LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Уй-жойларни хусусийлаштириш ва бозор муносабатларига ўтиш шароитида Афғонистон Республикасида ва бошқа давлатлар ҳудудида уруш ҳаракатларида қатнашган фуқароларни ижтимоий ҳимоялашни таъминлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1990 йил 7 майдаги Фармонининг Улуғ Ватан уруши қатнашчиларига ҳозир улар яшаб турган давлатга ва идораларга қарашли уйлар ҳамда улар яшаб турган давлатга ва идораларга қарашли уйлар ҳамда квартираларни шахсий мулк қилиб беришга доир қисми 1979 йил декабридан 1990 йил февралигача бўлган даврда Афғонистон Республикасидаги уруш ҳаракатларида иштирок этган фуқароларга, шунингдек турли йилларда бошқа мамлакатлар ҳудудида уруш ҳаракатларида қатнашган собиқ ҳарбий хизматчиларга нисбатан жорий этилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафталик муддатда мазкур Фармонни амалга оширишни таъминлайдиган қарор қабул қилсин.