Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Локомотив» меҳмонхона мажмуасини «Ўзбекистон темир йўллари» датк балансига ўтказиш тўғрисида
Йўловчи ва юк ташиш жараёнларининг технологик назорати ишончлилигини ошириш, темир йўл транспортида барқарор ва самарали бошқарув ҳамда алоқа тизимини таъминлаш, шунингдек, Тошкент шаҳри Шимолий вокзал олди майдонининг реконструкция қилиниши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК ва «Ўзтемирйўлйўловчи» ОАЖнинг «Локомотив» меҳмонхона мажмуасини махсус технологик бўлинмаларни жойлаштириш мақсадида «Ўзбекистон темир ёллари» ДАТК балансига беғараз ўтказиш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Белгилансинки, «Локомотив» меҳмонхона мажмуасининг «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК балансига беғараз ўтказиладиган активлари қиймати даромад (фойда) солиғи бўйича солиқ солишнинг объекти ҳисобланмайди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясини бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2001 йил 3 мартдаги 108-сон қарорига 5-илованинг 10-банди чиқариб ташлансин.
4. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2005 йил 18 октябрь,
231-сон