ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР, ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
ЭКСПОРТГА ЖЎНАТИЛАДИГАН ЎЗИ ИШЛАБ ЧИҚАРГАН МАҲСУЛОТНИ БЕЛГИЛАШ ҚОИДАЛАРИ ВА УЛАРГА ЎЗГАРТИРИШНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 16 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 420-2]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 26 июлдаги ПҚ-136 сонли «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 30-31-сон, 225-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси қарор қиладилар:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан 1998 йил 1 апрелда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 2 апрелда 18 сон билан, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан 1998 йил 3 апрелда 02/19-2 сон билан тасдиқланган Экспортга жўнатиладиган ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни белгилаш қоидалари (рўйхат рақами 420, 1998 йил 8 апрель);
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан 1998 йил 9 июлда 01/12-1 сон билан, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 13 июлда 13-02-13/320 сон билан, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан 1998 йил 10 июнда 02/20-15 сон билан тасдиқланган «Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 8 апрелда 420-сон билан рўйхатга олинган Экспортга жўнатиладиган ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни белгилаш қоидаларига 1-сон ўзгартириш» (рўйхат рақами 420-1, 1998 йил 7 июль).
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Г. САИДОВА
Тошкент ш.,
2011 йил 25 январь,
ЭГ-01/10-5397-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 25 январь,
9-сон
Давлат божхона қўмитаси раиси З. ДУСАНОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 25 январь,
01-02/19-14-сон
Келишилган:
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
2011 йил 26 январь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 7-8-сон, 71-модда)