Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021 30.06.2003 йилдаги ПФ-3270-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021
Ҳужжат 30.06.2003 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
САВДО ВА УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ СОҲАСИДА СОЛИҚҚА ТОРТИШ ТИЗИМИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо ва умумий овқатланиш соҳасида банд бўлган юридик шахсларни солиққа тортиш тизимини янада соддалаштириш ва тартибга солиш, товар айланишини рағбатлантириш ҳамда бюджетга солиқлар тушуми тўлиқ йиғилишини таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2003 йилнинг 1 июлидан бошлаб улгуржи ва чакана савдо корхоналари (шу жумладан кичик корхоналар ва микрофирмалар), умумий овқатланиш корхоналари учун ялпи даромад солиғи жорий этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур корхоналарда назорат-касса машиналаридан фойдаланиш ҳамда товарлар сотиш ва хизмат кўрсатишдан олинадиган нақд пул тушумини инкассация қилишда белгиланган қоидаларга риоя этиш ялпи даромад солиғини тўлашга ўтишнинг мажбурий шарти ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, улгуржи ва чакана савдо ҳамда умумий овқатланиш корхоналари учун ялпи даромад солиғи ставкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан корхоналарнинг ихтисослашуви, жойлашуви ва бошқа ўзига хос шарт-шароитларини ҳисобга олган ҳолда табақалаштирилган тарзда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки, ялпи даромад солиғи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
улгуржи ва чакана савдо, умумий овқатланиш корхоналари томонидан ялпи тушумдан ягона солиқ тўлаш ўрнига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чакана савдо соҳасидаги кичик корхоналар ва микрофирмалар томонидан белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқ ўрнига тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, улгуржи ва чакана савдо корхоналари (шу жумладан кичик корхоналар ва микрофирмалар) ҳамда умумий овқатланиш корхоналари ялпи даромад солиғини тўлаш билан бир қаторда умумбелгиланган тартибда мулк солиғини ҳам тўлайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Улгуржи савдо корхоналарига ўзининг фирма дўконлари орқали нақд пулга майда улгуржи ва чакана савдони амалга оширишга назорат-касса машиналаридан фойдаланиш ва нақд тушумни белгиланган тартибда инкассация қилиш шарти билан рухсат берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Савдо ва умумий овқатланиш соҳасида солиққа тортиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 20 майдаги ПФ-3076-сон Фармонининг 1 ва 2-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалдаги қонунчиликка ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳкамавий норматив ҳужжатларни мазкур Фармонга мувофиқ ҳолга келтирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда ушбу Фармонни ижро этиш юзасидан қарор қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2003 йил 30 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-3270-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 6-7-сон, 89-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 4-6-сон, 37-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.03.2019 й., 06/19/5684/2708-сон)