18.01.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2184
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг буйруғи, 18.01.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2184
Кучга кириш санаси
28.01.2011
Ҳужжат 28.01.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ЎҚУВ-ТАРБИЯ ЖАРАЁНИДА ЎҚУВЧИЛАР ВА ТАЛАБАЛАР БИЛАН ЮЗ БЕРГАН БАХТСИЗ ҲОДИСАЛАРНИ ТЕКШИРИШ ВА ҲИСОБГА ОЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 18 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2184]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 2000 й., 7-сон, 39-модда) ва 2010 йил 20 июлдаги 153-сон «Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 28-29-сон, 234-модда) қарорларига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнида ўқувчилар ва талабалар билан юз берган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир А. ХАИТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 23 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
202-Б-сон

Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 23 декабрдаги 202-Б-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнида ўқувчилар ва талабалар билан юз берган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 223-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 2000 й., 7-сон, 39-модда) ва 2010 йил 20 июлдаги 153-сон «Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 28-29-сон, 234-модда) қарорларига мувофиқ таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнида ўқувчилар ва талабалар билан юз берган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари ҳамда умумий ўрта таълим мактаблари (бундан буён матнда таълим муассасалари деб юритилади) учун тааллуқлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Низом таълим муассасаларининг режалаштирган дарслари, амалий машғулотлари, лаборатория ишлари, ҳарбий таълим бўйича дарс машғулотлари, спорт машғулотлари, ижтимоий фойдали меҳнати, ҳашарлар ва мусобақалар ҳамда ушбу муассасаларда ўтказиладиган бошқа ўқув-тарбия ишлари вақтида ўқувчилар ва талабалар (бундан буён матнда таълим олувчилар деб юритилади) билан юз берган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олишга татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ташкилотларда ишлаб чиқариш амалиётини ўтаётган таълим олувчилар билан юз берган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиш Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 1997 й., 6-сон, 21-модда) билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Текшириладиган ва ҳисобга олинадиган бахтсиз ҳодисалар турига мазкур Низомнинг 2-бандида келтирилган ҳолатларда рўй берган турли тан жароҳатларини олиш, шикастланиш, иссиқлик таъсири, портлаш, фалокатлар, иморатлар ва конструкциялар бузилиши, куйиш, музлаш, қизиш, электр токи ёки яшин уриши, ҳайвонлар, ҳашаротлар ва судралиб юрувчилар томонидан ҳамда террористик ҳаракатлар натижасида шикастланишлар, заҳарланишлар, табиий офатлар (зилзила, сув тошқини, сувга чўкиш, турли авария ҳолатлари ва бошқалар) киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Бахтсиз ҳодиса туфайли олган жароҳати жабрланган таълим олувчининг камида бир кунлик ўқув машғулотларини қолдирилишига сабаб бўлса, мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклдаги далолатнома расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Бахтсиз ҳодиса юзасидан текшириш олиб бораётган комиссиялар бахтсиз ҳодисаларни текшириш юзасидан ички ишлар бўлимлари, соғлиқни сақлаш муассасалари, йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматлари ва ёнғин хавфсизлиги хизмати органлари билан ҳамкорлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Юз берган бахтсиз ҳодисаларни тўғри ва ўз вақтида текширилиши ҳамда ҳисобга олинишини, шунингдек бахтсиз ҳодисанинг келиб чиқиш сабабларини бартараф этишга оид чора-тадбирларнинг бажарилишини таълим муассасасининг юқори турувчи органлари ва тармоқ касаба уюшмаси назорат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнида юз берган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнида юз берган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олишнинг умумий қоидалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Таълим олувчи билан юз берган ҳар қандай бахтсиз ҳодиса жабрланувчи ёки унинг ёнида бўлган гувоҳлар томонидан таълим муассасаси раҳбариятига дарҳол хабар берилиши керак, у эса ўз навбатида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жабрланувчига зудлик билан биринчи ёрдам кўрсатилишини ва уни тиббий-даволаш қисмига ёки бошқа даволаш муассасасига етказишни ташкил этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текшириш комиссияси иш бошлагунига қадар ҳодиса жойидаги вазиятни ва жиҳозлар ҳолатини ҳодиса юз берган дақиқада қандай бўлса, шундайлигича (агар бу атрофдагилар ҳаёти ҳамда саломатлигига таҳлика солмаётган бўлса ва ҳалокатга олиб келмаса) сақлаб қолиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юз берган бахтсиз ҳодиса бўйича дарҳол юқори турувчи органига хабар бериши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнида таълим олувчилар билан юз берган оқибати оғир бўлмаган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнида таълим олувчилар билан юз берган оқибати оғир бўлмаган бахтсиз ҳодисаларни текшириш учун таълим муассасаси раҳбарининг буйруғига кўра унинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари раислигида, таълим муассасаси касаба уюшмаси ва ота-оналар қўмитаси вакиллари иштирокида комиссия тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур бахтсиз ҳодисанинг келиб чиқишида бевосита жавоб берувчи таълим муассасасининг тегишли ходимлари комиссия таркибига киритилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Бахтсиз ҳодисани текшириш бўйича тузилган комиссия қуйидагиларни:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч кун ичида бахтсиз ҳодисанинг рўй бериш сабабларини текшириши, гувоҳлар ва бахтсиз ҳодисани келиб чиқишига бевосита алоқадор бўлган шахслардан ҳамда имкони бўлса жабрланувчилардан тушунтириш хатлари олиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ бахтсиз ҳодиса сабабларини бартараф этиш чора-тадбирлари кўрсатилган далолатномани уч нусхада тузиши ва имзо чекиб, тасдиқлаш учун таълим муассасаси раҳбарига бериши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим муассасаси раҳбари текшириш тугаганидан сўнг уч кундан кечиктирмай жабрланувчига ёки унинг қонуний вакилларига давлат тилида ёки бошқа мақбул тилда расмийлаштирилган бахтсиз ҳодиса тўғрисидаги далолатномани бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Таълим муассасаси раҳбари бахтсиз ҳодисани келтириб чиқарган сабабларни бартараф этиш чораларини кўради ва текшириш тамом бўлгандан сўнг уч кун давомида тасдиқланган далолатномани жабрланувчига ёки унинг қонуний вакилларига, таълим муассасасининг юқори турувчи органига юборади ва текшириш материаллари билан бирга бир нусхаси таълим муассасасининг ўзида қолдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Бахтсиз ҳодисалар таълим муассасаси томонидан мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган Таълим олувчилар билан содир бўлган бахтсиз ҳодисаларни ҳисобга олиш журналида ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Жабрланувчи ёки унинг қонуний вакиллари далолатномада воқеанинг бирор бир муҳим тафсилоти тушириб қолдирилганлигини, воқеалар бузиб кўрсатилганлигини аниқлаганда ёки бошқа норозиликлар юзасидан таълим муассасасининг юқори турувчи органига ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Бахтсиз ҳодисаларни махсус текшириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Қуйидаги бахтсиз ҳодисалар махсус текширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир вақтнинг ўзида икки ёки ундан ортиқ таълим олувчилар билан юз берган гуруҳий бахтсиз ҳодисалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оқибати оғир бахтсиз ҳодисалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бахтсиз ҳодиса натижасида таълим олувчиларнинг соғлиғига етказилган зарарнинг оғирлик даражаси тўғрисидаги хулоса даволаш-профилактика муассасаси томонидан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Гуруҳий, ўлим билан тугаган ва оқибати оғир бахтсиз ҳодиса тўғрисида таълим муассасаси раҳбари дарҳол қуйидагиларга хабар бериши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасасининг юқори турувчи органига;

туман (шаҳар) ҳокимлигига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бахтсиз ҳодиса юз берган жойдаги ички ишлар бўлимига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқ касаба уюшмаси кенгашига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жабрланувчининг қонуний вакилларига.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Гуруҳий, ўлим билан тугаган ва оқибати оғир бахтсиз ҳодисалар таълим муассасаларининг бўйсунуви бўйича тегишлича Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ҳудудий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари ва Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, вилоятлар халқ таълими бошқармалари раҳбарларининг буйруқларига асосан тузилган махсус текшириш комиссиялари томонидан текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу махсус текшириш комиссияларига тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари, ҳудудий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиқлари ўринбосари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиқлари ўринбосари раислик қилади ва унинг таркибига тармоқ касаба уюшмаси, таълим муассасасининг меҳнатни муҳофаза қилиш ва ота-оналар қўмитаси вакиллари киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гуруҳий, ўлим билан тугаган ва оқибати оғир бахтсиз ҳодисалар юз берганда махсус текшириш комиссияси томонидан мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган далолатнома мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган махсус текшириш далолатномаси тузилгандан сўнг расмийлаштирилади ва таълим муассасаси раҳбари томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Икки ва ундан ортиқ таълим олувчининг ўлими билан тугаган бахтсиз ҳодисаларни махсус текшириш таълим муассасалари бўйсунуви бўйича тегишлича Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ёки Халқ таълими вазирлиги буйруқларига асосан тузилган махсус текшириш комиссиялари томонидан олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу махсус текшириш комиссияларига тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори ўринбосари, Халқ таълими вазири ўринбосари раислик қиладилар ҳамда унинг таркибига ҳудудий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари ва Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиқлари, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг тармоқ касаба уюшмаси раиси ҳамда бахтсиз ҳодиса содир бўлган таълим муассасаси раҳбари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ишларига масъул ходим ҳамда ота-оналар қўмитаси вакиллари киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Махсус текшириш комиссияси ўн кун мобайнида бахтсиз ҳодисани текшириб чиқади, мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган махсус текшириш далолатномасини тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус текшириш комиссияси аъзолари жабрланувчи ва уларнинг қонуний вакиллари билан учрашувлар ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Махсус текшириш комиссияси аъзоси махсус текшириш комиссияси чиқарган хулосаларидан норози бўлса, шунингдек улар зарур деб ҳисоблаган бошқа ҳолларда ўз фикрини ёзма равишда баён қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Махсус текшириш комиссияси талабларига кўра бахтсиз ҳодиса содир бўлган таълим муассасаси раҳбарияти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бахтсиз ҳодисани текширишда иштирок этиш учун ўзларининг ораларидан эксперт гуруҳи тузиш мумкин бўлган эксперт-мутахассисларни таклиф қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник ҳисоблашлар, лаборатория тадқиқотлари, синовдан ўтказиш ва бошқа ишларни ташкил этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бахтсиз ҳодиса юз берган жойни суратга олиши ва бошқа зарур ҳужжатларни тақдим этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус текшириш учун зарур бўлган транспорт воситалари билан таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус текшириш комиссияси аъзолари ишлаши учун уларга жиҳозланган алоҳида хона ажратиб бериши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бахтсиз ҳодисани махсус текшириш ҳужжатларини тузиш ва расмийлаштириш билан боғлиқ техник воситалари билан таъминлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техник ҳисоблашлар, лаборатория тадқиқотлари, синовдан ўтказиш ва таклиф қилинган мутахассислар томонидан амалга ошириладиган бошқа ишлар, шунингдек транспорт ва алоқа воситаларининг харажатлари бахтсиз ҳодиса юз берган таълим муассасаси ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус текшириш комиссияси аъзолари махсус текшириш давомида таълим муассасаси раҳбаридан, унинг ўринбосарларидан, гувоҳлар ва бошқа алоқадор шахслардан ёзма, оғзаки ва аудио (видео) тасвирларда тушунтиришлар олишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Эксперт гуруҳи махсус текшириш комиссияси раисининг фармойишига мувофиқ тузилади. Эксперт хулосасини талаб қилувчи масалалар ва эксперт гуруҳи хулосаси бўлган материаллар ёзма равишда расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Махсус текшириш ҳужжатларига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир жабрланувчига алоҳида тузилган мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклдаги далолатнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган шаклдаги махсус текшириш далолатномаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
режалар, схемалар, ҳодиса жойини кўздан кечириш баённомаси, бахтсиз ҳодиса юз берган жойнинг чизмаси, фотосуратлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тушунтириш хатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жабрланувчига етказилган жароҳатнинг хусусияти ва оғирлиги, ўлими сабаблари тўғрисидаги тиббий хулоса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эксперт гуруҳининг (зарур бўлганда) бахтсиз ҳодиса сабаблари ҳақидаги хулосаси, лаборатория ва бошқа тадқиқотлар, тажрибалар, таҳлиллар ва ҳоказоларнинг натижалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус текшириш комиссиясини тузиш ҳақидаги буйруқ ва бошқа ҳужжатлардан кўчирмалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Махсус текшириш тугагандан сўнг беш кун муддатда махсус текшириш комиссияси текшириш ҳужжатларини:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бахтсиз ҳодиса содир бўлган жойдаги ички ишлар бўлимига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасасининг юқори турувчи органига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши тармоқ касаба уюшмасига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Бахтсиз ҳодиса юз берган таълим муассасаси махсус текшириш ҳужжатларини зудлик билан кўриб чиқиб, бахтсиз ҳодиса келиб чиқиш сабабларини бартараф этиш тўғрисида махсус текшириш комиссияси таклиф қилган чора-тадбирларни бажариши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Мазкур Низомга риоя қилмаган айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, «Саноатгеоконтехназорат» Давлат инспекцияси ва «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Б. ХОДИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 15 декабрь

Халқ таълими вазири А. МАРАҲИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 15 декабрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 15 декабрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазири А. ИКРАМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 15 декабрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият ва спорт ишлари вазири А. ЖАББОРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 15 декабрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З. РЎЗИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 15 декабрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Д. ЖАҲОНГИРОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 15 декабрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори Ш. ЖАВЛОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 15 декабрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғи Б. ГУЛЯМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 15 декабрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси бошлиғи А. НИМАТУЛЛАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 15 декабрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнида ўқувчилар ва талабалар билан юз берган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

‎‎«ТАСДИҚЛАЙМАН»

‎_______________________________________________

‎(таълим муассасаси раҳбарининг лавозими, фамилияси, исми ва отасининг исми)

_______________‎

_________________‎

(имзо)

(сана)‎

‎Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларидаги талабалар ва ўқувчилар билан содир бўлган бахтсиз ҳодиса тўғрисида

Д А Л О Л А Т Н О М А

‎‎1. Бахтсиз ҳодиса содир бўлган таълим муассасаси номи _______________________
‎2. Таълим муассасаси манзили _____________________________________________
‎3. Жабрланувчининг фамилияси, исми, отасининг исми _______________________
‎4. Жинси _______________________________________________________________
‎5. Ёши, йил, ой, туғилган куни _____________________________________________
‎6. Жабрланувчи қайси синфда (гуруҳида) ўқиши ______________________________
‎7. Бахтсиз ҳодиса содир бўлган жой ________________________________________
‎8. Бахтсиз ҳодиса содир бўлган манзилдаги ўқитувчи, тадбир ўтказган раҳбарнинг фамилияси, исми, отасининг исми _________________________________________
‎9. Хавфсизлик техникаси ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар _____________
_______________________________________________________________________
‎10. Бахтсиз ҳодиса рўй берган вақт _________________________________________
‎11. Бахтсиз ҳодиса тури ___________________________________________________
‎12. Бахтсиз ҳодиса тўғрисида умумий маълумот ______________________________
‎_______________________________________________________________________
‎13. Ташхис ______________________________________________________________
‎14. Бахтсиз ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари ______________________________
_______________________________________________________________________
‎‎‎15. Бахтсиз ҳодиса сабабларини бартараф этиш тадбирлари: ____________________
_______________________________________________________________________
‎‎16. Бахтсиз ҳодиса гувоҳлари ______________________________________________
‎‎Далолатнома тузилди ____________________________________________________

‎(йил, кун, ой)

‎‎‎Комиссия раиси _________________________________________________________

(Ф.И.О., имзо)

‎‎Комиссия аъзолари ______________________________________________________

(Ф.И.О., имзо)

20___ йил «____» ______________‎‎‎

(сана)

(ой)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнида ўқувчилар ва талабалар билан юз берган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим олувчилар билан содир бўлган бахтсиз ҳодисаларни ҳисобга олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЖУРНАЛИ

1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ 7‎ 8‎ 9‎ 10‎
Т/р‎ Бахтсиз ҳодиса юз берган кун, вақт‎ Жабрланувчининг исми, фамилияси, туғилган йили Қайси синф (гуруҳда) ўқиган‎ Бахтсиз ҳодиса содир бўлган жой, (аудитория, лаборатория, синф, устахона, тадбир мўлжалланган жой) Бахтсиз ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари Бахтсиз ҳодиса тўғрисида қисқача маълумот Бахтсиз ҳодиса ҳақидаги далолатнома тузилган кун Бахтсиз ҳодисанинг оқибатлари‎ Кўрилган чоралар ҳақида маълумот‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнида ўқувчилар ва талабалар билан юз берган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бахтсиз ҳодисани махсус текшириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАЛОЛАТНОМАСИ

‎‎20 ___ йил «____» ____________________ соат _______________________ дақиқада
‎‎_______________________________________________________________________

(жабрланувчининг фамилияси, исми, отасининг исми)‎

‎билан юз берган _________________________________________________________

‎(гуруҳий, ўлим билан тугаган, оқибати оғир)

‎_______________________________________________________________________

(таълим муассасаси номи)

_______________________________________________________________________

(буйруқ)

асосан қуйидаги таркибда тузилган махсус текшириш комиссияси:‎‎
‎раис ___________________________________________________________________

(Ф.И.О., лавозими, иш жойи)

‎_______________________________________________________________________
‎комиссия аъзолари: ______________________________________________________

(Ф.И.О., лавозими, иш жойи)

‎_______________________________________________________________________
‎‎таклиф этилган мутахассислар иштирокида
‎_______________________________________________________________________
‎_______________________________________________________________________

‎(Ф.И.О., лавозими, иш жойи)

‎20 ___ й. «______» ______________ дан 20 ___ й. «______» гача мазкур бахтсиз ҳодисани махсус текширди ва ушбу далолатномани тузди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Гуруҳий бахтсиз ҳодисалар текширилганда ҳар бир жабрланувчи ҳақида алоҳида маълумотлар кўрсатилади. Оила аъзолари ҳақидаги маълумотлар фақат ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисалар текширилганда кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Далолатномада жабрланувчи (жабрланувчилар)нинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, ўқиш жойи, жабрланувчининг оилавий аҳволи, қарамоғидаги оила аъзолари ҳақидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми) туғилган йили, жабрланувчи билан қариндошлик муносабатлари), шунингдек бахтсиз ҳодиса юз беришигача нималар бўлгани, бу жараёнга ким бошчилик қилгани, жабрланувчи (жабрланувчилар) ва бахтсиз ҳодисага алоқадор бўлган бошқа шахсларнинг хатти-ҳаракатларини тавсифлаш, воқеалар изчиллигини баён қилиш зарур.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 3-сон, 29-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 25.11.2023 й., 10/23/2184-1/0892-сон; 29.12.2025 й., 10/25/2184-2/1230-сон)