Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ИШ ҲАҚИ, ПЕНСИЯЛАР ВА СТИПЕНДИЯЛАРНИНГ МИҚДОРЛАРИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Республика аҳолисини ижтимоий муҳофаза қилишни таъминлаш мақсадида:
1. 1996 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида:
иш ҳақининг энг оз миқдори — ойига 400 сўм;
меҳнат пенсиясининг энг оз миқдори — ойига 900 сўм;
фуқароларнинг солиққа тортилмайдиган даромади энг оз миқдори — ойига 550 сўм;
ягона тариф сеткаси бўйича бошланғич (нулинчи) разряднинг энг оз миқдори — ойига 550 сўм миқдорида белгилансин.
2. 1996 йилнинг 1 апрелидан бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, барча турдаги пенсиялар, олий ўқув юртлари талабалари, ўрта махсус ва ҳунар-техника билим юртлари ўқувчилари стипендияларининг миқдорлари ўрта ҳисобда 1,4 баравар оширилсин.
3. 1996 йил 1 апрелдан қуйидагилар белгилаб қўйилсин:
— болалигидан ногиронлар учун нафақалар миқдори ойига 900 сўм;
— зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ва меҳнатга қобилиятсиз фуқаролар учун нафақалар миқдори ойига 550 сўм.
4. Иш ҳақига устама ва қўшимча ҳақларнинг барча турлари, шунингдек болали оилаларга нафақалар ҳамда энг оз иш ҳақига нисбатан белгиланган бошқа тўловлар ушбу Фармонда кўрсатилган энг оз иш ҳақи миқдори асосида 1996 йил 1 апрелдан бошлаб амалга оширилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, бюджетдан пул билан таъминланадиган вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, ташкилотлар ва муассасалар мазкур Фармон қоидаларига асосланиб ҳамда 1996 йил 1 апрелдан жорий этиладиган меҳнатга ҳақ тўлаш Ягона тариф сеткасини ҳисобга олган ҳолда пенсиялар, нафақалар, стипендияларнинг ва ходимлар мансаб маошларининг миқдорлари ўз вақтида қайта ҳисоблаб чиқилишини таъминласинлар.
6. Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақини, пенсиялар, нафақалар ва стипендиялар миқдорини ошириш билан боғлиқ харажатлар республика давлат бюджети ва ижтимоий суғурта фонди ҳисобидан қоплансин.
7. Хўжалик ҳисобидаги корхоналар ва ташкилотлар иш ҳақини ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва меҳнат харажатларини пасайтириш ҳисобидан меҳнат ҳақи фонди доирасида оширсинлар ва бунда мазкур Фармон билан белгиланган энг оз иш ҳақи кўпайтирилишини таъминласинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Вазирлар Маҳкамаси ушбу Фармоннинг бажарилишини назорат қилишни таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 18 март,
ПФ-1408-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 3-сон, 25-модда)