — 0,3 ни ташкил этади. Шундай қилиб, ягона солиқ тўловини энг кам миқдорини аниқлашда ер солиғи 1 500 м2 (0,15 га) дан келиб чиқиб ҳисобланади.
Ушбу корхонанинг 2011 йилнинг январь — июль ойлари учун кўрсаткичлари қуйидагича:
| | | | (минг сўм) |
| Давр | Солиқ солинадиган ялпи тушум (ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатри) | Ягона солиқ тўлови | |
| ставка | сумма (ЯСТ ҳисоб-китобининг 120-сатри) | ||
| 2011 йилнинг январь — июнь ойлари учун |
87 750 |
5% |
4 387, 5 |
| 2011 йилнинг январь — июль ойлари учун |
91 845 |
5% |
4 592, 25 |
1 га учун белгиланган ер солиғи ставкалари:
| | | (сўм) |
| | 1-зона | 7-зона |
|
Тошкент ш. |
7 852 606 | 40 419 088 |
Ер солиғини ҳисоблаганда ушбу ҳудуд учун белгиланган ер солиғининг энг кам ставкаси қўлланилишини ҳисобга олсак, у ҳолда ер солиғи суммаси ер солиғининг 1-зонага (1 га учун 7 852 606 сўм) белгиланган ставкаси бўйича ҳисобланади.
Ушбу улгуржи савдо корхонаси ўзининг ёки ижарага олинган омборхоналари мавжуд эмаслигини эътиборга олганда, асосий фаолият тури улгуржи савдо бўлган корхоналарга белгиланган, амалга ошираётган фаолият турига боғлиқ ҳолда пасайтирувчи коэффициент (К1), қўлланилмайди.
ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ягона солиқ тўловини тўлаш тартиби 2011 йилнинг 1 июлидан киритилишини ҳисобга олиб, ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини июль ойи учун ҳисоблаб чиқамиз:
ЭКМяст = 3 х [(0,15 х 7 852 606)) / 12] = 294,47 минг сўм
Белгиланган формулага мувофиқ бутун корхона бўйича ЯСТни ҳисоб-китоб суммаси июль ойи учун қуйидагича:
ҲСяст ой учун = (91 845 – 87 750) х 5% = 204,75 минг сўмни ташкил этади.
Июль ойи учун ЯСТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси = 294,47 – 204,75 = 89,72 минг сўмни ташкил этади.
Шундай қилиб, ЯСТнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан тўланиши лозим бўлган ЯСТнинг бутун корхона бўйича 2011 йилнинг 7 ойи учун суммаси 4 681,97 минг сўмни (4 592,25 + 89,72) ташкил этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 9-сон, 93-модда, 34-35-сон, 354-модда; 2013 й., 15-сон, 212-модда; 2014 й., 30-сон, 376-модда; 2015 й., 7-сон, 87-модда; 2017 й., 6-сон, 80-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.05.2018 й., 10/18/2203-6/1141-сон)