26.02.2003 йилдаги ПФ-3214-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 26.02.2003 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ИСЛОҲ ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этиб ўтилсинки, республикада Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишнинг биринчи босқичи умуман муваффақиятли амалга оширилмоқда. Кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам тизими — Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази, вилоят марказлари ва туман марказий шифохоналарида ихтисослаштирилган бўлимлар тузилган бўлиб, улар аҳолига тезкор бепул шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминламоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам муассасалари замонавий ташхис ва даволаш ускуналари билан жиҳозланмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шифокорларнинг малакаси ҳамда замонавий тиббий техника билан жиҳозлашни ҳисобга олган ҳолда кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам тизими шифокорлари ҳамда тиббиёт ходимларининг меҳнатини ташкил этиш ва моддий рағбатлантириш тизими муттасил такомиллаштириб борилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолига, энг аввало қишлоқ жойлардаги аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами тизими ислоҳ қилинмоқда. Республиканинг барча туманларида замонавий тиббий ускуналар ва дори-дармонлар билан таъминланган қишлоқ врачлик пунктлари ташкил этилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, республикада юксак жаҳон талаблари даражасидаги юқори технологияли ихтисослаштирилган тиббий марказларни шакллантириш, Илғор тиббий технологияларни кенг жорий этишнинг ташкилий, молиявий-иқтисодий ва ҳуқуқий шарт-шароитларини вужудга келтириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Илғор чет эл тажрибасини ҳисобга олган ҳолда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдамга муҳтож беморларни қабул қилувчи ҳамда замонавий ташхис ва даволаш тиббий ускуналаридан фойдаланиб даволайдиган махсус клиникалар ва тиббий марказларни ташкил этиш Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш иккинчи босқичининг энг муҳим вазифаси деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки, махсус клиникалар ва тиббий марказлар, қоида тариқасида, қуйидаги талабларга мос келиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яхши тайёргарлик кўрган ва ўз тиббиёт соҳасида тан олинган ҳамда юксак обрў-эътибор қозонган шифокор-мутахассисларга эга бўлиш;

юқори технологияли ташхис ва даволаш тиббий ускуналари билан жиҳозланган замонавий моддий-техника базасига эга бўлиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз тиббий амалиётида юксак жаҳон талабларига мос келадиган даволаш ва ташхиснинг мураккаб усулларини жорий этиш ҳамда кенг қўллаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижтимоий комплекси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг тажриба тариқасида қуйидагиларни ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Урология илмий маркази негизида Республика ихтисослаштирилган урология маркази;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг академик В. Воҳидов номидаги Жарроҳлик илмий маркази негизида Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик маркази;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳридаги Тошкент вилоят кўз микрохирургияси маркази негизида Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси маркази;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кардиология илмий-тадқиқот институти ва Тошкент шаҳридаги 15-шаҳар клиник шифохонаси негизида Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар ташкил этилаётган ихтисослаштирилган тиббий марказларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ фаолиятининг тегишли соҳаси бўйича замонавий ташхис усулларини жорий этиш ҳамда аҳолига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мавжуд тиббий техника ва аппаратларнинг доимий янгиланиб ва замонавийлаштириб борилишини таъминлаш, марказни илғор жаҳон ютуқлари даражасида юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш имконини берадиган замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг ўзини-ўзи молиялаш ва ўзини-ўзи қоплаш шартлари асосида фаолият кўрсатишини таъминлаш учун молиявий ва моддий-техникавий ресурсларни жалб этиш борасидаги менежмент ва маркетинг ишларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ тиббиёт ходимларининг, шу жумладан мутахассисларнинг етакчи хорижий тиббиёт ўқув муассасалари ва клиникаларда амалий малака орттиришларини ташкил этиш ҳисобига касб маҳоратини доимий ошириб бориш ва такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
беморларни даволашнинг ўз илғор усуллари ва технологияларини ишлаб чиқиш ҳамда тиббий амалиётга жорий этишга қаратилган илмий тадқиқотлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соҳага алоқадор илғор хорижий тиббиёт муассасалари ва марказлари билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда мустаҳкамлаш, ахборот, тўпланган тажриба ва мутахассисларни кенг кўламда айирбошлашни таъминлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат номидан Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлиги ҳамда Марказ Кенгаши тимсолида Марказнинг меҳнат жамоаси Республика ихтисослаштирилган тиббий марказларнинг муассислари ҳисобланадилар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлатга тегишли мулк ишончли бошқарув ҳуқуқи билан Марказнинг устав жамғармасига топширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат томонидан мададга муҳтож бўлган шахслар (имтиёзли тоифадаги шаxслар)га давлат бюджети маблағлари ҳисобидан юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг фаолияти давлат бюджети маблағлари, Марказнинг ўз даромадлари ва жалб этиладиган манбалар (грантлар, ҳомийларнинг маблағлари ва бошқалар) ҳисобига аралаш асосда молияланади. Бунда давлат бюджети маблағлари ҳар бир Марказга Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги орқали харажат моддалари бўйича тақсимланмаган ҳолда алоҳида сатр билан ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йилги республика бюджетларини шакллантириш чоғида Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда 2004 йилдан бошлаб Республика ихтисослаштирилган марказларининг узоғи билан 2008 йилда ўзини-ўзи молиялаш ва ўзини-ўзи қоплашга ўтишини назарда тутган ҳолда ушбу Марказларни сақлашга бюджет маблағларининг жорий харажатлари босқичма-босқич камайтириб борилишини кўзда тутсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги республика ихтисослаштирилган марказлари фаолиятининг натижаларини ҳисобга олган ҳолда 2006 йилнинг 1 январига бориб Марказларнинг устав жамғармасига топширилган давлат мулкини имтиёзли шартлар билан меҳнат жамоасига мулк сифатида сотиш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Марказ меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши томонидан сайланадиган Марказ Кенгаши Республика ихтисослаштирилган тиббий марказининг юқори бошқарув органи деб ҳисобланиши белгилаб қўйилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш аъзолари ичидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тақдимномаси бўйича Ҳукумат қарори билан тайинланадиган директор Марказ Кенгашининг раиси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Марказларга қуйидаги ҳуқуқ берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг устав жамғармасига топшириладиган давлат мулкидан фойдаланиш ва уни бошқариш;

лавозимлар рўйхатини мустақил равишда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, Марказ ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартларини бажариладиган ишларнинг мураккаблик даражаси, сифати ва ҳажмига нисбатан табақалаштирилган тарзда белгилаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қуйидагилар тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ихтисослаштирилган тиббий марказини барпо этиш ва унинг фаолиятини ташкил қилиш тартиби тўғрисида 1-иловага мувофиқ Низом;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ихтисослаштирилган марказлари томонидан давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифадаги шахсларнинг 2-иловага мувофиқ рўйхати.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташкил қилинаётган ихтисослаштирилган марказлар билан биргаликда бир ой муддатда белгиланган тартибда қуйидагиларни ишлаб чиқиб, тасдиқласин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташхис ва даволаш сифати стандартларига риоя этган ҳолда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича Республика марказлари томонидан аҳолига пулли хизмат кўрсатиш қоидалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ихтисослаштирилган марказларини молиялаш тартиби ва манбалари тўғрисида Низом;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ихтисослаштирилган марказлар томонидан пулли тиббий ёрдам кўрсатиш учун тарифларни шакллантириш ва тасдиқлаш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиёзли тоифадаги беморларни даволаш ҳақини давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўлаш тартиби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Республика ихтисослаштирилган марказларининг бюджет маблағларидан, тасдиқланган тарифлардан мақсадли ва қонуний фойдаланиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда мазкур Республика ихтисослаштирилган марказларини даволаш ва ташхис ускуналари, тиббиёт асбоблари билан жиҳозлаш нормативларини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин, ана шу нормативлар асосида 2003 йилдан бошлаб республика инвестиция дастурларида уларни замонавий тиббиёт ускуналари ва асбоблари билан тўлиқ таъминлаш учун зарур капитал маблағлар кўзда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида ушбу Республика ихтисослаштирилган марказлари ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган тиббиёт ускуналари ва асбоблари учун 2003 йилнинг 1 мартидан то 2012 йилнинг 31 декабрига қадар 10 йил муддатга барча турдаги солиқлар, божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) тўлашдан озод қилинсин, бўшайдиган маблағлар Марказларни ривожлантириш ва жиҳозлашга мақсадли тарзда йўналтирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика ихтисослаштирилган марказлари ва бошқа манфаатдор тузилмалар билан биргаликда 2003 йилда амалга ошириладиган тажриба таҳлили натижалари бўйича Марказларнинг норматив базасини, улар фаолиятини ташкил этиш ва молиялаш тизимини янада такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига аниқ таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонунчиликка ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда мазкур Фармонни ижро этиш юзасидан Ҳукумат қарорини қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. Т. Султонов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2003 йил 26 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-3214-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2003 йил 26 февралдаги
ПФ-3214-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ихтисослаштирилган тиббий марказини барпо этиш ва унинг фаолиятини ташкил қилиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИ3ОМ

Ушбу Низом Республика иxтисослаштирилган тиббий марказлар ва клиникаларни (қуйида — «Марказ» деб юритилади) барпо этиш, фаолиятини ташкил қилиш ва молиялаш тартибини белгилаб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Марказ Ҳукумат қарори асосида муайян соҳа бўйича даволаш-профилактика ва илмий-методик фаолиятни амалга оширувчи ҳамда аҳолига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатувчи мустақил ихтисослаштирилган тиббий муассаса сифатида барпо этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Марказ, қоида тариқасида, қуйидаги талабларга мос келиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яхши тайёргарлик кўрган ва ўз тиббиёт соҳасида тан олинган ҳамда юксак обрў-эътибор қозонган шифокор-мутахассисларга эга бўлиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори технологияли ташхис ва даволаш ускуналари билан жиҳозланган замонавий моддий-техника базасига эга бўлиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз тиббий фаолиятида жаҳон стандартларига мос келадиган даволаш ва ташхиснинг мураккаб усулларини жорий этиш ҳамда кенг қўллаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Марказнинг мақсади, вазифа ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Марказни барпо этиш ва унинг фаолиятидан кузатилган мақсад қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юксак сифатли ва жаҳон стандартлари даражасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиши лозим бўлган юқори технологияли моддий ва илмий базани ҳамда ўз тиббиёт мактабини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг ташхис, даволаш ва профилактика бўйича ихтисослаштирилган, юқори технологияли тиббий ёрдамга бўлган талаб-эҳтиёжини қондириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Марказнинг асосий вазифалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) замонавий ташхис усулларини жорий этиш ҳамда қуйидагиларга юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат томонидан мададга муҳтож бўлган шахслар (имтиёзли тоифадаги шахсларга) давлат бюджети маблағлари ҳисобидан поликлиникаларнинг мавжуд ўрин фонди ва қабул қилиш қувватининг 20 фоизига қадар ҳажмда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, шунингдек хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга асосан пулли тиббий хизмат кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) мавжуд тиббий техника ва аппаратларнинг доимий янгиланиб ва замонавийлаштириб борилишини таъминлаш, Марказни илғор жаҳон ютуқлари даражасида юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш имконини берадиган замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Марказнинг ўзини-ўзи тўлиқ молиялаш ва ўзини-ўзи қоплаш шартлари асосида фаолият кўрсатишини таъминлаш учун молиявий ва моддий-техникавий ресурсларни жалб этиш борасидаги менежмент ва маркетинг ишларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Марказ тиббиёт ходимларининг, шу жумладан мутахассисларнинг етакчи хорижий тиббиёт ўқув муассасалари ва клиникаларда амалий малака орттиришларини ташкил этиш ҳисобига касб маҳоратини доимий ошириб бориш ва такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) беморларни даволашнинг ўз илғор усуллари ва технологияларини ишлаб чиқиш ҳамда тиббий амалиётга жорий этишга қаратилган илмий тадқиқотлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) Марказ йўналишлари бўйича касалликларни даволаш ва ташхис қўйишнинг патентланган ўз усуллари ҳамда технологияларини муттасил такомиллаштириб бориш ва халқаро миқёсда эътироф этилишига эришиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) тиббиёт соҳасида республика мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда фаол қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) соҳага алоқадор илғор хорижий тиббиёт муассасалари ва марказлари билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда мустаҳкамлаш, ахборот, тўпланган тажриба ва мутахассисларни кенг кўламда айирбошлашни таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Марказ ўз зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика аҳолисининг жаҳон стандартлари даражасида ўз соҳаси бўйича касалликларга ташхис қўйиш, уларни даволаш ва олдини олишнинг энг самарали, мураккаб ва юқори технологияли усулларига бўлган эҳтиёжини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббиётнинг аниқ бир соҳасида касалликларга ташхис қўйиш, уларни даволаш ва олдини олишнинг илғор самарали усуллари ҳамда технологияларини ишлаб чиқиб, тадбиқ этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шифокор-мутахассисларнинг ўз мактабини шакллантиради ва ривожлантиради ҳамда республиканинг бошқа муассасаларини ўз соҳаси бўйича юқори малакали мутахассислар билан таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ йўналишлари бўйича дори-дармонларни, тиббий аҳамиятдаги воситаларни ҳамда касалликларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш усулларини ишлаб чиқади, тайёрлаб чиқаради ва клиник синовларини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз соҳаси бўйича илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширади ҳамда Марказ томонидан ишлаб чиқилган ташхис ва даволаш услубларини республиканинг бошқа тиббиёт муассасаларида кенг жорий этиш бўйича методологик ишларни олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказни ихтисослаштириш асосида тиббиёт соҳасидаги илмий-тадқиқотларни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича таклифларни Фан ва технологиялар марказига кўриб чиқиш учун киритади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу соҳа бўйича ўз илмий ва технологик ютуқларини хориждаги тиббиёт оламида тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ фаолияти соҳалари бўйича ўзининг илмий, ўқув-услубий ва ахборот-маълумотнома материалларини тайёрлайди ҳамда нашр этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Марказнинг ҳуқуқ ва бурчлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Марказ барча фаолият соҳаларидаги ўз муносабатларини шартнома, битим, контрактлар асосида ташкил этади ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, шунингдек Марказ фаолияти мақсад ва мавзуси доирасида юридик ҳамда жисмоний шахслар билан тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Марказ кўрсатилаётган барча турдаги тиббий хизматлар, бажариладиган ишлар, ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган маҳсулотларнинг тариф ва нархларини Ўзбекистон Республикасининг Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда мустақил белгилашга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Марказ мўлжалланган мақсадларга эришиш ва зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун белгиланган тартибда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг устав жамғармасига топшириладиган давлат мулкидан фойдаланиш ва уни бошқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ривожланиш бизнес-режаларини, ўз бюджетини мустақил равишда шакллантириш, уларнинг ҳажмлари, харажатларни шакллантириш ва йўналтириш манбаларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолига пулли асосда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда асосий воситаларни ижарага олиш, кредитлар, қарзлар, грантларни ва бошқа молиявий ёрдамни жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалдаги қонунчиликка мувофиқ Марказ ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш миқдорларини бюджет маблағлари ҳамда пулли тиббий хизмат кўрсатишдан олинадиган даромадлар доирасида мустақил белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ фаолияти йўналишлари бўйича илмий-тадқиқотларни ўтказиш учун давлат бюджетидан грантлар олиш мақсадида танловларда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик фаолиятини амалга ошириш жараёнида яратилган ақлий мулк объектларига нисбатан муаллифлик ҳуқуқларини олиш ва фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ хорижий юридик шахслар билан илмий ва илмий-техникавий ҳамкорликни ҳамда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахсни барпо этмасдан алоҳида бўлинмалар (филиаллар ва ваколатхоналар) ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига, Марказ фаолиятининг мақсад ва вазифаларига зид бўлмаган бошқа турдаги ишларни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Марказнинг бурчлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соҳа бўйича юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдамга муҳтож беморларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш сифати ҳамда стандартларини замонавий жаҳон талаблари даражасида сақлаш ва ривожлантиришни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган тарифлар бўйича аҳолига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиёзли тоифадаги беморларга поликлиникаларнинг мавжуд ўрин фонди ва қабул қилиш қувватининг 20 фоизига қадар ҳажмда юқори малакали ихтисослаштирилган бепул ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ ходимларини тегишли соҳадаги етакчи хорижий клиникаларда тор ихтисослар бўйича мунтазам суратда қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ ходимларига меҳнатни ташкил этиш ва унга ҳақ тўлашнинг қонунчиликда кўзда тутилган шарт-шароитларини, хавфсизлик техникасини таъминлаш, ижтимоий таъминот ва аниқ ижтимоий муҳофазани кафолатлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг моддий-техника базасини ўз маблағлари ҳисобига замонавий тиббий техника ва технологиялар билан мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкдан мақсадли фойдаланиш, унинг сақланишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалдаги қонунчиликка мувофиқ бухгалтерия ҳамда статистика ҳисоб-китоби ва ҳисоботини юритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Марказ директори, шунингдек дахлдор ходимлар Марказ ходимларининг айби билан инсон соғлигига зиён етказилган ёки нобуд бўлган ҳоллар учун тўла моддий, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Марказнинг мулки ва устав жамғармаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Давлат номидан Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлиги ҳамда Марказнинг меҳнат жамоаси Марказ муассислари ҳисобланадилар, Марказ Кенгаши унинг манфаатларини ифода этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Марказнинг устав жамғармаси қуйидаги манбалар ҳисобига шаклланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий воситалар (тиббиёт муассасасининг бинолари ва иншоотлари, тиббий ускуналар, асбоблар ва анжомлар ҳамда бошқалар) ҳолидаги давлат мулки ва оборотдан ташқари активлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция мақсадларига ажратиладиган давлат бюджети маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий хизматлар, ишлар ва маҳсулотларни сотишдан олинадиган, моддий-техника базасини ривожлантиришга ҳамда тиббий ускуналар ва технологияларни сотиб олишга сарфланадиган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўзда тутилган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Марказнинг устав жамғармасига топшириладиган давлат мулкининг қиймати Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан Марказ таъсис этилган пайтда белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулки Марказга ишончли бошқарув ҳуқуқи билан Марказ мақсадлари ва вазифаларига қатъий мувофиқ равишда фойдаланиш учун топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Марказнинг моддий-техника базасини ривожлантириш ва замонавий тиббий ускуналар сотиб олишга йўналтириладиган даромадлари меҳнат жамоасининг улуши сифатида устав жамғармасига қўшилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат жамоасининг Марказ устав жамғармасидаги улуши жамоа мулки ҳисобланади ва у ажралмасдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Марказнинг устав жамғармасига топширилган давлат мулки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан имтиёзли шартлар билан унинг меҳнат жамоасига мулк сифатида сотилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Марказ юридик шахс сифатида ўзи жойлашган ер майдонига Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ доимий эгалик қилиш ҳамда фойдаланиш ҳуқуқи билан эгалик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Марказнинг давлат эгалигидаги мулки Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан келишилган ҳолдагина гаровга қўйилиши, айирбошланиши ёки сотилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Марказга ишончли бошқарув ҳуқуқи билан бириктирилган мулкдан мақсадга мувофиқ фойдаланилиши ва унинг сақланиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Марказ тузилмаси ва уни бошқариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Марказ Кенгаши Марказнинг юқори бошқарув органи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ Кенгаши Марказ директоридан, Марказнинг етакчи тиббиёт ва илмий ходимларидан таркиб топган 7 кишидан иборат бўлади. Марказ Кенгашининг ишида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлигидан вакил қилинган шахслар иштирок этадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ Кенгаши тўғрисидаги низом ва унинг шахсий таркиби Марказ меҳнат жамоаси умумий йиғилишининг қарори билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ директори бир вақтнинг ўзида Марказ Кенгашининг раиси ҳам ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Кенгашнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг молия-хўжалик ва тиббиёт соҳасидаги фаолиятини бошқариш, шунингдек Марказнинг иш самарадорлигини оширишга қаратилган тавсияларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш, Марказ инвестиция ва фан-техника сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йиллик бизнес-режалар ва молиявий ҳисоботларни тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолига кўрсатиладиган пулли тиббий ёрдам турларининг тарифларини белгиланган тартибда тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ тузилмасини ҳамда Марказ ичидаги, шунингдек унинг филиаллари ва ваколатхоналари муносабатларини тартибга солувчи норматив ҳужжатларни тасдиқлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва озод этиладиган директор Марказнинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Марказ директори:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз фаолиятини Марказ номидан амалга оширади, Марказнинг жорий молия-хўжалик фаолиятига раҳбарлик қилади, Марказ номидан шартнома ва контрактлар тузади, Марказнинг жорий фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа масалаларни ҳал этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ Кенгашида тасдиқлаш учун директор ўринбосарлари лавозимига номзодлар бўйича таклифлар киритади ва зарур ҳолларда илмий-услубий ва тиббий Кенгашларни тузади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ ходимларининг ишини ташкил қилади ва бошқаради, ўз ваколатлари доирасида Марказ ходимлари бажариши учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради, амалдаги қонунчиликка мувофиқ Марказ ходимларини ишга қабул қилади ва бўшатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ фаолияти учун жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ директорининг ўринбосарлари, филиал ва ваколатхоналарининг раҳбарлари Марказ директорининг тақдимномасига биноан Марказ Кенгаши томонидан лавозимга тайинланадилар ва озод қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Марказнинг ушбу Низомда белгиланган вазифалари амалга оширилишини таъминлайдиган асосий функционал таркибий бўлинмалари қуйидагилардан иборат: қабул қилиш бўлими; госпитал бўлими; даволаш-ташхис қўйиш, патологоанатомия, лаборатория, шунингдек маъмурий-хўжалик ва техник хизматлар; илмий-тадқиқот қисми ва бошқалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида ташкил этиладиган филиаллар ҳамда ваколатхоналар белгиланган тартибда Марказнинг ташкилий тузилмасига кириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиаллар ҳамда ваколатхоналар юридик шахс ҳисобланмайди ва улар ўзи тўғрисидаги низомга мувофиқ фаолият кўрсатади. Филиаллар ва ваколатхоналар тўғрисидаги низомлар ҳамда уларга киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар амалдаги қонунчиликда ва ушбу Низомда белгиланган тартибда Марказ томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Марказ фаолиятини молиялаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Марказ фаолияти аралаш тарзда, шу жумладан қуйидагилар ҳисобига молияланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг ўз даромадлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бюджети маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
грантлар ва ҳомийларнинг ёрдами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига зид бўлмаган тартибда жалб этилган бошқа маблағлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Марказнинг ўз даромадлари қуйидагилар ҳисобига шаклланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолига пулли тиббий хизмат кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
унинг илмий ва таълим базасида бошқа тиббиёт муассасаларининг соҳа мутахассисларини тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Давлат бюджети маблағлари қуйидаги мақсадлар учун ажратилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиёзли тоифадаги беморларга поликлиникаларнинг мавжуд ўрин фонди ва қабул қилиш қувватининг 20 фоизига қадар ҳажмда юқори малакали ихтисослаштирилган бепул ёрдам кўрсатиши учун Марказ харажатларини қоплашга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастури доирасида Марказни замонавий тиббий ускуна ва техника билан жиҳозлашга ҳамда йиллик инвестиция дастурларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-тадқиқот фаолиятига грантлар тарзида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий ёрдамнинг айрим мураккаб юқори технологияли (қимматли) турларига белгиланган имтиёзли тарифлар бўйича аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сарф-харажатларини қоплашга. Бундай тиббий ёрдам турларининг рўйхати Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ харажатларини давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаш тартиби тиббий хизматнинг мазкур турига бўлган эҳтиёжга қараб «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Марказ билан биргаликда белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда:

бюджет маблағлари Марказга ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги орқали моддалар бўйича тақсимланмаган ҳолда алоҳида сатр билан ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиявий таъминот мустаҳкамланиб, ўзини-ўзи молиялаш ва ўзини-ўзи қоплашга эришила борган сари давлат бюджети маблағларидан молиялаш ҳажмини босқичма-босқич камайтириб бориш кўзда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Марказ ходимлари сони, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш миқдори бажариладиган ишларнинг мураккаблик даражасига, сифати ва ҳажмига қараб Марказ Кенгаши томонидан мустақил белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Марказ ажратилган бюджет маблағлари ва ўз даромадлари доирасида мустақил равишда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг бизнес-режалари ҳамда даромад ва харажатлар сметасини ишлаб чиқиб, тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиб, тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лавозимлар рўйхатини тасдиқлайди ҳамда Ягона тариф сеткаси бўйича базавий маошлар ва миқдори чеклаб қўйилмайдиган устама ҳақдан келиб чиққан ҳолда мансаб маошларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Марказ ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган тиббиёт ускуналари ва асбоблари учун 2003 йилнинг 1 мартидан то 2012 йилнинг 31 декабрига қадар 10 йил муддатга барча турдаги солиқлар ва божхона тўловлари, (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) тўлашдан озод қилинади, бўшайдиган маблағлар Марказларни ривожлантириш ва жиҳозлашга мақсадли тарзда йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Марказ хўжалик фаолиятидан олинадиган даромадларни мустақил равишда тасарруф этади. Марказнинг молия-xўжалик фаолияти натижасида олган фойдаси тегишли мажбурий тўловлар тўлангандан кейин Марказ ихтиёрида қолади ва белгиланган тартибда қуйидагилар учун фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг моддий-техника базасини янгилаш, замонавийлаштириш ва кенгайтириш, замонавий тиббий техника, асбоб-анжом ва ускуналар сотиб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устав жамғармасининг меҳнат жамоаси улуши қисмини кўпайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ ходимларини моддий рағбатлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айланма жамғармаларни тўлдириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулот ва хизматларни реклама қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ фаолиятини таъминлаш билан боғлиқ бошқа мақсадлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Марказ мазкур бандда кўрсатилган сарф-харажатларнинг устуворлиги тартибини, йўналишлари ва нисбатларини мустақил равишда белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Марказ қонунчиликда белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисоб-китоби ва ҳисоботини юритади, зарур смета-молия ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этади, ҳужжатларнинг асралиши ҳамда келишилган рўйхатга мувофиқ давлат томонидан сақлашга топширилиши учун жавобгар бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2003 йил 26 февралдаги
ПФ-3214-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ихтисослаштирилган марказлари томонидан давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифадаги шахслар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ

1. Болаликдан ногиронлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Чин етимлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. I ва II гуруҳ ногиронлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 1941—1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ёшга оид пенсияга чиққан ишламайдиган шахслар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. 1941—1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат жабҳасининг қатнашчилари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Чернобиль АЭСи фалокатини тугатишда иштирок этган шахслар жумласига кирувчи ногиронлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Байналмилалчи жангчилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларидан моддий ёрдам олувчи кам таъминланган оилаларга мансуб шахслар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 2-сон, 16-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 28-29-сон, 204-модда; 2006 й., 40-сон, 394-модда; 2010 й., 17-сон, 130-модда; 2013 й., 36-сон, 477-модда; 2017 й., 13-сон, 198-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2017 й., 06/17/5216/0187-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 06/21/6277/0788-сон, 30.11.2021 й., 06/21/26/1111-сон; 08.07.2022 й., 07/22/310/0607-сон; 13.09.2023 й., 06/23/159/0700-сон; 12.02.2025 й., 06/25/17/0127-сон; 22.05.2025 й., 06/25/88/0459-сон; 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон)