Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «УЛГУРЖИ ВА БИРЖА САВДОСИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2001 ЙИЛ 27 АПРЕЛДАГИ ПФ-2836-СОН ФАРМОНИГА ЎЗГАРТИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари тузилмасини янада такомиллаштириш ва раҳбар ходимларининг сонини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 20 декабрдаги ПҚ-1444-сон қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Улгуржи ва биржа савдосини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 27 апрелдаги ПФ-2836-сон Фармони 2-бандидаги:
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 3 март,
ПФ-4290-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 9-сон, 85-модда)