Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИНИНГ ЯНГИЙЎЛ ШАҲРИ ВА ЯНГИЙЎЛ ТУМАНИ ҲУДУДЛАРИНИ БИРЛАШТИРИШ ҲАМДА ЯНГИЙЎЛ ШАҲРИНИ ТУМАН БЎЙСУНУВИДАГИ ШАҲАРЛАР ТУРКУМИГА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
«Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш, топонимик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2, 5, 9 ва 11-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифи қабул қилиниб, Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳри ва Янгийўл тумани ҳудудлари бирлаштирилсин ҳамда Янгийўл шаҳри туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритилсин.
2. Тошкент вилояти таркибида Янгийўл шаҳри ва Янгийўл тумани негизида умумий майдони 43 148 гектар бўлган Янгийўл тумани тузилсин ҳамда унинг таркибига Янгийўл шаҳри, Гулбаҳор қўрғони, А.Ортиқов номли, «Навбаҳор», «Ниёзбош», У.Мусаев номли, «Халқобод», «Эски Қовунчи», «Шўралисой» ва «Қўшёғоч» қишлоқ фуқаролар йиғинлари киритилсин.
Янгийўл шаҳри Янгийўл туманининг маъмурий маркази этиб белгилансин.
3. Тошкент вилояти Янгийўл туманининг чегараси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган график чизмага мувофиқ тасдиқлансин (илова қилинади).
4. Белгилаб қўйилсинки, Янгийўл шаҳридаги сайлов округларидан сайланган халқ депутатлари Янгийўл шаҳар Кенгаши депутатлари халқ депутатлари Янгийўл туман Кенгаши депутатлари ҳисобланади.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ушбу Қарорнинг ижроси бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминласин.
6. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилсин.
7. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Д. ТОШМУҲАМЕДОВА
Тошкент ш.,
2010 йил 19 ноябрь,
199-II сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 й., 11-сон, 429-модда)