ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
Аукцион ва танлов савдоларида сотилган иқтисодий ночор корхоналар бўйича тижорат банклари томонидан инвестиция мажбуриятларини бажарилиши юзасидан мониторинг юритиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Марказий банки Бошқаруви ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2018 йил 22 июндаги 01/16-1-10/29, 319-В-03, 22-сонли «Танлов савдоларида сотилган иқтисодий ночор корхоналар бўйича тижорат банклари томонидан инвестиция мажбуриятларини бажарилиши юзасидан мониторинг юритиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2181-3, 11.07.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 19 ноябрдаги Ф-4010-сон «Иқтисодий ночор корхоналарни тижорат банкларига сотиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармойишига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 49-сон, 479-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Марказий банк Бошқаруви ва Иқтисодиёт вазирлиги қарор қиладилар:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Аукцион ва танлов савдоларида сотилган иқтисодий ночор корхоналар бўйича тижорат банклари томонидан инвестиция мажбуриятларини бажарилиши юзасидан мониторинг юритиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Ж. ИСМАИЛОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 31 декабрь,
6-сон
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 31 декабрь,
42/2-сон
Иқтисодиёт вазири Р. ГУЛЯМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 31 декабрь,
1-сон
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Марказий банк Бошқаруви ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2010 йил 31 декабрдаги 6, 42/2, 1-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Аукцион ва танлов савдоларида сотилган иқтисодий ночор корхоналар бўйича тижорат банклари томонидан инвестиция мажбуриятларини бажарилиши юзасидан мониторинг юритиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 19 ноябрдаги Ф-4010-сонли «Иқтисодий ночор корхоналарни тижорат банкларига сотиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармойишига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 49-сон, 479-модда) мувофиқ аукцион ва танлов савдоларида сотилган иқтисодий ночор корхоналар бўйича тижорат банклари томонидан қабул қилинган инвестиция мажбуриятлари бажарилиши юзасидан мониторинг олиб боришни тартибга солади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар ишлатилади:
Комиссия — Иқтисодий ночор корхоналар мол-мулкини тижорат банкларига сотиш бўйича Республика комиссияси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Комиссиянинг Ишчи органи — Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
сотувчи — «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ тайинланган суд бошқарувчиси (ташқи бошқарувчи, тугатиш бошқарувчиси);
сотиб олувчи — аукцион ёки танлов савдолари натижаларига кўра иқтисодий ночор корхона бўйича олди-сотди шартномаси (кейинги ўринларда шартнома деб юритилади) тузилган тижорат банки;
Кейинги таҳрирга қаранг.
аукцион савдолари — банкрот-корхоналарни тижорат банкларига сотиш учун ташкил этиладиган, Комиссия томонидан белгиланган мажбуриятларни бажариш шарти билан энг катта нарх таклиф қилган Сотиб олувчига шартнома тузиш ҳуқуқи бериладиган савдо тури;
Кейинги таҳрирга қаранг.
танлов савдолари — банкрот-корхоналар ва уларнинг мол-мулкини нол қийматда сотиш учун, ғолиб-тижорат банки томонидан инвестиция мажбуриятлари билан бир вақтда «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 134-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган сарф-харажатларни тўлашни ва талабларни қондиришни ҳамда иш ҳақи бўйича қарзларни тўлашни қабул қилиш бўйича ташкил этиладиган савдо тури;
инвестиция мажбуриятлари — тижорат банклари томонидан банкрот-корхонани ёки унинг мол-мулкини сотиб олишда ишлаб чиқаришни қайта тиклаш, модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш ҳамда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича қабул қилинган мажбуриятлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
II. Инвестиция мажбуриятларининг тижорат банклари томонидан бажарилиши юзасидан мониторинг юритиш
2. Сотиб олувчилар томонидан инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши юзасидан юритиладиган мониторинг Комиссиянинг Ишчи органи томонидан:
Кейинги таҳрирга қаранг.
шартномаларнинг ҳисоби, шартнома бўйича асосий мажбуриятларни кўрсатган ҳолда уларнинг реестрини юритиш орқали амалга оширилади;
шартнома шартлари ва инвестиция мажбуриятларини бажариш графигига мувофиқ инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши юзасидан Сотиб олувчи томонидан тақдим этиладиган ҳар ойлик маълумотлар ва чораклик ҳисоботларни тўплайди ва таҳлил қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
мазкур Низомда ва шартнома шартларида белгиланган тартибда инвестиция мажбуриятларини Сотиб олувчилар томонидан бажарилишини қабул қилиш йўли билан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Сотиб олувчи мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ Олди-сотди шартномасига мувофиқ банкрот-корхона мулкига киритилаётган инвестиция мажбуриятларини бажарилиши юзасидан маълумотни ҳар ойда ҳамда мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ Олди-сотди шартномасига мувофиқ банкрот-корхонага киритилаётган инвестиция мажбуриятларини бажарилиши юзасидан ҳисоботни ҳар чоракда, агар шартномада бошқача ҳоллар назарда тутилмаган бўлса, кейинги ойнинг бешинчи санасидан кечиктирмасдан Комиссиянинг Ишчи органига тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатиб ўтилган маълумот ва ҳисоботга қўшимча равишда Сотиб олувчи Комиссиянинг Ишчи органига объектнинг сотилгунга қадар ва ҳисобот тақдим этилаётган даврдаги молиявий-иқтисодий аҳволи тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Сотиб олувчи томонидан инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши:
Кейинги таҳрирга қаранг.
пул маблағларини киритиш, шу жумладан айланма маблағларни шакллантириш ва тўлдириш кўринишида амалга оширилганда — инвестициялаш объектига инвестициялар келиб тушган санаси бўйича;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ишлаб чиқаришни реконструкциялаш ва қайта жиҳозлаш учун асбоб-ускуналар, эҳтиёт ва бутловчи қисмлар етказиб бериш кўринишида амалга оширилганда — асбоб-ускуналарни фойдаланишга топшириш санаси ҳамда эҳтиёт ва бутловчи қисмларни ўрнатиш санаси бўйича;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа моддий қимматликларни киритиш кўринишида амалга оширилганда — инвестицияларни келиб тушиши санаси бўйича;
Кейинги таҳрирга қаранг.
юқори малакали менежерлар ва бошқарувчи компанияларни жалб қилиш кўринишида амалга оширилганда — улар билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилган шартномалар кучга кирган санаси бўйича аниқланади.
Агар шартномада бирдан ортиқ кўринишда инвестиция киритиш назарда тутилган бўлса, у ҳолда мониторинг давомида мажбуриятлар бажарилиши санаси юқорида кўрсатилган ҳар бир инвестиция тури бўйича алоҳида қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Сотиб олувчи шартномада белгиланган муддатда мазкур Низомнинг 3 ва 4-бандларида кўрсатилган маълумот ва ҳисоботларга асосланган ҳолда инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши якунланганлиги тўғрисидаги якуний ҳисоботни Комиссиянинг Ишчи органига тақдим қилади. Ушбу ҳисоботга инвестиция мажбуриятларининг бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари, аудиторлик хулосаси, баҳоловчи ташкилотнинг ҳисоботи, молиявий ҳисоботлар нусхалари илова қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ишлаб чиқаришни реконструкциялаш ва қайта жиҳозлаш учун асбоб-ускуналар, эҳтиёт ва бутловчи қисмлар етказиб бериш кўринишида амалга оширилган инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши ва бошқа моддий қимматликлар сарфлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, баҳоловчи ташкилот томонидан тасдиқланган бозор қиймати бўйича аниқланади.
III. Инвестиция мажбуриятларини бажарилиши натижаларини қабул қилиш
7. Инвестиция мажбуриятларини бажарилиши, мазкур Низомнинг 6-бандига мувофиқ якуний ҳисобот олинган кундан эътиборан бир ойдан кўп бўлмаган муддатда Комиссия томонидан қабул қилинади.
8. Ҳар бир инвестициялаш объекти бўйича инвестиция мажбуриятлари бажарилиши натижаларини қабул қилиш учун таркиби Комиссия қарори билан тасдиқланадиган инвестиция мажбуриятларини бажарилишини қабул қилиш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда Ишчи гуруҳ деб юритилади) ташкил этилади.
Ишчи гуруҳ фаолиятига раҳбарликни унинг раиси — Комиссиянинг ишчи органи вакили амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Ишчи гуруҳ шакллангандан сўнг бир ҳафта муддат ичида инвестиция объектига чиққан ҳолда, тақдим этилган материаллар асосида инвестиция мажбуриятларини шартнома шартларига мувофиқ турлари ва ҳажмлари бўйича бажарилишини аниқлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Иш натижаларига кўра Ишчи гуруҳи инвестиция мажбуриятларини бажарилган ёки бажарилмаган деб топиш тўғрисида хулоса тайёрлайди ва материалларни Комиссиянинг навбатдаги йиғилишига киритиш учун Комиссиянинг Ишчи органига топширади.
Комиссиянинг Ишчи органи Ишчи гуруҳ хулосаси ва ўрганиш материалларини олгандан сўнг, белгиланган тартибда ўз вақтида Комиссиянинг йиғилишига зарур материалларни тайёрлашни таъминлайди ва тегишли қарор қабул қилиш учун Комиссияга киритади.
11. Агарда Комиссия томонидан инвестиция мажбуриятлари тўлиқ ҳажмда бажарилган деб топилса, Комиссия Сотиб олувчига иқтисодий ночор корхонага нисбатан мулк ҳуқуқини бериш тўғрисида қарор қабул қилади ва Комиссиянинг Ишчи органига Сотиб олувчининг инвестиция объектига мулк ҳуқуқини расмийлаштиришни таъминлашни ва «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг тегишли ҳудудий бўлинмасини хабардор қилишни топширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Комиссиянинг Ишчи органи уч иш куни мобайнида Сотиб олувчи, инвестиция объекти ва «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг тегишли ҳудудий бўлинмасини Комиссия томонидан қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма шаклда хабардор қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV. Якуний қоидалар
13. Сотиб олувчи шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганлиги, шу жумладан мазкур Низомнинг 3 ва 4-бандларида кўрсатилган инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши тўғрисида маълумот ва ҳисоботларни белгиланган муддатларда Комиссиянинг Ишчи органига тақдим этмаганлиги учун Сотиб олувчи жавобгар ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Мониторинг натижаларига кўра Сотиб олувчи томонидан шартнома шартлари белгиланган муддатда бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда Комиссиянинг Ишчи органи:
бир ҳафта муддатда Сотиб олувчига инвестиция мажбуриятларини бажариш муддатларини бузилишини бартараф этиш ва инвестиция мажбуриятларини белгиланган муддатда бажарилмаганлиги сабаблари тўғрисида маълумот тақдим этиш тўғрисида тақдимнома юборади;
инвестиция мажбуриятларини бажариш графигидан уч ойдан ортиқ муддатга кечикиш ҳолларида, шартномани белгиланган тартибда бекор қилиш ишларини бошлайди, ушбу банднинг тўртинчи хатбошисида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно.
Агар Сотиб олувчи мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги енгиб бўлмайдиган куч, яъни фавқулодда ва муайян шароитларда олдини олиб бўлмайдиган вазиятлар (форс-мажор) туфайли юзага келганлигини исботлай олса, шартнома шартлари бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган деб ҳисобланмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Аукцион ва танлов савдоларида сотилган иқтисодий ночор корхоналар бўйича тижорат банклари томонидан инвестиция мажбуриятларини бажарилиши юзасидан мониторинг юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олди-сотди шартномасига мувофиқ банкрот-корхонага мулкига киритилаётган инвестиция мажбуриятларини бажарилиши юзасидан
МАЪЛУМОТ
| | | | | | | | | |
_____________ ҳолатига | |||
| Т/р | Иқтисодий ночор корхона номи | Фаолият тури | Сотиб олувчи номи | Шартнома рақами | Ташкил топган муддати ва янги ташкил этилган корхона номи | Инвестиция мажбуриятини бажариш муддати | Шартнома ва бизнес-режага мувофиқ жами инвестиция мажбуриятлари млн сўм | Ҳисобот даврига шартномага мувофиқ киритилиши лозим бўлган инвестиция мажбуриятлари млн сўм | ҳақиқатда бажарилган | жумладан | ||
| айланма маблағлар учун | модернизация учун | бошқалар | ||||||||||
| 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 |
| | Тижорат банки раҳбари |
|
|
| ||||||||
| | | | | |
(имзо) |
|
(Ф.И.О.) | |||||
Кейинги таҳрирга қаранг.
Аукцион ва танлов савдоларида сотилган иқтисодий ночор корхоналар бўйича тижорат банклари томонидан инвестиция мажбуриятларини бажарилиши юзасидан мониторинг юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олди-сотди шартномасига мувофиқ банкрот-корхонага киритилаётган инвестиция мажбуриятларини бажарилиши юзасидан
ҲИСОБОТ
| Шартномага мувофиқ инвестиция мажбуриятлари | Ҳақиқатда бажарилиши | Тасдиқловчи ҳужжатнинг санаси ва рақами* |
|
1. |
| |
|
2. |
| |
|
3. |
| |
| Тижорат банки раҳбари |
_____________________ |
_______________________ |
| |
(имзо) |
(Ф.И.О.) |
* Тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари илова қилиниши керак.