Ҳужжат кучини йўқотган 16.02.2018 04.02.2011 йилдаги 30-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 16.02.2018
Ҳужжат 31.12.2015 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПАХТА ТОЛАСИНИ СОТИШНИНГ ИЧКИ ВА АМАЛДАГИ НАРХЛАРИ ЎРТАСИДАГИ ИЖОБИЙ ТАФОВУТДАН ТУШАДИГАН МАБЛАҒЛАРНИНГ БИР ҚИСМИНИ ЖАМЛАШ ВА УЛАРДАН ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИНИНГ ФОЙДАЛАНИШИ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 121-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2017 йил 17 октябрдаги ПФ-5206-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахтачилик тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 28 ноябрдаги ПҚ-3408-сон қарори)» қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирадиган фермер хўжаликларини рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади;
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 февралдаги 56-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 8-9-сон, 85-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Пахта толасини сотишнинг ички ва амалдаги нархлари ўртасидаги ижобий тафовутдан тушадиган маблағларнинг бир қисмини жамлаш ва улардан фермер хўжаликлари фойдаланиши тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва «Ўзпахтасаноат» уюшмасининг пахта толасини сотишнинг ички ва амалдаги нархлари ўртасидаги ижобий тафовутдан тушадиган маблағларнинг бир қисмини (кейинги ўринларда ижобий тафовут деб аталади) жамлаш ва кейинчалик фермер хўжаликларига йўналтириш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармасининг махсус ҳисоб рақамини очиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагиларга:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси раҳбарлари зиммасига — ижобий тафовут тўғри ҳисоблаб чиқилиши учун;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 декабрдаги 372-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 647-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти ҳудудий филиаллари ва пахта тозалаш корхоналари раҳбарлари зиммасига — ижобий тафовут фермер хўжаликларига ўз вақтида тўланиши учун;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 декабрдаги 372-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 647-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси ва «Ўзагромашсервис» уюшмаси, «Агротехсервис» МЧЖ, «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» АЛК, «Ўзмашлизинг» ШК раҳбарлари зиммасига — фермер хўжаликларидан тушган ижобий тафовут маблағларининг тармоқ корхоналарининг Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги қарзларини қоплашга мақсадли йўналтирилиши учун масъулият юклансин.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 февралдаги 56-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 8-9-сон, 85-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 4 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 4 февралдаги 30-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта толасини сотишнинг ички ва амалдаги нархлари ўртасидаги ижобий тафовутдан тушадиган маблағларнинг бир қисмини жамлаш ва улардан фермер хўжаликларининг фойдаланиши тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон қарорига мувофиқ пахта толасини сотишнинг ички (сотиш бўйича харажатларни ҳисобга олган ҳолда) ва амалдаги нархлари ўртасидаги ижобий тафовутнинг (кейинги ўринларда ижобий тафовут деб аталади) 50 фоизини жамлаш ва улардан пахта хом ашёси етиштираётган фермер хўжаликларининг фойдаланиши тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 февралдаги 56-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 8-9-сон, 85-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ижобий тафовут қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда аниқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ижобий тафовутнинг 50 фоизи миқдоридаги маблағларни жамлаш ва улардан мақсадли фойдаланиш учун хизмат кўрсатувчи банкда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармасига (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади), «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти ҳудудий филиалларига ва пахта тозалаш корхоналарига, «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси, «Ўзагромашсервис» уюшмаси, «Агротехсервис» масъулияти чекланган жамият, «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» акциядорлик лизинг компанияси, «Ўзмашлизинг» шуъба корхонаси ташкилотларига (кейинги ўринларда хизмат кўрсатувчи тармоқлар деб аталади), шунингдек фермер хўжаликларига 23226-сон махсус ҳисоб рақами очилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 декабрдаги 372-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 647-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 23226-махсус ҳисоб рақамларининг очилишига қонун ҳужжатларининг хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисоб рақамларидаги пул маблағлари етишмаганда уларнинг банк ҳисоб рақамларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги талаби татбиқ этилмайди.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 декабрдаги 372-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 647-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Ижобий тафовут суммасини жамлаш ва ундан фойдаланиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамиятининг ҳудудий филиаллари ҳосил олинган йилнинг 5 декабригача (2010 йил ҳосили бўйича 2011 йил 5 февралгача) ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича Жамғармага тайёрланган пахта хом ашёси ҳажмининг амалдаги қиймати тўғрисида ахборот тақдим этади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 декабрдаги 372-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 647-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамиятининг ҳудудий филиаллари пахта толасини сотишдан маблағлар тушишига қараб бир иш куни мобайнида ижобий тафовут суммасининг 50 фоизини тўлов топшириғи билан Жамғарманинг 23226-сон махсус ҳисоб рақамига ўтказадилар.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 декабрдаги 372-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 647-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Жамғарма томонидан ҳар ойда ойнинг 5-кунидан кечикмай 23226-махсус ҳисоб рақамида жамланган маблағлар ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ижобий тафовут суммасини «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамиятининг ҳудудий филиали бўйича тақсимлаш ҳисоб-китобига мувофиқ «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамиятининг ҳудудий филиалининг 23226-сон махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамиятининг ҳудудий филиали бир иш куни мобайнида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича ижобий тафовут суммасини пахта тозалаш корхоналари бўйича тақсимлаш ҳисоб-китобига мувофиқ пахта тозалаш корхоналарининг 23226-сон махсус ҳисоб рақамига ўтказадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта тозалаш корхоналари уч иш куни мобайнида маблағларни ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича ижобий тафовутни фермер хўжаликлари бўйича тақсимлаш ҳисоб-китобига мувофиқ фермер хўжаликларининг 23226-сон махсус ҳисоб рақамига ўтказадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги ҳосил бўйича ижобий тафовутнинг жамланган маблағлари фермер хўжаликларига фақат ушбу Низомнинг 5-бандига мувофиқ «Ўзпахтасаноат» АЖ томонидан маълумотлар тақдим этилгандан кейин ушбу бандда белгиланган изчилликда юборилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 декабрдаги 372-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 647-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Фермер хўжаликларининг 23226-сон махсус ҳисоб рақамига тушган маблағлар икки иш куни мобайнида тўлов талабларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан келишилган йўналишлар бўйича фермер хўжаликларининг Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги, шунингдек етказиб берилган моддий-техника ресурслари ва хизмат кўрсатувчи тармоқлар ташкилотлари томонидан кўрсатилган хизматлар учун қарздорликни қоплаш учун мутаносиб равишда юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Фермер хўжаликларида Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдида, шунингдек хизмат кўрсатувчи тармоқларнинг ташкилотларидан қарздорлик мавжуд бўлмаган тақдирда маблағлардан моддий-техника ресурслари ва хизмат кўрсатувчи тармоқлар хизматларига олдиндан ҳақ тўлаш учун фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фермер хўжаликлари ихтиёридаги ер участкалари ҳажмини янада мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 18 октябрдаги Ф-3512-сон Фармойишига мувофиқ мақбуллаштириш жараёнида тугатилган фермер хўжаликларига тегишли бўлган сумма тугатилган фермер хўжаликларининг мажбуриятларини қабул қилган фермер хўжаликларига йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Хизмат кўрсатувчи тармоқлар ташкилотларининг 23226-сон махсус ҳисоб рақамига тушган маблағлар тўлов топшириқлари билан Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги қарздорликни қоплашга йўналтирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» АЛК, «Ўзмашлизинг» ШК»нинг 23226-махсус ҳисоб рақамларига тушадиган маблағлар Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқни лизинг шартларида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 2 ноябрдаги 424-сон қарорига мувофиқ тўлов топшириқлари билан тўлиқ ҳажмда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари фондлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини техника билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси олдидаги қарзларни тўлашга йўналтирилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 февралдаги 56-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 8-9-сон, 85-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдида қарздорлик мавжуд бўлмаганда маблағлар тўлов топшириғи билан кейинчалик Давлат бюджетига ва бюджетдан ташқари жамғармаларга йўналтирилган ҳолда кредиторлик қарзларни, шу жумладан тизим ички кредиторлик қарзларини қоплашга йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Об-ҳаво шароитлари ёки экинларнинг ҳолати билан боғлиқ агротехника тадбирларини ўтказиш зарур бўлган айрим ҳолларда фермер хўжаликлари маблағлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳам Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг биргаликдаги ёзма кўрсатмаларига мувофиқ хизмат кўрсатувчи тармоқлар ташкилотлари олдидаги қарздорликни қоплашга ёки олдиндан ҳақ тўлашга йўналтирилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ушбу Низом талабларига қатъий мувофиқ равишда тўловлар ва ҳисоб-китоблар амалга оширилиши учун шахсий жавобгарлик уларни амалга ошириш жараёнида қатнашаётган «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамиятининг ҳудудий филиаллари, тижорат банклари филиаллари ва ташкилотларнинг раҳбарлари зиммасига юкланади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 декабрдаги 372-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 647-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Банкларнинг хизмат кўрсатувчи филиаллари томонидан маблағлар ўтишининг кунлик мониторинги амалга оширилади ва уларнинг марказий аппаратлари орқали Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ва Жамғармага ахборот тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ушбу Низомга мувофиқ барча ҳисоб-китоблар тўғри амалга оширилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармасига ва Давлат солиқ қўмитасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта толасини сотишнинг ички ва амалдаги нархлари ўртасидаги ижобий тафовутдан тушадиган маблағларнинг бир қисмини жамлаш ва улардан фермер хўжаликларининг фойдаланиши тартиби тўғрисидаги Низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
201_ йил ҳосилидан тайёрланган пахта хом ашёсининг амалдаги қиймати тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамиятининг ҳудудий филиаллари номи Тайёрланган пахта хом ашёсининг умумий қиймати (млн сўм) «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамиятининг ҳудудий филиаллари улуши ( %)

1‎

2‎

3‎

4‎

Жами:

Шу жумладан:
1.‎ ____________ҲАБ
2.‎
3.‎ ____________ҲАБ
4.‎ ____________ҲАБ
5.‎ ____________ҲАБ
6.‎ ____________ҲАБ
7.‎ ____________ҲАБ
8.‎ ____________ҲАБ
9.‎ ____________ҲАБ
10.‎ ____________ҲАБ
11.‎ ____________ҲАБ
12.‎ ____________ҲАБ
13.‎ ____________ҲАБ
«Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамиятининг бош директори ‎________________‎ ‎________________________________

‎имзо

Ф.И.О.

Бош бухгалтер ‎________________‎‎ ________________________________‎‎

имзо

Ф.И.О.

М.Ў.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 декабрдаги 372-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 647-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта толасини сотишнинг ички ва амалдаги нархлари ўртасидаги ижобий тафовутдан тушадиган маблағларнинг бир қисмини жамлаш ва улардан фермер хўжаликларининг фойдаланиши тартиби тўғрисидаги Низомга
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
201_ йил ____ ойида жамланган ______ млн сўм миқдоридаги ижобий тафовут суммасини «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамиятининг ҳудудий филиаллари бўйича тақсимлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоб-китоби
(2-илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 декабрдаги 372-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 647-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

«Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамиятининг ҳудудий филиаллариноми

«Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамиятининг ҳудудий филиаллари улуши ( %)

Ижобий тафовутнинг тегишли бўлган суммаси (млн сўм)

1‎

2‎

3‎

4

1.‎ ______ҲАБ
2.‎ ‎‎
3.‎ ______ҲАБ
4.‎ ______ҲАБ ‎‎
5.‎ ______ҲАБ ‎‎
6.‎ ______ҲАБ
7.‎ ______ҲАБ ‎‎
8.‎ ______ҲАБ ‎‎
9.‎ ______ҲАБ
10.‎ ______ҲАБ
11.‎ ______ҲАБ
12.‎ ______ҲАБ

13.‎

______ҲАБ‎ ‎‎

Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси директори

__________ ___________‎__________

имзо

Ф.И.О.

М.Ў.

Бош бухгалтер

__________‎ ___________‎__________‎‎

имзо

Ф.И.О.

«Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамиятининг бош директори

__________ ___________‎__________‎‎

имзо

Ф.И.О.

М.Ў.

Бош бухгалтер

__________ ___________‎__________‎‎

имзо

Ф.И.О.

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 декабрдаги 372-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 647-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта толасини сотишнинг ички ва амалдаги нархлари ўртасидаги ижобий тафовутдан тушадиган маблағларнинг бир қисмини жамлаш ва улардан фермер хўжаликларининг фойдаланиши тартиби тўғрисидаги Низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
201_ йил ____ ойида ______________ вилояти (Қорақалпоғистон Республикаси) «Ўзпахтасаноат» ҳудудий филиалига тегишли бўлган ______ сўм миқдоридаги ижобий тафовут суммасини пахта тозалаш корхоналари бўйича тақсимлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоб-китоби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Пахта тозалаш корхоналари номи

Тайёрланган пахта хом ашёсининг умумий қиймати (млн сўм)

Пахта тозалаш корхоналари улуши (%)

Ижобий тафовутнинг тегишли бўлган суммаси* (млн сўм)

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

Ҳаммаси:

Шу жумладан пахта тозалаш корхоналари бўйича
1.‎
2.‎
3.‎
4.‎
5.‎
6.‎
7.‎
8.‎
9.‎
10.‎
11.‎

«Ўзпахтасаноат» ҳудудий филиали директори

____________ __________________________‎‎

имзо

Ф.И.О.‎‎

М.Ў.

Бош бухгалтер

____________ __________________________‎‎

имзо

Ф.И.О.‎‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*Ижобий тафовут суммаси вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси) бўйича тайёрланган пахта хом ашёси умумий қийматида пахта тозалаш корхоналарининг улушига мутаносиб равишда тақсимланади.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 декабрдаги 372-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 647-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта толасини сотишнинг ички ва амалдаги нархлари ўртасидаги ижобий тафовутдан тушадиган маблағларнинг бир қисмини жамлаш ва улардан фермер хўжаликлари фойдаланиши тартиби тўғрисидаги Низомга
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
201_ йил ____ ойида ______________ пахта тозалаш корхонасига тегишли бўлган ______ млн сўм миқдоридаги ижобий тафовут суммасини фермер хўжаликлари бўйича тақсимлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоб-китоби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Фермер хўжаликлари номи

Тайёрлан-ган пахта хом ашёсининг умумий қиймати (млн сўм)

Фермер хўжаликлари улуши ( %)

Ижобий тафовутнинг тегишли бўлган суммаси* (млн сўм)

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

Жами:

Шу жумладан:
1.‎ _________ ф/х‎
2.‎ _________ ф/х‎
3.‎ _________ ф/х‎
4.‎ _________ ф/х‎
5.‎ _________ ф/х‎
6.‎ _________ ф/х‎
7.‎ _________ ф/х‎
8.‎ _________ ф/х‎
9.‎ _________ ф/х‎
10.‎ _________ ф/х‎
11.‎ _________ ф/х‎

Пахта тозалаш корхонаси раҳбари

____________ __________________________ ‎

имзо

Ф.И.О.

М.Ў

____________ __________________________ ‎‎

Бош бухгалтер‎

имзо ‎ ‎

Ф.И.О. ‎‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*Ижобий тафовут суммаси туман бўйича тайёрланган пахта хом ашёси умумий қийматида фермер хўжаликларининг улушига мутаносиб равишда тақсимланади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 6-сон, 48-модда; 2012 й., 8-9-сон, 85-модда; 2015 й., 52-сон, 647-модда; 2017 й., 26-сон, 593-модда)