ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ
буйруғи
ТЕМИР ЙЎЛ ТРАНСПОРТИ ТАЪМИРЛАШ ТАШКИЛОТЛАРИ ХОДИМЛАРИ УЧУН МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 18 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2068-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 27 августдаги ПҚ-1396-сон «Геология-разведка ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 35-36-сон, 301-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 28 декабрдаги 82-Б-сон (рўйхат рақами 2068, 2010 йил 15 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 1-2-сон, 18-модда) буйруғи билан тасдиқланган Темир йўл транспорти таъмирлаш ташкилотлари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг 140-банди, 141-банди биринчи хатбошисидаги ва 142-банддаги «Саноатконтехназорат» деган сўзлар «Саноатгеоконтехназорат» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, «Ўзбекистон темир йўллари» Давлат-акционерлик темир йўл компанияси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси, «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Вазир А. ХАИТОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 3 декабрь,
195-Б-сон
Келишилди:
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. ХОДЖАЕВ
2010 йил 25 ноябрь
«Ўзбекистон темир йўллари» Давлат-акционерлик темир йўл компанияси бошқаруви раиси О. РАМАТОВ
2010 йил 25 ноябрь
Соғлиқни сақлаш вазири А. ИКРАМОВ
2010 йил 25 ноябрь
«Саноатгеоконтехназорат» Давлат инспекцияси бошлиғи Б. ГУЛЯМОВ
2010 йил 25 ноябрь
«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси бошлиғи А. НИМАТУЛЛАЕВ
2010 йил 25 ноябрь
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Д. ЖАҲОНГИРОВА
2010 йил 25 ноябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 51-сон, 494-модда)