18.02.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2196
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг қарори, 18.02.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2196
Кучга кириш санаси
28.02.2011
Ҳужжат 28.02.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ВА РЕКЛАМА ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ ТАЛАБЛАРИГА РИОЯ ЭТИЛИШИ ЮЗАСИДАН ТАҲЛИЛ (ЎРГАНИШ, КЎРИК) ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил 41-42-сон, 317-модда) билан тасдиқланган Монополияга қарши қонун ҳужжатларини, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 105-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил 23-сон, 182-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан таҳлил (ўрганиш, кўрик) ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раис Ж. ИСМАИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 10 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2011 йил 10 февралдаги 1-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан таҳлил (ўрганиш, кўрик) ўтказиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЙЎРИҚНОМА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил 41-42-сон, 317-модда) билан тасдиқланган Монополияга қарши қонун ҳужжатларини, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 105-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил 23-сон, 182-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари (кейинги ўринларда қонун ҳужжатлари деб юритилади) талабларига риоя этилиши юзасидан таҳлил (ўрганиш, кўрик) ўтказиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таҳлил — Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари (кейинги ўринларда монополияга қарши орган деб юритилади) ходимларининг хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қонун ҳужжатлари талаблари бажарилиши юзасидан, молия-хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда ўрганиш ва/ёки кўрикдан ўтказишга қаратилган ҳаракатлар мажмуи;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сўров — монополияга қарши орган раҳбари (ўринбосари) томонидан имзоланган, хўжалик юритувчи субъект, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда фуқаролар томонидан белгиланган муддатда тақдим этилиши лозим бўлган, таҳлил ўтказиш учун зарур маълумот (ҳужжат, материал)лар рўйхатини ўз ичига олган ёзма талабнома;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза — ҳуқуқ бузилиши ҳолатлари (белгилари) мавжудлигини кўрсатувчи ёзма равишда ёки монополияга қарши органнинг ишонч телефонига келиб тушган фуқаролар ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг мурожаатлари, давлат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа органлардан тушган ахборот, шунингдек оммавий ахборот воситаларидаги маълумотлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрганиш — хўжалик юритувчи субъектлар, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва фуқаролардан, шунингдек қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан монополияга қарши орган сўровига асосан тақдим этилган ҳужжат ва материалларни йиғиш ва кўриб чиқиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрик ўтказиш — маълумотларни йиғиш, шунингдек жойига чиққан ҳолда, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан рекламани тарқатишга оид хатти-ҳаракатларини аудио ва визуал равишда кузатиш, зарур ҳолларда фото, аудио ва/ёки видео суръатга олиш ёки қонунда тақиқланмаган бошқа усулда қайд қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Таҳлил ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Таҳлил ўтказиш учун қуйидагилар асос ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
монополияга қарши органга келиб тушган аризалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
монополияга қарши органнинг раҳбари (ўринбосари) томонидан тегишли давр учун тасдиқланган иш режа;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бевосита монополияга қарши орган ходимлари томонидан кўрик ўтказиш давомида қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари (белгилари)ни аниқлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг алоҳида топшириқлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Таҳлил ўрганиш ва/ёки кўрик ўтказиш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўрганиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик юритувчи субъектлар, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан ва фуқаролардан танишиш учун зарур материаллар ва ҳужжатларни сўраб олиш, улардан нусха кўчириш ҳамда уларни иш материалларига қўшиб қўйиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур ҳолларда, ариза берувчи, шунингдек уларга нисбатан ариза берилган хўжалик юритувчи субъект, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари вакиллари билан суҳбат ўтказиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчидан ва уларга нисбатан ариза берилган шахслардан ариза билан мурожаат қилишга сабаб бўлган ҳолатлар (белгилар) бўйича ёзма ёки оғзаки тушунтиришлар олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур ҳолларда, аризани олдиндан кўриб чиқиш материаллари бўйича хулосалар ва тушунтиришлар бериш учун ваколатли экспертлар ёки мутахассисларни жалб этиш, ҳар томонлама, тўлиқ ва объектив равишда кўриб чиқиш мақсадида бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш орқали ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини камситилиши бўйича ариза ва шикоятларни ўрганиш мобайнида, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини бузилишига йўл қўйган хўжалик юритувчи субъектларда текширишлар ўтказиш зарур бўлган ҳолларда (молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда), текшириш ўтказиш учун Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгаши ёки унинг ҳудудий комиссияларидан рухсат олиниши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур Йўриқноманинг 4-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган сўровда қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сўров жўнатилаётган хўжалик юритувчи субъект, давлат бошқаруви органи ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тўлиқ номи ва почта манзили ҳамда фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми (яшаш жойи);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жўнатиш учун асослар (иш режа, ҳуқуқ бузилиши ҳолати (белгиси) ёки ариза);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақдим этилиши лозим бўлган зарур ҳужжатлар рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларини бузилиш ҳолати (белгиси) бўйича тушунтириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган оқилона муддат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумот тақдим этмаганлик ёки атайин нотўғри маълумот тақдим этганлик учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
монополияга қарши орган раҳбари (ўринбосари)нинг имзоси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
монополияга қарши орган масъул ижрочисининг фамилияси, исми, ва отасининг исми ҳамда алоқа маълумотлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Кўрик монополияга қарши орган раҳбарининг (ўринбосарининг) кўрик ўтказиш жойи, вақти ва кўрикни ўтказишга масъул ходимнинг фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда унинг асоси кўрсатилган буйруғига асосан жойига чиққан ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрик ўтказишда Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгаши ёки унинг ҳудудий комиссиясидан рухсат олиш талаб этилмайди. Кўрик ўтказиш даврида монополияга қарши орган ходимлари томонидан Текширишларни рўйхатга олиш китобини тўлдириш талаб этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрик, уни ўтказиш тўғрисидаги буйруқда қайд этилган давр мобайнида амалга оширилади. Кўрик ўтказиш муддати бир иш кунидан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оммавий ахборот воситаларида тарқатиладиган маълумотларнинг кўриги доимий равишда, монополияга қарши органнинг кўрик ўтказишни маълум бир ходимга юклатиш ҳақидаги буйруғига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўтказилган кўрик натижасида икки нусхада маълумотнома тузилиб, унинг бир нусхаси реклама тарқатувчи раҳбарига (у бўлмаган ҳолларда унинг масъул шахсига) берилади. Маълумотномада қуйидагилар кўрсатилиши зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
монополияга қарши органнинг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрик ўтказилган жой, вақт ва сана;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрик ўтказаётган ходимларнинг фамилияси, исми, отасининг исми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрик ўтказиш учун қабул қилинган буйруқнинг рақами ва санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
реклама тарқатувчининг тўлиқ номи ва унинг масъул шахсининг фамилияси, исми, отасининг исми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аниқланган ҳуқуқбузилиш ҳолатлари (белгилари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрик ўтказган ходимларнинг ҳамда реклама тарқатувчининг раҳбарини (у бўлмаган ҳолларда унинг масъул шахсининг) имзоси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Монополияга қарши орган ходимлари, кўрик ўтказилаётган реклама тарқатувчининг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзилига оид маълумотларга аниқлик киритиш мақсадида реклама тарқатувчининг раҳбари (у бўлмаган ҳолларда унинг масъул шахси) билан суҳбат ўтказиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрик ўтказиш даврида реклама тарқатувчидан, ҳар қандай, шу жумладан унинг молия-хўжалик фаолиятига оид ҳужжатларни талаб этиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумотномага реклама тарқатувчининг раҳбари (у бўлмаган ҳолларда унинг масъул шахси) имзо қўйишдан бош тортган ҳолда, маълумотномага «имзодан бош тортди» деган қайд киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрик ўтказиш тўғрисидаги буйруқ нусхаси ҳамда кўрик натижалари бўйича тузилган маълумотнома, уни олганлигини тасдиқловчи тилхат асосида реклама тарқатувчининг раҳбарига (у бўлмаган ҳолларда унинг масъул шахсига) берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буйруқ нусхаси ҳамда кўрик натижалари бўйича тузилган маълумотномани олганлигини тасдиқловчи тилхатга реклама тарқатувчининг раҳбари (у бўлмаган ҳолларда унинг масъул шахси) имзо қўйишдан бош тортган ҳолда, маълумотномада «тилхатга имзо қўйишдан бош тортди» деган қайд киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўтказилган кўрик натижасида тузилган маълумотнома, монополияга қарши органда юритиладиган рақамланган, ип билан тикилган ва муҳрланган махсус журналда, кўрик ўтказилган куннинг кейинги иш кунидан кечиктирмасдан рўйхатга олиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Монополияга қарши орган, ўтказилган кўрик натижасида тузилган маълумотномада қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатини (белгисини) тўлиқ ва объектив кўриб чиқиш учун мазкур Йўриқноманинг 4-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган тартибда сўровни амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўтказилаётган таҳлил давомида ҳуқуқбузарлик ҳолати (белги)ларини мавжудлигига етарлича асослар аниқланган тақдирда, монополияга қарши орган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил 41-42-сон, 317-модда) билан тасдиқланган Монополияга қарши қонун ҳужжатларини, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва/ёки реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузилганлиги тўғрисида иш қўзғатиш бўйича зарур чораларни кўради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур Йўриқномага риоя этилиши юзасидан жавобгарлик, монополияга қарши орган раҳбари ҳамда таҳлил ўтказишга масъул ходимлар зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси А. ШАЙХОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 9 февраль