Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ТЎЛОВ ИНТИЗОМИНИ ВА ЎЗАРО ҲИСОБ-КИТОБЛАР ТИЗИМИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ишлаб чиқарилаётган маҳсулот учун ҳисоб-китоблар тизимини мустаҳкамлаш, тижорат банклари, корхоналар ва ташкилотларнинг тўлов интизомига риоя қилиш учун жавобгарлигини ошириш, ўзаро қарзларни қисқартиришни таъминлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Ўзсаноатқурилишбанк», «Пахта банк», «Ғалла-банк», «Мевасабзавотбанк» ва бошқа тижорат банклари корхоналар ва ташкилотлар томонидан кафолатланган тўловларсиз маҳсулот етказиб берилишига йўл қўймаган ҳолда, уларнинг ўзаро ҳисоб-китоблари тизими устидан қаттиқ назорат ўрнатсинлар.
Белгилаб қўйилсинки, хўжалик юритувчи субъектларнинг муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзлари ҳосил бўлганлиги учун тижорат банкларнинг раҳбарлари корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарлари билан биргаликда шахсан жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирликлар, идоралар, концернлар, корпорациялар, уюшмалар, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар:
республика истеъмолчиларига маҳсулотларни етказиб бериш ҳажмининг камида 15 фоизига олдиндан ҳақ тўланган ҳолдагина юклаб жўнатсинлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
харидорларга хизмат кўрсатувчи ваколатли банкларнинг кафолатлари мавжуд бўлганда, экспортга маҳсулот етказиб бериш (хизмат кўрсатиш) юзасидан контрактлар тузсинлар ва уларни бажарсинлар.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 16 апрелдаги ПФ-1988-сонли Фармони таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси харидорларга хизмат кўрсатувчи банкларнинг кафолати олингани тўғрисида ваколатли банкнинг тасдиқловчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган тақдирда товар-моддий бойликларнинг республикадан ташқарига чиқарилишига йўл қўймасин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 16 апрелдаги ПФ-1988-сонли Фармони таҳририда)
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси 1996 йил 1 февралдан бошлаб бухгалтерия ҳисоби тизимига корхона ва ташкилотлар балансларида тўлов муддати ўтиб кетган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни ажратиб кўрсатиш жорий этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги, Марказий банк ва Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонунчиликка ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчаларни киритиш юзасидан таклифлар тайёрласин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 16 апрелдаги ПФ-1988-сонли Фармони таҳририда)
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 24 январь,
ПФ-1363-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 1-2-сон, 6-модда; 2003 й., 6-7-сон, 92-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 22-сон, 257-модда)