28.12.2010 йилдаги 318-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 26.10.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Нотариус томонидан ўз касб мажбуриятлари бузилиши оқибатида етказилган зарарни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасига мувофиқ ва ўз касб мажбуриятларини бажаришда нотариусларнинг жавобгарлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Нотариус томонидан ўз касб мажбуриятлари бузилиши оқибатида етказилган зарарни қоплаш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3240-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 922-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Р.А. Муҳитдинов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 28 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
318-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 декабрдаги 318-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нотариус томонидан ўз касб мажбуриятлари бузилиши оқибатида етказилган зарарни қоплаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом «Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасига мувофиқ нотариус томонидан ўз касб мажбуриятлари бузилиши оқибатида юридик ва жисмоний шахсларга етказилган зарарнинг (кейинги ўринларда «зарар» деб аталади) давлат томонидан қопланиши тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Зарар давлат томонидан кейинчалик нотариусга тўланган қоплаш миқдорида аксинча талаб (регресс) қўйилган ҳолда бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда «Жамғарма» деб аталади) маблағлари ҳисобига қопланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 октябрдаги 873-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2017 й., 09/17/873/0180)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Зарарни қоплаш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Юридик ва жисмоний шахс ўзига етказилган зарар қопланиши ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг зарарни қоплаш тўғрисида қонуний кучга кирган қарори зарар қопланиши учун асос ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Жамғармадан маблағ ажратиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоят ёки Тошкент шаҳар адлия бошқармаси (кейинги ўринларда «адлия бошқармаси» деб аталади) суднинг зарарни қоплаш тўғрисида қонуний кучга кирган қарори адлия бошқармасига тушгандан кейин икки кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига суднинг қарорини илова қилган ҳолда тегишли буюртманомани киритади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 октябрдаги 873-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2017 й., 09/17/873/0180)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги буюртманома тушган кундан бошлаб икки кун мобайнида буюртманомада кўрсатилган маблағларни адлия бошқармасининг шахсий ғазначилик ҳисоб рақамига ўтказади.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 октябрдаги 873-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2017 й., 09/17/873/0180)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маблағлар шахсий ғазначилик ҳисоб рақамига тушган кундан бошлаб бир кун мобайнида адлия бошқармаси ушбу маблағларни зарарни қоплаш учун юридик ва жисмоний шахсларнинг тегишли банк ҳисоб рақамларига ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Суднинг зарарни қоплаш тўғрисида қонуний кучга кирган қарори асосида адлия бошқармаси томонидан нотариусни интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масала ҳал қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Тўланган қоплаш миқдорида нотариусга аксинча талаб (регресс) қўйиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Адлия бошқармаси томонидан қопланган сумма кейинчалик аксинча талаб (регресс) тартибида нотариусдан ундириб олиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нотариус адлия бошқармаси томонидан зарарни қоплаш учун юридик ва жисмоний шахсларга ўтказилган маблағларнинг тўлиқ суммасини қоплайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Юридик ва жисмоний шахсга зарар қоплангандан сўнг икки кундан кечикмай адлия бошқармаси нотариусга тўланган қоплаш миқдорида аксинча талаб (регресс) билан мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нотариус ўзи томонидан юридик ва жисмоний шахсга етказилган зарар суммасини адлия бошқармасига белгиланган тартибда ихтиёрий равишда қоплаш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нотариус томонидан зарарни қоплаш адлия бошқармасининг шахсий ғазначилик ҳисоб рақамига пул маблағлари киритиш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарарнинг нотариус томонидан бошқа шаклда қопланишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 207-моддасига мувофиқ нотариусдан ўртача ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаган етказилган зарар суммасини ундириш адлия бошқармаси раҳбарининг етказилган зарарни нотариусдан ундириш тўғрисидаги буйруғига биноан амалга оширилади. Буйруқ адлия бошқармаси томонидан юридик ва жисмоний шахсга зарар қопланган кундан бошлаб бир ойдан кечикмай қабул қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар нотариусдан ундирилиши керак бўлган етказилган зарар суммаси унинг ўртача ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлса ёки адлия бошқармаси томонидан юридик ва жисмоний шахсга зарар қопланган кундан сўнг бир ойлик муддат тамом бўлса, ундириш суд тартибида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Суднинг тўланган қоплаш миқдорида етказилган зарарни нотариусдан ундириш тўғрисидаги қарори белгиланган тартибда ижро этилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Зарарни қоплаш ҳисобига нотариусдан адлия бошқармасининг шахсий ғазначилик ҳисоб рақамига тушган маблағ икки кундан кечикмай Жамғарманинг шахсий ғазначилик ҳисоб рақамига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нотариус томонидан ўз касб мажбуриятлари бузилиши оқибатида етказилган зарарни қоплаш схемаси ушбу Низомга иловада келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Юридик ва жисмоний шахсларга зарарни қоплаш тўғрисидаги ишлар судларда кўриб чиқилиши муносабати билан адлия бошқармаси томонидан сарфланган харажатлар ҳам ушбу Низомга мувофиқ аксинча талаб (регресс) тартибида нотариусдан ундирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Нотариус билан меҳнат шартномасининг тўхтатилиши уни зарар ва тегишли харажатларни қоплаш мажбуриятидан озод қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Суднинг нотариус томонидан ўз касб мажбуриятлари бузилиши оқибатида етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги қарори мажбурий ижро этилган ҳолларда ҳам зарар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Жамғарма маблағлари ҳисобига қопланиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ушбу Низомни бузишда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нотариус томонидан ўз касб мажбуриятлари бузилиши оқибатида етказилган зарарни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нотариус томонидан ўз касб мажбуриятлари бузилиши оқибатида етказилган зарарни қоплаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 октябрдаги 873-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2017 й., 09/17/873/0180)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3240-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 922-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 520-модда; 2017 й., 35-сон, 922-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2017 й., 09/17/873/0180; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2021 й., 09/21/464/0710-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)