Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
буйруғи
УЙ-ЖОЙ-КОММУНАЛ ХИЗМАТЛАР ҲАҚИНИ ТЎЛАШ БЎЙИЧА КОМПЕНСАЦИЯ ПУЛ ТЎЛОВЛАРИНИНГ МЕХАНИЗМИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 30 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2175]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 12 январдаги 319-сонли ««Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2175-9, 19.01.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 27 мартдаги ПФ-3227-сон «2003 йилнинг 1 апрелидан бошлаб уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича бериладиган имтиёзлар ўрнига компенсация пул тўловларини жорий этиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 5-6 сон, 47-модда), 2009 йил 21 декабрдаги ПФ-4158-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 558-модда), 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 559-модда) фармонларига мувофиқ буюраман:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Вазир Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 30 ноябрь,
102-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 30 ноябрдаги 102-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 27 мартдаги ПФ-3227-сон «2003 йилнинг 1 апрелидан бошлаб уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича бериладиган имтиёзлар ўрнига компенсация пул тўловларини жорий этиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 5-6 сон, 47-модда), 2009 йил 21 декабрдаги ПФ-4158-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 558-модда), 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 559-модда) фармонларига мувофиқ уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизмини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
I. Имтиёзли шахслар тоифаси ва компенсация пул тўловлари миқдорлари
1. Қуйидагилар энг кам иш ҳақининг 45 фоизи миқдорида ойлик компенсация пул тўловлари (кейинги ўринларда — компенсация деб юритилади) олувчилари ҳисобланади:
а) ўзгалар қарамоғига муҳтож бўлган ёлғиз пенсионерлар, шу жумладан ногиронлар ҳам;
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) 1941 — 1945 йиллардаги уруш ногиронлари, қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар, 1941 — 1945 йиллардаги урушда ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оилалари ва вафот этган ногиронларнинг хотинлари. Уруш ногиронлари ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар доираси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1 ва 2-сон иловаларида белгиланган.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 30 декабрдаги 88-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2175-2, 09.01.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 20-модда)
Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг компенсация пул тўловларини олиш ҳуқуқига эга бўлган оила аъзоларига боқувчисини йўқотган тақдирда қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи учун пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган оила аъзолари киритилади.
Компенсация пул тўловлари ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг оила аъзоларига улар оладиган пенсия туридан ва оила аъзолари биргаликда ёки алоҳида яшашларидан қатъи назар, тўланади;
в) биринчи ва (ёки) иккинчи даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан мукофотланган шахслар;
г) Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари, Социалистик Меҳнат Қаҳрамонлари ва Шуҳрат орденининг учала даражаси билан мукофотланган шахслар, шахсий пенсионерлар;
д) фашистлар концлагерларининг собиқ вояга етмаган тутқунлари;
е) Ленинград шаҳри қамали даврида шаҳар корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида ишлаган фуқаролар;
ж) кўзи ожиз I гуруҳ ногиронлари;
з) Чернобиль ҳалокати оқибатида зиён кўрган фуқаролар;
и) ядро полигонларида ва бошқа ядровий радиация объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Энг кам иш ҳақининг 18 фоизи миқдорида ойлик компенсация пул тўловлари олувчилари деб 1941 — 1945 йиллардаги уруш давридаги меҳнат фронти қатнашчилари ҳисобланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 30 декабрдаги 88-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2175-2, 09.01.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 20-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
II. Компенсация пул тўловларини тўлаш тартиби ва муддатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация суммаси жисмоний шахсларнинг жами даромадига қўшилади ҳамда иш ҳақи (пенсиялар, нафақа) тўланадиган муддатларда тўланади. Бунда, компенсациялар ҳар ойда корхона штатида турган ҳар бир ходимга (шу жумладан, ишловчи пенсионерларга) иш жойида, ишламайдиган пенсионерларга ва нафақа оладиган болаликдан ногиронларга ҳамда нафақа оладиган пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган, меҳнатга қобилиятсиз кекса фуқароларга — пенсия (нафақа) олиш жойида тўланади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 30 декабрдаги 88-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2175-2, 09.01.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 20-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўриндошлик тартибида бир неча жойда ишлайдиган шахсларга компенсация асосий иш жойида тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Иш ҳақи туман коэффициентларини ҳисобга олиб шакллантириладиган туманлар ва жойларда ишловчилар учун компенсация ушбу коэффициентларни ҳисобга олмасдан тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Компенсация олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга компенсация уни олиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатни илова қилган ҳолда компенсация тайинлаш тўғрисида ариза топширилган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан тайинланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 30 декабрдаги 88-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2175-2, 09.01.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 20-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Компенсациялар қуйидаги тартибда тўланади:
ишламайдиган пенсионерлар ва ижтимоий нафақалар олувчиларга — пенсия (ижтимоий нафақа) тўлаш билан бир вақтда;
ишлайдиган фуқароларга, шу жумладан ишлайдиган пенсионерларга иш ҳақини тўлаш муддатларида.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Бир неча асосга кўра компенсация олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга уларнинг танлаши бўйича энг кўп миқдордаги битта компенсация тўланади.
8. Меҳнат таътилида, таълим олиш муносабати билан таътилда, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътилда бўлиш вақти учун, шунингдек вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври, бола икки ёшга етишига қадар уни парвариш қилиш бўйича ходимлар таътилда бўлган давр учун ҳам компенсациялар тўланади.
9. Олувчига тегишли бўлган ва унинг вафот этиши муносабати билан тўлиқ олинмай қолган компенсация суммаси у вафот этган кунда бирга яшаган оила аъзоларига тўланади. Мазкур ҳолда компенсация вафот этган кунига қадар тўланади.
10. Ишдан бўшаш ҳолатида ходим бўшаётган ой учун компенсация иш жойида тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Тайинланган компенсацияни тўлаш:
пенсия (нафақа) тўлаш муддати тамом бўлганда;
кетма-кет уч ойдан ортиқ вақт мобайнида почта алоқаси ташкилоти орқали компенсация олинмаганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқаро озодликдан маҳрум этилганда;
фуқаро руҳий беморлар интернат уйларида яшаганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
компенсацияни тўлашни тўхтатиб туриш тўғрисида фуқаро томонидан ариза берилганда тўхтатиб турилади.
Тайинланган компенсацияни тўлаш қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам тўхтатиб турилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Компенсацияни тўлаш фуқаро ёки унинг васийси томонидан компенсацияни тўлашни тиклаш тўғрисида ариза тақдим этилгандан, шунингдек шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатгандан сўнг тикланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фуқаронинг суд ҳукми бўйича озодликдан маҳрум этиш жойларида бўлган вақти учун компенсация тўланмайди. Фуқаро озод бўлгандан кейин компенсация тўлаш компенсацияни тўлашни тиклаш тўғрисида ариза берилган кундан бошлаб тикланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 30 декабрдаги 88-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2175-2, 09.01.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 20-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
111. Тайинланган компенсацияни тўлаш:
фуқаро вафот этганда;
тайинланган компенсацияга ҳуқуқлар йўқолганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқиб кетилганда тўхтатилади.
(111-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 30 декабрдаги 88-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2175-2, 09.01.2015 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 20-модда)
12. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 12-сонга 1-илова) мувофиқ уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича қонун ҳужжатлари билан тақдим этиладиган имтиёзлар ўрнига бериладиган компенсациялар жисмоний шахслар даромадига солинадиган солиқ солинмайди ва солиқ солинадиган объектига киритилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича қонун ҳужжатларига кўра алоҳида тоифадаги фуқароларга бериладиган имтиёзлар ўрнига ойлик компенсация пул тўловлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бунда кўрсатилган тўловлар бўйича харажатларни молиялаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари орқали амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
III. Якуний қоидалар
14. Компенсацияларни тайинлаш ва тўлаш устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Бош назорат-тафтиш бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Ушбу Низом бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 531-модда; 2011 й., 45-46-сон, 485-модда; 2015 й., 1-сон, 20-модда, 18-сон, 231-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.01.2018 й., 10/18/2175-4/0601-сон, 12.07.2019 й., 10/19/2175-5/3412-сон; 06.11.2020 й., 10/20/2175-6/1478-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 27.06.2023 й., 10/23/2175-7/0427-сон; 25.06.2024 й., 10/24/2175-8/0442-сон)