Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЙЎЛОВЧИЛАР ТАШИШ ЙЎНАЛИШЛАРИНИ ЖОЙЛАШТИРИШ УЧУН ТЕНДЕРЛАР ЎТКАЗИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Йўловчилар ташиш йўналишларида банд бўлган автомобилда ташувчиларни тендер бўйича танлаш механизмини такомиллаштириш, шунингдек автомобиль транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун тендерлар ўтказишда қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этилишини таъминласинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси тендерлар ўтказишда рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминласин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 16 февраль,
34-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 февралдаги 34-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 17 августдаги 350-сон қарори билан тасдиқланган Шаҳарда йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерлар ташкил этишга оид низомда (4-илова):
а) 2-бандда:
«вилоят (шаҳар)» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:
«Тендер қатнашчиси давлат солиқ хизмати органларида ҳисобда туриши ҳамда тендер таклифларида тавсия этилаётган ҳар бир автотранспорт воситаси учун тегишли лицензияга ва лицензия карточкаларига эга бўлиши шарт. Тендер қатнашчиси айнан битта автотранспорт воситаларини ҳар хил йўналишларга тавсия этишга ҳақли эмас.
Тугатиш ёки банкротлик босқичида турган ёхуд мулкига арест солинган талабгорларнинг тендерда қатнашишига йўл қўйилмайди»;
б) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«7. Тендер камида икки қатнашчи мавжуд бўлган тақдирда ўтказилади.
Ташувчига тендер ўтказилмасдан йўналишда ишлаш ҳуқуқининг биркитилишига йўл қўйилмайди, қуйидаги ҳолатлар бундан мустасно:
янги йўналиш очилгандан кейин уч-тўрт ой мобайнида янги йўналишда автотранспорт воситаларининг мунтазам синов ишлари бажарилиши;
кўча-йўл тармоғида олдиндан кутилмаган вазиятларда, айрим участкалар, транспорт узеллари ва майдонлари ёпилганда вақтинчалик йўналишлар жорий этилиши;
йўналишларнинг ташкилотлар буюртмалари бўйича соатбай ҳақ тўлаш асосида бажарилиши;
дам олиш зоналари, спорт-соғломлаштириш комплекслари, ярмаркаларнинг фаолият кўрсатиш даврида мавсумий йўналишларнинг ташкил этилиши;
махсус йўналишлар (ташкилотлар ходимларини ишга олиб бориш ва ишдан олиб кетиш кабилар учун) ташкил этиш.
Тендерда қатнашиш учун буюртманомалар мавжуд бўлмаганда ёхуд унда атиги бир нафар ташувчи қатнашганда Комиссия ушбу Низомда назарда тутилган тартибда такрорий тендер ташкил этиши керак, бунда йўналишлар пакетига ёки йўналишга қўйиладиган талабларнинг қайта кўриб чиқилишига йўл қўйилади.
Агар такрорий тендерни ўтказишда йўналишга (йўналишлар пакетига) яна атиги бир нафар ташувчи талабгор бўлса, Комиссия ушбу ташувчига йўналишда (йўналишлар пакетида) ишлаш ҳуқуқини мазкур ташувчининг тендер таклифлари қўйилаётган талабларга мувофиқ бўлган тақдирда бириктириб қўйиш ҳуқуқига эгадир»;
в) 12-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Буюртманомалар бериш ва тендер ҳужжатларини олиш учун белгиланган муддат тендер ўтказиладиган санадан 5 кун олдин тугайди. Барча буюртманомалар Комиссиянинг тартиб рақами қўйилган ва ип ўтказиб тикилган махсус дафтарида рўйхатдан ўтказилади»;
г) 14-банддаги «қийматини» сўзидан кейин «эълонлар чоп этиш харажатларини ҳисобга олган ҳолда» сўзлари қўшилсин;
д) 15-бандда:
саккизинчи хатбошидаги «конвертлар тўплами (1 та катта ва 2 та кичик) сўзлари «конверт» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўққизинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар тегишли равишда тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
тўққизинчи хатбошидаги «Катта» сўзи чиқариб ташлансин;
е) 16-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Тендер таклифларини қабул қилиш тендер ўтказилишидан бир кун олдин тўхтатилади»;
ж) 19-бандда:
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Қатнашчининг имзоси ва муҳри қўйилган тендер таклифлари Комиссияга конвертда тақдим этилади»;
иккинчи хатбошидаги «конвертлар тўплами» сўзлари «конверт» сўзи билан алмаштирилсин;
з) 20-банддаги «комиссияси» сўзидан кейин «ёки у сайлаган ҳисоблаш гуруҳи» сўзлари қўшилсин;
и) 22 ва 24-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
к) 25-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Тендер таклифлари қуйидаги кўрсаткичлар бўйича кўриб чиқилади ва баҳоланади»;
л) 27-бандга қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:
«Атайлаб паст тариф билан тендер таклифлари тақдим этилишига йўл қўймаслик мақсадида Комиссия тендер талабларида рентабеллиликни ҳисобга олган ҳолда тарифнинг йўл қўйиладиган энг кам чегарасини белгилашга ҳақлидир»;
учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
м) 29-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«29. Энг кўп миқдорда балл олган ташувчи аниқлангандан кейин Комиссия раиси ушбу қатнашчи тўғрисидаги маълумотларни ўқиб эшиттиради»;
н) 30-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«30. Тендер ўтказишдаги тартибот изчиллиги қуйидагича бўлади:
а) Комиссиянинг барча аъзоларига тендер таклифларини баҳолаш шакллари тарқатилади, улар тендер таклифларини баҳолаш шаклларига пакет рақамини, қатнашчи рақамини қўйиши ва ўз фамилиясини (7-илова) ёзишлари керак.
Комиссия раиси якуний баҳолар қўйиладиган шаклни ўзида қолдиради (8-илова);
б) Комиссия раиси катта конвертнинг ўнг томонидаги юқори бурчагига йирик рақамлар билан биринчи тартиб рақамини қўяди;
в) сўнгра раис тендер таклифлари жойланган конвертни очади, таклифларнинг ҳар қайси нусхасига биринчи тартиб рақамини қўйиб чиқади ва уларни Комиссия аъзоларига тарқатади;
г) Комиссия аъзолари ушбу таклифларни кўриб чиқадилар ва тендер таклифларининг ҳар қайси банди бўйича баҳо қўядилар. Комиссия аъзоларининг баҳолари конвертга биринчи тартиб рақами билан жойлаштирилади.
Худди шундай тартибот мазкур йўналишларнинг қолган барча конвертлари бўйича амалга оширилади;
д) Комиссия раиси олинган баллар асосида ушбу йўналишлар пакетига _____рақамли қатнашчи тендер ғолиби бўлганлигини эълон қилади;
е) тендер ғолибининг тартиб рақами ёзилган катта конвертдан Комиссия раиси қатнашчи тўғрисидаги маълумотларни олади ва очиқ тендерда ютиб чиққан ҳамда контракт тузиш ҳуқуқини олган ғолибнинг маълумотларини Комиссия аъзоларига ўқиб беради»;
о) 31-банднинг иккинчи хатбошидаги «Комиссия раиси томонидан имзоланади ва ҳокимлик муҳри билан тасдиқланади» сўзлари «Шаҳар йўловчилар ташиш транспортини бошқариш органи раҳбари томонидан имзоланади ва ушбу органнинг муҳри билан тасдиқланади» сўзлари билан алмаштирилсин;
п) 32-банднинг учинчи хатбошига «бўйича» сўзидан кейин «унинг тендер таклифларининг ҳақиқийлиги Комиссия томонидан аниқланиши керак бўлган» сўзлари қўшилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ташиш автомобиль транспортида очиқ тендерларни ташкил этиш ва ўтказиш масалалари тўғрисида» 1999 йил 29 июлдаги 368-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 7-сон, 44-модда):
а) Шаҳар атрофида, шаҳарлараро (вилоятлар ичида, вилоятлараро) ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерларни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги низомда (2-илова):
2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«2. Очиқ тендерда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтказилган, давлат солиқ хизмати органларида ҳисобда турадиган автомобиль транспортида тегишли равишда шаҳар атрофида шаҳарлараро, халқаро йўловчилар ташишларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга ҳамда тендер таклифларида тавсия этилаётган ҳар бир автотранспорт воситаси учун лицензия карточкаларига эга бўлган ҳар қандай юридик шахс қатнашиши мумкин. Ҳар бир транспорт воситасини битталаб кўрикдан ўтказиш бўйича белгиланган намунадаги, йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳудудий бошқармаси муҳри билан тасдиқланган, ижобий хулосали далолатноманинг мавжуд бўлиши қатнашчи учун мажбурий шарт ҳисобланади. Тендер қатнашчиси айнан битта автотранспорт воситаларини ҳар хил йўналишларга тавсия этишга ҳақли эмас.
Тугатиш ёки банкротлик босқичида турган ёхуд мулкига арест солинган талабгорларнинг тендерда қатнашишига йўл қўйилмайди»;
4-банднинг биринчи хатбошига «шунингдек узунлиги камида 400 км бўлган ушбу йўналишларнинг алоҳида жадваллари»;
5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«5. Тендер камида икки қатнашчи мавжуд бўлган тақдирда ўтказилади.
Ташувчига тендер ўтказилмасдан йўналишда ишлаш ҳуқуқининг биркитилишига йўл қўйилмайди, қуйидаги ҳолатлар бундан мустасно:
янги йўналиш очилгандан кейин уч-тўрт ой мобайнида янги йўналишда автотранспорт воситаларининг мунтазам синов ишлари бажарилиши;
кўча-йўл тармоғида олдиндан кутилмаган вазиятларда, айрим участкалар, транспорт узеллари ва майдонлари ёпилганда вақтинчалик йўналишлар жорий этилиши;
йўналишларнинг ташкилотлар буюртмалари бўйича соатбай ҳақ тўлаш асосида бажарилиши;
дам олиш зоналари, спорт-соғломлаштириш комплекслари, ярмаркаларнинг фаолият кўрсатиш даврида мавсумий йўналишларнинг ташкил этилиши;
махсус йўналишлар (ташкилотлар ходимларини ишга олиб бориш ва ишдан олиб кетиш кабилар учун) ташкил этиш.
Тендерда қатнашиш учун буюртманомалар мавжуд бўлмаганда ёхуд унда атиги бир нафар ташувчи қатнашганда Комиссия ушбу Низомда назарда тутилган тартибда такрорий тендер ташкил этиши керак, бунда йўналишга (йўналишлар пакетига ёки жадвалга) йўналишга қўйиладиган талабларнинг қайта кўриб чиқилишига йўл қўйилади.
Агар такрорий тендерни ўтказишда йўналишга (йўналишлар пакетига) яна атиги бир нафар ташувчи талабгор бўлса, Комиссия ушбу ташувчига йўналишда (йўналишлар пакетида ёки жадвалида) ишлаш ҳуқуқини мазкур ташувчининг тендер таклифлари қўйилаётган талабларга мувофиқ бўлган тақдирда бириктириб қўйиш ҳуқуқига эгадир»;
7-банддаги «йўналишлар пакетлари» сўзларидан кейин «ёки жадвали» сўзлари қўшилсин;
10-банддаги «баҳосини» сўзидан кейин «эълонларни чоп этиш харажатларини ҳисобга олган ҳолда» сўзлари қўшилсин;
11-банднинг еттинчи—ўн биринчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги еттинчи — ўнинчи хатбошилар билан алмаштирилсин;
«йўналишда (йўналишлар пакетида, йўналишнинг алоҳида жадвалида) йўловчилар ташиш транспортида хизматлар кўрсатиш бўйича контрактнинг намунавий шакли;
тендер таклифлари ва қатнашчи тўғрисидаги маълумотларни Комиссияга бериш учун конверт.
Конвертга тендерга қўйилаётган йўналишнинг (ёки йўналишлар пакетининг, йўналишнинг алоҳида жадвалининг) номи ёзилади.
Агар тендерга биттадан ортиқ йўналиш (йўналишлар пакети, йўналишнинг алоҳида жадвали қўйилган бўлса), у ҳолда ҳар қайси йўналиш (ёки йўналишлар пакетининг, йўналишнинг алоҳида жадвали) учун алоҳида конверт ажратилган бўлиши керак. Тендернинг у ёки бу қатнашчисини ажратиб олиш мумкин бўлмаслиги учун конвертларда ҳеч қандай чизиқчалар ёки фарқловчи белгилар бўлмаслиги керак. Тендерда қатнашишга талабгорга тендер ҳужжатлари пакетини бериш махсус дафтарда рўйхатдан ўтказилади»;
19-банднинг иккинчи хатбошидаги «мазкур йўналишда» сўзларидан кейин «(йўналишлар пакетида, йўналишнинг алоҳида жадвалида)» сўзлари қўшилсин;
20-банднинг иккинчи хатбошидаги «бўйича» сўзидан кейин «унинг тендер таклифларининг ҳақиқийлиги Комиссия томонидан аниқланиши керак бўлган» сўзлари қўшилсин;
б) Шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишларни жойлаштириш учун очиқ тендерлар ўтказишни ташкил этиш масалалари бўйича идоралараро комиссия таркибидаги (4-илова) «Ўзавтотранс» ДАК бошқаруви раисининг ўринбосари» сўзлари «Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг ўринбосари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 108-модда) билан тасдиқланган Автомобиль транспортида йўловчилар ва багажни ташиш қоидалари 6-бандининг саккизинчи хатбошидаги «белгиланган шаклдаги» сўзлари «қатъий ҳисобда турадиган» сўзлари билан алмаштирилсин;
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 31 январдаги 11-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 1-сон, 6-модда) билан тасдиқланган Тошкент шаҳрида йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерларни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги низомда:
а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«2. Ташувчига тендер ўтказилмасдан йўналишда ишлаш ҳуқуқининг биркитилишига йўл қўйилмайди, қуйидаги ҳолатлар бундан мустасно:
янги йўналиш очилгандан кейин уч-тўрт ой мобайнида янги йўналишда автотранспорт воситаларининг мунтазам синов ишлари бажарилиши;
кўча-йўл тармоғида олдиндан кутилмаган вазиятларда, айрим участкалар, транспорт узеллари ва майдонлари ёпилганда вақтинчалик йўналишлар жорий этилиши;
йўналишларнинг ташкилотлар буюртмалари бўйича соатбай ҳақ тўлаш асосида бажарилиши;
дам олиш зоналари, спорт-соғломлаштириш комплекслари, ярмаркаларнинг фаолият кўрсатиш даврида мавсумий йўналишлар ташкил этилиши;
махсус йўналишлар (ташкилотлар ходимларини ишга олиб бориш ва ишдан олиб кетиш кабилар учун) ташкил этиш»;
б) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«6. Тендер камида икки қатнашчи мавжуд бўлган тақдирда ўтказилади.
Тендерда қатнашиш учун буюртманомалар мавжуд бўлмаганда ёхуд унда атиги бир нафар ташувчи қатнашганда Департамент ушбу Низомда назарда тутилган тартибда такрорий тендер ташкил этиши керак, бунда йўналишлар пакетига ёки йўналишга қўйиладиган талабларнинг қайта кўриб чиқилишига йўл қўйилади.
Агар такрорий тендерни ўтказишда йўналишга (йўналишлар пакетига) яна атиги бир нафар ташувчи талабгор бўлса, тендер комиссияси ушбу ташувчига йўналишда (йўналишлар пакетида) ишлаш ҳуқуқини мазкур ташувчининг тендер таклифлари қўйилаётган талабларга мувофиқ бўлган тақдирда биркитиб қўйиш ҳуқуқига эгадир».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 7-8-сон, 58-модда; 2013 й., 37-сон, 485-модда; 2017 й., 33-сон, 863-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.12.2021 й., 09/21/738/1133-сон)