Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ФАРМОНЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қуйидаги фармонларига ўзгартиришлар киритилсин:
1. «Корхоналарнинг банкротлиги тўғрисидаги қонунчиликни амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 11 декабрдаги ПФ–1658-сон Фармони 3-бандидаги ва 4-бандининг иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастури тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 10 ноябрдаги ПФ-2107-сон Фармони 9-бандидаги «Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 19 июлдаги 3626-сон Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 28-29-сон, 204-модда)
4. «Рангли металлар парчалари ва чиқиндилари ўғирланиши ҳамда ноқонуний четга олиб чиқиб кетилишининг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 4 мартдаги ПФ-2559-сон Фармони 5-бандининг иккинчи хатбошидаги «Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. «Республика пахта тозалаш саноатини монополиядан чиқариш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 11 июндаги ПФ-2874-сон Фармони 2-бандининг олтинчи хатбошидаги «Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 30 август,
ПФ-3306-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 8-сон, 121-модда; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 28-29-сон, 204-модда; 2005 й., 45-сон, 337-модда)