Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
СУҒУРТАЛОВЧИЛАР ВА ҚАЙТА СУҒУРТАЛОВЧИЛАРНИНГ ТЎЛОВ ҚОБИЛИЯТИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 27 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1806-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 68-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2008 йил 22 апрелдаги 41-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1806, 2008 йил 12 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 20-21-сон, 178-модда) билан тасдиқланган Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Вазир Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 24 декабрь,
109-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 24 декабрдаги 109-сонли буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимча
1. 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«17. Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) бошқа юридик шахсларнинг устав капиталларига жойлаштирган активларининг умумий суммаси, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, суғурталовчи (қайта суғурталовчи) ўз маблағлари манбалари суммасининг 50 фоизи миқдори билан чегараланади, олдинги молиявий йил якуни бўйича халқаро аудитнинг ижобий хулосасини олган тижорат банкларининг устав капиталларида иштирок этиш бундан мустасно.».
2. 36-банд қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Бунда йил якуни бўйича тўлов қобилияти нормативлари ҳисоб-китобини ва суғурталовчиларнинг (қайта суғурталовчиларнинг) активларини жойлаштиришга оид, шунингдек қайта суғурта қилиш операцияларига оид талабларга риоя қилинганлиги тўғрисидаги маълумотлар ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан, хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар томонидан эса — 25 мартидан кечикмаган ҳолда тақдим этилади.».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 526-модда)