Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг
буйруғи
ТАЙЁРЛАШ - ҚОЛИПЛАШ ИШЛАРИДА МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 18 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2010-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 27 августдаги ПҚ-1396-сон «Геология-разведка ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 35-36-сон, 301-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 27 августдаги 54-Б-сон (рўйхат рақами 2010, 2009 йил 29 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 40-сон, 437-модда) буйруғи билан тасдиқланган Тайёрлаш - қолиплаш ишларида меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг 127-банди иккинчи хатбошисидаги ва 401-банддаги «Саноатконтехназорат» деган сўзлар «Саноатгеоконтехназорат» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси ва Ички ишлар вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Вазир А. ХАИТОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 3 декабрь,
196-Б-сон
Келишилди:
«Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси бошқаруви раиси У. РОЗУҚУЛОВ
2010 йил 25 ноябрь
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Д. ЖАҲОНГИРОВА
2010 йил 25 ноябрь
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. ХОДЖАЕВ
2010 йил 25 ноябрь
Соғлиқни сақлаш вазири А. ИКРАМОВ
2010 йил 25 ноябрь
«Саноатгеоконтехназорат» Давлат инспекцияси бошлиғи Б. ГУЛЯМОВ
2010 йил 25 ноябрь
Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
2010 йил 25 ноябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 51-сон, 493-модда)