13.12.2010 йилдаги ЎРҚ-265-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ ЭРКИНЛИГИНИНГ КАФОЛАТЛАРИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИНГ 5-МОДДАСИГА ЎЗГАРТИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси томонидан 2010 йил 21 октябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2010 йил 3 декабрда маъқулланган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги 69-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5-6, 140-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 3, 119-модда, № 9, 494-модда, № 10, 536-модда; 2007 йил, № 12, 608-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 12, 472-модда; 2010 йил, № 9, 336-модда) 5-моддасининг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Микрофирма ва кичик корхона ходимларнинг белгиланган ўртача йиллик сонини ошириб юборган тақдирда, ошириб юборишга йўл қўйилган давр учун ва кейинги уч ойга улар қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар, кафолатлар ва ҳуқуқлардан маҳрум этилади. Ушбу қоида қуйидаги ҳолларда татбиқ этилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
микрофирма ва кичик корхона Ўзбекистон Республикаси касб-ҳунар коллежлари, академик лицейларининг ҳамда олий таълим муассасаларининг битирувчилари билан меҳнат шартномалари тузганда, банд бўлган ходимларнинг белгиланган ўртача йиллик сони кўпи билан 20 фоиз оширилганда. Ходимлар сонининг оширилишига Ўзбекистон Республикаси касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлари ва олий таълим муассасалари битирувчиларининг ўқишни тугаллаган кунидан бошлаб уч йилдан ортиқ вақт ўтмаган тақдирда йўл қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик корхона ўз уйида ишлаётган фуқаролар (касаначилар) билан меҳнат шартномалари тузганда, банд бўлган ходимларнинг белгиланган ўртача йиллик сони кўпи билан 30 фоиз оширилганда».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 13 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎРҚ-265-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 50-сон, 469-модда)