LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш, экспорт-импорт операциялари амалга оширилиши устидан маъмурий назорат усулларини қисқартириш ҳамда ташқи савдони тартибга солиш механизмини такомиллаштириш мақсадида:
1. 2003 йилнинг 1 октябридан импорт контрактларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида олдиндан рўйхатга олиш бекор қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи — бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги ПФ-5215-сон Фармонига асосан чиқарилган)
2. 2003 йилнинг 1 октябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида импорт контрактларининг божхона мониторинги тизими жорий этилсин. Бундай тизим импорт қилинадиган товарларни божхона орқали баҳолашни, шунингдек ваколатли органларнинг ахборот айирбошлаш борасидаги ҳамкорлигини кўзда тутади.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 30 декабрдаги ПФ-4494-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 2-модда)
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси импорт контрактларининг божхона мониторингини ўтказишни таъминлайдиган ваколатли орган этиб белгилансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Импорт операцияларини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 18 февралдаги ПФ-1930-сон Фармонининг 3 ва 4-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда мазкур Фармоннинг ижроси юзасидан тегишли қарор қабул қилсин.
5. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. Т. Султонов зиммасига юклатилсин.