ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР, ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
ЭКСПОРТГА ЖЎНАТИЛАДИГАН ЎЗИ ИШЛАБ ЧИҚАРГАН МАҲСУЛОТНИ СЕРТИФИКАТЛАШНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 16 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 946-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 26 июлдаги ПҚ-136 сонли «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 30-31-сон, 225-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан 2000 йил 30 июнда ЭГ-01/12-3407-сон билан тасдиқланган Экспортга жўнатиладиган ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 946, 2000 йил 13 июль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 13-сон) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Г. САИДОВА
Тошкент ш.,
2011 йил 25 январь,
ЭГ-01/10-5338-сон
Келишилган:
Давлат божхона қўмитаси раиси З. ДУСАНОВ
2011 йил 26 январь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 7-8-сон, 70-модда)