ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат нотариал идоралари ва идоравий нотариал архивлар фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2018 йил 20 июлдаги 7,18-қ/қ ва 109-сонли қарори (рўйхат рақами 2168-5, 31.07.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.07.2018 й., 10/18/2168-5/1595-сон)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 22 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2168]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 104-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида нотариат институтини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2010 йил 5 майдаги ПФ-4216-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 22-сон, 175-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Давлат нотариал идоралари ва идоравий нотариал архивлар фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2018 йил 20 июлдаги 7,18-қ/қ ва 109-сонли қарори (рўйхат рақами 2168-5, 31.07.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.07.2018 й., 10/18/2168-5/1595-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2003 йил 1 февралдаги 07-26, 01/367, 29-сонли «Давлат нотариал идоралари фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1214, 2003 йил 1 февраль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 йил, 3-сон) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Адлия вазири Р. МУҲИТДИНОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 22 декабрь,
19-сон
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. ХАИТОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 22 декабрь,
201-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 22 декабрь,
106-сон
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2010 йил 22 декабрдаги 19, 201, 106-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат нотариал идоралари ва идоравий нотариал архивлар фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2018 йил 20 июлдаги 7,18-қ/қ ва 109-сонли қарори (рўйхат рақами 2168-5, 31.07.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.07.2018 й., 10/18/2168-5/1595-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-255-сон «Адлия органлари ва муассасалари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 37-сон, 313-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 104-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида нотариат институтини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2010 йил 5 майдаги ПФ-4216-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 22-сон, 175-модда) мувофиқ давлат нотариал идоралари (бундан кейинги ўринларда нотариал идора деб юритилади) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги идоравий нотариал архивлар (бундан кейинги ўринларда нотариал архивлар деб юритилади) фаолиятини молиялаштириш ҳамда уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2018 йил 20 июлдаги 7,18-қ/қ ва 109-сонли қарори (рўйхат рақами 2168-5, 31.07.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.07.2018 й., 10/18/2168-5/1595-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
I. Умумий қоидалар
1. Нотариал идоралар ва нотариал архивлар фаолиятини молиялаштириш манбалари бўлиб:
Олдинги таҳрирга қаранг.
нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун нотариуслар томонидан ундириладиган давлат божи суммасидан 10 фоиз миқдоридаги ажратмалар;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2017 йил 7 февралдаги 3, 31, 14-сон қарори (рўйхат рақами 2168-1, 14.02.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 101-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
нотариал идоралар томонидан ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар (хизматлар) кўрсатилганлиги учун тушумлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
герб йиғимидан тушадиган маблағларнинг 50 фоизи;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2017 йил 7 февралдаги 3, 31, 14-сон қарори (рўйхат рақами 2168-1, 14.02.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 101-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобланади.
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2017 йил 29 сентябрдаги 9, 27-ққ ва 143-сон қарори (рўйхат рақами 2168-3, 03.10.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й.)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун ундириладиган давлат божлари суммасининг ҳудудий адлия органларининг шахсий ғазна ҳисобварақларига тушадиган 10 фоизи миқдоридаги маблағларининг бир қисмини (бундан кейинги ўринларда жамланган маблағлар деб юритилади) нотариал идоралар ва нотариал архивлар фаолиятини такомиллаштириш тадбирларини молиялаштиришга, шунингдек айрим минтақаларнинг нотариал идоралари ва нотариал архивларини сақлаш учун ўз маблағларининг етишмаган қисмини қоплашга мақсадли йўналтирган ҳолда жамлаш ҳуқуқига эга.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2017 йил 7 февралдаги 3, 31, 14-сон қарори (рўйхат рақами 2168-1, 14.02.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 101-модда)
Жамланган маблағларнинг миқдори Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг алоҳида буйруқлари билан аниқланади ва мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган харажатларни молиялаштириш эҳтиёжидан ошиб кетмаслиги лозим.
3. Нотариал идоралар ва нотариал архивларнинг фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган даромадлар ва харажатлар тушумининг ҳисоби тегишли ҳудудий адлия органлари томонидан амалга оширилади.
II. Нотариал идоралар ва нотариал архивларни сақлаш учун даромадлар ва харажатлар сметасини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби
4. Қуйидагилар тузилади, тасдиқланади ва рўйхатдан ўтказилади:
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича алоҳида даромадлар ва харажатлар сметалари (бундан кейинги ўринларда ҳудудий сметалар деб юритилади) — нотариал идоралар ва нотариал архивларни сақлаш учун смета;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппарати даромадлари ва харажатлари сметаси (бундан кейинги ўринларда марказий аппарат сметаси деб юритилади) — нотариал идоралар ва нотариал архивлар фаолиятини такомиллаштириш тадбирларини молиялаштириш, шунингдек нотариал идоралар ва нотариал архивлар таъминоти учун айрим минтақалар маблағларининг етишмаган қисмини қоплаш учун смета;
даромадлар ва харажатларнинг жамлама сметаси — ҳудудий сметалар ва марказий аппарат сметасини ўз ичига олувчи смета.
5. Режалаштирилаётган йил учун даромадлар ҳажмини аниқлашда режалаштирилаётган йил бошига маблағлар қолдиғи ва охирги икки йилдаги тушумларнинг динамикасидан келиб чиққан ҳолда тушиши кутилаётган тушумларнинг ҳажми ҳисобга олинади.
Сметанинг даромад қисми:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳудудий сметалар бўйича — нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун нотариуслар томонидан ундириладиган давлат божи суммасидан 10 фоиз миқдоридаги ажратмалар, бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасидан ажратиладиган маблағлар, нотариал идоралар томонидан ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар (хизматлар) кўрсатилганлиги учун тушумлар ҳисобига;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2018 йил 15 февралдаги 1, 6-қ/қ, 28-сонли қарори (рўйхат рақами 2168-4, 16.02.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.02.2018 й., 10/18/2168-4/0714-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
марказий аппарат сметаси бўйича — нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун ундириладиган давлат божлари суммасининг ҳудудий адлия органларининг шахсий ғазна ҳисобварақларига тушадиган 10 фоизи миқдоридаги маблағларининг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида жамланадиган маблағлар қисми, шунингдек герб йиғимидан тушадиган маблағларнинг 50 фоизи ҳамда бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасидан ажратиладиган маблағлар ҳисобига шакллантирилади.
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2017 йил 29 сентябрдаги 9, 27-ққ ва 143-сон қарори (рўйхат рақами 2168-3, 03.10.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й.)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасининг маблағлари мазкур Низомнинг 1-банди иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган манбалар бўйича тушадиган маблағлар етишмагандагина Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳар йили тасдиқланадиган Нотариал идоралар ва нотариал архивларни ривожлантириш дастурини (бундан кейинги ўринларда Дастур деб юритилади) амалга оширишга ажратилади.
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2018 йил 15 февралдаги 1, 6-қ/қ, 28-сонли қарори (рўйхат рақами 2168-4, 16.02.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.02.2018 й., 10/18/2168-4/0714-сон)
6. Ҳар бир сметанинг харажат қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлари таснифига мувофиқ моддалар бўйича харажатларнинг тўлиқ изоҳи ва улар юзасидан ҳисоб-китоблар ва тасдиқланган штат жадвали илова қилинган ҳолда харажатлар гуруҳлари бўйича тузилади.
Штат жадваллари:
қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан тасдиқланган нотариал идоралар нотариуслари ва бошқа ходимлари лавозимлари сони доирасида ҳар бир нотариал идора кесимида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан тасдиқланадиган нотариал архивлар ходимлари сони доирасида ҳар бир нотариал архив кесимида тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Ҳудудий адлия органлари раҳбарлари тасдиқланган нотариал идоралар нотариуслари ва нотариал идоралар ва нотариал архивларнинг бошқа ходимлари лавозимлари сони доирасида штат жадвалларини тасдиқлайди, шунингдек, ҳудудий сметаларни тузади ва имзолайди ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳудудий сметалар ва марказий аппарати сметасини, шунингдек, даромадлар ва харажатларнинг жамлама сметасини тасдиқлайди ҳамда уларни бюджет сметалари харажатлари учун белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Ҳудудий адлия органлари ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппаратининг шахсий ғазна ҳисобварақларига келиб тушадиган тушумлар ҳажмидан келиб чиқиб, ҳудудий сметаларга, марказий аппарат сметасига ҳамда даромадлар ва харажатларнинг жамлама сметасига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказган холда ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2017 йил 7 февралдаги 3, 31, 14-сон қарори (рўйхат рақами 2168-1, 14.02.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 101-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
III. Маблағлардан фойдаланиш йўналишлари
9. Мазкур Низомнинг 1-бандида назарда тутилган маблағлар нотариал идоралар ва нотариал архивларнинг жорий сақлаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 104-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида нотариат институтини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2010 йил 5 майдаги ПФ-4216-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорида (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 22-сон, 175-модда) назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича харажатларни молиялаштиришга йўналтирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Қуйидагилар:
а) мазкур Низомнинг 1-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган маблағлар, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида жамланадиган маблағларни ўз ичига олган ҳолда, нотариал идоралар ва нотариал архивларнинг қуйидаги харажатларини қоплаш учун йўналтирилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
мазкур Низомнинг 12 ва 13-бандларига мувофиқ ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашнинг амалдаги шартлари билан назарда тутилган тўловларга, иш берувчиларнинг тўловларини ўз ичига олган ҳолда;
(10-банднинг «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2018 йил 15 февралдаги 1, 6-қ/қ, 28-сонли қарори (рўйхат рақами 2168-4, 16.02.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.02.2018 й., 10/18/2168-4/0714-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
коммунал-эксплуатацион ва жорий сақлаш бўйича бошқа хизматлар харажатларини (коммунал хизматлар, алоқа хизмати, бинолар ижараси, канцелярия ва идора анжомларини сотиб олиш, техникани таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш, архивга ишлов бериш ва бошқа харажатларни) қоплашга;
Дастурга мувофиқ моддий-техник базани (оргтехника воситалари билан таъминлаш, компьютерлаштириш, бошқа техник воситаларни сотиб олиш, нотариал идоралар биноларини қуриш ва таъмирлаш ҳамда бошқалар) мустаҳкамлашга;
ходимларнинг касбий маҳоратларини ошириши билан боғлиқ хизмат сафари харажатларини қоплашга;
нотариал идоралар ва нотариал архивлар фаолиятини яхшилашга йўналтирилган (семинарлар, конференциялар ва бошқа тадбирларни ўтказиш) бошқа чора-тадбирларга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низомнинг 1-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган маблағлар Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасининг даромадлари ва харажатлари ўртасидаги салбий тафовутни қоплашга йўналтирилиши мумкин.
(10-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2018 йил 20 июлдаги 7,18-қ/қ ва 109-сонли қарорига (рўйхат рақами 2168-5, 31.07.2018 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.07.2018 й., 10/18/2168-5/1595-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) мазкур Низомнинг 1-банди учинчи хатбошисида кўрсатилган маблағлар қуйидаги харажатларни қоплаш учун йўналтирилади:
ходимларнинг лавозим маошларига ҳар ойлик шахсий устама ўрнатиш, уларни мукофотлаш, қимматбаҳо совғалар билан рағбатлантириш ва уларга моддий ёрдам кўрсатишга, иш берувчиларнинг тўловларини ўз ичига олган ҳолда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
коммунал-эксплуатацион ва жорий сақлаш бўйича бошқа хизматлар харажатларини (коммунал хизматлар, алоқа хизмати, бинолар ижараси, канцелярия ва идора анжомларини сотиб олиш, техникани таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш, архивга ишлов бериш «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими»ни юритиш, техник жиҳатдан сақлаб туриш ва модернизация қилиш ва бошқа харажатларни) қоплашга;
(10-банднинг «б» кичик банди учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2018 йил 20 июлдаги 7,18-қ/қ ва 109-сонли қарори (рўйхат рақами 2168-5, 31.07.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.07.2018 й., 10/18/2168-5/1595-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) мазкур Низомнинг 1-банди тўртинчи хатбошисида кўрсатилган маблағлар Дастурга мувофиқ гербли бланкалар тайёрлашга ҳамда бошқа шахсга бериш тақиқланган ва хатлаб қўйилган автомототранспорт воситалари тўғрисидаги электрон маълумотлар банкини яратишга, шунингдек адлия органлари ва муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ходимларини моддий рағбатлантириш тадбирларига мақсадли тартибда сарфланади.
(10-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2017 йил 7 февралдаги 3, 31, 14-сон қарори (рўйхат рақами 2168-1, 14.02.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 101-модда)
11. Жамланган маблағлар ҳисобига нотариал идоралар ва нотариал архивларни сақлаш учун маблағлар ҳар йили тасдиқланадиган ҳудудий сметаларда назарда тутиш ёки йил давомида марказий аппарат сметасида назарда тутилган маблағлар ҳисобига ажратилиши мумкин.
IV. Нотариал идоралар ва нотариал архивлар ходимларининг моддий таъминоти
1-§. Нотариал идоралар
12. Нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида»ги қарори билан белгиланган ходимларнинг лавозим маошлари;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 3 июлдаги 339-сон «Давлат хизматчиларининг лавозим маошларига йигирма фоизли устама ҳақ белгилаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ лавозим маошларига 20 фоиз миқдоридаги устамалар;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамамнинг 1993 йил 9 июлдаги 343-сон «Ўзбекистон Республикаси судьяларини, прокуратура ва адлия органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ даража унвонлари ва кўп йил ишлаганлик учун лавозим маошларига қўшимча ва устамалар;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида»ги қарори ва «Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус фонди тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 177, 1995 йил 20 сентябрь) билан назарда тутилган моддий рағбатлантиришдан ташкил топади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-§. Нотариал архивлар
13. Нотариал архивлар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш қуйидагилардан:
лавозим маошлардан — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида»ги қарорининг 25а-иловасига мувофиқ архив мудири учун, 24-иловасига мувофиқ архивариус учун;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 3 июлдаги 339-сон «Давлат хизматчиларининг лавозим маошларига йигирма фоизли устама ҳақ белгилаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ лавозим маошларига 20 фоиз миқдоридаги устамалардан;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида»ги қарори ва «Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус фонди тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 177, 1995 йил 20 сентябрь) билан назарда тутилган моддий рағбатлантиришдан ташкил топади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-§. Нотариал идоралар ва нотариал архивлар ходимларини моддий рағбатлантириш
14. Мазкур Низомнинг 1-банди учинчи хатбошисида кўрсатилган маблағлар ҳисобидан нотариал идоралар ва нотариал архивлар ходимларини (бундан кейинги ўринларда ходимлар деб юритилади) моддий рағбатлантириш бажариладиган ишларнинг сифатини яхшилаш манфаатдорликни оширишга хизмат қилади ва қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
лавозим маошларга ҳар ойлик шахсий устама ўрнатиш;
мукофотлаш;
қимматбаҳо совғалар билан рағбатлантириш;
моддий ёрдам кўрсатиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Лавозим маошларига ҳар ойлик шахсий устама ўрнатиш ходимлар томонидан хизмат вазифаларини ташаббускорлик ва виждонан бажаришни рағбатлантириш мақсадида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлигининг 2017 йил 19 июндаги 5, 16-қ/қ, 89-сонли қарорига (рўйхат рақами 2168-2, 28.06.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 26-сон, 598-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Ходимларнинг лавозим маошларига ҳар ойлик шахсий устамалар қуйидаги мезонлардан бири мавжуд бўлган тақдирда ўрнатилади:
а) нотариуслар учун:
нотариус лавозимида бир йилдан кам бўлмаган иш стажи;
юридик фанлар номзоди ёки доктори илмий даражасининг мавжудлиги;
Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонлари ва давлат мукофотлари билан тақдирланганлиги;
нотариат институтини такомиллаштириш бўйича таклифлар, шу жумладан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашиши.
б) бошқа ходимлар:
олий маълумотга эгалиги;
нотариал идорада ёки нотариал архивда бир йилдан кам бўлмаган иш стажи.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлигининг 2017 йил 19 июндаги 5, 16-қ/қ, 89-сонли қарори (рўйхат рақами 2168-2, 28.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 26-сон, 598-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлигининг 2017 йил 19 июндаги 5, 16-қ/қ, 89-сонли қарорига (рўйхат рақами 2168-2, 28.06.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 26-сон, 598-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлигининг 2017 йил 19 июндаги 5, 16-қ/қ, 89-сонли қарорига (рўйхат рақами 2168-2, 28.06.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 26-сон, 598-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Нотариал идора ходимларининг лавозим маошларига ҳар ойлик шахсий устамалар ўрнатишга Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғига асосан пулли хизматлар ва нотариуслар томонидан ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатларни амалга оширишдан келиб тушадиган маблағларнинг 80 фоизигача миқдордаги қисми ажратилади.
(20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2018 йил 20 июлдаги 7,18-қ/қ ва 109-сонли қарори (рўйхат рақами 2168-5, 31.07.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.07.2018 й., 10/18/2168-5/1595-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ажратилган маблағларни нотариус ва унга бириктирилган ходимлар ўртасида тақсимлаш нотариуснинг таклифига асосан амалга оширилади;
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2018 йил 20 июлдаги 7,18-қ/қ ва 109-сонли қарори (рўйхат рақами 2168-5, 31.07.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.07.2018 й., 10/18/2168-5/1595-сон)
Нотариал архив ходимларининг лавозим маошларига ҳар ойлик шахсий устамалар улар лавозим маошларининг 75 фоизи миқдорида белгиланади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлигининг 2017 йил 19 июндаги 5, 16-қ/қ, 89-сонли қарори (рўйхат рақами 2168-2, 28.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 26-сон, 598-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Ходимларнинг лавозим маошларига ҳар ойлик шахсий устамалар ҳисобот ойи якуни натижаси бўйича ҳудудий адлия органлари раҳбарларининг буйруқлари билан ўрнатилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлигининг 2017 йил 19 июндаги 5, 16-қ/қ, 89-сонли қарори (рўйхат рақами 2168-2, 28.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 26-сон, 598-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(211-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2018 йил 20 июлдаги 7,18-қ/қ ва 109-сонли қарорига (рўйхат рақами 2168-5, 31.07.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.07.2018 й., 10/18/2168-5/1595-сон)
22. Мукофотлаш даврий ва бир марталик шаклда амалга оширилади.
Даврий мукофотлаш ҳар бир чорак якунлари бўйича амалга оширилади ҳамда иш натижалари, ҳақиқатда ишлаган вақт, нотариат институтини такомиллаштиришда қатнашишга боғлиқ ва энг кўп миқдорлар билан чегараланмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бир марталик мукофотланиш ва қимматбаҳо совғалар билан рағбатлантирилиш нотариал идораларда ва нотариал архивларда узоқ йиллар ишлаган ходимларга, аввал ишлаганларни ҳисобга олган холда (интизомсизлик ва хизмат хатти-ҳаракатлари учун ишдан бўшатилганлар бундан мустасно) юбилей саналари (50, 60, 70 ёш ва шу каби), нафақага чиқиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик фактлари ҳақида хабар бериш, бекаму кўст узоқ меҳнат фаолияти муносабати билан амалга оширилади.
(22-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлигининг 2017 йил 19 июндаги 5, 16-қ/қ, 89-сонли қарори (рўйхат рақами 2168-2, 28.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 26-сон, 598-модда)
23. Қўшимча моддий ёрдам:
бола туғилганда;
ходим оила қурганда;
ходим ёки унинг яқин қариндошлари (ота-онаси, эри (хотини), боласи) вафот этганда;
ходим касал бўлганда кўрсатилиши мумкин.
Ходим вафот этганда моддий ёрдам унинг хотинига (эрига) ёки вояга етмаган болаларига ёхуд вояга етмаган болаларнинг васийларига (сақлаб олувчиларига), агар ходим оила қурмаган бўлса, ота-онасига тўланади.
Моддий ёрдамни тўлаш ва унинг миқдори ходимда интизомий жазонинг борлигига боғлиқ эмас.
Ходимга бир йилда ҳақиқатда тўланадиган моддий ёрдамнинг чекланган миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг ўн бараваридан ошмаслиги лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Ходимларни мукофотлаш, қимматбаҳо совғалар билан рағбатлантириш ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳудудий адлия органлари раҳбарларининг буйруқларига мувофиқ:
(24-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлигининг 2017 йил 19 июндаги 5, 16-қ/қ, 89-сонли қарори (рўйхат рақами 2168-2, 28.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 26-сон, 598-модда)
ҳудудий адлия органлари раҳбарлари ўринбосарларининг таклифлари бўйича — нотариуслар ва нотариал архивларнинг ходимларига;
Олдинги таҳрирга қаранг.
катта нотариусларнинг (нотариусларнинг) таклифлари бўйича — нотариал идораларнинг бошқа ходимларига нисбатан амалга оширилади.
(24-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлигининг 2017 йил 19 июндаги 5, 16-қ/қ, 89-сонли қарори (рўйхат рақами 2168-2, 28.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 26-сон, 598-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
V. Якуний қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Нотариал идоралар ва нотариал архивларнинг даромадлар ва харажатлари ҳисоби белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари орқали Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий бухгалтерияси ва ҳудудий адлия органларининг бухгалтериялари томонидан амалга оширилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2017 йил 7 февралдаги 3, 31, 14-сон қарори (рўйхат рақами 2168-1, 14.02.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 101-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Ҳудудий адлия органларининг ғазначилик ҳисоб рақамларида жамланган маблағлардан фойдаланиш ҳақида ҳисоботлар ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10 санасигача белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этилади.
27. Ҳудудий адлия органларининг ҳисоботлари Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлигининг марказий бухгалтериясида умумлаштирилади ва ҳар чоракда, бухгалтерия ҳисоботларини тақдим этиш учун белгиланган шакл ва муддатларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тармоқ ва штатлар бўйича режанинг бажарилиши юзасидан ҳамда нотариал идоралар ва нотариал архивларни молиялаштириш учун тушган ва йўналтирилган маблағлар бўйича даромадлар ва харажатлар сметасининг ижроси ҳақида ҳисобот тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Маблағларнинг мақсадли ишлатилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Мазкур Низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 51-сон, 501-модда; 2017 й., 7-сон, 101-модда, 26-сон, 598-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.02.2018 й., 10/18/2168-4/0714-сон, 31.07.2018 й., 10/18/2168-5/1595-сон; 31.05.2019 й., 10/19/2168-6/3218-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 11.03.2022 й., 10/22/2168-7/0204-сон; 24.06.2023 й., 10/23/2168-8/0424-сон; 20.03.2025 й., 10/25/2168-9/0260-сон)