Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИНИ ОЛИБ КЕЛИШ ВА СОТИШ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА БАЪЗИ ФАРМОНЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қуйидаги фармонларига ўзгартишлар киритилсин:
1. «Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркалари қўлланишни такомиллаштириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 12 июндаги ПФ-1789-сон Фармони 2-бандининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Давлат даромадига ўтказиладиган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларни ҳисобга олиш, баҳолаш ва сотиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
3. «Ўзбекистон Республикаси ҳудудига истеъмол товарлари олиб келинишини тартибга солиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 11 июлдаги ПФ-3105-сон Фармонининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига божхона қонунчилигини бузган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига товарлар олиб келиниши фактлари аниқланган тақдирда ҳуқуқбузарлик буюмларини қонунчиликда белгиланган тартибда давлат даромадига мусодара этиш ҳуқуқи берилсин»;
4-банднинг биринчи хатбошидаги «давлат мулкига ўтказиш» сўзлари «давлат даромадига ўтказиш учун божхона органлари томонидан мусодара қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 15 октябрь,
ПФ-3335-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 19-сон, 177-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон; 26.11.2025 й., 06/25/231/1091-сон)