Ҳужжат кучини йўқотган 04.04.2024 28.10.2010 йилдаги 239-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 04.04.2024
Ҳужжат 28.10.2010 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 722-сонли «Нархлари давлат томонидан тартибга солиниши лозим бўлган товарлар нархларининг (тарифларининг) шаклланиши ҳамда қўлланилишини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 4 апрелдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида», «Табиий монополиялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини, Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни ҳамда рақобатни ҳимоя қилиш ва товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятига доир қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш ҳамда ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари режасини тасдиқлаш ҳақида» 2010 йил 2 июндаги 105-сон қарорини бажариш, товар бозорларида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар ва табиий монополиялар субъектлари фаолиятини давлат томонидан нарх орқали тартибга солишни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Белгилансинки, қуйидагилар давлат томонидан тартибга солиниши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар бозорларида устун мавқега эга бўлган Хўжалик юритувчи субъектлар давлат реестрига ва Табиий монополиялар субъектлари давлат реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқариладиган товарлар (ишлар, хизматлар)га (кейинги ўринларда товарлар деб аталади) нархлар (тарифлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида нархларни тартибга солувчи орган билан келишган ҳолда белгиланадиган айрим товарларга нархлар (тарифлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари билан нархларни тартибга солувчи орган томонидан тартибга солиниши назарда тутилган айрим товарларга нархлар (тарифлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари билан белгиланадиган айрим товарларга нархлар (тарифлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказлаштирилган капитал қўйилмалар ёки Ўзбекистон Республикаси кафолати остидаги кредитлар ҳисобига молиялаштириладиган қурилиш объектлари қиймати.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотлар, хомашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида» 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 2-сон, 10-модда) 2-иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 28 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
239-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом монополист корхоналар ва табиий монополиялар субъектлари товарлари (ишлари, хизматлари)га (кейинги ўринларда товарлар деб аталади) нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан нархлар (тарифлар)ни белгилаш, Ҳукумат қарорларида назарда тутилган айрим хўжалик юритувчи субъектлар товарларига нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш ва уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари билан муайян товарларга нисбатан нархлар (тарифлар)ни шакллантириш ва белгилашнинг алоҳида тартиби белгиланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Низомни қўллаш мақсадида қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устама — хўжалик юритувчи субъект томонидан жорий харажатларни қоплаш ва муайян суммада соф фойда олиш учун товарни сотишда уларнинг харид нархи (тарифи) устига қўйилган қўшимча (нисбий ёки мутлақ миқдор);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нархларни тартибга солувчи орган — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг топшириғи бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бошқармалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
монополист корхона — товар бозорларида устун мавқега эга бўлган ва Товар бозорларида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар давлат реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъект;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий монополия субъекти — табиий монополия шароитларида товарлар ишлаб чиқариш (сотиш) билан банд бўлган, Табиий монополиялар субъектлари давлат реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъект (юридик шахс);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рентабеллик — зарурий фойда миқдорини (давр харажатлари, молиявий фаолият бўйича харажатлар ва соф фойда суммаси) ишлаб чиқариладиган товарга тўғри келадиган ишлаб чиқариш харажатлари суммасига бўлиш йўли билан ҳисоблаб чиқиладиган корхона фаолиятининг фойдалилик нисбий кўрсаткичи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тартибга солувчи коэффициент (пасайтирувчи ёки оширувчи) — нарх (тариф) даражасини аниқлаш учун белгиланадиган нисбий миқдор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тариф сметаси — даромадлар ва харажатлар, ишлаб чиқарилган товарлар ҳажми кўрсаткичи ва хўжалик юритувчи субъект фаолиятини акс эттирадиган ва тартибга солувчи коэффициентни аниқлашда асос қилиб олинадиган бошқа иқтисодий кўрсаткичлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нарх (тариф) — товар бирлиги қийматининг пул ифодаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Низом қуйидаги товарлар нархлари (тарифлари)ни шакллантириш ва декларация қилишда қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
монополист корхоналар ва табиий монополиялар субъектлари томонидан ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нархларни тартибга солувчи орган билан келишган ҳолда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида белгиланадиган айрим товарлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари билан нархларни тартибга солувчи органда тартибга солиш назарда тутилган айрим товарлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Нархларни давлат томонидан тартибга солиш қуйидаги йўллар орқали амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
монополист корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарларга нархлар (тарифлар)ни ёки уларнинг чекланган даражаларини, тартибга солувчи коэффициентни, устамалар ёки чекланган рентабелликни декларация қилиш (кейинги ўринларда нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш деб аталади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий монополиялар субъектлари томонидан ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарларга нархлар (тарифлар)ни ёки уларнинг чекланган даражаларини, тартибга солувчи коэффициентни, устамалар ёки чекланган рентабелликни тасдиқлаш (кейинги ўринларда нархлар (тарифлар)ни тасдиқлаш деб аталади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан нархларни тартибга солувчи орган билан келишган ҳолда товарларнинг муайян турларига қатъий ёки чекланган нархлар (тарифлар) ва устамалар белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари билан нархларни тартибга солувчи органда тартибга солиш назарда тутилган айрим товарларга нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (келишиш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари билан айрим товарларга қатъий ёки чекланган нархлар (тарифлар) ва устамалар белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказлаштирилган капитал қўйилмалар ёки Ўзбекистон Республикаси кафолати остидаги кредитлар ҳисобига молиялаштириладиган объектлар қурилиши қийматини шакллантириш тартибини белгилаш. Кўрсатиб ўтилган тартиб Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарори билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ нархлар (тарифлар)ни давлат томонидан тартибга солишнинг бошқа усуллари ҳам қўлланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Монополист корхоналар ва табиий монополиялар субъектлари товарларига нархлар (тарифлар)ни давлат томонидан тартибга солиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Монополист корхоналар ва табиий монополиялар субъектлари томонидан ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарларга нархлар (тарифлар) ёки уларнинг чекланган даражалари, тартибга солувчи коэффициент, устама ёки чекланган рентабеллик (почта алоқасининг универсал хизматларига тарифлар бундан мустасно) нархларни тартибга солувчи орган томонидан декларация қилинади (тасдиқланади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Почта алоқасининг универсал хизматларига тарифлар нархларни тартибга солувчи орган билан келишган ҳолда почта алоқаси соҳасидаги махсус ваколатли орган томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Монополист корхона ва табиий монополия субъекти нархларни тартибга солувчи органда қуйидаги ҳолларда нарх (тариф)ни декларация қилиши (тасдиқлаши) шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
монополист корхона ёки табиий монополия субъекти сифатида тан олинган товарга — тегишли Давлат реестрига киритилганлиги тўғрисидаги билдиришнома олинган кундан бошлаб бир ой муддат ичида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нарх (тариф), устама, чекланган рентабеллик ошганда ва тартибга солувчи коэффициент ўзгарганда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Монополист корхона ёки табиий монополия субъекти декларация қилинган (тасдиқланган) нархни (тарифни) мустақил равишда пасайтириш ҳуқуқига эга. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
монопол арзон нархлар белгилаш мақсадида нархни (тарифни) пасайтиришга йўл қўйилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нархлар (тарифлар)ни пасайтириш кейинчалик нархларни тартибга солувчи орган хабардор қилинган ҳолда барча истеъмолчилар учун бир вақтда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Республика ташқарисига товарлар етказиб берадиган монополист корхона ёки табиий монополия субъекти товарлар бўйича ҳисоб-китобни шартномавий (эркин) нархлар бўйича, бироқ декларация қилинган (тасдиқланган) нархлар (тарифлар)дан паст бўлмаган нархлар бўйича амалга оширади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Монополист корхоналар ва табиий монополиялар субъектлари товарларига нархлар (тарифлар)ни шакллантириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Нархлар (тарифлар)ни асослаш учун қабул қилинадиган товарни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларини аниқлашда монополист корхона ва табиий монополия субъекти Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Монополист корхона ёхуд табиий монополия субъекти томонидан ишлаб чиқариладиган товарга нарх (тариф) ишлаб чиқариш таннархига киритиладиган харажатлардан, давр сарф-харажатларидан, молиявий фаолият бўйича харажатлардан, солиқлар ва фойдадан бошқа мажбурий тўловлар бўйича харажатлардан, шунингдек соф фойда суммасидан шаклланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 147-моддасида назарда тутилган харажатлар, монополист корхона ва табиий монополия субъекти товарига декларация қилинадиган (тасдиқланадиган) нархни (тарифни) шакллантиришда харажатларда ҳисобга олинмайди, юқори органлар ва хўжалик юритувчи субъект бирлашмаси таъминотига ажратмалар бўйича харажатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Аниқ бир товарга нарх (тариф)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларга мувофиқ (ДС, ТС, ТШ, ТБ ва ҳоказолар) товарнинг маркаси, тури, нави бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Товарларнинг турлари (маркалари, типлари, ўлчамлари ва ҳоказолар)нинг анча сони мавжуд бўлган тақдирда товар бирлигига харажатни белгилаш мураккаб бўлганда нархларни тартибга солувчи орган товар рентабеллигининг чекланган даражасини ёки амалдаги нархлар (тарифлар)га нисбатан қўлланиладиган тартибга солувчи коэффициентни декларация қилиши (тасдиқлаши) мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тартибга солувчи коэффициент лойиҳалаштирилаётган тариф сметасини, илгари нархни тартибга солувчи орган томонидан тасдиқланган тариф сметасига нисбати орқали, товарлар ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Нарх (тариф) ҳисоб-китоби товарга тўғри келадиган харажатлар ва соф фойда кўрсаткичлари негизида амалга оширилади ҳамда тегишли ваколатли органлар томонидан тасдиқланган норматив-техник ҳужжатлар (рецептура, хомашё ва материаллар, иссиқлик ва электр энергияси, меҳнат сарфи нормалари ва ҳоказоларни) ҳамда стандартлаш бўйича норматив ҳужжатларни (ДС, ТС, ТШ, ТБ ва ҳоказолар) ҳисобга олган ҳолда олдинги ҳисобот даврининг ҳисобот кўрсаткичларини таҳлил қилиш асосида шакллантирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Товарга декларация қилинадиган (тасдиқланадиган) нархни (тарифни) шакллантиришда ҳисобга олинадиган соф фойда миқдори, қуйидагилар учун зарур бўлган маблағлар ҳажмидан келиб чиқиб, аниқланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа манбалар мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда кредитлар, қарзлар ва лизинг бўйича асосий қарзни қайтариш учун. Бунда кейинги ҳисобот даврларида муайян кредит тўлиқ қайтарилгандан кейин соф фойда миқдорига тузатиш киритилиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган манзилли рўйхатларга (лойиҳа-смета ҳужжатларига) мувофиқ капитал қўйилмаларни, кредитлар, амортизация ажратмалари ва ушбу капитал қўйилмаларни молиялаштириш учун бошқа манбалардан фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда молиялаштириш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дивидендлар тўлови учун. Бунда монополист корхона ва табиий монополия субъектининг муассислари (қатнашчилари, акциядорлари, аъзолари)га тўланадиган ва ушбу товарга тўғри келадиган дивидендларнинг йиллик суммаси корхона устав фонди (капитали) суммасини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасига кўпайтмасидан ортиқ бўлмаган миқдорда қабул қилинади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомнинг 17-бандида назарда тутилган шартларни бажариш учун.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Товар бозорларида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар давлат реестрига киритилган улгуржи ва воситачи ташкилотлар томонидан қўлланиладиган устама миқдори товарларни етказиб бериш турлари бўйича декларация қилиниши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Товарларига нархлар (тариф) давлат томонидан тартибга солинадиган хўжалик юритувчи субъект бундай ҳар бир товар бўйича даромадлар, харажатлар ва жалб этилган активларнинг алоҳида ҳисобини юритиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарга нарх (тариф)ни шакллантиришда билвосита моддий харажатларни, меҳнатга ҳақ тўлашга билвосита харажатларни, ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган бошқа харажатларни, давр харажатларини ва молиявий фаолият бўйича харажатларни тақсимлаш товарнинг солиштирма меҳнат сиғими бўйича амалга оширилади. Бунда аниқ бир товарни ишлаб чиқариш хусусиятларидан келиб чиқиб, харажатларни тақсимлаш учун хўжалик юритувчи субъект, нархларни тартибга солувчи орган билан келишган ҳолда, бухгалтерия ҳисобига оид қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мезонлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Агар олдинги ҳисобот даврида хўжалик юритувчи субъект технология жараёнларини такомиллаштириш ва замонавий ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий этиш ҳисобига ёқилғи-энергетика ресурслари, хомашё ва материалларни тежашга эришган бўлса, тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) навбатдаги қайта кўриб чиқишда тежалган маблағларнинг 50 фоизгача бўлган суммаси соф фойда таркибида ҳисобга олинади, ёқилғи-энергетика ресурслари, хомашё ва материалларга харажатлар эса замонавий ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий этиш натижасида қўлланиладиган аниқлаштирилган харажатлар нормаси ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Тартибга солинадиган нархлар (тарифлар) ҳисоб-китобида ҳисобга олинадиган монополист корхона ва табиий монополия субъекти ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг навбатдаги йил учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрлари тўғрисидаги қарорида назарда тутилган истеъмол нархлари индекси прогнози ҳисобга олинган ҳолда ходимларнинг амалдаги, бироқ штатдаги чекланган ходимлар сонидан ортиқ бўлмаган сонидан ва амалдаги нархда (тарифда) қабул қилинган ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Монополист корхона ва табиий монополия субъекти товарига нархлар (тарифлар)ни шакллантиришда юқори органлар ва хўжалик юритувчи субъект бирлашмаларини сақлаш учун ажратмалар бўйича харажатлар юқори орган юқори бошқарув органининг ёки хўжалик юритувчи субъект бирлашмасининг қарори билан белгиланган миқдорда ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Монополист корхоналар ва табиий монополиялар субъектлари товарларига нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) тартиби
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Монополист корхона ва табиий монополия субъекти нарх (тариф) лойиҳасини нархларни тартибга солувчи органга кўриб чиқиш учун бевосита тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар давлат ёки хўжалик бошқаруви органи таркибига кирган монополист корхона ёки табиий монополия субъекти томонидан ишлаб чиқариладиган товардан ушбу давлат ёки хўжалик бошқаруви органи таркибига кирган бошқа монополист корхона ёки табиий монополия субъекти томонидан товар ишлаб чиқариш учун фойдаланилган тақдирда, нарх (тариф) лойиҳасини кўриб чиқиш учун нархларни тартибга солувчи органга давлат ёки хўжалик бошқарувининг тегишли органи тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Товарга нарх (тариф)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) учун монополист корхона ва табиий монополия субъекти нархларни тартибга солувчи органга ариза билан ва унга қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) мазкур Низомга 1-иловага* мувофиқ шакл бўйича декларация қилинадиган (тасдиқланадиган) нарх (тариф) ҳисоб-китоби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) молиявий ҳисобот нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) меҳнат бўйича статистика ҳисоботи нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) умуман хўжалик юритувчи субъект ва ҳар бир аниқ товар бўйича алоҳида харажатлар моддалари мазмуни, қуйидагилар илова қилинадиган даромадлар ва харажатлар тўғрисидаги йиғма маълумотлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомга 2-иловага* мувофиқ шакл бўйича тўғридан-тўғри ишлаб чиқариш моддий харажатларининг мазмуни (хомашё ва материаллардан, ёқилғи, электр энергиясидан фойдаланишнинг тасдиқланган нормалари кўрсатилган ҳолда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомга 3 ёки 3а-иловаларга* мувофиқ шакл бўйича ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган меҳнатга ҳақ тўлашга тўғридан-тўғри харажатлар ва ишлаб чиқаришга тегишли бўлган ижтимоий суғуртага ажратмалар мазмуни (меҳнатга харажатларнинг тасдиқланган нормаларини кўрсатган ҳолда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 3 ва 3а-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомга 4-иловага* мувофиқ шакл бўйича асосий воситалар ва номоддий активлар бўйича амортизация ажратмалари суммаси ҳисоб-китоби (дастлабки ва қолдиқ қиймат, асосий воситалар ва номоддий активлардан фойдаланиш муддатлари, фойдаланишга топшириш санаси кўрсатилган ҳолда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 4-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомга 5-иловага* мувофиқ шакл бўйича ишлаб чиқариш мақсадидаги устама харажатлар, материалларга билвосита харажатлар ва меҳнатга билвосита харажатлар мазмуни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 5-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мукаммал ва жорий таъмирлаш харажатлари мазмуни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомга 6-иловага* мувофиқ шакл бўйича давр харажатлари, молиявий фаолият бўйича харажатлар ва соф фойда мазмуни (шу жумладан асосий қарз ва фоизни қайтаришнинг тасдиқланган жадваллари тақдим этилган ҳолда жалб этилган кредитларга хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган маблағлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 6-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомга 7-иловага* мувофиқ шакл бўйича фаолиятнинг асосий молиявий кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 7-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ушбу Низомга 8-иловага* мувофиқ шакл бўйича натура ифодасида товарлар ишлаб чиқариш тўғрисидаги маълумотлар (ишлаб чиқариш (етказиб бериш) ҳажми пасайган тақдирда пасайиш сабаблари ёзма равишда асосланиши зарур);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 8-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) инвестиция дастурларини амалга ошириш учун маблағларга бўлган эҳтиёж ҳисоб-китоби кўрсатилган ҳолда (мавжуд бўлган тақдирда) инвестиция дастурининг асосий кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) олдинги ҳисобот даври учун амалга оширилган (ёки амалга ошириладиган) инвестиция дастурлари натижасида ишлаб чиқариладиган товарларнинг материал сиғими, энергия сиғими ва меҳнат сиғими даражаси ўзгариши тўғрисидаги маълумотлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) давлат дотацияларига ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг бошқа чораларига бўлган эҳтиёж (зарурият бўлганда) тўғрисидаги маълумотлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарурият бўлганда нархни тартибга солувчи орган нарх (тариф)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа маълумотларни сўрашга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар билан биргаликда барча ҳисоб-китоб материалларининг электрон вариантлари ҳам тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ушбу Низомнинг 21-бандида кўрсатилган ва нархларни тартибга солувчи органнинг сўрови бўйича қўшимча равишда тақдим этилган ҳужжатлар қуйидаги талаблар ҳисобга олинган ҳолда расмийлаштирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) тақдим этилган материаллар тикилган, тартиб рақами қўйилган, хўжалик юритувчи субъектнинг муҳри ва раҳбарнинг имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак, молиявий ҳужжатлар эса хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбари ва бош бухгалтери томонидан биргаликда имзоланган бўлиши керак;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ҳужжатлар олдинги тўрт чорак ва олдинги календарь йил учун тақдим этилади (янгидан ташкил этилган хўжалик юритувчи субъектлардан ташқари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) асослашда маълумотлар бир йил ҳисобига кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Монополист корхона ва табиий монополия субъекти томонидан ишлаб чиқариладиган товарнинг нархи (тарифи) даражасига таъсир кўрсатадиган омиллар кескин ўзгарган тақдирда нархларни тартибга солувчи орган нархлар (тарифлар)ни қайта кўриб чиқиш ташаббуси билан чиқиш ҳуқуқига эгадир. Бунда нархларни тартибга солувчи орган монополист корхона ва табиий монополия субъектига ушбу Низомнинг 21-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этиш тўғрисида ёзма кўрсатма юборади. Нархларни тартибга солувчи органнинг ёзма кўрсатмасида нархлар (тарифлар)ни қайта кўриб чиқиш ташаббусининг сабаблари кўрсатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Монополист корхона ёки табиий монополия субъекти нархларни тартибга солувчи органнинг ёзма кўрсатмаси олинган кундан бошлаб 15 кун мобайнида ушбу Низомнинг 21-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Монополист корхона ва табиий монополия субъекти томонидан нархлар (тарифлар)ни асослаш бўйича ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда ёки иқтисодий асосланмаган ҳисоб-китоблар билан тақдим этилган тақдирда, нархларни тартибга солувчи орган ҳужжатлар олинган кундан бошлаб беш кун муддатда тақдим этилган ҳужжатларни мавжуд камчиликлар ёзма равишда баён қилинган (тушунтирилган) ҳолда қайта ишлаш учун қайтаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда нархларни тартибга солувчи орган томонидан олдин ариза берувчига ёзма шаклда баён қилинмаган янги мулоҳазалар билдирилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Монополист корхона ва табиий монополия субъекти томонидан тақдим этилган ушбу Низомнинг 21-бандида кўрсатилган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича барча зарур ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда олинган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда нархларни тартибга солувчи орган қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилиши керак:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нарх (тариф) оширилишини рад этиш тўғрисида (нарх ёки тарифни амалдаги даражада сақлаш тўғрисида);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нарх (тариф)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) тўғрисида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нарх (тариф)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ёхуд амалдаги нарх (тариф)ни ёки монополист корхона ва табиий монополия субъекти томонидан таклиф этилаётган нарх (тариф)ни ушбу Низом талабларига мувофиқ асосланган нарх (тариф) даражасигача ўзгартириш йўли билан, ёхуд монополист корхона ёки табиий монополия субъекти томонидан тақдим этилган даражада қолдирилган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нархни тартибга солувчи орган ўз қарори тўғрисида монополист корхона ёки табиий монополия субъектини ёзма равишда хабардор қилади. Нарх (тариф) оширилиши рад этилган тақдирда ёзма билдиришномада рад этишнинг асоси кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Нархни тартибга солувчи орган томонидан нарх (тариф)нинг декларация қилиниши (тасдиқланиши)да (мазкур Низомга 9-илова*) кўрсатилган сана монополист корхона ёки табиий монополия субъекти товарига декларация қилинган (тасдиқланган) нарх (тариф)нинг амалга киритиш санаси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 9-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нархларни тартибга солувчи органнинг нархни (тарифни) декларация қилиш (тасдиқлаш) тўғрисидаги қарори монополист корхона ва табиий монополия субъекти томонидан улар кучга киришидан камида 15 кун олдин оммавий ахборот воситаларида мажбурий тартибда эълон қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш)нинг бир асл нусхаси ва декларация қилинадиган (тасдиқланадиган) нарх (тариф) ҳисоб-китоби (ушбу Низомга 1-илова) ёки тариф сметаси (ушбу Низомга 10-илова*) монополист корхонага ёки табиий монополия субъектига, иккинчи асл нусхаси — Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига ва унинг ҳудудий органларига юборилади (кейинги ўринларда монополияга қарши давлат органи деб аталади) учинчи асл нусхаси эса нархларни тартибга солувчи органда қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 10-илова рус тилидаги матнда берилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қатъий белгиланган ёки чекланган нархлар (тарифлар) ва устамалар белгилаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари билан нархларни тартибга солувчи органларда тартибга солиш назарда тутилган айрим товарларга нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (келишиш) тартиби
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Товарларнинг айрим турларига давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ўз ваколатлари доирасида, нархларни тартибга солувчи орган билан келишган ҳолда қатъий белгиланган ёки чекланган нархлар (тарифлар) ва устамалар белгиланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ушбу Низомнинг 28-бандида кўрсатилган товарларга қатъий белгиланган ёки чекланган нархлар (тарифлар)ни ва устамаларни шакллантириш ушбу Низомнинг III бўлимида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Ушбу Низомнинг 28-бандида кўрсатиб ўтилган товарларни ишлаб чиқарувчилар давлат бошқаруви тегишли органига ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органига ушбу Низомнинг 21-бандига мувофиқ рўйхат бўйича ҳужжатларни тақдим этади. Давлат бошқаруви органи ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органи ушбу Низомнинг 21-бандида назарда тутилган барча ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда олингандан кейин бир ҳафта муддатда қуйидаги хатти-ҳаракатлардан бирини амалга ошириши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжатлар иқтисодий асосланмаган ҳисоб-китоблар билан тақдим этилган тақдирда, тақдим этилган ҳужжатларни мавжуд камчиликлар ёзма баён қилинган (тушунтирилган) ҳолда қайтаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақдим этилган ҳужжатларни нархларни тартибга солувчи органга келишиш учун юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Низомга 11-иловага* мувофиқ шакл бўйича қатъий белгиланган ёки чекланган нархлар (тарифлар) ёки устамалар лойиҳаси билан биргаликда қуйидаги тартибда нархларни тартибга солувчи органга юборилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 11-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқаруви органи томонидан — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан — Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига, ҳудудий жойлашиши бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бошқармаларига.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бошқаруви органлари ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланадиган алоҳида товарларга қатъий белгиланган ёки чекланган нархлар (тарифлар) ёки устамалар лойиҳасини нархларни тартибга солувчи орган томонидан кўриб чиқиш ва келишиш ушбу Низомнинг IV бўлимида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари билан нархларни тартибга солувчи органда тартибга солиш назарда тутилган айрим товарларга нархлар (тарифлар)ни шакллантириш ва декларация қилиш (келишиш) тартиби ушбу Низомнинг III ва IV бўлимларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Товарларга нархлар (тарифлар) шакллантирилиши ва қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Тартибга солинадиган нархлар (тарифлар) тўғри шакллантирилиши ва қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш монополияга қарши давлат органи томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Монополияга қарши давлат органи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ушбу Низом талабларига риоя қилиш бўйича текширишлар ўтказади ва ўрганади (таҳлил қилади).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Назоратни амалга ошириш учун монополияга қарши давлат органи давлат ва хўжалик бошқаруви органидан, монополист корхона ва табиий монополия субъектидан нархларни тартибга солувчи органга тақдим этилган, тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)нинг ҳисоб-китобини асослайдиган материалларни сўрашга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биржа (аукцион) савдоларида шаклланаётган нархларни назорат қилиш учун монополияга қарши давлат органи ҳар куни биржа (аукцион) савдолар ташкилотчилари томонидан биржа (аукцион) савдоларига қўйилиши керак бўлган товарнинг тегишли номенклатураси бўйича тақдим этиладиган маълумотлардан, шунингдек сотилган товар нархларининг ўртача биржа нархлари тўғрисидаги маълумотлардан ва биржа (аукцион) савдоларида шаклланган нархлардан фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Монополияга қарши давлат органи белгиланган тартибда назорат функцияларини бажариш, шунингдек таҳлил қилиш давомида мазкур Низом талаблари бузилиши ҳолатлари бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ иш қўзғайди ва тегишли қарор қабул қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Ушбу Низом талаблари бузилишига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
декларация қилинган (тасдиқланган), келишилган ва белгиланган тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни ошириш, биржа (аукцион) савдолари натижасида шаклланган хўжалик юритувчи субъектлар товарларига нархлар бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш), келишиш ва белгилаш учун нархларни тартибга солувчи органларга, давлат бошқаруви органларига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ишончсиз маълумотлар тақдим этилиши натижасида нарх (тариф)нинг оширилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарнинг нархига (тарифга) хомашё ва материалларга, ёқилғи-энергетика ресурсларига ва ҳақиқатда амалга оширилмаган харажатларни, амалда юз бермаган меҳнат харажатларини ва бошқа харажатлар ёки бажарилмаган ишларни киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли орган томонидан тасдиқланган давлат томонидан тартибга солинадиган нархлар бўйича товарларни ишлаб чиқариш учун бевосита ҳақиқатда фойдаланиладиган хомашё, материаллар, ёқилғи, энергия сарфининг техник ва технологик нормаларини ошириш, бундан технологик бузилишларнинг олдини олишга ёки давлат органларининг кўрсатмаларини бажаришга йўналтирилган енгиб бўлмайдиган куч, шунингдек табиий ва техноген хусусиятга эга бўлган фавқулодда вазиятлар оқибатида хомашё, материаллар, ёқилғи, энергия сарфининг техник ва технологик нормалари оширилиши ҳоллари мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказлаштирилган капитал қўйилмалар ёки Ўзбекистон Республикаси кафолати остидаги кредитлар ҳисобига молиялаштириладиган объектлар қурилиши қиймати шакллантирилиши тартиби бузилган ҳолда объектларнинг капитал қурилиши смета қийматини аниқлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказлаштирилган капитал қўйилмалар ёки Ўзбекистон Республикаси кафолати остидаги кредитлар ҳисобига молиялаштириладиган объектларда бажарилган ишлар ҳажмини сунъий равишда ошириш (қўшиб ёзиш);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланадиган юқори ликвидли ва монопол турларини биржа савдоларига тегишли жадвалларда назарда тутилган муддатларда ва ҳажмларда қўймаслик — бу биржа нархларининг ўсишига олиб келиши мумкин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарни қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланадиган товарларнинг юқори ликвидли ва монопол турлари ҳажмини биржа савдоларига қўйиш учун жадвалларда назарда тутилган ҳажмдан четлатиш йўли билан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан алкоголли маҳсулотларни (пиводан ташқари) қонун ҳужжатларида белгиланган минимал улгуржи-сотиш нархларидан паст нархларда сотиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Технология жараёнларини такомиллаштириш ва замонавий ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий этиш йўли билан ёқилғи-энергетика ресурслари, хомашё ва материалларни тежаш натижасида хўжалик юритувчи субъект томонидан қўшимча фойда олиниши ушбу Низомнинг бузилиши ҳисобланмайди ва кўрсатиб ўтилган фойда олиб қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Хўжалик юритувчи субъект томонидан нархни (тарифни) қўллаш тартиби бузилиши натижасида олинган маблағлар товарларни асоссиз оширилган нарх (тариф) бўйича сотишдан олинган ҳақиқатдаги тушум билан (унга қўшимча ҳақ, чегирмалар ва ҳоказолар ҳисобга олинган ҳолда) ушбу товарнинг белгиланган тартибда расмийлаштирилган (тасдиқланган, келишилган) нархи (тарифи) қиймати (унга қўшимча ҳақ, чегирмалар ва ҳоказолар ҳисобга олинган ҳолда) ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик юритувчи субъект томонидан нарх (тариф) шаклланиши тартиби бузилиши натижасида олинган маблағлар товарларни оширилган нарх (тариф) бўйича сотишдан олинган амалдаги тушум билан (уларга қўшимча ҳақ, чегирмалар ва ҳоказолар ҳисобга олинган ҳолда) ушбу Низомга мувофиқ шакллантирилган нарх (тариф) бўйича ушбу товарнинг қиймати (унга қўшимча ҳақ, чегирмалар ва ҳоказолар ҳисобга олинган ҳолда) ўртасидаги тафовут сифатида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сотиш нархларига устамалар қўшилган ҳолда товарларга сотиш нархларини шакллантирадиган ва қўллайдиган савдо, умумий овқатланиш, таъминот-сотиш, воситачилик корхоналари ва бошқа ташкилотлар учун олиб қўйилиши лозим бўлган маблағлар қуйидагича аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асоссиз оширилган устамалар қўлланилган ҳолларда — товарларни сотишдан олинган ҳақиқатдаги устама суммаси билан декларация қилинган (тасдиқланган) ёки белгиланган устама суммаси ўртасидаги тафовут сифатида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нарх белгилашнинг амалдаги тартиби бузилган ҳолда аниқланган белгиланган устамалар қўлланилган ҳолларда — асоссиз оширилган нархлар бўйича сотилган товарнинг бутун ҳажмига ҳисоблаб чиқилган устама суммаси билан қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисоблаб чиқилган сотилган товарнинг айни ўша ҳажмига устама суммаси ўртасидаги тафовут сифатида белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарларига нисбатан чекланган рентабеллик белгиланган корхоналар учун умуман товарлар гуруҳлари (турлари) бўйича чекланган рентабеллик оширилиши ҳисобига олинган маблағлар йил чораги ҳисоб-китоблари асосида, ишлар мавсумий хусусиятга эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар учун эса — йиллик ҳисоб-китоблар асосида олиб қўйилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказлаштирилган капитал қўйилмалар ёки Ўзбекистон Республикаси кафолати остидаги кредитлар ҳисобига молиялаштириладиган объектлар қурилиши қийматини шакллантириш тартиби бузилиши натижасида олинган маблағлар уни шакллантиришнинг тўғрилигини текшириш давомида буюртмачи томонидан белгиланган қурилиш объекти қиймати билан амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ шакллантирилган объект қиймати ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бажарилган ишлар ҳажмини сунъий равишда ошириш (қўшиб ёзиш) натижасида олинган маблағлар буюртмачи томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларида назарда тутилган ҳажмлар билан пудратчи томонидан ҳақ тўлаш учун тақдим этилган амалдаги ҳажмлар ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Товарларнинг юқори ликвидли ва монопол турлари биржа савдоларига тегишли жадвалларда назарда тутилган муддатлар ва ҳажмларда қўйилмаган тақдирда хўжалик юритувчи субъектдан товарни биржа савдосига қўйишнинг охирги санасида шаклланган биржа нархи билан унинг иштирокидаги олдинги савдолар биржа нархи ўртасидаги тафовут, хўжалик юритувчи субъект томонидан охирги савдоларга қўйилган товарнинг ҳажмига кўпайтирилган маблағлар олиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биржа савдоларидан четлатилган ҳажмларда товарларни тўғридан-тўғри шартномалар бўйича, шу жумладан экспортга сотиш фактлари аниқланганда, тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотилган ҳажмни сотиш нархи билан биржа савдоларининг бошланғич нархи ўртасидаги тафовутга кўпайтириш орқали ҳисобланган маблағлар олиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Монополист корхона ёки табиий монополия субъекти томонидан янги нархлар (тарифлар)ни ёки уларнинг чекланган даражаларини амалга киритиш муддатларига риоя қилинмаганлиги ҳолатлари аниқланганда асоссиз олинган маблағлар (даромадлар) янги жорий этилган нархлар (тарифлар) билан аввал амал қилган нархлар (тарифлар) ўртасидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганига зид равишда янги нархлар (тарифлар) муддатидан олдин амалга киритилган давр учун товарни сотиш ҳажмига кўпайтирилган тафовут сифатида аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Монополист корхона ёки табиий монополия субъекти томонидан нархлар (тарифлар) декларация қилинмасдан (тасдиқланмасдан) қўлланилиши ҳолатлари аниқланганда асоссиз олинган маблағлар (даромадлар) корхона тегишли Давлат реестрига киритилган санада амал қилган нарх (тариф) билан унинг навбатдаги оширилиши натижасида шакллантирилган нарх ўртасидаги тафовутни корхона тегишли Давлат реестрига киритилган даврдан бошлаб сотилган товарнинг ҳажмига кўпайтириш орқали ҳисобланган сумма сифатида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик юритувчи субъект томонидан нархлар (тарифлар) декларация қилинмасдан (келишилмасдан) қўлланиши ҳоллари аниқланганда, уларни тартибга солиш Ҳукумат қарорлари билан назарда тутилган тақдирда, асоссиз олинган маблағлар (даромадлар) Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарори билан назарда тутилган нархларни тартибга солувчи органда декларация қилиш (келишиш) санасида амал қилган нарх (тариф) билан унинг кейинчалик оширилиши натижасида шаклланган нарх (тариф) ўртасидаги тафовутни кўрсатиб ўтилган сана давридан бошлаб товарни сотиш ҳажмига кўпайтириш орқали ҳисобланган сумма сифатида аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Жарима солиш суд тартибида, хўжалик юритувчи субъект томонидан ҳуқуқ бузилиши содир этилиши айби тан олинган ва жарима ихтиёрий тўланган ҳолларда эса — монополияга қарши давлат органи томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низом бузилиши натижасида олинган маблағлар бир ой муддатда ихтиёрий тартибда тўланмаганда, монополияга қарши давлат органи истеъмолчиларга қайтариш ва/ёки олиб қўйилиши керак бўлган маблағлар ундирилиши тўғрисида судга мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Ушбу Низомнинг 37 — 41-бандларида кўрсатилган маблағлар истеъмолчиларга қайтарилади ёхуд истеъмолчиларни аниқлаш мумкин бўлмаган ҳолатда монополияга қарши давлат органига очиладиган махсус транзит ҳисоб рақамига олиб қўйилади (кейинги ўринларда махсус транзит ҳисоб рақами деб аталади), ушбу Низомнинг 48-банди иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низомнинг 36-банди бешинчи хатбошида кўрсатилган хомашё, материаллар, ёқилғи ва энергия сарфининг техник ва технологик нормалари оширилиши ҳисобига аниқланган сумма махсус транзит ҳисоб рақамига олиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низом талаблари бузилганлиги учун ушбу Низомнинг 49-бандида кўрсатилган ҳолларда ва миқдорларда жарима ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик юритувчи субъект томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган монопол маҳсулотларнинг айрим турлари биржа (аукцион) савдолари орқали, шунингдек биржа (аукцион) нархларининг ўртача нархлари бўйича тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотилганда, уларга нисбатан декларация қилинадиган чекланган нарх оширилганлиги учун жарима жазоси қўлланилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Жарима қоида бузилишининг бутун даври учун қўлланилади ва ундириш, хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳолати ва бюджет билан ўзаро муносабатларидан қатъи назар, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан кейин унинг тасарруфида қоладиган фойда ҳисобидан амалга оширилади, ушбу Низомнинг 48-банди иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Ноқонуний олинган маблағлар олиб қўйилиши ва хўжалик юритувчи субъектларга жарима солиниши уларнинг ушбу Низом бузилишида айбдор бўлган мансабдор шахсларини қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликдан озод қилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Махсус транзит ҳисоб рақамига олиб қўйилиши керак бўлган маблағларни ҳисоблаб чиқишда ушбу Низом талаблари бузилишига йўл қўйган хўжалик юритувчи субъектда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар оширилишига олиб келган ортиқча тўланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммаси хўжалик юритувчи субъектдан олиб қўйиладиган маблағ камайтирилишига ҳисобланмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Монополияга қарши давлат органи ноқонуний олинган маблағларни олиб қўйиш ва ушбу Низом талаблари бузилганлиги учун жарима солиш тўғрисида суд қарорини олиб, суднинг мазкур қарори кучга киргандан кейин ушбу маблағларни махсус транзит ҳисоб рақамига ундириш чораларини кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус транзит ҳисоб рақамига тушадиган маблағлар ва жарималар бир ойда икки марта (ойнинг 15-кунигача ва ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача) қуйидаги тартибда тақсимланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маблағларнинг 80 фоизи — Ўзбекистон Республикаси республика бюджети даромадига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маблағларнинг 20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг бюджетдан ташқари фондига.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Назорат қилувчи органлар ушбу Низом талаблари бузилиши аниқланганда текшириш ва ўрганиш материалларини тегишли чоралар кўриш учун монополияга қарши давлат органига юборадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низом талаблари бузилишини мустақил аниқлаган ва бунинг натижасида ортиқча маблағлар олган хўжалик юритувчи субъект уларни истеъмолчиларга қайтаради ёхуд, истеъмолчиларни аниқлаш мумкин бўлмаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига киритади. Ушбу ҳолда жарима қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Монополияга қарши давлат органи томонидан, шунингдек назорат органлари томонидан тақдим этилган текшириш ва ўрганиш материаллари асосида ушбу Низом талаблари бузилиши аниқланган тақдирда, ушбу Низомнинг 37 — 41-бандларига мувофиқ қайтарилиши, олиб қўйилиши керак бўлган маблағларнинг 10 фоизидан 20 фоизигача миқдорда жарима қўлланилади, айнан ўша қоида бузиш жарима қўлланилгандан кейин икки йил мобайнида такроран аниқланганда эса — 20 фоизидан 50 фоизигача миқдорида жарима қўлланилади, алкоголли маҳсулотларни қонун ҳужжатларида белгиланган минимал улгуржи-белгиланган нархлардан паст нархларда сотиш ҳоллари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алкоголли маҳсулотлар (пиводан ташқари) қонун ҳужжатларида белгиланган минимал улгуржи-сотиш нархларидан паст нархларда сотилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда, алкоголли маҳсулотларни (пиводан ташқари) тайёрловчи корхонага нисбатан қуйидагича жарима қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алкоголли маҳсулотларни (пиводан ташқари) ишлаб чиқарувчи корхона томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган минимал улгуржи-сотиш нархларидан паст нархларда сотилган қийматнинг 20 фоизи миқдорида, бироқ белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг камида 200 баравар миқдорда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жарима қўлланилгандан кейин бир йил мобайнида айнан ўша қоида бузиш такроран аниқланганда — алкоголли маҳсулотларни (пиводан ташқари) ишлаб чиқарган корхона томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган минимал улгуржи-сотиш нархларидан паст нархларда сотилган қийматнинг 50 фоизи миқдорида, бироқ белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг камида 300 баравари миқдорида.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошида назарда тутилган жарима суммасини аниқлашда сотилган алкоголли маҳсулотлар (пиводан ташқари) қиймати қонун ҳужжатларида белгиланган минимал улгуржи-сотиш нархи бўйича ҳисоблаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Охирги ҳисобот санасига хўжалик юритувчи субъект жорий активлари суммасининг 20 фоизидан ошадиган жаримани ундириш унга ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 6 ой мобайнида ундириладиган суммани ҳар ойлик тўловлар билан бўлиб-бўлиб тўлаш имконини берган ҳолда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Ушбу Низом талаблари давлат бошқаруви органи ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органининг ёзма топшириғи бўйича хўжалик юритувчи субъект томонидан бузилган тақдирда маблағлар ушбу қарорни қабул қилган органнинг ҳисоб-китоб рақамидан олиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Монополияга қарши давлат органининг қарори юзасидан қонун ҳужжатларига мувофиқ шикоят қилиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Махсус транзит ҳисоб рақамига нотўғри ундирилган маблағлар ва жарималарни қайтариш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси бўйича фоизлар ҳисобланган ҳолда монополияга қарши давлат органи ёхуд суд қарори билан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотлар, хомашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида» 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига киритилаётган қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги еттинчи — ўнинчи хатбошилар қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маҳсулотларнинг юқори ликвидли ва монопол турларини биржа савдоларига қўйиш муддатлари ва ҳажмлари бўйича жадваллар бузилган тақдирда қуйидагилар олиб қўйилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўғридан-тўғри шартномалар бўйича, шу жумладан экспортга мўлжалланган маҳсулотларнинг биржа савдоларига қўйилмаган ҳажмини сотишда бошланғич нархдан ортиқча олинган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотларни биржа савдоларига қўймаслик сабабли биржа нархларининг ошиши ҳисобига олинган маблағлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатиб ўтилган маблағларни олиб қўйиш нархлар (тарифлар)ни шакллантириш ва қўллашнинг белгиланган тартиби бузилган тақдирда монополист корхоналар учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
еттинчи хатбоши ўн биринчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Моддий-техника ресурсларининг стратегик турларини сотишнинг махсус тартиби тўғрисидаги низомнинг (3-илова) 7-бандига қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маҳсулотларнинг юқори ликвидли ва монопол турларини биржа савдоларига қўйиш муддатлари ва ҳажмлари бўйича жадваллар бузилган тақдирда қуйидагилар олиб қўйилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўғридан-тўғри шартномалар бўйича, шу жумладан экспортга мўлжалланган маҳсулотларнинг биржа савдоларига қўйилмаган ҳажмини сотишда бошланғич нархдан ортиқча олинган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотларни биржа савдоларига қўймаслик сабабли биржа нархларининг ошиши ҳисобига олинган маблағлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатиб ўтилган маблағларни олиб қўйиш нархлар (тарифлар)ни шакллантириш ва қўллашнинг белгиланган тартиби бузилган тақдирда монополист корхоналар учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 1997 йил 31 мартдаги 165-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Табиий монополиялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2000 йил 21 сентябрдаги 364-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 9-сон, 61-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2000 йил 24 октябрдаги 412-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 10-сон, 69-модда) илованинг 3-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2002 йил 19 июндаги 216-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2004 йил 11 августдаги 384-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 8-сон, 79-модда) илованинг 1-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда баъзиларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2004 йил 16 сентябрдаги 430-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 9-сон, 92-модда) 2-илованинг 3 ва 8-бандлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2005 йил 29 июлдаги 179-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 6-7-сон, 38-модда) 1-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2005 йил 12 августдаги 196-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 8-сон, 43-модда) 2-илованинг 2 ва 14-бандлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 31 мартдаги 165-сон ва «Табиий монополиялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 21 сентябрдаги 364-сон қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2006 йил 12 апрелдаги 63-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 4-сон, 25-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» («Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ–59-сон Қонуни) 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарорига 1-илованинг 14 ва 28-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 11-сон, 86-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 28 февралдаги ПҚ–594-сон қарори)» 2007 йил 26 июндаги 129-сон қарорига илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 6-сон, 35-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Табиий монополия субъектларининг товарлари (ишлари, хизматлари)га нархлар (тарифлар) белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 2007 йил 12 декабрдаги 256-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни жорий этиш тўғрисида» 2009 йил 23 декабрдаги 327-сон қарорига 2-илованинг 1-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни ҳамда Рақобатни ҳимоя қилиш ва товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятига доир қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш ҳамда ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари режасини тасдиқлаш ҳақида» 2010 йил 2 июндаги 105-сон қарорига 3-илованинг 2-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарори)» 2010 йил 2 августдаги 165-сон қарорига 1-илованинг 2 ва 4-бандлари.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 42-43-сон, 364-модда; 2011 й., 7-8-сон, 63-модда; 2012 й., 6-сон, 60-модда, 10-сон, 106-модда, 21-сон, 232-модда; 2013 й., 37-сон, 485-модда, 43-сон, 573-модда; 2015 й., 1-сон, 9-модда; 2017 й., 33-сон, 863-модда, 38-сон, 1049-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2018 й., 09/18/197/0892-сон, 31.03.2018 й., 09/18/249/0998-сон, 11.08.2019 й., 09/19/661/3571-сон; 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 19.03.2020 й., 09/20/170/0336-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 20.10.2023 й., 09/23/549/0791-сон)