ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ
буйруғи
КАНОП-ЖУТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАЛАРИ ХОДИМЛАРИ УЧУН МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИНИНГ 22-БАНДИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 6 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1951-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 8-модда) ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2000 й., 7-сон, 39-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 3 апрелдаги 13-1/Б -сон буйруғи (рўйхат рақами 1951, 2009 йил 6 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 19-20-сон, 238-модда) билан тасдиқланган Каноп-жут ишлаб чиқариш корхоналари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг 22-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«22. Ўн саккиз ёшдан кичик шахсларнинг меҳнати қўлланиши тақиқланадиган ноқулай меҳнат шароитлари ишлари рўйхатига (рўйхат рақами 1990, 2009 йил 29 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 30-31-сон, 355-модда) мувофиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар зарарли ва ноқулай меҳнат шароити мавжуд ишларга қабул қилинмаслиги лозим».
2. Мазкур буйруқ «Ўзпахтасаноат» уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси ва «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Вазир А. ХАИТОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 27 октябрь,
181-Б-сон
Келишилди:
«Ўзпахтасаноат» уюшмаси бошқаруви раиси Ф. ОМОНОВ
2010 йил 20 октябрь
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. ХОДЖАЕВ
2010 йил 20 октябрь
Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
2010 йил 20 октябрь
Соғлиқни сақлаш вазири А. ИКРАМОВ
2010 йил 20 октябрь
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Д. ЖАҲОНГИРОВА
2010 йил 20 октябрь
«Саноатгеоконтехназорат» Давлат инспекцияси бошлиғи ўринбосари А. ЮНУСОВ
2010 йил 20 октябрь
«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси бошлиғи А. НИМАТУЛЛАЕВ
2010 йил 20 октябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 44-45-сон, 404-модда)