ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
танлов савдоларида сотилган иқтисодий ночор корхоналар бўйича тижорат банклари томонидан инвестиция мажбуриятларини бажарилиши юзасидан мониторинг юритиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Марказий банки Бошқаруви ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2017 йил 20 майдаги 01/22-26/08, 10/1, 132-сонли қарори (рўйхат рақами 2181-2, 30.05.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 22-сон, 437-модда)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 13 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2181]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Марказий банки Бошқаруви ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2018 йил 22 июндаги 01/16-1-10/29, 319-В-03, 22-сонли «Танлов савдоларида сотилган иқтисодий ночор корхоналар бўйича тижорат банклари томонидан инвестиция мажбуриятларини бажарилиши юзасидан мониторинг юритиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2181-3, 11.07.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 19 ноябрдаги Ф-4010-сон «Иқтисодий ночор корхоналарни тижорат банкларига сотиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармойишига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Марказий банк Бошқаруви ва Иқтисодиёт вазирлиги қарор қиладилар:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Марказий банки Бошқаруви ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2017 йил 20 майдаги 01/22-26/08, 10/1, 132-сонли қарори (рўйхат рақами 2181-2, 30.05.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 22-сон, 437-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Танлов савдоларида сотилган иқтисодий ночор корхоналар бўйича тижорат банклари томонидан инвестиция мажбуриятларини бажарилиши юзасидан мониторинг юритиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Марказий банки Бошқаруви ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2017 йил 20 майдаги 01/22-26/08, 10/1, 132-сонли қарори (рўйхат рақами 2181-2, 30.05.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 22-сон, 437-модда)
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Ж. ИСМАИЛОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 31 декабрь,
6-сон
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 31 декабрь,
42/2-сон
Иқтисодиёт вазири Р. ГУЛЯМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 31 декабрь,
1-сон
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Марказий банк Бошқаруви ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2010 йил 31 декабрдаги 6, 42/2, 1-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Танлов савдоларида сотилган иқтисодий ночор корхоналар бўйича тижорат банклари томонидан инвестиция мажбуриятларини бажарилиши юзасидан мониторинг юритиш тартиби тўғрисида
Низом
(низом номи Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Марказий банки Бошқаруви ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2017 йил 20 майдаги 01/22-26/08, 10/1, 132-сонли қарори (рўйхат рақами 2181-2, 30.05.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 22-сон, 437-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 19 ноябрдаги Ф-4010-сонли «Иқтисодий ночор корхоналарни тижорат банкларига сотиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармойишига мувофиқ танлов савдоларида сотилган иқтисодий ночор корхоналар бўйича тижорат банклари томонидан қабул қилинган инвестиция мажбуриятлари бажарилиши юзасидан мониторинг олиб боришни тартибга солади.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Марказий банки Бошқаруви ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2017 йил 20 майдаги 01/22-26/08, 10/1, 132-сонли қарори (рўйхат рақами 2181-2, 30.05.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 22-сон, 437-модда)
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар ишлатилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Комиссия — Иқтисодий ночор корхоналарни тижорат банкларига сотиш бўйича Республика комиссияси;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Марказий банки Бошқаруви ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2017 йил 20 майдаги 01/22-26/08, 10/1, 132-сонли қарори (рўйхат рақами 2181-2, 30.05.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 22-сон, 437-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Комиссиянинг Ишчи органи — Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Марказий банки Бошқаруви ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2017 йил 20 майдаги 01/22-26/08, 10/1, 132-сонли қарори (рўйхат рақами 2181-2, 30.05.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 22-сон, 437-модда)
сотувчи — «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ тайинланган суд бошқарувчиси (ташқи бошқарувчи, тугатиш бошқарувчиси);
Олдинги таҳрирга қаранг.
харидор — танлов савдолари натижаларига кўра инвестиция мажбуриятлари эвазига иқтисодий ночор корхонани (бундан буён матнда банкрот-корхона деб юритилади) сотиб олиш бўйича олди-сотди шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузган тижорат банки;
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Марказий банки Бошқаруви ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2017 йил 20 майдаги 01/22-26/08, 10/1, 132-сонли қарори (рўйхат рақами 2181-2, 30.05.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 22-сон, 437-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Марказий банки Бошқаруви ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2017 йил 20 майдаги 01/22-26/08, 10/1, 132-сонли қарорига (рўйхат рақами 2181-2, 30.05.2017 й.) асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 22-сон, 437-модда)
танлов савдолари — банкрот-корхоналар ва уларнинг мол-мулкини нол қийматда сотиш учун, ғолиб-тижорат банки томонидан инвестиция мажбуриятлари билан бир вақтда «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 134-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган сарф-харажатларни тўлашни ва талабларни қондиришни ҳамда иш ҳақи бўйича қарзларни тўлашни қабул қилиш бўйича ташкил этиладиган савдо тури;
инвестиция мажбуриятлари — тижорат банклари томонидан банкрот-корхонани ёки унинг мол-мулкини сотиб олишда ишлаб чиқаришни қайта тиклаш, модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш ҳамда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича қабул қилинган мажбуриятлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
инвестициялаш объекти — банкрот-корхона ёки унинг мол-мулки негизида тижорат банклари (ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва йўлга қўйиш, ишлаб чиқарилган маҳсулотни сотиш бўйича етарли тажрибага эга бўлган) томонидан янги ташкил қилинаётган юридик шахс.
(1-банд Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Марказий банки Бошқаруви ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2014 йил 10 апрелдаги 01/22-26/14, 7/8, 63-сонли қарорига (рўйхат рақами 2181-1, 12.05.2014 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 20-сон, 230-модда)
II. Инвестиция мажбуриятларининг тижорат банклари томонидан бажарилиши юзасидан мониторинг юритиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Харидорлар томонидан инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши юзасидан юритиладиган мониторинг Комиссиянинг Ишчи органи томонидан:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Марказий банки Бошқаруви ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2014 йил 10 апрелдаги 01/22-26/14, 7/8, 63-сонли қарори (рўйхат рақами 2181-1, 12.05.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 20-сон, 230-модда)
шартномаларнинг ҳисоби, шартнома бўйича асосий мажбуриятларни кўрсатган ҳолда уларнинг реестрини юритиш орқали амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
шартнома шартлари ва инвестиция мажбуриятларини бажариш жадвалига мувофиқ инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши юзасидан харидор томонидан тақдим этиладиган ҳар ойлик маълумотлар ва чораклик ҳисоботларни тўплайди ва таҳлил қилади;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Марказий банки Бошқаруви ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2014 йил 10 апрелдаги 01/22-26/14, 7/8, 63-сонли қарори (рўйхат рақами 2181-1, 12.05.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 20-сон, 230-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
мазкур Низомда ва шартнома шартларида белгиланган тартибда инвестиция мажбуриятларини харидорлар томонидан бажарилишини қабул қилиш йўли билан амалга оширилади.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Марказий банки Бошқаруви ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2014 йил 10 апрелдаги 01/22-26/14, 7/8, 63-сонли қарори (рўйхат рақами 2181-1, 12.05.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 20-сон, 230-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Харидор шартномага асосан инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши юзасидан маълумотни ҳар ойда мазкур Низомнинг 1-иловасига, инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши юзасидан чораклик ҳисоботни мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ, агар шартномада бошқача қоида кўзда тутилмаган бўлса, ҳисобот ва маълумотларни ҳисобот ойидан кейинги ойнинг бешинчи санасидан кечиктирмасдан Комиссиянинг Ишчи органига тақдим этади.
Шартномада инвестициялаш объектида янги иш ўринлари яратиш назарда тутилган бўлса, мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ яратилган янги иш ўринлари тўғрисидаги чораклик ҳисобот, агар шартномада бошқача қоида кўзда тутилмаган бўлса, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг бешинчи санасидан кечиктирмасдан тақдим этиб борилади. Инвестициялаш объектидаги мавжуд иш ўринлари сони шартномани тузиш вақтида давлат солиқ хизмати органларига охирги ҳисобот даврида тақдим этилган ҳисоботлар асосида Комиссиянинг Ишчи органи томонидан тасдиқланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Марказий банки Бошқаруви ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2014 йил 10 апрелдаги 01/22-26/14, 7/8, 63-сонли қарори (рўйхат рақами 2181-1, 12.05.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 20-сон, 230-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатиб ўтилган маълумот ва ҳисоботга қўшимча равишда харидор Комиссиянинг Ишчи органига объектнинг сотилгунга қадар ва ҳисобот тақдим этилаётган даврдаги молиявий-иқтисодий аҳволи тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.
(4-банд Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Марказий банки Бошқаруви ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2014 йил 10 апрелдаги 01/22-26/14, 7/8, 63-сонли қарори (рўйхат рақами 2181-1, 12.05.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 20-сон, 230-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Харидор томонидан инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Марказий банки Бошқаруви ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2014 йил 10 апрелдаги 01/22-26/14, 7/8, 63-сонли қарори (рўйхат рақами 2181-1, 12.05.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 20-сон, 230-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
пул маблағларини киритиш, шу жумладан айланма маблағларни шакллантириш ва тўлдириш кўринишида амалга оширилганда — инвестициялар инвестициялаш объектининг ҳисобига (балансига) олинган санаси бўйича;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Марказий банки Бошқаруви ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2014 йил 10 апрелдаги 01/22-26/14, 7/8, 63-сонли қарори (рўйхат рақами 2181-1, 12.05.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 20-сон, 230-модда)
ишлаб чиқаришни реконструкциялаш ва қайта жиҳозлаш учун асбоб-ускуналар, эҳтиёт ва бутловчи қисмлар етказиб бериш кўринишида амалга оширилганда — асбоб-ускуналарни фойдаланишга топшириш санаси ҳамда эҳтиёт ва бутловчи қисмларни ўрнатиш санаси бўйича;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа моддий қимматликларни киритиш кўринишида амалга оширилганда — инвестициялар инвестициялаш объектининг ҳисобига (балансига) олинган санаси бўйича;
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Марказий банки Бошқаруви ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2014 йил 10 апрелдаги 01/22-26/14, 7/8, 63-сонли қарори (рўйхат рақами 2181-1, 12.05.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 20-сон, 230-модда)
юқори малакали менежерлар ва бошқарувчи компанияларни жалб қилиш кўринишида амалга оширилганда — улар билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилган шартномалар кучга кирган санаси бўйича аниқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар шартномада бирдан ортиқ кўринишда инвестиция киритиш назарда тутилган бўлса, у ҳолда мониторинг давомида мажбуриятлар бажарилиши санаси шартномада (инвестиция мажбуриятларини бажариш жадвалида) кўрсатилган ҳар бир инвестиция тури бўйича алоҳида қабул қилинади.
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Марказий банки Бошқаруви ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2014 йил 10 апрелдаги 01/22-26/14, 7/8, 63-сонли қарори (рўйхат рақами 2181-1, 12.05.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 20-сон, 230-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Харидор шартномада белгиланган муддатда мазкур Низомнинг 3 ва 4-бандларида кўрсатилган маълумот ва ҳисоботларга асосланган ҳолда инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши якунланганлиги тўғрисидаги якуний ҳисоботни Комиссиянинг Ишчи органига тақдим қилади. Ушбу ҳисоботга инвестиция мажбуриятларининг шартнома шартларига мувофиқ бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари, аудиторлик хулосаси, баҳоловчи ташкилотнинг ҳисоботи, молиявий ҳисоботлар нусхалари илова қилинади.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Марказий банки Бошқаруви ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2014 йил 10 апрелдаги 01/22-26/14, 7/8, 63-сонли қарори (рўйхат рақами 2181-1, 12.05.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 20-сон, 230-модда)
Ишлаб чиқаришни реконструкциялаш ва қайта жиҳозлаш учун асбоб-ускуналар, эҳтиёт ва бутловчи қисмлар етказиб бериш кўринишида амалга оширилган инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши ва бошқа моддий қимматликлар сарфлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, баҳоловчи ташкилот томонидан тасдиқланган бозор қиймати бўйича аниқланади.
III. Инвестиция мажбуриятларини бажарилиши натижаларини қабул қилиш
7. Инвестиция мажбуриятларини бажарилиши, мазкур Низомнинг 6-бандига мувофиқ якуний ҳисобот олинган кундан эътиборан бир ойдан кўп бўлмаган муддатда Комиссия томонидан қабул қилинади.
8. Ҳар бир инвестициялаш объекти бўйича инвестиция мажбуриятлари бажарилиши натижаларини қабул қилиш учун таркиби Комиссия қарори билан тасдиқланадиган инвестиция мажбуриятларини бажарилишини қабул қилиш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда Ишчи гуруҳ деб юритилади) ташкил этилади.
Ишчи гуруҳ фаолиятига раҳбарликни унинг раиси — Комиссиянинг ишчи органи вакили амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ишчи гуруҳ мажлисида харидорнинг вакили иштирок этишга ҳақлидир.
(8-банд Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Марказий банки Бошқаруви ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2014 йил 10 апрелдаги 01/22-26/14, 7/8, 63-сонли қарорига (рўйхат рақами 2181-1, 12.05.2014 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 20-сон, 230-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Ишчи гуруҳ шакллангандан сўнг бир ҳафта муддат ичида инвестициялаш объектига чиққан ҳолда, тақдим этилган материаллар асосида инвестиция мажбуриятларини шартнома шартларига мувофиқ турлари ва ҳажмлари бўйича бажарилишини аниқлайди.
Комиссиянинг Ишчи органи Ишчи гуруҳ билан келишган ҳолда, харидор томонидан инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши бўйича маълумотларни экспертизадан ўтказиш учун шартнома асосида мустақил экспертни (баҳолаш, аудитор, молия, консалтинг ташкилотини ва шу кабиларни) жалб этиши мумкин.
(9-банд Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Марказий банки Бошқаруви ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2014 йил 10 апрелдаги 01/22-26/14, 7/8, 63-сонли қарори (рўйхат рақами 2181-1, 12.05.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 20-сон, 230-модда)
10. Иш натижаларига кўра Ишчи гуруҳи инвестиция мажбуриятларини бажарилган ёки бажарилмаган деб топиш тўғрисида хулоса тайёрлайди ва материалларни Комиссиянинг навбатдаги йиғилишига киритиш учун Комиссиянинг Ишчи органига топширади.
Комиссиянинг Ишчи органи Ишчи гуруҳ хулосаси ва ўрганиш материалларини олгандан сўнг, белгиланган тартибда ўз вақтида Комиссиянинг йиғилишига зарур материалларни тайёрлашни таъминлайди ва тегишли қарор қабул қилиш учун Комиссияга киритади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Агарда Комиссия томонидан инвестиция мажбуриятлари тўлиқ ҳажмда бажарилган деб эътироф этилса, Комиссия инвестициялаш объектига банкрот-корхона ёки унинг мулкига нисбатан мулк ҳуқуқини бериш тўғрисида қарор қабул қилади ва Комиссиянинг Ишчи органига харидорнинг инвестициялаш объектига бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказишни таъминлаш тўғрисида кўрсатма беради.
(11-банд Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Марказий банки Бошқаруви ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2014 йил 10 апрелдаги 01/22-26/14, 7/8, 63-сонли қарори (рўйхат рақами 2181-1, 12.05.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 20-сон, 230-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Комиссиянинг Ишчи органи беш иш куни мобайнида харидор, инвестициялаш объекти ва «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг тегишли ҳудудий бўлинмасини Комиссия томонидан қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма шаклда хабардор қилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Марказий банки Бошқаруви ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2014 йил 10 апрелдаги 01/22-26/14, 7/8, 63-сонли қарори (рўйхат рақами 2181-1, 12.05.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 20-сон, 230-модда)
IV. Якуний қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Харидор шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганлиги, шу жумладан мазкур Низомнинг 3 ва 4-бандларида кўрсатилган инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши тўғрисида маълумот ва ҳисоботларни белгиланган муддатларда Комиссиянинг Ишчи органига тақдим этмаганлиги учун харидор жавобгар ҳисобланади.
(13-банд Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Марказий банки Бошқаруви ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2014 йил 10 апрелдаги 01/22-26/14, 7/8, 63-сонли қарори (рўйхат рақами 2181-1, 12.05.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 20-сон, 230-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Мониторинг натижаларига кўра харидор томонидан шартнома шартлари белгиланган муддатда бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда Комиссиянинг Ишчи органи:
бир ҳафта муддатда харидорга инвестиция мажбуриятларини бажариш муддатларини бузилишини бартараф этиш ва инвестиция мажбуриятларини белгиланган муддатда бажарилмаганлиги сабаблари тўғрисида маълумот тақдим этиш тўғрисида тақдимнома юборади;
шартномада назарда тутилган муддат ўтгандан кейин уч ой мобайнида харидор томонидан инвестиция мажбуриятларининг навбатдаги қисми шартномада назарда тутилган ҳажмда киритилмаган ҳолларда, белгиланган тартибда шартномани бекор қилиш ташаббуси билан чиқади, ушбу банднинг тўртинчи хатбошисида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно.
Агар харидор мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги енгиб бўлмайдиган куч, яъни фавқулодда ва муайян шароитларда олдини олиб бўлмайдиган вазиятлар (форс-мажор) туфайли юзага келганлигини исботлай олса, шартнома шартлари бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган деб ҳисобланмайди.
(14-банд Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Марказий банки Бошқаруви ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2014 йил 10 апрелдаги 01/22-26/14, 7/8, 63-сонли қарори (рўйхат рақами 2181-1, 12.05.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 20-сон, 230-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Шартномада кўрсатилган инвестиция мажбуриятларининг бажарилиш муддати тугагандан кейин уч ой давомида харидорнинг шартнома муддатини узайтириш бўйича асосланган ёзма мурожаати келиб тушган тақдирда, ушбу ёзма мурожаат Ишчи гуруҳ томонидан бир ҳафта муддат ичида кўриб чиқилади ва хулоса тайёрланади ва Комиссияга тегишли қарор қабул қилиши учун тақдим этилади. Комиссия томонидан шартнома муддатини узайтириш ёки узайтирмаслик тўғрисидаги қарор бир ойдан ортиқ бўлмаган муддат ичида қабул қилинади.
16. Мазкур Низом талабларини бузган айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
(15 ва 16-бандлар Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Марказий банки Бошқаруви ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2014 йил 10 апрелдаги 01/22-26/14, 7/8, 63-сонли қарорига (рўйхат рақами 2181-1, 12.05.2014 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 20-сон, 230-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Танлов савдоларида сотилган иқтисодий ночор корхоналар бўйича тижорат банклари томонидан инвестиция мажбуриятларини бажарилиши юзасидан мониторинг юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
(1-илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Марказий банки Бошқаруви ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2017 йил 20 майдаги 01/22-26/08, 10/1, 132-сонли қарори (рўйхат рақами 2181-2, 30.05.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 22-сон, 437-модда)
Олди-сотди шартномасига мувофиқ банкрот-корхонага мулкига киритилаётган инвестиция мажбуриятларини бажарилиши юзасидан
МАЪЛУМОТ
Олдинги таҳрирга қаранг.
| | | | | | | | | |
_____________ ҳолатига | |||
| Т/р | Иқтисодий ночор корхона номи | Фаолият тури | Харидор номи | Шартнома рақами | Ташкил топган муддати ва янги ташкил этилган корхона номи | Инвестиция мажбуриятини бажариш муддати | Шартнома ва бизнес-режага мувофиқ жами инвестиция мажбуриятлари млн сўм | Ҳисобот даврига шартномага мувофиқ киритилиши лозим бўлган инвестиция мажбуриятлари млн сўм | ҳақиқатда бажарилган | жумладан | ||
| айланма маблағлар учун | модернизация учун | бошқалар | ||||||||||
| 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 |
| | Тижорат банки раҳбари |
|
|
| ||||||||
| | | | | |
(имзо) |
|
(Ф.И.О.) | |||||
(1-илова Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Марказий банки Бошқаруви ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2014 йил 10 апрелдаги 01/22-26/14, 7/8, 63-сонли қарори (рўйхат рақами 2181-1, 12.05.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 20-сон, 230-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Танлов савдоларида сотилган иқтисодий ночор корхоналар бўйича тижорат банклари томонидан инвестиция мажбуриятларини бажарилиши юзасидан мониторинг юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
(2-илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Марказий банки Бошқаруви ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2017 йил 20 майдаги 01/22-26/08, 10/1, 132-сонли қарори (рўйхат рақами 2181-2, 30.05.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 22-сон, 437-модда)
Олди-сотди шартномасига мувофиқ банкрот-корхонага киритилаётган инвестиция мажбуриятларини бажарилиши юзасидан
ҲИСОБОТ
| Шартномага мувофиқ инвестиция мажбуриятлари | Ҳақиқатда бажарилиши | Тасдиқловчи ҳужжатнинг санаси ва рақами* |
|
1. |
| |
|
2. |
| |
|
3. |
| |
| Тижорат банки раҳбари |
_____________________ |
_______________________ |
| |
(имзо) |
(Ф.И.О.) |
* Тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари илова қилиниши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Танлов савдоларида сотилган иқтисодий ночор корхоналар бўйича тижорат банклари томонидан инвестиция мажбуриятларини бажарилиши юзасидан мониторинг юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
(3-илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Марказий банки Бошқаруви ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2017 йил 20 майдаги 01/22-26/08, 10/1, 132-сонли қарори (рўйхат рақами 2181-2, 30.05.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 22-сон, 437-модда)
Олди-сотди шартномасига мувофиқ банкрот-корхонада яратилган янги иш ўринлари тўғрисида
ҲИСОБОТ
| | | | | |
___________ ҳолатига | ||
| Т/р | Объект номи | Банк номи | Инвестиция мажбуриятларини бажариш муддати | Жорий йилнинг бошидан яратилган иш ўринлари | Яратилган янги иш ўринларининг ___ даги чораклик ҳолати | ||
| жадвал бўйича | ҳақиқатда | жадвал бўйича | ҳақиқатда | ||||
| 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
| | | | | | | | |
| | | | | | | | |
| |
Тижорат банки раҳбари |
_____________ |
________________ | ||||
| | | | | (имзо) | (Ф.И.О.) | ||
(3-илова Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Марказий банки Бошқаруви ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2014 йил 10 апрелдаги 01/22-26/14, 7/8, 63-сонли қарорига (рўйхат рақами 2181-1, 12.05.2014 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 20-сон, 230-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 1-2-сон, 18-модда; 2014 й., 20-сон, 230-модда; 2017 й., 22-сон, 437-модда)