Ҳужжат кучини йўқотган 15.01.2019 26.03.1996 йилдаги ПФ-1414-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 15.01.2019
Ҳужжат 26.03.1996 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДА ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ИШЛАШИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сонли «Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар бозорининг ишлаш самарадорлигини ошириш ва уни давлат йўли билан тартибга солиш, унинг қатнашчилари фаолиятини мувофиқлаштириш, сармоядорларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги қимматли қоғозлар ва фонд биржалари бўйича Давлат комиссияси негизида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозори ишлашини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази ҳамда унинг жойларда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси тузилмалари таркибида ҳудудий бўлинмалари ташкил қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозори ишлашини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази фаолиятининг асосий вазифалари ҳамда йўналишлари қуйидагилардан иборат қилиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар бозорини шакллантириш, ривожлантириш, назорат қилиш ва тартибга солиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикада рўйхатга олинган қимматли қоғозлар чиқарилиши ва бозор қатнашчиларининг ягона реестрларини юритиш, қимматли қоғозлар бозорининг структураси ва ривожланиши тўғрисидаги маълумотлар банкини ташкил этиш, қимматли қоғозлар муомаласини тартибга солиш, ҳисоб-китоб ва ҳисоботини йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қимматли қоғозлар тўғрисидаги қонунлар қандай бажарилаётганини назорат қилиш ва уларнинг ижросини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзбек ва хорижий эмитентларнинг қимматли қоғозлар чиқаришлари ҳамда уларнинг миллий ва халқаро қимматли қоғозлар бозорида самарали муомалада бўлиши учун зарур ҳуқуқий шарт-шароитларни таъминловчи норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар — сармоядорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар бозорининг ҳолати ҳамда унинг қатнашчилари тўғрисида сармоядорларни ва жамоатчиликни кенг хабардор қилиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар белгилаб қўйилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозори ишлашини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Марказининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат ва маҳаллий бошқарув органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал ва нопрофессионал қатнашчилари, уларнинг бирлашмалари (уюшмалари), шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида операцияларни амалга оширувчи фуқаролари ижро этишлари учун мажбурий ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар бозори ишлашини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Марказининг раҳбари Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади ва айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари ҳисобланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар бозори ишлашини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази ҳузурида шикоят аризаларини кўриб чиқиш бўйича Кенгаши тузилади, унинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг, Республика «Тошкент» фонд биржасининг қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларига маслаҳат-аудиторлик ва ахборот хизматларини кўрсатувчи ноҳукумат Агентлигини ташкил қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларига маслаҳат-аудиторлик ва ахборот хизматларини кўрсатувчи Агентликка хусусийлаштиришдан тушаётган маблағлар ҳисобидан 20 миллион сўм миқдорида қайтариб олинмайдиган бир йўла молиявий ёрдам берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда бир ой муддат ичида мазкур Агентликни тузиш тўғрисидаги зарур таклифларни киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозори ишлашини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Марказининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида бир ҳафта муддат ичида қарор қабул қилиб, Марказнинг структурасини ва унинг тўғрисидаги Низомни тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1995 йил 7 сентябрдаги Фармонининг 1 — 4-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996 йил 26 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-1414-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 3-сон, 30-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 44-45-сон, 440-модда; 2013 й., 36-сон, 477-модда)